1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Муҳаммад алайҳис салом насабларининг покликда мукаммаллиги

15:31 / 19.04.2017 2482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен жоҳилият бузуқлигининг ҳеч бирида туғилмаганман, фақат ислом никоҳи билан туғилганман” деб айтдилар”.

Ҳишом ибн Муҳаммад ал-Калбий оталаридан ривоят қиладилар: “Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг 500 та оналарини ёзиб чиқдим. Уларнинг орасида бирор зинокорни  ҳам,  жоҳилият ишларидан бўлган бирор нарса ҳам кўрмадим”.

Алий каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен никоҳдан дунёга келганман, зинодан эмас. Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ота-онамдан туғилгунимга қадар жоҳилият аҳлининг бузуқликларидан бирортаси менга етмаган”,  деб айтдилар”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом “Ота-онам ҳеч қачон зино қилмаганлар. Аллоҳ таоло мени пок сулблардан (яъни ота-боболаримнинг сулбларидан) покиза раҳмларга (яъни она-момоларимнинг раҳмларига ) кўчириб келди. Улар икки шохобчага бўлинган, мен уларнинг энг яхшисидаман”, деб айтдилар”.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أنفسكم لقد جاءكم رسول من  (Лақод жаа акум мин анфусикумни қироъат қилиб, (Анфусикумнинг фо”сини фатҳали أنفَسكم (яъни, Анфасакум) қилиб ўқидилар-да, “Мен сизларнинг ичингизда насабда, қариндош-уруғчиликда ҳамда аслзодаликда энг намуналигингизман. Одам алайҳиссаломдан бери бўлган ота-боболарим ичида бирорта зино бўлмаган”, деб айтдилар”.

Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломдан, у зот Жаброил алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: “Ер юзининг машриқу мағрибини кўриб чиқдим. Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан афзалроқ кишини ҳамда Ҳошим уруғидан афзалроқ ота уруғини кўрмадим”, дедилар”[1].

Саҳиҳул Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен Одам алайҳиссалом зурриётларининг энг яхши наслидан пайғамбар қилиб юборилдим. Бу ҳолат то ҳозирги наслимдан бўлгунимга қадар наслма-насл давом этган”, дедилар”.

Саҳиҳул Муслимда Восил ибн Асқоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло Исмоил зурриётидан Кинонани танлади. Кинонадан Қурайшни, Қурайшдан эса Бану Ҳошимни, Бану Ҳошимдан мени танлаб олди”, дедилар”.

       Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар алайҳиссалом “Аллоҳ таоло махлуқотларни яратиб, мени бутун фирқаларнинг ҳам энг яхшиси, икки фирқанинг ҳам энг яхшиси қилди. Сўнгра қабилаларни ихтиёр қилди. Мени энг яхши қабиладан қилди. Сўнгра оилани ихтиёр қилди. Ва мени ана шу оилаларнинг энг яхшисидан қилди. Мен уларнинг ҳам нафси (яъни жони, зоти) жиҳатидан ҳам оила жиҳатидан энг яхшисиман”, дедилар”.[2]

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло махлуқот яратишни ирода қилиб, улар орасидан Одам зурриётини танлади. Сўнгра Одам зурриёти орасидан арабларни танлади. Сўнгра ана шу араблардан мени танлади. Кейин мен уларнинг яхшиларидан сараланиб келганман. Ким арабларни яхши кўрса, албатта мен яхши кўрганим учун яхши кўради. Ким уларни ёмон кўрса, мен ёмон кўрганим учун ёмон кўради”, дедилар”.

Шуни билишимиз лозимки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ака-ука ёки опа-сингиллари бўлган эмас. Бунинг боиси, ота-оналарининг софлиги, яхшилиги фақат у зотгагина ўтмоғи ҳамда ота-оналарининг насаблари ҳам ёлғиз ўзлари билан чекланмоғи учундир. Токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло пайғамбарликка хос, энг юқори шарафга мос қилиб танлаган насабга хослансинлар. Агар сиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг насабларининг ҳолатини ўргансангиз, нақадар пок ҳолатда туғилганларини билсангиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олийжаноб оталар сулоласидан эканларига ишончингиз комил бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом  араб миллатига мансуб бўлиб, абтоҳлик[3], ҳарамлик[4], ҳошимийлик[5] ва қурайшийликдирлар[6].

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

  • 1.                     Арабларнинг энг яхшиларидан танлангани.
  • 2.                      Насабда энг тозаси.
  • 3.                      Аслзодаликда энг шарафлиси.
  • 4.                      Дарахти энг гуллагани.
  • 5.                      Устуни энг баланди.
  • 6.                      Зоти жиҳатидан энг покизаси.
  • 7.                      Ўзаги ва илдизи энг бақуввати.
  • 8.                      Тили энг фасоҳатлиси.
  • 9.                      Баёни энг равшанроғи.
  • 10.                 Тарозида энг оғир келадигани.
  • 11.                 Иймони энг тўғриси.
  • 12.                 Битта одам эътиборидан бўладими ёки жамоа эътиборидан бўлсин ота-она тарафидан энг азизи ва энг мукаррами ҳисобланганлар.

Шунингдек, у зот Аллоҳ таолога энг азиз ўлка Маккада бўлганлар.

Бу ҳақида ҳофиз, муҳаддис Шамсиддин ибн Носириддин Димашқий нақадар гўзал сўзлар айтган:

Муҳаммад ҳурматидан сақлади Аллоҳ  улуғ ота-боболарини,

Зинони тарк қилдилар, муҳофаза қилиб Ул зот шарафини

Одам алайҳис саломдан ота-оналаригача етмади шармандалик.      

 

“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил” (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.   

 

[1] Байҳақий, Табароний  “ал-Авсат”да ва Ибн Асокир ривоят қилганлар.

[3] Макка билан Мино орасидаги сел оқадиган кенг жой. Макканинг шарқий томонида.

[4] Маккайи мукаррама.

[5] Яъни Ҳошимий уруғидан.

[6] Яъни Қурайш қабиласидан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ ўзинг бандам дегил, осий қулман, Дўстга зору душманларга қилмагил хор.Тор қафасга қамалган бир ғўр булбулман,Ўз ҳолимга қўйма мени ПарвардигорШайтон қўяр давоми...

2626 15:00 / 19.04.2017
Узоқ муддатли машаққатлар, халқнинг меҳнати ҳамда дуою илтижолари натижасида давлатимиз истиқлолга юз тутди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил давоми...

2558 15:21 / 19.04.2017
Кимки инсонлардан келган яхшиликларга шукр килмаса у Аллохдан келган яхшиликка хам шукр килмаган булади.Мумин ndashмусулмон киши хамиша ва хар вакт Аллох таоло давоми...

6095 15:47 / 19.04.2017
Ислом ...Сен шунчалик улуғсанки, улуғлик сенга талпинар...Сен шунчалик юксакдасанки, юксаклар сендан қуйи...Сен шундай поксан. Поклигинг олдида барча поклар давоми...

2487 15:24 / 19.04.2017