1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Мустақилигимизни мустаҳкамлайлик

15:21 / 19.04.2017 2529 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Узоқ муддатли машаққатлар, халқнинг меҳнати ҳамда дуо-ю илтижолари натижасида давлатимиз истиқлолга юз тутди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил бўлганлигига ҳам 20 йилдан ошди. Мазкур оралиқда юртимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ "Ўзбекистон” деган ном жаҳон узра танила бошлади. Ҳўш, мана шундай улуғ неъматни қандай қилиб мустаҳкамлаш, келажак авлодга қандай қилиб зиён – заҳматсиз етказиб бериш учун нималарга эътибор қаратишимиз, қандай амалларни қилиб бошқасидан тийилишимиз лозим бўлади? Келинг, бу улуғ йўлда бирлашайлик.

 Аввало ҳар бир киши ўзининг ким эканлигини яхши англамоғи, асли кимлигини томирида кимларнинг қони оқаётганлигини билиб олмоғи лозим бўлади. Зеро, муҳтарам юртбошимиз айтганларидек "Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ” дир. Дарҳақиқат, ўзининг ўтмиши, туғулиб ўсган, киндик қони тўкилган ватани тарихини унутган халқ, қандай қилиб ёрқин келажакка юз тутиши мумкин?! Энди фикрингизни жам қилиб туринг. Бу фикрни шу ерда якунламаймизда, мустақиллик бизга нималарни инъом этганлиги борасида қисқача тўхталиб, улар борасида мулоҳаза қилинганидан сўнг мазкур фикримиз устида батафсил тўхталамиз.

