1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ТАВФИК АЛЛОХДАН!

15:38 / 28.04.2017 3085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозир эътиборингизга бекободлик бир йигит томонидан айтиб берилган ҳикояни ҳавола қиламиз. Бу ҳикояда мўминлар учун ибрат, ҳали Аллоҳнинг ибодатига кирмаганлар учун юксак бир хитоб бор. 

"... Мен - дейди биродаримиз ушбу ҳикояни сўзлаб берар экан, - бир неча йилдан бери намоз ўқийман, Аллоҳнинг ибодатида қойимман. Пайғамбаримизнинг "ўзига яхши кўрган нарсаларини биродарига илинмагунича инсон мўмин бўла олмайди", деган сўзларини эшитганимдан сўнг, бор эътиборимни яқинларимга қаратдим. Кўрган одамларимга исломни илина бошладим, кимгадир таъсир қилдим, кимдир сўзларимни олмади. Ҳидоят Аллоҳдан, дейишади. Табиийки, чақирувнинг энг ҳақдорлари қўшнилар ҳисобланади. Бир қўшним бор эди, ёши ўттиз тўққизга кирган, Аллоҳнинг фазли билан бой-бадавлат эди. Ҳар йили катта маъракалар қилар, қориларни чақирар ва одамларга ёрдам бериб турар эди. Бу фазилатлари олдида намоз ўқимаслиги кимларгадир сезилмаса-да, мени жуда қийнарди. Қўшним бўлгани учунми, сал қаттиқроқ гапиришга ҳаддим сиғарди. Ҳар кўрганимда билганларимни илинардим унга. Аммо қўшним нуқул бир гапни айтиб мени гўёки мот қиларди: "Намоз ўқийман, мунча қўймайсиз, қўшни. Бошқаларга ўхшаб қариб қартайиб ўқирман, демаяпман-ку. Мана кўрасиз, икки ойдан сўнг қирқ ёшимни нишонлай, зўр туғилган кун қилиб берай, эртасига эрталаб, бомдод намозига сиз билан чиқмаган эркак бўлмасин!"

Бу сўзларга ўрганиб қолган бўлсам-да, қўшнимни Аллоҳнинг байтига чақиришда давом этавердим. Ўша орзиқиб кутилган дам ҳам етиб келди. Туғилган кун, замонавий тил билан айтганда юбилей дабдабали ўтгани ҳақида эшитдим. Камида йигирма маротаба туғилган кундан кейинги кунни эшитганим боис, эрталаб туриб, қўшнимнинг олдига чиқишга бел боғладим. Туғилган кунга шариат рухсат бермагани учун бормадим, аммо кечқурун қўшнимнинг эшигини тақиллатиб, эртани унутманг-а, деб қўйдим. Озгина ичганиданми, унинг юзида дарҳол розилик аломати сезилди. "Майли, майли, эсимда, эртага эрталаб, ҳозиргина меҳмонларни чиқариб юборгандим, - деди-ю, киришга ҳозирланди. Мен уйдан узоқлашганим боис, охиридаги гапи элас-элас эшитилди: Лекин сал бошим оғриб турибди-да...Ана шу охирги гап юрагимнинг ўртасини тешиб ўтгандек бўлди. Унга қараб тасалли бермоқчи эдим, аммо кириб кетган экан. "Ҳа, энди ичган-да, боши 

оғриса, эртага тарқаб кетади", деган ўй ила уйга қайтдим. Ухладим, тушимда қўшнимни кўрибман. Эмишки, саҳрода юрганмишмиз, иккимиз. Жуда чанқаб кетибмиз. Қани энди сув кўринса эди, деган орзу билан узоқ юрибмиз. Ва ниҳоят саҳро ўртасида булоқ кўринибди-ю, иккаламиз югуриб кетибмиз. Мен биринчи бўлиб етиб борганимдан сўнг, қўшнимни ўйламай, сув ича кетибман. Ичиб, қониб бўлгач, қўшни ичинг, деб орқага қарасам, қўшним йўқ эди. Ия, қаёққа кетди экан-а, деб ўйлаб турганимда, уйғониб кетдим. Турсам, соат уч ҳам бўлмаган эди. Ёнимда аёлим ётарди, пайғамбаримиз cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам ёмон туш кўрсаларингиз, бировга айтмангиз, деб уқтирганлари боис, уйғониб кетган аёлимга ҳам бу тушни айтмадим, чап томонимга туфлаб қўявердим. Лекин буёғига уйқу келавермади. Секин ташқарига чиқдим. Юрдим, ҳаёлимдан ўша машъум туш кетмасди. Соат учда қўшнини чақириш... қандай бўлар экан... Йўқ, Аллоҳ асрасин, Аллоҳ жонини омон қилсин. Эрталаб худо хоҳласа, бомдодга чиқамиз, дедим-у, уйга кириб ётдим.

