200 19.04.2017

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳамдлар фақат олмамлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таологадир. Унинг ҳабиби ва сўнгги расули Муҳаммад Мустафога дуруди саловатларнинг сараси, маҳмуд мақомию васийла бўлсин. Ул зотга эргашганларга Аллоҳ таолонинг ҳидояти ва раҳмати бўлсин!

Ҳикоя бўлган воқийликка асосланиб, Турк қардошларимиздан бирининг ҳаётида юз берган экан.  

Мен Муҳаммадмен!

...80 йилларнинг охирлари эди. Биз яъни, мен ва онам отамиздан айирилганимиздан сўнг, Туркиядан Германияга кўчиб ўтишимизга тўғри келди. У ерда тоғам анчадан бери истиқомат қилиб, иш ва уй-жойга эга эди. Биз ўша ерга бориб, жойлашдик. Ватанда инглиз тилида ўқиганим учун бу ерда ҳам қийналмадим. Мени ижтимоий сиёсатга ихтисослаштирилган мактаб гимназиясига 6 синфни давом эттиришим учун жойлаштиришди. Бир қараганда ҳаммаси биноидек кетаётган эди. Ўқитиш тизими яхши, таомлари мазали, айниқса, уни текинга беришлари айни муддао эди. Болалар билан ҳам тезда чиқишиб кетдик. Аммо кўнглимни бир ерини хижл қиладиган нарса ҳам йўқ эмасди. Бу синфимиздаги асли жанубий Америкалик бўлган бола бўлиб, уни негадир жинм суймасди. Негаки, у хар доим бошқаларни камситар, ўзидан паст санар, масҳара қилар эди. Аммо бир нарсани тан олиш керакки, у ҳаммадан аълочи ва билмдон ҳам бўлиб, нуқул ўқитувчиларни оғзидан тушмасди. Ҳаммасидан ўтиб тушгани у мусулмонларни ёқтирмай, хар доим қаердандир хато топишга ва уни ҳаспўшлашга уста эди. Мени эса кундан-кунга унга нисбатан ғазабим қайнар, кўргани кўзим йўқ, озгина ҳасадим ҳам сезиларди. Кунларнинг бирида мен анашундай ғазаб ва ҳасад  тойчоғига миниб, уйга келдим. Қўшимча дарслар чўзилгани боис, кеч қолдим. Намозларим ҳам қазо бўлган эди. Кечки таомни танаввул қилиш вақтида онам мени юзимдаги ғазаб аралаш ранг-рўйни кўриб, аста гап бошлади.

-    Ҳа ўғлим тинчликми..?

-    Ҳммм тинчлик.

-    Ҳафа кўринасан, нима бўлди. Ёмон бахо олдингми?

-    Йўқ хаммаси яхши.

-    Айтавер! Балки бирон маслаҳат берарман. Ёки тоғанг билан гаплашадиган гапми?

-    Йўқ оддий нарса. 

-    Ҳа яна ўша синфдошинг билан уришдингми. Қўйсангчи ўшани ўғлим. У барбир сенга сенг бўлаолмайди.

-  Нима! Қанақасига! Бирдан хўрлигим келиб, овозим баланлашди. Тинмай онамга сайрай кетдим... У синфда энг зўри бўлса. Мен унга тенг келаолмайман. Агар билсангиз она у ўз тилидан ташқари немс тилини, фирансуз тилини, рус тилини, хатто оз-моз лотин тилини ҳам билади. Агар билсангиз, у энг сўнги модада кийинади, деярли хар куни бошқача либос. Овқатланса овқатини деярли ярмини қолдиради, емайди. Бу аристакратлик белгиси экан. Агар билсангиз, унга отасидан катта бошлик бир шахарни сотиб олишга етадиган бойлик қолган. У синфимизда энг бойи. Агар билсангиз уни синфда ҳамма қизлар яхши кўришади лекин, у хамма қизларни камситиб, менсимайди. Айтишича аёл киши фақат эркак кишига қул бўлиш учун яратилган экан. Шундай бўлсада, қизлар барибир уни яхши кўришаверади. Агар билсангиз у бир юз иккита давлатни номини пойтахтлари билан қўшиб ёддан билади. Деярли барча қаҳрамонларни исмини ва тарихини сув қилиб юборган. Агар билсангиз у деярли барча махсус қисқартма сўзларни калит сўзини ва нимани англатишини билади. У бўлажак жосус! Агар билсангиз у хафтасига икки марта черковга қатнайди. Агар билсангиз уни исми Диего бугунги кундаги энг машхур футбалисни исми қўйилган. У ўзини исми билан фахирланади. Айтишича уни исми хали узоқ йиллар одамлар эсида сақланар экан...!

