1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Тавҳиднинг ҳаётдаги ўрни

00:04 / 03.12.2016 4270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ширк аралашмаган тавҳид жамият ва шахс ҳаётига жуда хайрли таъсир қилади ва фойда тўла натижалар беради. Қуйида улардан баъзи мисоллар келтирамиз:

Инсоннинг ҳурриятга эришиши

Ширкнинг барча турлари ва кўринишлари инсоннинг маънавий бузилишидан бошқа нарсага олиб келмайди. Чунки ширк яратилганларга бўйин эгишга, ҳеч нарсани яратолмайдиган, ўлдириш, яшатиш ва тирилтириш хусусиятларига эга бўлмаган кишиларга ва ашёларга ибодат қилишга олиб келади.
Тавҳид эса, инсонни яратган Роббисидан бошқага ибодат этишдан сақлайди ва унинг ақлини хурофот ва ваҳималардан қўрийди. Тавҳид инсонни Фиръавинлар ва Аллоҳ таолога қарши илоҳлик этганларнинг салтанатидан қутқаради, уларни фақат Аллоҳга бўйин эгишга ва тавозе қилишга ундайди.
Шунинг учун ҳам ширк келтирувчиларнинг раҳномалари ва жоҳилият даврининг ҳимоячилари бутун пайғамбарларнинг даъватига, хусусан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даъватига қарши чиққан эдилар. Чунки улар Лаа илоҳа иллоллоҳ калимаси инсон эркинлиги калимаси эканлигини, бу калима жоҳилларни сохта илоҳдик мавқеларидан тушириб, мўминлар ҳаётини юксак чўққиларга кўтаришини ва бу калиманинг Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга бўйин эгмаслик эканлигини яхши билар эдилар.
Мақсадли ва саботли кишиларнинг етишиши Тавҳид ҳаётда йўли ва мақсади аниқ, манзили маълум бўлган кишиларнинг етишиб чиқишига ёрдам беради. Бундай кишиларнинг ёлғизликда ҳам, жамоа холида ҳам, хурсанд ё хафа бўлганида ҳам дуо қиладиган ёлғиз Илоҳлари бор. Бу қалбини турли тангриларга бўлиб бериб, ҳаётини маъбудларга тарқатадиган, баъзан Аллоҳга баъзан бутларга сиғинадиган мушрикларнинг ҳолига асло ўхшамайди.
Шу сабабдан Юсуф алайҳиссалом номидан Куръонда шундай дейилади: "Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ—турли-туман "худо"лар яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?" (Юсуф сураси 39)
Бошқа бир оятда эса: "Аллоҳ (шундай) бир мисол келтиради: бир киши —қул борки, унинг устида талашгувчи шериклар (яъни хожалар ) бор. Яна бир киши—қул борки, у бус-бутун ҳолида бир киши—хожаникидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?" (Зумар сураси 29)
Мусулмонлар бир Илоҳга сиғинадиган, Уни рози ва хафа қиладиган нарсаларни биладиган, фақат Уни рози қиладиган ишлар билан машғул бўладиган қуллардир. Мушриклар эса, бир неча тангрига сигинадиган қуллардир. Улардан бири шарққа, иккинчиси эса ғарбга йўналтиради. Бири ўнгга, иккинчиси чапга отади. Мушриклар бу тангрилари орасида сарсон-саргардон бўлиб, саботсиз ва қарорсиз ҳолга тушадилар.

