1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Тавба сураси, 8-11

05:00 / 23.01.2017 3036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8. Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), улар агар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилар-у, қалблари кўнмас. Уларнинг кўплари фосиқлардир.

Мушрикларнинг ўзлари аҳдга вафо қилмаганларидан кейин улар учун Аллоҳ ва Унинг Расули ҳузурида қандай ҳам аҳд бўлсин? Улар оғизлари билан яхши гапларни гапириб, сиз билан аҳднома тузадилар-у, аммо қалблари аҳд тузишни ҳеч истамайди ва аҳдга вафо қилишни ҳам хоҳламайди. Улар аҳдни тузиб қўяверадилар, аммо фурсатни топганларида:

«...сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар».

Қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар. Бунга тарих шоҳиддир. Уларнинг мусулмонларга қилган шафқатсизликлари ҳаммага мацлум ва машҳурдир.

«Уларнинг кўплари фосиқлардир».

Яъни, динда Аллоҳ чизган чегарадан чиқувчилардир. Бу ҳолат барча номаъқул ишларнинг асосий сабабидир.


9. Улар Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унинг йўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари қандай ҳам ёмон бўлди?!

Мушриклар ҳаммага баробар келган Аллоҳнинг оятларини қабул қилмай, ундан бу дунёнинг озгина баҳосини устун кўрдилар. Дин йўлига юрсалар, дунёнинг матоҳидан ажралиб қоламан ёки камроқ улуш оламан, деб ўйлашди. Шунингдек, бу дунёдаги молидан садақа беришдан чўчишди. Шуларни ўйлаб, одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсишди.

«Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари қандай ҳам ёмон бўлди?!»


10. Улар мўмин ҳақида на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар. Ана ўшалар, ўзлари тажовузкорлардир.

Улар бошқаларга нисбатан аҳдга ва бурчга риоя қилишлари мумкин. Аммо мўминга келганда:

«...на аҳдга ва на бурчга риоя қилмаслар».

Чунки улар қалбида иймонга ва аҳли иймонга душманлик руҳи сингиб кетган. 

Шунинг учун иймонга тааллуқли ҳар қандай гапни эшитсалар, сакраб тушадилар. Қаерда мўминни учратсалар, душманлик қиладилар. Аввалда берилган аҳд, олинган бурчга ҳам риоя қилмайдилар.

«Ана ўшалар, ўзлари тажовузкорлардир».

Бундан ортиқ тажовузкорлик бўлиши мумкин эмас. Лекин шундай бўлса ҳам, вақти келганда мўмин киши уларни кечиради, ўзига биродар қилиб олади.


11. Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз.

Улар яна такрор тўғри йўлга чақирилмоқда. Майли, шунчалик душманлик, адоват, жабр-ситам ўтказган бўлсалар ҳам, улардан ўч олиш ёки душманлик қилишга ният йўқ.

«Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар».

Ўтган ишларни юзига солиш йўқ. Фақат, билсалар бўлди. Биз: 

«Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз».

Агар буни ҳам билмасалар, ўзларидан кўрсинлар:


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни давоми...

3393 05:00 / 23.01.2017
Сабаби нузулни билишнинг саҳиҳ нақлдан бошқа йўли йўқдир. . ,. Воҳидий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади.Расулуллоҳ давоми...

4567 15:50 / 18.06.2019
Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олиб қочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловот қилиб берУшбу давоми...

4785 05:00 / 23.01.2017
Қуръони каримнинг энг сўнгги нозил бўлган ояти ҳақидаги ривоятлар анчагина бор. Лекин уларнинг ҳеч бирида охирги оят ҳақидаги сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

7079 20:00 / 06.05.2019
Аудиолар

120155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41817 14:35 / 11.08.2021