Шу тариқа мен онамга узиндан узоқ таърифлар келтириб, синфдошим Диегони дахолар дахоси эканини уқтириб қўйишга харакат қилдим. Онам эса бир оғиз ҳам сўз айтмасдан дастирхонни йиғиштирдилар. Менга хайрли тун тилаб, ётоқларига кириб кетдилар.  Бу холдан ҳам аччиғим чиқди. Шунча гапни нимага гапирдим хайронман. Хўмрайиб жойимга бориб ётдим. Озгина ўйлаб қарасам, онамни дилларини камситиб қўйимман шекилли. Уларни мени катта қилиш ва яхши инсон бўлиб, етишишимга бор имкониятлари билан курашишлари кундек равшанку. Эй! Бекор ҳафа қилдим!!! Шундай ўйлай-ўйлай уёққа-буёққа думалаб, амаллаб ухлаб ҳам қолдим. 

Эрталаб бомдод намозидан сўнг, бироз ўтиб дастирхон атрофига йиғилдик. Тоғам шоша-пиша чой ичиб, кенойим билан ишга кетишди. Мен яна онам билан қолдим. Чой ичиб, энди туришга изн сўрайман деганимда онам сўз бошлаб қолдилар.

... Ўғлим! Кечаги гапларингни яхшилаб ўйлаб кўрдиб. Лекин бунда сени камситадиган хеч нарса топа олмадим. Аксинча, сенда бир қанча устунликларни кўрдим. Сен менга уни бир қанча тилларни билади ва унда бемалол ўз она тилидек гаплаша олади дединг. Ҳа бу яхши албатта. Сен ҳам у билган тилларни деярли ўрганяпсан. Лекин у сен билган араб тилини билмайди. Унинг ўрганган тиллари одамлар орасида, одамларни англаш учун хизмат қилади. Сен билган тил эса, оламлар раббисини англашга хизмат қилади. Чунки, Қуръони Карим шу тилда нозил бўлган. Бу билан сен Аллоҳ таолога яқин бўласан. Мана сени устинлигинг қаерда!

Сен менга яна, у энг сўнгги модада кийинади, деярли хар куни либосларини ўзгартиради дединг. Агар билсанг бу кибр белгисидир. Кейн бугинги сўнгги мода қандай ўзи, қоп-қора кийиниш, сочини шайтонга ўхшаб, тепага тикка-тикка қилиб турмаклаш, қўлларига алақандай йиртқич ҳайвонларни суратини туширишми...? йўқ бу инсониятнинг фитратига тўғри келмайди. Сенчи, атига иккита кийиминг бўлса ҳам, суннатга мувофиқ оппоқ! Сочларинг, хатто юришларинг ҳам суннатга сингган. Агар, мободо учинчи кийимга эга бўлсанг, дарров ижарада турадиган хинд қўшнимизни ўғлига биринчи кийимингни берасан. Бу суннат, камтаринлик белгиси эмасми. Мана сени устинлигинг қаерда!

Сен менга яна, у таомларини охиригача емайди, қолдиқ қолдиради дединг. Бу аристакратлик белгиси экан. Агар билсанг бу ундай эмас. Бу қотиллик белгисидир. Ўзи истеъмол қиладиган меъёрдан ортиқча овқатни олишга олиб, сўнг уни увол қилиш қотилликдир. Қандай дейсанми... дунёни қанчадан қанча ерларида инсоният оч-ялонғоч ҳолда жон беряпти. Аслида исроф бўлаётган махсулотлар уларнинг хақлари эди. Аммо ўша қўштирноқ ичидаги аристакратларинг уларни на ўзларига ва на ночорларга раво кўряптилар. Улар аристакрат қотиллардир. Сенчи, агар таъомингни еб бўлсанг, уни юқини ҳам нон билан артиб, еб қўясан. Нега биласанми...биласан! чунки расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилганлар. Сен эса Ул зотга эргашяпсан. Аслида Ийсо алйҳиссалом уларга бундай қилишни буюрмаган ва ўзлари ҳам қилмаган. Улар эса, унга эргашмадилар. Сен эса, суннатни махкам ушладинг. Мана сени устинлигинг қаерда!