Икки соат ўтмасдан, эшик таққилаётганини эшитиб, уйғониб кетдим. Чиқсам, қўшнимнинг аёли турарди. Йиғлайверганидан кўзлари шишиб кетганди. Қўшнижон, эрим икки соат олдин қаттиқ оғриб қолди, дўхтир чақиргани болаларимни турғузгунимча, касали баттар бўлди. Болаларим дўхтирга боришга эндигина тайёрланишаётган эди, эрим омонатини топширди. Соатга қарасам, роппа роса тўрт бўлганди".

Мен бу хотиннинг сўзларидан гарангсиб қолгандим. Чунки ўша пайти бомдод соат тўртдан беш дақиқа ўтганда кирарди. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ таъоло бу бандасини бомдод вақтига кириб боришига ҳам йўл қўймабди. Субҳаналлоҳ, қирқ ёшлик тўйимни ўтказаман-у, эртасига бомдодга чиқаман, деган одам айнан бомдод кириши арафасида жон беришини қаердан ҳам билсин... Субҳаналлоҳ, тушимни аёлимга айтмасам ҳам, Аллоҳ таъоло бу бандасига ўлим фариштасини айнан ўша вақтда жўнатиб бўлган экан..."

Ҳикоя шу ерда тугайди. Сўзламоқ биздан, ибрат сиздан, ҳидоят эса ёлғиз Аллоҳдан. Пок Парвардигоримиз Ўзи ҳидоятга бошламаса, бандасининг имконида фақат динга чақирмоқ бор экан, холос. Бекободлик дўстимизнинг қўшниси қандай хотима топганини эшитдингиз. Энди ўзимизнинг ҳаётимизга назар солайлик, ўзимизнинг амалларимизни бир тафтиш қилиб кўрайлик. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўз фарзандларига панд насиҳат бераётганларида айтган эканлар: "Болам, билки, Аллоҳ мўминга амални, кофирга иймонни, мунофиққа самимийликни фарз қилди". Кўнглим тоза, мен мусулмонман, деб юрганлар мазҳабимиз асосчиси имом Абу Ҳанифанинг сўзларига қулоқ оссинлар. У зот агар мўмин бўлсангиз, сизга Аллоҳ амални фарз қилди, демоқда. Агар фақат 

кўнгил билан иш битади, демоқчи бўлсангиз, билингки, сизнинг ҳукмингиз кофир бўлиб қолиши мумкин. Агар нифоқ аломатлари сезилаётган бўлса, самимий бўлинг, ўзингизни алдаманг, юқоридаги ҳикоя қаҳрамони сингари фалон пайт бошим саждага тегади, деб хомтама бўлманг. Аллоҳ таъоло чегарага олиб келиб, жонингизни олиши мумкин. Ҳаммага Аллоҳдан тавфиқ ва ҳидоят сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алқама ибн Лабид ўз ўғлига шундай насиҳат қилди Эй ўғлим, агар одамларнинг суҳбатини соғинсанг, суҳбатлашганингда сени безайдиган, хато қилсанг ўнглаб қўядиган, давоми...

1999 15:14 / 28.04.2017
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим давоми...

3339 14:56 / 28.04.2017
Бир одамга иккита жория таклиф қилинди. Бири қиз, иккинчиси жувон эди. Ҳалиги одам қизни танлади. Буни кўрган жувон норози оҳангда Мен билан унинг орасидаги фарқ давоми...

2173 15:08 / 28.04.2017
Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги халифалари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳимнинг муриди ҳикоя қилади.Мен, бир биродаримиз ва устозимиз Аброрулҳақ роҳматуллоҳи давоми...

2268 15:00 / 28.04.2017
Аудиолар

120072 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41737 14:35 / 11.08.2021