342 15.02.2017

САРИҲ ЛАФЗЛАРДА НИЯТ ШАРТ ЭМАС

Юқорида талоққа сароҳатан далолат қилувчи сўзларни талоқдаги сариҳ лафзлар деб зикр қилинди ва улардан баъзилари билан ражъий, баъзилари (сенга менга ҳаромсан кабилар) билан эса боин талоқ тушишлиги айтилинди. Талоқдаги сариҳ лафзлар билан киноий лафзлар ўртасидаги фарқ шуки, сариҳ лафзларда ният шарт эмас. Бу лафзлар эрнинг оғзидан чиқиши билан талоқ тушади. Киноий лафзларда талаффуз қилиш билан биргаликда ният ҳам шартдир.

سُمِّيَ هَذَا النَّوْعُ صَرِيحًا…وَهَذِهِ الْأَلْفَاظُ ظَاهِرَةُ الْمُرَادِ ؛ لِأَنَّهَا لَا تُسْتَعْمَلُ إلَّا فِي الطَّلَاقِ عَنْ قَيْدِ النِّكَاحِ فَلَا يُحْتَاجُ فِيهَا إلَى النِّيَّةِ لِوُقُوعِ الطَّلَاقِ ؛ إذْ النِّيَّةُ عَمَلُهَا فِي تَعْيِينِ الْمُبْهَمِ وَلَا إبْهَامَ فِيهَا .

“Бу навъ сариҳ деб номланади... бу лафзлардан мақсад зоҳир бўлиб, уларни фақат никоҳ қайдини бекор қилишдагина ишлатилади. Бу сўзларни талаффуз қилинганда талоқни тушиши учун ният шарт қилинмайди. Чунки, ният ноаниқ нарсани тайин қилиш учундир. Бу сўзларда эса, ноаниқлик йўқдир” (Бадоиус саноиъ).

Лекин, барча сариҳ лафзлар билан ҳам ражъий талоқ тушавермайди. Гоҳида улар билан боин талоқ ҳам тушади. Шунингдек, киноий сўзларнинг барчаси билан ҳам боин талоқ тушавермайди. Балки, улар билан ражъий талоқ ҳам тушади. Сариҳ билан киноий эканлиги ният шарт ёки шарт эмаслигида фарқ қилади холос.


КИНОЯ ЛАФЗЛАР БИЛАН РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Сариҳ ва соф лафзлар ўрнига мубҳам, яъни талоқ билан бир қаторда бошқа маъноларни ҳам ифодаловчи лафзларни ишлатилса, масалан, эр аёлига: “Сени менга керагинг йўқ”, “Мендан йироқсан”, “Иддага ўтир”, “Бачадонингни покла”, “Сен биттасан” деса ва бу гапларни айтаётган вақтда ҳолат талоқ ҳолати бўлса ёки бу сўзларни айтиб талоқ қўйишни ният қилса, бу сўзлар билан бир ражъий талоқ воқе бўлади.

وَكِنايَتُهُ ما لم يُوضع له وَاحتَمَلَه غَيرَه فَلا تُطلَقُ الا بِنِيَّتهِ اَو دلالتُهُ الحَالِ وَمِنها اِعتَدِي وَاِستَبرائِي رَحمَكِ وَاَنتِ وَاحدَةٌ وَبِها تَقَعُ وَاحِدَةٌ رَجعِيةٌ 

“У(талоқ)нинг кинояси у (талоқ) учун қўйилмаган (лафз) бўлиб, ун(талоқ)дан бошқасини эҳтимоли бор (лафз)дир. (Улар айтилганда) ният ёки ҳолатнинг далолати билан талоқ тушади. У(лафз)лар: иддангни сана; бачадонингни тозала; сен биттасан. Булар билан бир ражъий талоқ воқеъ бўлади” .