Сен менга яна, унинг отасидан катта бойлик қолган дединг. Бу бойлик билан бутин бир шахарни сотиб олиш мумкин экан. Тўғри бойлик яхши нарса. Аммо у ўткинчидир. Айниқса, уни тўғри йўлга сарф қилишни билмайдиган кишининг қўлида бўлса. У ўша бойликка келажакда машина, яхта, вилла, мансаб ва шу каби бир қанча дунёвий нарсалар сотиб олиши мумкин ва ўзини бахтли ҳисоблаши ҳам мумкин. Лекин, аслида ундай эмас. Бу бахт дегани эмас. Инсонниг саодати бойлик билан эмас балки, ўзини ким эканлигини англаш билан бўлади. У қачон ўзини қул, хожаси Аллоҳ таоло эканлигини чуқур англаб етса, ўша хақиқий саодатдир. Сенда бу имконият бор. Отангдан сенга икки юзга яқин китоблар мерос бўлиб қолган. Булар сени роббингни танишга ва сени унинг хақиқий қули қилишга йўл кўрсатади. Сен агар шухратга ва давлатга эга бўлмоқчи бўлсанг, унда буюк мутафаккирларниг айтганларини қил. Улар “Сен роббингни тани. Роббинг сени танитади!” шиёри билан яшашган. Сенда бу имконят ҳам бор. Мана сени устинлигинг қаерда!

Сен менга яна, у қизларни менсимайди, уларни устидан кулади, аёл аслида эркак учун қул қилиб яратилган дейди, дединг. Бу аёлларга нисбатан тухматдир. Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, бундай гап йўқ. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни нега ибни Марям деди биласанми. Бу билан у аёл мартабасини кўкларга кўтармадими. Аслида У зод Ийсони Аллоҳнинг қули ёки, шундай Ийсо деб айтиб қўйса бўларди. Лекин ундай қилмади. Бу билан У Марямни улиғлади. Марям сояси остида бутун аёл зотини, она зотини улуғлади. Қуръони Каримда Биз хар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик дейилган. Бир нарсага иккинчи нарсани қул қилиб яратдик демаган. Жуфт сўзини моҳиятида нима ётишини биласанми? Бу тенглик дегани. Бу бир бирига боғлиқ икки нарса дегани. Бири бўлмаса, иккинчиси мустақил харакат қилолмайди. Масалан, электр токини мусбат ва манфийлигини олайлик. Агар, бирини олиб ташласак, иккинчисидан иш чиқмайди. Улар биргаликда ток хосил қилишади. Хожа эса, қулсиз мустақил харакат қила олади. Жуфт эса, ундай эмас. Қуръни Каримда яна, аёлни эрнинг сокинлиги учун яратилганлиги айтилган. Аёлсиз эркакнинг кўнгли хеч қачон тўлмайди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам “Аёллар эрларниг туғишганларидир” деб, марҳамат қилганлар. Синфдошинг шунчалик қилса ҳам, қизлар уни барибир яхши кўраверади дединг. Ҳа инсонинг табияти шунақа. Уни қанча узоққа туртқиласанг, у сенга ядада яқин бўлишга харакат қилади. Қизлар ҳали ёш. Улар катта бўлгач, ақилларини ишга солганларида, уларга бошқача инсон кераклигини билишади. Масалан сендек. Чунки сен аёлларни хурмат қиласан, уларга ортиқча гапирмайсан. Шариъат доирасидан чиқмасдан улар билан худди туғишганларингдек муомила қиласан. Сен уларни қул деб эмас балки, ўз тенгинг, туғишганинг, кўнглинг сокинлиги сабабчиси деб биласан. Улар буни барибир англаб етишади. Мана сени устунлигинг қаерда!