Тавҳид инсон хавфсизлигининг манбаидир

Тавҳид инсон нафсини ишончга тўлдиради. Ширк ахли маҳкум бўлган қўрқувдан узоуқштиради. Тавҳид кишини ризқ, ўлим, бола-чақа, жин ва ўлимдан кейинги ҳаёт ва шунга ўхшаш ҳодислардан туғиладиган қўрқувдан сақлайди.
Ҳақиқий мусулмон Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайди. Бошқалар андиша ва ҳаяжон ичида бўлганларида, мусулмонлар осойишталик ичида бўладилар. Қуръон бу масалада Иброҳим алайҳиссаломнинг мушриклар билан суҳбатини зикр этади. Мушриклар Иброҳим алайҳиссаломни ботил тангрилар ва бутлар билан қўрқитмоқчи бўлганларида у мушрикларни ҳайратга солувчи тарзда жавоб берган эди:
"Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга шерик қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз, (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ". (Анъом сураси 81)
Шундан кейин, Аллоҳ таоло қайси жамиятнинг хавфсизликда бўлишга ҳаққи борлиги ҳақида хабар беради: "Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар—ана ўшалар хотиржам бўлгувчилар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар". (Анъом сураси 82)
Бу хавфсизлик манбаи инсоннинг қалбидадир, миршаблар қўлида эмас. Бу дунё ишончи ва хавфсизлигидир. Охиратда эса, мусулмонлар бундан ҳам буюк ва давомли хавфсизлик ичида бўладилар. Чунки улар бу дунёда Аллоҳга ихлос билан ибодат қилганлар ва тавҳид ақидасига ширк аралаштирмаганлар.
Имом Бухорий Ибн Масъуддан шундай ривоят қилади: "Улар эътиқод қилиб, иймонларига зулм аралаштирмаган кишилардир" ояти тушганида: "Эй Аллоҳнинг расули! Ўзига зулм этмаганлар кимлар?", дея сўралди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай жавоб бердилар: "Бу сиз тушунганингиз каби эмас. Луқмоннинг ўз ўғлиги айтган сўзларини эшитмаганмисиз?": "Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир". (Луқмон сураси 13)
"Иймонларига зулм аралаштирмадилар"нинг маъноси "Улар динларини ихлос билан Аллоҳга таҳсис этдилар, тавҳидларини ширк билан ифлослантирмадилар", деганини англатади.

Тавҳид руҳий қувватнинг манбаидир

Тавҳид инсонга руҳий қувват беради. Бундай кишининг нафси умид, ишонч, қазога бўйин эгиш, мусибатларга сабр қилиш билан тўлади. Бундай инсон турли хил воқеалардан ҳаяжонга тушмайдиган, фалокатлар қаршисида дарз кетмайдиган бир тоғ кабидир.
Мусулмонлар бошига қандай бало келса ҳам, ҳар қандай қийинчиликларга дучор бўлишса ҳам Яратганга сиғинадилар. Қалблари билан Унга йўналиб, фақат ундан ёрдам кутишади. Зарардан қутулиб, хайрга етишиш учун Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан бирор нарса кутишмайди. Ундан бошқасига назр-ниёз қилиб, дуода ҳам бўлмайдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Ибн Аббосга айтган шу сўзлари мусулмонлар учун шиордир:" Бирор нарса истасанг Аллоҳдан иста, ёрдам сўрасанг Аллоҳдан сўра".
"Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайта олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир" (Юнус сураси 107)
Ҳуд алайҳиссаломни қавми бутлар билан қўрқитмоқчи бўлганида унинг нима деганини биласизми?
"Албатта, Мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, (Унга сохта ёлғон худоларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб ҳеч таъхир қилмай - кечиктирмай менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар. Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигорингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрмалаган нарса борки, барчаси У зотнинг қўл остидадир. Парвардигорим, шак-шубҳасиз Тўғри йўлдадир". (Ҳудсураси54-56)
Мантиқли бу оят нафис иймон ва азму қарорга тўла, қўрқув ва заифлик билмайдиган руҳ ҳақидадир. Чунки бу руҳ кучини Аллоҳга таваккалдан олади: "Ким Алллоҳга суянса, бас, албатта Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир". (Анфол сураси 49)