Мустақиллик бизга берган имкониятлар борасида истаганча тўхталиш, гапириш ва айтиб бериш мумкин. Аммо у неъматларнинг баъзилари борки, уларни қадри чексиз ва бошқаларидан кўра кўпроқ аҳамиятга эгадир. Лекин бу улуғ қадрга эга бўлган неъматлар баъзида кишиларнинг эътиборидан четда қолаётгандек гўё. Масалан, истиқлолдан аввал халқимиз ўз эркига, ўз мулкига, қадриятлари-ю анъаналарига эга эмасди. Санаб ўтилган бу неъматларнинг замирида ўз ичига қамраб олган улкан тушунчалар, туйғулар мавжуд.Биздан талаб қилинадиган омил эса, ана шуларни теран ҳис қилмоғимиз лозим.
Эркига эга бўлган халқимиз, ибодатларни эмин-эркин адо қила бошлади. Яқинлари билан ўзаро яқинлик ришталарини яхшилашга ҳамда уларни ҳолидан хабар олганда бировни қаршилигидан омонда бўлди. Ибодатларни эмин – эркин адо эта бошлади дея, энг аввало айтиб ўтдик. Бу ҳам улуғ неъмат бўлиб, гоҳида бу туйғу кимларгадир оддий туюлаётгандек гўё. Лекин шуни унутмайликки, боболаримиз бу эркинлик йўлида не машаққатларни кўрганлиги ёлғиз Аллоҳга аёндир.
Бир ёши кекса отахонни зиёрат қилиб, у киши(Аллоҳ раҳматига олсин вафот этдилар)нинг суҳбатларини олишга муваффақ бўлгандим. Айтадиларки, "Битта намозни ўқийдиган бўлсак, тўтртта томонга қаровул қўйиб, ўзимиз минг қўрқув остида ибодат қилардик. Намозимиз устида бизни ушлаб олишса, кўрмаганимизни кўрсатишарди. Қаровулларни қўйиб ҳам бемалол ўқий олмасдик. Ўқиганда ҳам очиқ эмас, берикиниб, бир кўздан йироқда бўлган жойларда ибодат қилардик. Ваҳоланки бу катта машаққат эди. Ўзинг ўйлаб кўр болам, шундай ҳолатда ҳар куни учун фарз қилинган беш маҳаллик намозларни тўлиқ адо этишнинг ўзи бўлармиди?” дея, юм-юм йиғлар эди. Ҳақиқатдан ҳам булар исбот талаб қилмайдиган, яққол намоён этилган "аччиқ тарихнинг сценарийси” эди. Ҳўш, биз ёшлар бу каби ҳолатларни гарчи кўрмаган эсакда (кўриш насиб этмасин ҳам), ёши улуғлардан кўп марта эшитяпмиз. Аммо баъзилар буни қизиқ ҳикоя эшитгандек тинглайди-ю, ундан хулоса қилишни билмайди ёки билса ҳам бу борада сусткашликка йўл қўймоқдалар. Масалан, айни пайтда мамлакатимизда Тошкент Ислом университети, "Имом Бухорий” номли Тошкент Ислом институти, 7та эркаклар ҳамда 2та аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртлари ва неча минглаб масжидлар мусулмон халқимизга хизмат кўрсатаётган бир паллада, айрим кимсалар номаъқул фирқаларга аралашиб, кўр-кўрона қилаётган ишлари, ўзлари ҳам билмайдиган нотўғри ақидавий йўналишларга эргашиб, уни бошқаларга ҳам таъсирини ўтказаётланлиги ҳеч кимга сир эмас. Нима, бу кимсаларни ота-боболари бундайин эминликка етиб келишни шунинг учун орзу қилганми? Йўқ азизлар! Боболаримизнинг барчалари ҳам бир бўлиб, ўз халқи учун, мамлакати равнақи учун, келажак авлод учун ҳаракат қилишган.
Юқорида айтганимиз каби, ўзлари ҳам тушунмайдиган ақийдага таяниб, жирканч мақсадларни олға сураётганлар кимлар ўзи? Уларни номи қанчалик қўпол бўлмасин улар бунданда жирканчлидир. Ўз номи билан "миссионер” деб аталадиган бу тоифалар, ватан ҳақида, халқ ҳақида ҳаттоки дин ҳақида ҳам яхши билмайдилар. Бир сўз билан қўпол қилиб айтганда бу тушунчалар уларни қалбларига ўз шуласини ҳам етказмаган. Сабаби шуки, уларда самимийлик, меҳр-муҳаббат қолаверса оқибат каби тушунчалар топилмайди. Уларнинг илғор ғояларидан бири шуки, ёшларни онгини ўзларини ғоялари билан заҳарлаб, сўнгра ифлос мақсадларида улардан фойдаланишдир. Бунда улар асосан нималарга кўпроқ аҳамият беришади қабилидаги саволга, уларнинг "жиҳод” ва "ҳижрат” каби илғор амалларни ўзларига ниқоб қилиб олган дейишимиз мумкин.
Расулуллоҳ с.а.в. ўз ватанларини тарк этаётганларида Макка тупроғини тарк этаётган пайтларида "Эй мен учун азиз ва мукаррам бўлган шаҳрим. Агар ўз аҳлим менга бундай азиятларни етказмаганида, асло сени бошқага алмашмаган бўлардим” дея, кўзларига ёш олганликлари тарих китобларидан маълум. Қолаверса, кейинчалик Макка фатҳи даврида Маккада энг аввало қон тўкилишидан, унинг ҳурумотлари (эҳтиром қилинган нарсалари) хорланишига йўл қўйманглар дея яна бир бора ватанга бўлган муҳаббат ва ватанпарварлик туйғуси қолаверса уни қандай эъзозлаш лозимлиги борасида мусулмонларгагина эмас, умумбашариятга ибрат бўлганлар. Ҳозирги кунда бу тушунчани нотўғри талқин қилиб, кишиларни ўз ватанидан четга олиб кетаётганларнинг мақсади мутлоқ бошқадир.
Ҳурматли ўқувчи, муаллиф мақола мавзусидан четга чиқиб кетди дея ҳаёлингиздан ўтказгандирсиз? Мақоланинг мавзуси билан чамбарчас равишда олиб борилаётган фикрлар кимларгадир янги ёки бошқалар учун аҳамиятсиз туюлиши мумкин. Аммо бу жуда зарурий ва аҳамиятли масала ҳисобланади. Чунки, қанчадан-қанча ёшларни мана шундай иллатларга илашиб қолаётганлиги оммага маълум. Бу иллатнинг ривожланиши эса, бизнинг келажагимизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу каби масалаларда юзаки қараш ярашмайди.
Муҳтарам юртбошимиз ҳам бу борада ўзларининг фикрларини баён этганлар. "фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда” . Мана мамлакатимизда юқорида ададини келтирганимизча масканлар халқимиз учун айнан маърифат учун, ислом таълимотини софлигича, унинг асл мазмун-моҳиятини кенг тушунишга ҳизмат қилмоқда. Ундан унумли фойдаланиш ва шукрона қилиш лозим ҳисобланади. Бундай имкониятларни яратиб берган юртбошимизга чексиз миннатдорчилик изҳор қилиш ўринлидир.
Мақоламизнинг ибтидосида фикрингизни жам қилинг, бу борада кейин яна тўхталамиз дегандик. Мустақилликнинг мустаҳкамлашда яна бир муҳим омил бу "миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик”дир. Бу борада юртимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар ўзаро тотув яшамоқда. Бу албатта қувонарли холатдир.
Биз шуни унутмаслигимиз лозимки, бизнинг томиримизда жаҳон тан олган алломалар, ал-Бухорий, А.Навоий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, ал-Фарғоний каби етук олимларнинг муборак қонлари оқаётганлиги ҳамда мана шундай уламоларнинг ҳоки ётган ерларда ва уларнинг ҳам киндик қони тўкилган ватанда яшамоқдамиз. Шундай экан, алломаларимиз, боболаримиз бир сўз билан айтганда аждодларимизга муносиб авлод бўлмоғимиз лозим.
Киши бир мақола ёки асарни мутолаа қилганда, ундан кераклича хулоса чиқариб олсин. Агар тушунмаса, такроран ўқисин. Энг муҳими унга қалбан қулоқ солсин. Чунки муаллиф ўзининг қалбидаги фикрларни қоғозда акс эттиради. Шунинг учун ҳам қалб билан ўқилганда икки қалб туташиб ўзаро муҳаббат ҳам уйғонади.
Мақоламиз интиҳосида шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ватанимиз шаънини муҳофаза қилишимиз, юртимиз равнақи барчамиз учун бирдек муҳимдир. Зеро, "шу азиз ватан барчамизники”дир. Уни турли хил хуруж ва ҳамлалардан асраш барчамизнинг муҳим бурчимиз ҳисобланади. 

 

Рўзали Қурбонов тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авваллари масжидга кўпроқ борар эдим. Охирги кунларда бунга унчалик даражада эътибор бермай ўз ишларим ва ташвишларим билан ўралашиб қолдим. Хаттоки фақат жума давоми...

2438 14:59 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймБизга ҳидоят йўлини кўрсатган ва .шоядки нажон топсангиз, деган Аллоҳ таолога ҳамду саноларнинг чексизи, Зоти покига миуносиби давоми...

2710 15:01 / 19.04.2017
Узоқ муддатли машаққатлар, халқнинг меҳнати ҳамда дуою илтижолари натижасида давлатимиз истиқлолга юз тутди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил давоми...

2529 15:21 / 19.04.2017
Аудиолар

118795 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40746 14:35 / 11.08.2021