Сен менга яна, уни ёдлаш қобилияти устунлигини, кўплаб давлатдарни номини пойтахтлари билан ёддан билишини, қисқартма ва калит сўзларни еча олишини айтдинг. Тўғри бу яхши қобилият. Аммо буни қандай ишлатишга боғлиқ. Сен ҳам ундан қолишмайсан, у билган нарсаларни биласан. Лекин у ўз инжилини ёддан билмайди. Ундан Матто инжили 7 боб, 28 бўлимини тушинтириб бер десанг, довдирайди. Қўйиб берса ўзи илоҳий китоб деб турган нарсани, бу нотўғри тушиб қолган, ёки, нотўғри ёзилган дейди. Чунки унда мусулмонларга ён босадиган нарсалар ёзилган. Ўзи илоҳий китоб деб туриб, ўзи тан олмайди. Яна қахрамонларни, пайғамбарларни  тарихини билади дединг. Бу тарих қандай ўзи. Лут алайҳиссалом ҳақида сўрасанг, қизлари билан ёлғиз қолгач мажбур улар билан қўшилиб, ўз авлодларини яратди дейишади. Довуд алайҳиссалом ҳақида сўрасанг, зинода айблашади. Ийсо алайҳиссалом ҳақида эса, асти қўявер. Хуллас соф табиятли ва маъсум бўлган пайғамбарлар ҳам бўхтон ва тухматларга қориштириб ташланган. Сенчи, бу тарихга қандай қарайсан. Сен бир юз ўн тўртта сурани яъни олти минг олитюздан ортиқ оятли Қуръони Каримни ёддан биласан. Ўз пайғамбарингдан ташқари яна йигирма бешта пайғамбарни хақ тарихи билан биласан. Уларни тан оласан, маъсум дейсан. Сендан бақара сураси нима учун бундай аталган десам, дарров биласан. Бирон сурани тафсирини яъни ўша синфдошинг сўзи билан айтганда калит сўзини айт десам, бирпсда, Қуръон, ҳадис, ижмодан фойдаланиб, ечиб ташлайсан. Тафсир қиласан. Уни бўлажак буюк жосус дединг. Сен бўлажак муфассирсан. У келажакда бир давлат билан бошқаси ўртасида сир ташиса, сен келажакда одамлар орасини ислоҳ қиласан иншааллоҳ. Мана сени устунлигинг қаерда!

Сен менга яна, уни кунига икки марта черковга қатнайди дединг. Қара буни нимаси устин. У бор-йўғи ҳафтада икки бор ҳудосини эсга олади. Сен эса кунига беш марта. Бу ҳафтасига ўттиз беш марта бўлади. Кимники кўп? Мана сени устунлигинг қаерда!

Сен менга яна, уни исми Диего дединг. Уни айтишича бу исм асрлар давомида машхур бўлар экан. Яъни бугунги кундаги энг машхур футболчи Диего Марадонани исми. Ҳа тўғри! Бу машхур исм. Лекин бу ҳам эскиради. Қандай дейсанми. Ўн йилдан сўнг янги футболчи чиқади ва уни исми машхур бўлади. Диего эса эскиради. Уни кимдир эслайди, кимдир эса йўқ. Сени исмингчи? Сени исминг Муҳаммад! Расулимиз соллоллоҳу алайҳи васалламни исмлари! Бу исм эскирмайди. Чунки бу исм сўнги пайғамбарнинг исмидир. Унданг сўнг бошқа пайғамбар келмайдики, одамлар уни унитишса. То қиёматгача бу исм порлаб, сайқалланиб бораверади. То қиёматгача бундай исмлар ер юзини босиб кетади. Бу исмни олдида миллионлаб Диего исмлари фидо бўлсин. Сени исминг Муҳаммад! Мана сени устунлигинг қаерда!...

      Онамнинг бу сабоқидан кейн, мен бақадай қотиб қолдим. Этим увишиб кетди. Қандай ҳам яхши танбеҳ! Мен онамни сўзларини дилимга шундай жойладимки, уни хеч бир нарса билан қириб, олиб ташлаб бўлмайди. Менга бу шундай сабоқ бўлдики, ҳаётимнинг барча ерида асқотди. Мен ўша кундан бошлаб, исмимга мос бўлишлик учун харакат қилда бошладим. Расулимиз соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳам исмда, ҳам жисимда, ҳам сийратда, ҳам хилқатда, ўхшашга харакат қилди. Йўқ-йўқ! Бир мен эмас балки, бутун мусулмонлар Ул зотга ўхшашга харакат қилар эканлар! Мен Муҳаммадмен! Бу исмни эгаси бўлиш мен учун шараф. Агар билсангиз, мен Диегони барча афзалликларини манашу биргина исмга алишмайман!

Чин дилдан унга ўхшашга харакат қилаётганимиз ва эргашаётганимиз Муҳаммад Мустафога  саловатларнинг сараси бўлсин! Бизни унинг умматидан қилган Аллоҳ таолога ҳамдларнинг чексизи бўлсин дейман!

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ!


Музаффар Муҳаммадзода