Тавхид тенглик ва биродарликнинг асосидир

Тавҳид инсон эркинлигини, шарафи ва иззатини қўрийди. Инсоний биродарлик ва тенгликка асос солади. Чунки биров бировга қул бўлган тузумда биродарлик ва тенглик амалга ошмайди. Аммо бутун инсонлар Аллоҳнинг қуллари бўлсалар, бу улар орасидаги тенглик ва биродарликка асос солади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ ер юзидаги бутун подшоҳларга ва вазирларга шундай даъват қилган эди: "Бизга ҳам сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз—ёлгиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик. Унга ҳеч нарсани шсрик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик". (Ол—и Имрон сураси 64)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом намоз қилгандан кейин қуйидаги дуоларни ўқир эдилар: Эй Аллоҳим! Ўзинг Роббимизсан! Ҳамма нарсанинг Роббиси ва соҳиби Ўзингсан! Сенинг ёлғиз эканлигингга, шеригинг йўқ эканлигига шаҳодат бераман!
Эй Аллоҳим! Ўзинг Роббимизсан! Муҳаммад Сенинг қулинг ва Расулинг эканлигига шаҳодат бераман!
Эй Аллоҳим! Ўзинг Роббимиз ва ҳар нарсанинг соҳибисан! Мусулмонларнинг ҳаммаси биродар эканлигига шаҳодат бераман!"
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломдан ривоят этилган бу уч шаҳодат бир-бири билан боғлиқдир. Кенг маънода инсоний биродарликка шаҳодат—Аллоҳ қулларининг барчаси биродардирлар—илк икки шаҳодатга боғланади. Улуҳиётда Аллоҳтаолонинг бирлиги, Унинг шериги ва бошқа тангриларнинг йўқлигини ва ундан бошқа ҳеч кимнинг тавозе ва ибодатга лойиқ эмаслигини англатади. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Аллоҳ таолонинг қули ва хабарчиси эканлиги, пайғамбаримизнинг илоҳийлиги ҳақидаги бутун шубҳа ва қўрқувларни ўртадан кўтаради. Пайғамбар Илоҳ эмас. Аллоҳнингн ўғли ҳам эмас. Насронийлар Масиҳ алайҳиссаломни учтанинг учинчиси деганидек ҳам эмас.
Бу икки ҳақиқат, яъни Улуҳиётнинг ёлғиз Аллоҳга оид эканлиги ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаломдан бошлаб бутун инсонлар Аллоҳнинг қули эканлигидан учинчи бир ҳақиқат келиб чиқади. Аллоҳнинг қуллари ўзаро тенгдирлар ва биродардирлар. Миллатнинг, рангнинг ва авлод-аждоднинг инсонлар орасидаги устунликка ҳеч алоқаси йўқ "Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир". (Ҳужурот сураси 13)

ШИРКНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Ширк шахс ва жамиятга қатор зарарлар келтиради. Ширк инсоният учун бир зиллатдир

  Ширк жамиятда инсон қадрининг ва мавқеининг тубанлашишига сабаб бўлади. Аллоҳ инсонни ер юзининг халифаси қилиб яратган, уни шараф эгаси қилган,ер ва кўкдаги бутун нарсаларни унинг хизматига берган. Аммо коинотдаги баъзи инсонлар бунинг қадрига етмай, ўзларй яратган нарсаларни илоҳ қилиб олиб, уларга ибодат қиладилар, бўйин эгадилар, сажда қиладилар. Ҳолбуки, инсон ўзи сиғинаётган бу нарсаларнинг хўжайинидир.
"Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлардандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган зотга—Аллоҳга сажда қилинглар!". (Фуссимат сураси 37)
Бугун инсониятни қамраб олган зиллат даҳшатли даражада каттадир. Миллионларча инсонлар жони борида инсонга хизмат қилиши, сўйилганда эса гўшти инсонлар тарафидан ейилиши лозим бўлган сигирга сигинмоқдалар. У қандай қилиб муқаддас маъбуд бўлиши мумкин? Қуръони каримда ширк ўз асирларини қандай ззишини ушбу оят орқали англатади:
"Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулагану уни (бирон) ваҳший қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир". (Ҳаж сураси 31)

Ширк хурофотларнинг ўчоғидир

Ширк хурофот ва ботил эътиқодларнинг ўчоғидир. Ширк коионтда Аллоҳдан бошқа куч соҳиби бўлган юлдуз, жин, шахс ва руҳларнинг бўлишига ишонишдир. У инсон ақлини ҳар турли хурофотларга гирифтор қилиб, буни дажжолга тасдиқлаш учун ҳозирлайди. Шу сабабдан ширк тарқалган жамиятларда қоҳинлар, фолчилар, сеҳргарлар, мунажжимлар каби ғайбни билувчилар ва коинотдаги сирли кучлар билан алоқаси борлигини иддоа қилувчиларнинг сони ошиб бормоқда.
Бундай жамиятларда табиат қонунлари ўз аҳамиятини йўқотиб, тумор, кўзмунчоқ тақиш, сеҳр қилиш ва шунга ўхшаш ишлар тобора оммалашиб бормоқда.