“Шарҳул виқоя” соҳиби ражъий талоқ тушадиган киноя лафзларни учта билан чегаралаганлар. Улар: иддангни сана; бачадонингни покла; сен биттасан. Ибн Нужайм Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ уни инкор қилиб, бу борада бир қоидани баён қилиб айтадиларки, қайси киноя лафз билан талоқ лафзи қўшиб айтилса, ражъий талоқ тушаверади. Масалан бир киши аёлига: “Мен сени талоғингдан безорман”, “Сенга талоқ”, “Сен учун талоқ”, Аёл: “Ҳеч қандай эвазсиз талоғимни сотиб олдим” деди. Унга жавобан эр: “Мен сенга талоғингни ҳиба қилдим” деди. Эр: “Аллоҳ таоло талоғингни ирода қилди” ёки “Аллоҳ таоло сенга талоқ ила ҳукм қилди” ёки “Сен ўз талоғингни ирода қилавер” ёки “Мен талоғингни тарк этдим” ёки “Талоғингни йўлини очиб қўйдим” ёки “Сен бўшсан” ёки “Фалончи аёлини талоқ қилгани каби сенга қўйдим” ёки талоқдаги охирги ҳарф “қоф”ни айтмай “Сен талосан” деса, ражъий талоқ воқе бўлади. “Талоғингни ол” ёки “Талоғингни қарзга бердим” ёки “Талоғингни ориятга бердим” каби гаплар билан аёл кишига ўз-ўзига талоқ қўйиш имконияти ҳосил бўлади. Агар аёл ўша мажлисда ўзига-ўзи талоқ қўйса, у билан ражъий талоқ воқе бўлади. Эр: “Сен мени аёлим эмассан” ёки “Мен сени эринг эмасман” деса, ушбу икки ҳолатда ҳолат талоққа далолат қилса ёки эр талоқни ният қилса, ражъий талоқ воқе бўлади. 

“Шарҳул виқоя” соҳиби келтирган аввалги уч жумлада талоқ махфий бўлиб қолган. Чунки, сариҳ талоқ лафзи уларда яширилгандир. Шомий ва “Баҳр”нинг соҳиби раҳматуллоҳи алайҳлар уларни баён қилиб ўтганлар. “Баҳр” асарининг соҳиби ушбу уч жумлага бошқа жумлаларни қўшимча қилиб, бир неча жумлаларни келтирганлар. Лекин, ушбу жумлалар билан ниятсиз талоқ воқе бўлмайди, яъни уларни эр айтгандан кейин талоқни ният қилиши шартдир. Чунки, киноя лафзлар билан талоқ воқе бўлиши учун талоқни ният қилиш лозимдир. Бу лафзлар гарчи киноя бўлсада, улар билан ражъий талоқ воқе бўлади. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ”нинг соҳиби:

وَلَمَّا كَانَتْ الْعِلَّةُ فِي وُقُوعِ الرَّجْعِيِّ بِهَذِهِ الْأَلْفَاظِ الثَّلَاثَةِ وُجُودَ الطَّلَاقِ مُقْتَضًى أَوْ مُضْمرًا عُلِمَ أَنْ لَا حَصْرَ فِي كَلَامِهِ بَلْ كُلُّ كِنَايَةٍ كَانَ فِيهَا ذِكْرُ الطَّلَاقِ كَانَتْ دَاخِلَةً فِي كَلَامِهِ وَيَقَعُ بِهَا الرَّجْعِيُّ بِالْأَوْلَى كَقَوْلِهِ أَنَا بَرِيءٌ مِنْ طَلَاقِك الطَّلَاقُ عَلَيْك عَلَيْك الطَّلَاقُ لَك الطَّلَاقُ وَهَبْتُك طَلَاقَك إذَا قَالَتْ اشْتَرَيْت مِنْ غَيْرِ بَدَلٍ قَدْ شَاءَ اللَّهُ طَلَاقَك قَضَى اللَّهُ طَلَاقَك شِئْت طَلَاقَك تَرَكْت طَلَاقَك خَلَّيْت سَبِيلَ طَلَاقِك أَنْتِ مُطْلَقَةٌ بِتَسْكِينِ الطَّاءِ أَنْتِ أَطْلَقُ مِنْ امْرَأَةِ فُلَانٍ وَهِيَ مُطَلَّقَةٌ أَنْتِ طَالِ بِحَذْفِ الْآخِرِ خُذِي طَلَاقَك أَقْرَضْتُك طَلَاقَك أَعَرْتُك طَلَاقَك وَيَصِيرُ الْأَمْرُ بِيَدِهَا عَلَى مَا فِي الْمُحِيطِ.

