2170 06.09.2017

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали Ғайбулла ҳожига падари бузрукворлари Абдулвалий ҳожи даданинг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.

Абдулвалий ҳожи Алий қори дада 1927 йилда туғилиб, устозлари Фозил қори домла, Сулаймон қори ҳамда мулла Нофеъ домлаларнинг қўлида таҳсил олган, бир умр тоат-ибодатда яшаб ўтган пиру бадавлат отахон эдилар. Яқинларининг гувоҳлик беришича, ҳаётлари давомида бирор марта ҳам фарз рўзани канда қилмаган эканлар.

Аллоҳ таоло бу табаррук отахонимизни Ўз раҳматига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, саҳву хатоларини авф қилсин, гуноҳларини мағфират қилиб, раҳматига ноил, жаннатига дохил айласин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!