1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида (8)

05:00 / 01.03.2017 3130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

РОЗИЛИК БОБИ

Улуғ Аллоҳ хабар бериб айтди: “Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар Ундан рози бўлишди”. (Моида, 119) Баъзи машойихлардан “розилик” ҳақида сўралганида улар: “Келган қазога рози бўлишингдир”, деб жавоб қилишган.

Пайғамбар (алайҳиссалом): “Эй фақирлар жамоаси, қалбларингиз тубидан рози бўлинглар!”, деганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал (розийаллоҳу анҳу) бундай деган: “Розилик уч нарсадан иборат: ихтиёрни тарк этиш, қалбнинг қазога рози бўлиши ва Аллоҳ нафсга хоҳ яхши ва хоҳ ёмон ҳукм қилгунига қадар нафснинг ўзидан тадбирни соқит қилишидир”.

Пайғамбар (алайҳиссалом) марҳамат қилиб айтдилар: “Банда уч нарса билан дунё ва охират орзусига эришади: бало келганда сабр қилиш, қазога рози бўлиш, фаровонлик вақтида дуо қилиш билан”.

Ҳасан Басрий бундай деган: “Мўмин киши хоҳ яхши, хоҳ ёмон кўрсин, бошига келган қазога рози бўлса, унга кўп яхшилик етади[1]”.

Саҳл ибн Абдуллоҳ айтди: “Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, тадбирларини Ўзи билан улар ўртасида парда қилди. Бас, сен Мавлойинг ва Ҳомийингга тадбирингни бер! У сени  риоя этиб, омонда сақлайди!

Абул Ҳусайн Нурийдан розилик ҳақида сўрашди. У жавоб бериб бундай деди: “Агар дўзахнинг асфаласофилинида бўлсам ҳам, Фирдавси аълода бўлган кишидай рози бўлардим”.

Шиблийдан розилик тўғрисида сўрашди: У бундай деди:  “Агар жаҳаннам ўнг кўзим олдида бўлса, уни чап томонимга ўтказишни асло сўрамайман”.

Имом Жаъфар Содиқ[2] айтади: “Бандалик уч хилдир: Аллоҳ ваъдаси билан иш тутиш, Аллоҳ амри билан машғул бўлиш ва Аллоҳ ҳукмига сабр қилиш”.

Абу Усмон Найсабурий айтди: “Мен қирқ йилдан бери Аллоҳ берган кунини ёмон кўрмадим”. У яна айтди: “Розилик қалбнинг қазойи қадардан хурсанд бўлишидир. Энг яхши розилик ризога ишониб қолмасликдир. Яхши ҳаёт – розиликда”.

Шиблийдан сўрашди: “Розилик пайтида жаннатни сўрайсизми ёки дўзахдан паноҳ тилайсизми?” У жавоб айтди: “Рози бўлган одам жаннатни сўрамайди ва дўзах оташидан паноҳ тиламайди”.

[1] Ҳасан Басрийнинг бу ибораси кейинчалик калом илмининг муҳим назарияларидан бўлган “Салоҳ ва Аслаҳ” (Эзгу ва эзгулироқ) фикрига олиб келди. Исломдаги баъзи мутакаллимлар Аллоҳнинг Ўз махлуқларига қилган иши нафақат эзгулик, балки доимо эзгулироқдир, деб билишади. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз халқи ишларида ўзларидан ҳам кўпроқ билгувчироқдир. Гоҳо инсон ўз Парвардигоридан бир нарсани талаб қилади ва шу нарсада унга яхшилик бўлади деб гумон қилади, баъзан Аллоҳ инсон талабини беради, баъзан унга бошқа нарсани раво кўради. Биринчи ҳолатда инсон талаби эзгулик бўлди. Иккинчи ҳолатда банда гумонида талаб қилган нарса бўлиши, лекин Аллоҳ илмида унга ҳукм қилган нарса эзгулироқ. Аллоҳ шу каби халқига эзгулироқдир. Бу назария махлуқот ҳақидаги илоҳий иноят фикрига асосланади. Аллоҳ таоло гоҳида бандага бир ишни ҳукм қилади. Унинг зоҳири шафқатсизлик бўлса ҳам, ботини раҳмат бўлади. Бунга Хизр (алайҳиссалом) Мусо ( алайҳиссалом) билан қилган сафарида бўлган ҳодиса-феъллар мисол бўлади. Бу ишларнинг барчаси зоҳири раҳмсизлик бўлса ҳам, аммо ҳақиқати бандаларига ўзининг инояти тақозоси билан бўлган илоҳий раҳматидан бўлган қазойи қадардир. (Каҳф сураси, 56-оятга қаранг).

[2] Имом Жаъфар Содиқ Ислом олим ва шайхларидан бўлиб, Али ибн Абу Толибнинг набираларидан бири. Ўн икки имомга ишонадиган шиалар уни Алавийлардан бўлган олтинчи имом деб эътиқод қилишади. Сўфийлар уни ўзларининг руҳий имомларидан деб биладилар. Имом Содиқ 228 ҳижрий санада Мадинада вафот этди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи ҳикмат Химматларининг ўзиб кетиши қадарлар деворини ошиб ўтолмайдиrdquo Бу ҳикмат ўзидан аввалги ҳикматнинг қўшимчаси ва тўлдирувчиси бўлиб, ҳамда давоми...

2666 05:00 / 01.03.2017
Имом Шотибий бидъатни икки хил таъриф қилган 1. Бидъат динда янги ихтиро қилинган йўл бўлиб, у ила шариатга ўхшатиш киритилади. Унга юриш ила Аллоҳга ибодат давоми...

2747 18:14 / 02.10.2021
Юқорида таъкидлаганимиздек, Исломда маънавий жиноятларнинг энг хассос шифокорлари Ўуръони Карим ва суннати шарифлардир. Шунинг учун ҳам quotбадгумонлик, жосуслик, давоми...

5767 05:00 / 28.02.2017
106. Луқмони ҳаким дедилар Солиҳа аёл бамисоли подшоҳнинг бошидаги тож. Ёмон аёл бамисоли қари одамнинг орқасига ортилган оғир юкrdquo.107. Тоғларнинг чўққисига олам давоми...

4251 10:36 / 30.03.2017