“Қачонки, бу уч лафзлар билан ражъий талоқни воқе бўлишидаги иллат ҳолатнинг тақозоси ёки бу сўзлар остида талоқ лафзи яширинган бўлувди. Киноий лафзлар билан ражъий талоқни тушиши фақатгина учта сўзга чегараланмагани маълум бўлди. Балки, ичида талоқнинг зикри мавжуд бўлган барча киноий сўзлар, улар билан ражъий талоқ воқеъ бўладиган сўзлар остига кириб кетаверди. Масалан, “Мен сени талоғингдан безорман”, “Сени зараринга талоқ”, “Сенга талоқ”, “Сен учун талоқ, “Талоғингни сенга ҳиба қилдим” кабилар. Аёл: “Эвазсиз сотиб олдим” деса, эр: “Аллоҳ таоло талоғингни хоҳлади” ёки “Аллоҳ талоғингга ҳукм қилди” ёки “Сени талоқ қилишни хоҳладим” ёки ёки “Талоғингни йўлини холий қилдим” ёки “Сен мутлақасан (озодсан)” ёки “Фалончи талоқ қилинган аёлдан кўра талоқ қилинганроқсан” ёки “Сен талосан” ёки “Ол талоғингни” ёки “Талоғингни сенга қарзга бердим”, “Талоғингни ўзинг фойдаланишингга бердим” ёки “Ишинг қўлингда” ва “Муҳитда” зикр қилинганга кўра, бу охирги уч жумла билан аёл кишини ихтиёри ўзида бўлади . Бу уч жумладан сўнг аёл талоғимни ихтиёр қилдим деса, талоқ тушади. Жим қолса ёки рад қилса талоқ тушмайди.


ТАЛОҚИ РАЖЪИЙНИНГ ТУРЛИ КЎРИНИШЛАРИ

Юқорида ражъий талоқ тушишининг қоидалари фиқҳий китоблар асосида нақл қилиниб баён қилинди. Қуйида фатво китобларида келтирилган ражъий талоқнинг турли суратлари хулоса тарзда келтирилади: 

1. Эр ўз аёлига: “Хоҳласанг никоҳимда қол ёки талоғингни ол” деди. Аёл ўша мажлисда: “Талоғимни олдим” деди. Бас, бир ражъий талоқ воқе бўлади;

2. Эр: “Биз талоқ қўйяпмиз” деди. У билан бир ражъий талоқ воқе бўлади;

3. Эр: “Бир кишига қараб, ўзининг аёлига тегишли қилиб: “Бугундан унга талоқ” деб тушунавер деса, бас бир ражъий талоқ воқе бўлади;

4. Бир талоқ қўйгани ҳақида бир неча кишига: “Мен аёлимга талоқ қўйдим” деса ва бундан хабарни етказиш мақсад бўлса, ражъий талоқ воқе бўлади;

5. Бир киши бир аёлни ёлғондакам эри бўлиб: “Мен ўз аёлимга талоқ қўйдим” деса, ёлғондакам аёли бўлган хотинга талоқ тушмай, ўзини аёлига бир ражъий талоқ воқе бўлади;

6. Бир киши қайнотасига сизнинг қизингиз менга теппа-тенг гап қайтараяпти, шунинг учун мен унга баробар талоқ қўйдим деса, бир ражъий талоқ воқе бўлади;

7. Зайд ўз қайнотасига ёки бир кишига: “Мен ўз аёлим Ҳиндга талоқ қўйдим” деса ва ундан олдин аёлига талоқ қўймаган бўлса, шу гап билан аёли Ҳиндга бир ражъий талоқ воқе бўлади;

8. Жанжал пайтда эр хотинига: “Жим бўлмасанг талоқсан” деди. Аёл жим бўлмади. Эр иккинчи бор: “Жим бўлмасанг талоқсан” деди. Аёл жим бўлмади. Учинчи марта эр: “Жим бўлмасанг талоқсан” деди. Бас аёл учинчисида жим бўлса, икки ражъий талоқ воқе бўлади;

9. Бир киши аёлига: “Бир талоқ” деб орқасидан: “Икки талоқ” деди. Бунда бир билан иккини жамлаш мақсад бўлмаса, икки ражъий талоқ воқе бўлади. Агар бир билан иккини жамлаш мақсад бўлса, уч талоқ воқе бўлади ва аёл ғализа боин талоқ бўлади;

10. Эр: “Талоқ бердим, бердим, бердим” деса, уч ражъий талоқ воқе бўлади;

11. Эр хотинига: “Мен сенга талоқ қўйдим. Бугундан бошлаб сен менга онамсан” деса, бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади;

12. Эр хотинига қараб: “Мен сенга шаръий талоқ қўйдим” деди. Бас, бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади;

