1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-10-йил

Танловга: Биз сенга ишонамиз Ислом.уз!

14:38 / 19.04.2017 4270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг мусулмонлар ўзларига бир раҳбар тайинлашликлари лозим бўлди. Раҳбарликка Абу Бакр розияллоҳу анҳуни муносиб деб топдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга динимизни ишониб топширдилар, биз дунёмизни топширмаймизми?!» дедилар. Бу гапда Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан олдин намозга имомлик қилиб бера олмай қолганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳуни имомликка ўтказишни буюрганларига ишора бор эди.

Дин иши ана шундай муҳим нарса! Уни ҳар кимга ишониб топшириб бўлмайди. Ахир Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бири имомликка яроқли бўлган  саҳобаларнинг орасидан энг афзалини – ўзлари айтганларидек «Анбиёлардан сўнг ер юзини босган энг афзал инсон»ни намозга имомлик қилишини буюрдилар. Биз учун бу воқеада катта ибрат бор. Дин ишларида ҳар кимга эргашиб кетавермаслигимиз керак экан. Жумладан илм ўрганиш борасида ҳам. Илмни ҳар кимдан ўрганишга шошилмай, тўғри йўлдаги, ҳақиқий илмли кишиларнинг энг афзалидан илм ўрганишга интилишимиз лозимдир.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бугунги кунда интернет оламида Исломий сайтлар анча кўпайиб қолди. Биз улардан Исломни ўрганишда, ҳақ ва ботилни ажратишда фойдаланиб келмоқдамиз. Лекин ҳеч бир муболағасиз Ислом.уз портали сайтларига, жумладан Ислом.уз сайтига тенг кела оладиган ўзбек тилидаги Исломий сайт ҳеч қаерда йўқ деб бемалол айта оламан.

Аввало унинг афзаллиги ишончли эканидадир. Бу сайт соф Ислом таълимотини оммага етказиб бериш учун хизмат қилмоқда. Ақийдада Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби, фиқҳда аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазҳабидан бири бўлмиш Ҳанафий мазҳаби асосида таълим бермоқда. Бизга бундан ортиқ яна нима керак?!

Ҳозирги кунда интернет оламида ҳижрат қилишга, жиҳод қилишга, бемазҳабликка чақирувчи сайтларнинг борлиги аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат. Ҳар қайси ҳар томондан ўз фикрини тўғри қилиб кўрсатишга уринади. Барчасининг оят ва ҳадисдан далили бор. Шундай вақтда Аллоҳнинг раҳмати ила тўғри йўлни кўрсатиб берувчи бир устоз бўлмаса оми халқнинг адашиб кетиши ҳеч гап эмас. Ислом.уз сайти эса айни шу устозликни қилмоқда. Аллоҳ таолонинг инояти ила биз Ислом.уз сайти ва Ислом.уз портали таркибига кирувчи сайтлар орқали Қуръон ва ҳадисни тўғри тушуниб ўрганмоқдамиз. Бунинг учун портал таркибига кирувчи www.quran.uz ва www.hadis.islom.uz сайтлари ҳам борлиги қувонарли ҳолат албатта. Ҳатто оят ва ҳадисларнинг асл матнини ўрганишимиз учун www.arabic.uz сайти орқали араб тилини ҳам ўрганишимиз мумкин.

Албатта фақатгина Қуръон ва ҳадиснинг асл матнини ўқиш билан ўзимизча шаръий ҳукмлар чиқара олмаймиз. Шунинг учун www.fiqh.uz сайтидан фойдаланишимиз бизга шариатни ўрганишимизда кўп фойда бермоқда.

Оят ва ҳадисларнинг асл маъносини тушунишлик учун сийрат илмини билишлик ҳам жуда муҳим албатта. Шундай экан, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини умматга ўргатиш учун портал таркибида www.siyrat.uz сайтининг очилиши айни муддао бўлди.

Муслималарга диндан таълим бериб, фарзандлар тарбияси бўйича кўрсатмалар бериб, ҳатто таом-у ширинлик тайёрлашгача ўргатиб келаётган www.muslimaat.uz сайтининг аёлларимиз ҳаётида аҳамиятли ўрни бордир.

Порталда фақат аёллар учун алоҳида сайт очиш билан кифояланмай, оилавий ҳаётга бағишланган www.oilam.uz сайти очилгани Исломнинг оилага нақадар эътиборли эканлигининг бир нишонасидир.

Оилада турли ҳолатлар бўлади, ҳаётда турли вазиятларга дуч келамиз. Шундай вақтда қандай йўл тутишни билмай қолганимизда устозимиз фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан савол сўрашимиз учун www.savollar.islom.uz сайти доим хизматда эканидан бахтиёрмиз.

