1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Тушнинг турлари ва туш кўришга оид одоблар

11:30 / 16.01.2018 8590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тушлар уч хил бўлади

1. Аллоҳ томонидан бўлган солиҳ туш;

2. Шайтондан бўлган тушкунликка солувчи туш;

3. Хаёлидан ўтказган нарсаларни тушида кўриш.

 

Солиҳ тушга оид одоблар:

1. Аллоҳ ҳамд айтиш;

2. Уни яхши кўрган биродарига айтиб бериш;

 

Ёмон тушга оид одоблар:

1. Бу тушдан ва шайтоннинг шарридан паноҳ беришни Аллоҳдан сўраш;

2. Уни ҳеч кимга айтиб бермаслик;

3. Чап тарафига уч марта туфлаб юбориш;

4. Бошқа тарафга ўгирилиб олиб ётиш;

5. Туриб, намоз ўқиш.

Бу борада келган айрим ҳадиси шарифлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا اقْتَرَبَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤْيَا الْمُسْلِمِ تَكْذِبُ، وَأَصْدَقُكُمْ رُؤْيَا أَصْدَقُكُمْ حَدِيثًا، وَرُؤْيَا الْمُسْلِمِ جُزْءٌ مِنْ خَمْسٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ، وَالرُّؤْيَا ثَلَاثَةٌ: فَرُؤْيَا الصَّالِحَةِ بُشْرَى مِنَ اللهِ، وَرُؤْيَا تَحْزِينٌ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرُؤْيَا مِمَّا يُحَدِّثُ الْمَرْءُ نَفْسَهُ، فَإِنْ رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يَكْرَهُ فَلْيَقُمْ فَلْيُصَلِّ، وَلَا يُحَدِّثْ بِهَا النَّاسَ». [رَوَاهُ مُسْلِمٌ]. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қачон замон (Қиёмат) яқинлашса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир. Туш уч хилдир: Солиҳ туш Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш шайтондандир. Киши кўнглидан ўтказган нарсани тушида кўриши. Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, ўрнидан туриб, намоз ўқисин. Уни (ёмон тушни) одамларга айтмасин».

Муслим ривоят қилган.

 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ، فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا، وَلْيُحَدِّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ، فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا، وَلَا يَذْكُرْهَا لِأَحَدٍ، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». [رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ].

 

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирортангиз ўзи ёқтирган тушни кўрса, у фақат Аллоҳдандир, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни айтиб бераверсин. Агар ундан бошқа, ўзи ёқтирмаган тушни кўрса, у фақат шайтондандир. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга айтмасин, шунда унга зарар қилмайди».

Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَبِي سَلَمَةَ قَالَ: لَقَدْ كُنْتُ أَرَى الرُّؤْيَا فَتُمْرِضُنِي حَتَّى سَمِعْتُ أَبَا قَتَادَةَ يَقُولُ: وَأَنَا كُنْتُ لَأَرَى الرُّؤْيَا تُمْرِضُنِي، حَتَّى سَمِعْتُ النَّبِيَّ r يَقُولُ: «الرُّؤْيَا الْحَسَنَةُ مِنَ اللهِ، فَإِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يُحِبُّ فَلَا يُحَدِّثْ بِهِ إِلَّا مَنْ يُحِبُّ، وَإِذَا رَأَى مَا يَكْرَهُ فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ، وَلْيَتْفِلْ ثَلَاثًا، وَلَا يُحَدِّثْ بِهَا أَحَدًا، فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ». [رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ].  

 

Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен шундай тушлар кўрардимки, улар мени касал қилар эди. Абу Қатоданинг шундай деганини эшитгунимча шундай бўлди: «Мен шундай тушлар кўрардимки, улар мени касал қилар эди. Бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитгунимча давом этди: «Яхши туш Аллоҳдандир. Бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсани туш кўрса, уни фақат ўзи яхши кўрган кишисига айтиб берсин. Агар ўзи ёқтирмайдиган нарсани туш кўрса, унинг ҳамда шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин‑да, уч бор туфласин ва уни ҳеч кимга айтиб бермасин, шунда унга зинҳор зарар қилмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

 

عَنْ جَابِرٍ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمُ الرُّؤْيَا يَكْرَهُهَا، فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلَاثًا، وَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ ثَلَاثًا، وَلْيَتَحَوَّلْ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ». [رَوَاهُ مُسْلِمٌ].

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар бирингиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса, уч марта чап тарафига туфлаб юборсин, уч марта шайтон(нинг ёмонлиги)дан Аллоҳдан паноҳ сўрасин-да, ётган тарафидан бошқа томонга ўгирилиб олсин».

Муслим ривоят қилган.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

4951 17:05 / 16.02.2018
95. Абу Саъиддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди,, дедилар,.Шарҳ Бу ҳадис юқорида ҳам шарҳлаб ўтилди. Албатта, ушбу давоми...

4603 18:27 / 29.01.2018
679. Абу Умомадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Шунда у зот кўп дуо қилдилар. Уни ёдлай олмадик..Биз ёд олмаган дуони давоми...

5156 19:44 / 26.04.2018
Биров билан дўст тутинишдан аввал уни яхшилаб ўрганиш ва сифатларини текшириб кўриш лозим.Язийд ибн Нуъома Зоббийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4950 17:36 / 16.02.2018
Видеолар

2505 18:25 / 15.03.2019
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021