13. Эр-хотин жанжаллашиб, эр хотинига талоқ қўйди ва икки талоқ қўйгани эсида, лекин уч талоқ қўйгани эсида эмас. Хотин: “Учинчи талоқни ҳам қўйгансан” деди. Бас, бундан икки ражъий талоқ воқе бўлади. Шакка биноан ва аёлнинг ёлғиз сўзига биноан уч талоқ деб ҳукм қилинмайди. Лекин эр уч талоқ қўйганига иқрор бўлса, уч талоқ воқе бўлади ;

14. Эр хотинига: “Мен сенга бир ойга бир талоқ қўйдим. Энди бир ойдан кейин менга қайта оласан” деса, бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, эрда икки талоқ қўйиш имкони қолади холос. Чунки, талоқ вақтинчалик бўлмайди ;

15. Аллоҳ таоло учун ўз аёлимга талоқ қўйдим деса, бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади ;

16. Зайднинг Раҳима ва Салима номли аёли бор бўлиб, Раҳиманинг онаси куёвига: “Сен менинг қизимга талоқ қўйдингми ёки бошқа хотининггами?” деди. Зайд унга жавобан: “Мен унга қўйдим” деди. Зайднинг сўзида сариҳ изофанинг қаринаси бор. Шу боис Зайднинг қайсидир аёлига қазоан талоқ воқе бўлиши лозим. Уни тайин қилиш эса, Зайдга боғлиқ ва талоғи қўйилган аёлни идда ичида қайтариб ола олади. Диёнатан олиб қаралса, Зайднинг бирорта аёлига талоқ воқе бўлмайди. Чунки, Зайд на бирор аёлини исмини айтди ва на бирор аёли томонига изофа қилди ;

17. Бир киши аёлига ўзига-ўзи бир талоқ қўйиш ихтиёрини берса ва ўзи унга уч талоқ қўйса, у билан икки талоқ воқе бўлади. Чунки, бир талоққа эр молик эмас. Ҳа, агар аёл учинчи талоққа рухсат берса, уч талоқ воқе бўлади ;

18. Аёлига: “Мен сени қўйдим, қўйдим” деган киши ҳақида Муфтий Маҳмуд соҳиб наввараллоҳу марқодаҳу шундай деганлар: “Бу лафз бизни замонамизда сариҳ талоқ лафзи ҳисобланади. Шунинг учун “Мен сени қўйдим” лафзини икки бор айтиш билан икки талоқ, уч бор айтиш билан уч талоқ воқе бўлади” деганлар;

19. Бир киши аёлига: “Талоқ бердим, бердим” деса, у билан икки ражъий талоқ воқе бўлади. Уч маротаба “бердим, бердим, бердим” деса, Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ у билан уч талоқ воқе бўлади деганлар. Муфтий Маҳмуд соҳиб раҳматуллоҳи алай бу ҳақда шундай деганлар: “Бирор китобда уни зидди нақл қилинмаган”. Бу сўзда талоқ сўзи бир марта айтилган бўлсада, “бердим” сўзи уч бор такрорланган, яъни “бердим” сўзи ўтимли бўлиб, унга эга қанчалар зарур бўлса, шунчалар унга тўлдирувчи ҳам зарурдир;

20. Бирор киши эрга: “Аёлингни талоқ қўй” деб, маслаҳат берса, эр унга розиман деса, бир ражъий талоқ воқе бўлади;

21. Зайд ўз аёлига: “Мен сенга талоқ қўйдим, ўз уйинга кетавер” деди. Авалги сўзи билан, яъни “Мен сенга талоқ қўйдим” билан бир талоқ, иккинчи “ўз уйингга кетавер” билан агар талоқни ният қилган бўлса, иккинчи талоқ воқе бўлади;

22. Зайдни бир киши хотини сабабли паришонхотир кўриб, нима хотининг сабабли хафамисан? Унга талоқ қўй деди. Шунда Зайд: “Аввал қўймаган юўлсам эни қўйдим” деди. Шу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади .


РАЖЪИЙ ТАЛОҚНИНГ ҲУКМИ

Сариҳ лафзлар билан бир ёки икки талоқ бериш билан раэъий талоқ тушади.

