1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Танбеҳул ғофилин» китоби нотўғрими?

20:35 / 27.04.2016 9700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Танбеҳул ғофилин» китоби нотўғрими?

Бу савол ҳам бироз ўйланмай берилган савол. Китоб нотўғрими дейиш ниҳоятда катта бир масуълиятни бўйинга олиш билан баробар нарса ҳисобланади. Китобларни юз фоиз нотўғри бўлиши қийин, чунки ҳар қандай китобни ҳам ичида бир тўғри нарсалари бўлиши мумкин. Жумладан, «Танбеҳул ғофилийн» китоби эски китоблардан ҳисобланади. Имом Самарқандийнинг ёзган китоблари, бу киши машҳур олимлардан, кўпгина китоб ёзган кишилардан ҳисобланади. Лекин шу билан бирга «Танбеҳул ғофилийн» ўз замонасининг китоби ҳам ҳисобланади. Ўша пайтларда, «Танбеҳул ғофилийн» китоб шаклига келтирилган, ёзилган пайтлардаги муҳитни, тушунчани, шароитни ўзида акс эттирган китоб, ўша даврни талабига жавоб берган китоб ҳисобланади. Жумладан, ўша пайтларда тарғиб қилиш учун одамларни ибодатга, тақвога, яхшиликка қизиқтириш учун баъзи-бир заиф ҳадисларни ҳам ишлатса бўлади деган урф тарқалган бўлган. Мана шу нарсага одамлар кўп эътибор берадиган ҳолатлари бўлиб қолган. Ана шу ҳолат бу китобга ўз аксини урган. Катта уламоларимиз жумладан китоблар ҳақида китоб ёзган уламолардан Мулла Чалабий ва бошқа мўътабар уламолар «Танбеҳул ғофилийн»да ҳадисмас нарсаларни ҳадис дейилганлиги, баъзи-бир заиф ҳадислар ишлатилганлиги, одамларни қизиқтираман деб, асли йўқ ҳикоялар келтирилганлигини афсус билан эслашади, ана шу маъноси бор. Лекин, "ичида тўғри гаплар, саҳиҳ ҳадислар йўқ" дейишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Шунинг учун "фалончи китоб тўғрими, пистончи китоб саҳиҳми?", деган саволлар бироз қўполроқ чиқади. "Фалончи китоб ҳақида маълумотни қандай оламиз, бу китобга қандай қараймиз" деган саволлар одобли бир савол бўлади деган умиддамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому Алайкум Раҳмат сизларга доим кузатиб борамиз бу каналди. Саволим аёлим билан тортишиб қолгандим аёлим кетаман деди шунда кет остонадан бир қадам чиқсанг давоми...

2787 09:38 / 20.03.2019
САВОЛ Баъзилар совуқ пайтларда таҳоратга сув тайёрлашганда уни илиқлигини билиш учун бармоқларини сувга тиқиб кўришади. Баъзилар бунга қарши чиқиб, бу макруҳ, бу давоми...

2715 16:00 / 27.04.2016
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

2786 20:16 / 27.04.2016
СаволТаҳоратли одам, таркибида спирти бор бўлган атир ёки шунга ўхшаш парфумерия маҳсулотлатидан фойдаланса таҳорати бузиладими Ўзи умуман таркибида спирти бор давоми...

9139 09:25 / 25.11.2017