1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Тавбанинг вақти

05:00 / 02.03.2017 3116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз», деган (Нисо, 18).

Демак, ўлим келмасдан туриб, ўз вақтида тавба қилиб қолиш керак. Ўлим келганда қилинган тавбадан фойда бўлмайди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ банданинг тавбасини модомики у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, қабул қилади», дедилар
».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади.


Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ то қуёш мағрибдан чиққунича кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кечаси қўлини ёзади ва кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун кундузи қўлини ёзади», дедилар».

Шарҳ: Демак, қиёмат қоим бўлгунча кечасию кундузи Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбасини қабул қилади. Банда ўзидан камчилик ўтганини сезиши билан вақтини суриштирмай, тавбага шошилмоғи даркор.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким қуёш мағрибдан чиқмасдан туриб тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳеч ҳам тавба қилишдан қолмаслиқ тавбам қабул бўлармикан, деб иккиланмаслик керак.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш мағрибдан чиқмагунча қиёмат қоим
бўлмас. Қачон у ўша ёқдан чиққанида, одамларнинг ҳаммаси иймон келтиради. Ўша кунда
бирор жонга, агар у бундан олдин иймон келтирмаган бўлса ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, унинг иймони наф бермас», дедилар
».

Учовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Шунинг учун барча нарсани, жумладан, тавбани ҳам ўз вақтида қилиб қолиш лозим.


Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Савфон ибн Ассол ал-Муродийнинг олдига бориб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳаббат ҳақида бирор нарса ёд олганмисан?» дедим.
«Ҳа! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг сафарларидан бирида бирга эдик. Бир қавмнинг охирида кетаётган қўпол, қуруқ аъробий жарангдор овоз билан у зотга нидо қилиб: «Эй Муҳаммад! Эй Муҳаммад!» деди.
Шунда қавм унга:
«Жим бўл! Сен бундоқ қилишдан наҳйи қилингансан!» деди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўзининг овозига ўхшатиб:
«Қани, нима дейсан?» дедилар.
«Киши бир қавмга муҳаббат қилади. Аммо ҳали уларга қўшилгани йўқ?» деди.
«Одам ўзи муҳаббат қилганлар биландир», дедилар.
Зирр айтади:
«Савфон менга ҳадис айтишда давом этди. У гапириб бориб, «Аллоҳ мағрибда тавба учун бир эшик қилган, унинг кенглиги етмиш йиллик йўлча, у қуёш ўша ёқдан чиқмагунича ёпилмайди. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг «Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас», деган қавлидир», деди
».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Банда ҳар қанча гуноҳ қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таолога тавба қилишга кечикмаслиги лозим.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир,, деган.Шарҳ Ушбу .Наҳл, сурасидаги асаларилар ҳақидаги оятнинг бир давоми...

4129 05:00 / 01.03.2017
Исломда мусулмон киши ўзи тўғри йўлдан юриб, зарарли нарсалардан четда туриб, фақат ўзиниўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишга яхшилик деб қаралмайди. Балки давоми...

2929 05:00 / 02.03.2017
МуқаддимаАлллоҳга ҳамду санолар, Унинг Расулига, у зотнинг оли асҳобларига ва у зотнинг йўлидан юрганларга салоту саломлар бўлсин Аммо баъд Дарҳақиқат, давоми...

3342 05:00 / 02.03.2017
Ислом дини инсон ҳаётида керак бўладиган каттакичик барча масалаларни ҳал қилган. Шариатнинг ҳар бир ҳолат бўйича қонун ва одоблари бор. Ана ўша одоблардан бири давоми...

3706 05:00 / 02.03.2017
Аудиолар

120083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41749 14:35 / 11.08.2021