الطَّلَاقُ الرَّجْعِيّ إلخ وَأَنَّهُ يَعْقُبُ الرَّجْعَةَ بِالنَّصِّ وَلَا يَفْتَقِرُ إلَى النِّيَّةِ لِأَنَّهُ صَرِيحٌ فِيهِ لِغَلَبَةِ الِاسْتِعْمَالِ

“У лафзларни айтилгандан сўнг матннинг далили билан ражъий талоқ тушади ва ниятга ҳожат қолмайди. Талоқда кўп истеъмол қилингани учун сариҳ (лафз) ҳисобланади” . У лафзларни ўзи билан талоқ тушади, яъни ниятга эҳтиёж сезилмайди. Бундай талоқда эр аёлга идда ичида ражъат қилиши мумкин ва унда никоҳни янгилашга ҳожат йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: 

الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ

“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш” (Бақара 229 оят).


РАЖЪИЙ ТАЛОҚНИНГ ҲАҚИҚАТИ

Ражъий талоқда шариат эрга ўзи чиқарган ҳукм(талоқ)ни қайтариб олиш ҳаққини берган. Чунки ражъий талоқ жуда заъиф талоқ бўлиб, у билан фақат никоҳ риштасида заъифлик пайдо бўлади. Лекин, у билан эр-хотинлик риштаси буткул узилиб кетмайди. Балки, сўнган дилни яна қайтадан улаш мумкин. Лекин, бу заъифлик ражъий талоқларда идда мабойнида бўлади. Идда тугагандан кейин ражъий талоқда шундай қувват пайдо бўладики, энди эр учун ихтиёр буткул тугайди. Зеро, идда тугагандан кейин ражъий талоқ боинга айланади. Боин талоқларда никоҳни янгилаш ва аёлнинг розилиги зарурдир. Ражъий талоқда эса, аёл рози бўлмаса ҳам эр унга ражъат қила олиши мумкин. Чунки шариат эргагина танглик ҳолатда талоқ қўйиш ҳаққини берди. Эр аёлга ражъий талоқ қўйгандан кейин фикр юритиб, яна ўртадаги риштани ражъий талоқда никоҳсиз қайта тиклаши мумкин. Бу жараён идда тугагунча бўлади. Идда тугагандан кейин эрда никоҳсиз ражъат қилиш ҳаққи буткул тугайди. Шу боис ҳам бир талоққа аҳсан талоқ дейилган.

Эслатма: Ражъий талоқда идда ичида эр аёлига никоҳсиз қайтиш имкони бўлсада, лекин бир ражъий талоқ қўйганда уч имкониятнинг биридан, икки ражъий талоқ қўйганда уч имкониятнинг иккитасидан маҳрум бўлган бўлади.


РАЖЪАТ ҚИЛИШНИНГ ШАРТЛАРИ

وَلَهَا شُرُوطٌ خَمْسٌ تُعْلَمُ بِالتَّأَمُّلِ شُرُنْبُلَالِيَّةٌ قُلْت : هِيَ أَنْ لَا يَكُونَ الطَّلَاقُ ثَلَاثًا فِي الْحُرَّةِ، أَوْ ثِنْتَيْنِ فِي الْأَمَةِ وَلَا وَاحِدَةً مُقْتَرِنَةً بِعِوَضٍ مَالِيٍّ وَلَا بِصِفَةٍ تَنْبِئُ عَنْ الْبَيْنُونَةِ - كَطَوِيلَةٍ، أَوْ شَدِيدَةٍ -، وَلَا مُشَبَّهَةً كَطَلْقَةٍ مِثْلِ الْجَبَلِ، وَلَا كِنَايَةً يَقَعُ بِهَا بَائِنٌ.

“Эр аёлига никоҳсиз қайтишининг бешта шарти бўлиб, уларни таъммул қилиб кўрилса маълум бўлади (Шурунбулолия). Мен айтаманки, улар:

1. Қўйилган талоқ ҳур аёлда учта, чўрида иккита бўлмаслиги;

2. Қўйилган талоқ мол эвазига бўлмаслиги. Зеро, эваз билан қўйилган талоқ боин ҳисобланади;

3. Талоқ қўйилган лафз сариҳ бўлиб, узун, қаттиқ, қисқа каби сифатлар билан сифатланган бўлмаслиги. Чунки, сифат билан сифатланган сариҳ лафзлар билан ҳам боин талоқ воқе бўлади;

4. Талоқ бирор нарсага ўхшатилмаслиги лозим. Масалан, шу тоғдек талоқсан каби. Чунки, бундай лафзлар билан ҳам боин талоқ воқе бўлади;

5. Талоқ лафзлари боин талоқ воқе бўладиган киноя лафзлардан бўлмаслиги” (Раддул муҳтор). 

