1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тошкент 2007

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ. 2007 ЙИЛ»

14:22 / 20.04.2017 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Ушбу муносабат билан islom.uz сайти бир қатор тадбирлар амалга оширишни режалаштирди. Тошкентнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган маънавий-маърифий мавзудаги бир қатор кўргазма, мусобақа ва танловлар ўтказишга киришилди.
Мазкур кўргазма, мусобақа ва танловларда қатнашадиган иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари ҳам чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин).

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Аллоҳ Таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотларимиз бўлсин.
Ислом конференцияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилди.
Пойтахтимиз бу юксак ва фахрли мақомга Ислом илми ва маданиятини ривожлантириш, Ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мислсиз хизматлари учун сазовор бўлди.

Ушбу муносабат билан islom.uz сайти бир қатор тадбирлар амалга оширишни режалаштирди. Тошкентнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган маънавий-маърифий мавзудаги бир қатор кўргазма, мусобақа ва танловлар ўтказишга киришилди.
Мазкур кўргазма, мусобақа ва танловларда қатнашадиган иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари ҳам чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин).

Танловга тақдим этиладиган асарларда диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, хусусан, пойтахтимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши лозим.

Юборилган электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтида маълум қилиб борилади. Сайтда берилган репродукцияларга хакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз жанрлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади.

Танловлар 2007 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.


--- 1 ---

«Тошкент — Ислом маданияти пойтахти. 2007 йил»

Адабий танлови

Адабий танлов икки йўналишда иборат:

1.Насрий асарлар (хикоя, кисса, эссе, рисола, макола, реферат, диплом ишлари).

2. Шеърий асарлар (газал, достон, багишлов ва бошкалар).

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси чегараланмайди.
Танловга тақдим этиладиган асарларда диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, хусусан, пойтахтимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши лозим.
Танловга юборилган асарлар islom.uz сайтида маълум қилиб борилади.

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ. 2007 ЙИЛ» танлови учун ишланган асарлар алоҳида имтиёзга эга бўлади.
Сайтда берилган асарларга ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз жанрлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади.

Танлов 2007 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.


--- 2 ---

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ. 2007 ЙИЛ»

МУСАВВИРЛАР, НАҚҚОШЛАР ВА ХАТТОТЛАР ТАНЛОВИ

Танловда ўзбек миллий тасвирий-безак санъати анъаналарига асосланган сурат, нақш ва ҳуснихат (каллиграфия) жанрларидаги асарларнинг электрон репродукциялари (имконият даражасида асарларнинг асли ҳам) иштирок этади.
Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси чегараланмайди.
Танловга тақдим этиладиган расмларда диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, хусусан, пойтахтимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган наққошлик асарлари турли услуб ва нарсаларда ифода этилган бўлиши ва турли даврларга мансуб бўлиши мумкин. Танловга тақдим этиладиган хаттотлик асарлари қадимги хаттотлик намуналари, турли оят, ҳадис ва исломий ҳикматлар битилган лавҳалар ҳамда Замонамиз хаттотлари ижодидан намуналар бўлиши мумкин.

Юборилган электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтида маълум қилиб борилади. Сайтда берилган репродукцияларга хакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз жанрлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади.

Танлов 2007 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.


--- 3 ---

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ. 2007 ЙИЛ»

ФОТОСУРАТЛАР ТАНЛОВ-КЎРГАЗМАСИ

Танловда оптик ва электрон фотография асарларнинг (оддий ва рақамли) асл ва электрон репродукциялари иштирок этади.
Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси чегараланмайди.
Танловга тақдим этиладиган фотосуратларда диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, хусусан, пойтахтимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши лозим.

Юборилган оддий ва рақамли фотосуратлар рўйхати islom.uz сайтида маълум қилиб борилади. Сайтда берилган репродукцияларга жюри ҳайъати томонидан ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз жанрлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади.
Барчани танловда иштирок этишга чорлаймиз ва хаммага омад тилаймиз.

www.islom.uz сайти маъмурияти.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусобақага марҳамат, азизлар Совғалар сизга жуда ҳам ёқишига аминминмиз, Инша Аллоҳ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топмоқдамиз. Кўргазмамиз онлайн тарзда давоми...

3390 14:21 / 20.04.2017
Тошкент ислом университетида Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган илмийамалий семинар бўлиб ўтди.Юртимиз азалдан давоми...

14681 14:25 / 20.04.2017
Қуръони Каримнинг хорижий тилларга қилинган таржималари тўғрисида қисқача маълумотТаржима қилинган тилнинг номиЖилдлар сониТаржимонлар сони1Осомий тили Ҳинд. давоми...

5023 14:30 / 20.04.2017
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентга 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти мақомининг берилиши хорижий мамлакатларнинг Тошкентдаги дипломатия давоми...

4613 14:25 / 20.04.2017
Аудиолар

118801 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40751 14:35 / 11.08.2021