Ширк буюк бир зулмдир

Ширк ҳақиқий бир зулмдир. Аҳолига ва у ишонган ҳақиқатга тажовуз қилувчи зулмдир. Чунки ҳақиқатларнинг энг буюги Ундан бошқа тангри бўлмаган, Ундан бошқа Робби бўлмаган, Ундан бошқа ҳакам бўлмаган Аллоҳ таолодир. Ширк келтирганлар эса, ундан бошқани тангри деб, Ундан бошқасини Роббим деб, Ундан бошқани хакам деб билганлардир.
Ширк инсон нафсига зулмдир. Чунки ширк келтирган инсон ўзига ўхшаш бировга ёки ўзи яратган нарсага қул бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ инсонни ҳур яратгандир.
Ширк бошқаларга зулмдир. Чунки бошқаларни илоҳ қилиб, уларни Аллохга шерик қилиш ва аталмаган нарсаларни бериш билан уларга зулм қилинади. Ширк қўрқувнинг манбаидир
Тавҳид ишонч ва ҳузур манбаи бўлса, ширк эса қўрқув ва ваҳиманинг манбаидир. Ақли хурофотларни ва ботил эътиқодларни қабул этган кимса, сохта тангрилар ва уларнинг хизматчилари, қоҳинлар ва уларнинг мухлислари тарқатган ваҳималардан қўрқа бошлайди. Бунга ҳеч қандай асос бўлмасада, ширк бўлган жойда қўрқув ва бахтсизлик тобора ёйилиб бормоқда.
"(Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Аллохга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз". (Ол—и Имрон сураси 151)

Ширк инсоннинг ҳаракатчанлигини йўқ қилади

Ширк инсонни хайрли ишлардан узоқлаштиради. Инсоннинг ҳаракатчанлигини, ўзига ишончини йўқ қилади. Шунинг учун хам мушриклар ўз эътиқодида воситачиларга, шафоатчиларга эҳтиёж сезадилар. Бу эса, катта гуноҳларга сабаб бўлади. Яъни Аллоҳ назарида тангрилармиз биз учун воситачилик қилади, дея гуноҳкор бўлиб қоладилар. Мушрик араблар ўзларининг тангрилари ва илоҳлари ҳақида шундай фикрда эдилар:
"Улар аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: "Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузуридаги бизнинг оқловчиларимиз, дейдилар". (Юнус сураси 18)
Буларнинг ўрнаги нафсларига қул тушган насронийлардир. Улар ўз Роббилари Масиҳнинг инсонларни гуноҳдан қутқариш учун ўзини фидо қилиб, ҳочга осилганига ишонадилар.

Ширк келтиришнинг охиратдаги оқибатлари

Юқоридаги айтилганлар ширкнинг бу дунёдаги оқибатларидир. Охиратда Аллоҳ таоло ширк келтирганларни асло афв этмайди ва уларни буюк азоблар билан азоблайди: "Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди". (Нисо сураси 48)
Ширк келтирганлар учун жаҳаннамдан бошқа бир ер йўқдир. Уларнинг жаннатга кириши мутлақо ҳаромдир. Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади: "Албатта кимдан-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас". (Моида сураси 72)

Юсуф Қарзовий 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мазкур исмларнинг .Усулуддин, илмига энг яқини ва муносиби, матнларга мувофиғи замон жиҳатидан энг қадимгиси, Ислом ақийдаларига энг равшан далолат қилувчиси давоми...

655 19:00 / 20 февраль
Яна жуда муҳим бир нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир.Мутавотир хабар ndash хоҳ Қуръони каримда келган, хоҳ ҳадиси шариф ила давоми...

5727 13:09 / 03.12.2018
.Арш, сўзи луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Қуръони Каримда Сабаъ маликаси ҳақида сўз борганда ҳам .арш, сўзи тахт маъносида келган .Унинг буюк тахти бор давоми...

1314 19:00 / 10.10.2023
Фаришталарга ишониш иймон арконларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди. Фаришталарга иймон келтириш ақийдамиз арконларидан бири эканига давоми...

2789 19:00 / 15.08.2022
Аудиолар

118732 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021