Фақат шугина эмас, ҳатто тиббий масалаларда шифокордан маслаҳат сўрашимиз мумкин бўлган www.tib.islom.uz сайти орқали саволларимизга жавоб олиш билан бирга сайтдаги кўплаб мақолаларни ўқиб соғлом турмуш тарзига эришиш ҳаракатидамиз. Бунинг учун эса ейдиган луқмамизга жуда эътиборли бўлишимиз зарур албатта. Бу борада бизга www.halol.org сайти ёрдамга келади.

Мусулмон киши ҳар бир ишини шариатга мувофиқ тарзда қилмоғи лозимдир. Шундай экан Ислом ҳар бир соҳага кириб боргандир. Портал ходимлари ҳам айни шундай йўл тутиб иқтисод бўйича www.e-bozor.uz, тарих бўйича www.e-tarix.uz, тил ва адабиёт бўйича www.e-adabiyot.uz  ҳамда юртимиздаги ва чет эллардаги русийзабон мусулмонлар учун www.islam.uz сайтлари ила жамиятнинг ҳар соҳасига Ислом нурини олиб кирмоқдалар.

Шунингдек, порталнинг сўнгги йилларда очилган www.media.islam.uz ва www.masjid.uz сайтлари барчамизнинг қувончимизга қувонч қўшди. Улардаги маълумотлар биз учун жуда манфаатлидир. Яна шундай манфаатли сайтлардан бири бу www.info.islom.uz сайтидир. Албатта ҳозирги тезкор ахбарот алмашинув даврида Ислом оламида ва дунёда бўлаётган воқеалар билан бизни таништириб туришда ушбу сайт улкан хизматларни қилмоқда. Кўриниб турибдики Ислом.уз портали замон билан ҳамнафас фаолият олиб бормоқда. Бунинг яна бир исботи ҳар ойда чиқариладиган «Ҳилол» ҳамда «Омина» номли ижтимоий-маърифий электрон журналлардир. Бу журналларни бир марта юклаб олгач интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги кўпчилик учун қулай бўлган бўлса ажаб эмас.

Юқоридаги сайтларнинг барчасида қўйилаётган мақолалар ва маълумотлар хусусида муҳокама қилиш маскани бўлмиш www.forum.islom.uz сайти барчамиз учун қадрлидир. Бу сайт бизнинг иймонлашув масканимиздир. Биз бу сайт орқали кўплаб биродарлар орттирмоқдамиз, баъзилари билан кўришган, баъзилари билан кўришмаган бўлсак-да барчанинг ҳаққига ғойибона дуодамиз. Форумда бир-биримизга имкон қадар яхшилик қилишга, ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Гоҳида савол сўраганимизда, маслаҳат сўраганимизда биродарларлар имкон қадар жавоб беришади, бирор маълумот қидирсак – сўрасак биродарлар ёрдами сабабли топамиз алҳамдулиллаҳ. Хуллас буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг инояти ила хайрга сабабчи бўлаётган нарсалардир. Албатта биз бунинг учун шукрда бардавом бўлишимиз лозимдир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамдлар айтамиз. Сайт ходимларига миннатдорчилигимизни изҳор қилган ҳолда ҳақларига эзгу дуолар қилиб қоламиз. Аллоҳим хайрли ишларингизни бардавом қилсин, Ўзи мададкор бўлсин!

Шиоримиз

Аҳли сунна ва жамоа йўлидир йўлимиз,

Пок – ақийда ва Исломга интилар дилимиз.

 

Қуръон ила суннатни ўрганишга ҳаракат,

Ниятимиз уларга амал қилишдир албат.

 

Мақсадимиз Исломий маърифат ёйиш элга,

Эргашиб салафи солиҳ ҳам мужтаҳидларга.

 

Тарқатиб кенгбағирлик, биродарлик руҳин ҳам,

Диний саводсизликка берайлик буткул барҳам.

 

Ихтилоф-у фирқачилик топсин деймиз завол,

Мутаассиблик, бидъат-ла банд бўлмасин ҳаёл.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигида дунёнинг ҳам сиёсий мафкуравий ҳам гиополитик харитасида катта ўзгаришлар рўй берди. Аллоҳ таъоллонинг инояти билан атеистлар давоми...

5356 14:35 / 19.04.2017
Ассалому алайкум азизим, меҳрибоним, устозим ислом.уз. Яхшимисан Сенсираганимга ҳайрон ва хафа бўлма. Сизламоқчи эдим, аммо, қандайдир, мендан узоқлашиб давоми...

4323 14:46 / 19.04.2017
Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу аъла РосулиллаҳАввало Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамдусанолар, шукроналар айтамиз Унинг ҳабиби, расул ва давоми...

3983 14:44 / 19.04.2017
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг мусулмонлар ўзларига бир раҳбар тайинлашликлари лозим бўлди. Раҳбарликка Абу Бакр розияллоҳу давоми...

4270 14:38 / 19.04.2017
Аудиолар

118746 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40707 14:35 / 11.08.2021