Хулоса шуки, ражъий талоқ бўлиши учун битта шарт, яъни ражъий талоқ бўлиши лозим ва ундан бошқа талоқларда ражъат жоиз эмас.


РАЖЪАТ ҚИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ ВА ЙЎЛЛАРИ

Ражъат иккига бўлинади. Улар: мустаҳаб ва бидъат ражъат. Мустаҳаб ражъат сўз билан бидъий ражъат эса, феъл билан бўлади.


МУСТАҲАБ РАЖЪАТ

Мустаҳаб ражъат сўз билан бўлади, яъни эр: “Талоқ қўйган аёлимга қайтдим” деб, икки гувоҳ олдида айтиб, мен аёлимдан розиман, бу аёл меники дейди. Эр аёлига ражъат қилганлиги ҳақида хабар беради. Аслида, ражъатда гувоҳлар шарт эмас, яъни гувоҳларсиз ҳам ражъат ражъат бўлаверади. Лекин, аёл эрни ражъат қилганлигини инкор қилган вақтда гувоҳлар зарур бўлади ва уни қаршисига ражъатга гувоҳ бўлганларни гувоҳ қилиб келтиради.

Гувоҳлар эр ёлғон даъво қилиб: “Мен аёлимга ражъат қилганман” деган вақтда зарур бўлади. Шунинг учун ражъатга гувоҳ қилиш мустаҳабдир. Бу ҳолатда агар эр ражъат қилмаган бўлса, аёл унга ҳаром бўлади ва у бир ҳаром амални қилишга мубтало бўлади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: 

فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ فَارِقُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَأَشْهِدُوا ذَوَيْ عَدْلٍ مِنْكُمْ وَأَقِيمُوا الشَّهَادَةَ لِلَّهِ.

“Бас, улар муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар ёки яхшилик билан ажралинглар ва сиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар” (Талоқ 2 оят).


БИДЪИЙ РАЖЪАТ

Бидъий ражъат – ражъий талоқ қўйилган аёлга сўз билан эмас, амал билан ражъат қилишдир. Масалан, аёлни шаҳват билан ушлаш, бўса олиш, яқинлик қилиш ва бошқа шу каби ишлар билан. Бунда бирор киши гувоҳ бўлмайди. Гувоҳ бўлса ҳам аёлга ражъат қилганлиги ҳақида билдирмайди. Бу билан ражъат собит бўлади. Лекин, суннатга хилоф макруҳ ва бидъат тариқада бўлади.

الرَّجْعَةُ إبْقَاءُ النِّكَاحِ عَلَى مَا كَانَ مَا دَامَتْ فِي الْعِدَّةِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ وَهِيَ عَلَى ضَرْبَيْنِ : سُنِّيٌّ وَبِدْعِيٌّ ( فَالسُّنِّيُّ ) أَنْ يُرَاجِعَهَا بِالْقَوْلِ وَيُشْهِدَ عَلَى رَجْعَتِهَا شَاهِدَيْنِ وَيُعْلِمَهَا بِذَلِكَ فَإِذَا رَاجَعَهَا بِالْقَوْلِ نَحْوُ أَنْ يَقُولَ لَهَا : رَاجَعْتُك أَوْ رَاجَعْتُ امْرَأَتِي وَلَمْ يُشْهِدْ عَلَى ذَلِكَ أَوْ أَشْهَدَ وَلَمْ يُعْلِمْهَا بِذَلِكَ فَهُوَ بِدْعِيٌّ مُخَالِفٌ لِلسُّنَّةِ.

“Ражъат, идда мабойнида аввал никоҳ қандай бўлса шундайлигича қолдиришдир (“Табйийн”да шундай дейилган). У икки хил бўлади: сунний, бидъий. Сунний – ун(аёл)га ражъат қилганлигига икки гувоҳни гувоҳ қилиб ражъат қилиш ҳамда аёлга ражъат қилганлигини билдиришдир. Сўз билан ражъат қилса, шу кабиларни айтади: “Сенга ражъат қилдим, аёлимга ражъат қилдим”. (Эр) бунга гувоҳ келтиради ёки келтирмайди. Ражъат қилганлиги ҳақида аёлга билдирмаслик эса бидъий бўлиб, у суннатга хилофдир” .


РАЖЪАТНИНГ САРИҲ ЛАФЗЛАРИ

Ниятсиз ҳам ражъат собит бўладиган лафзларни ражъатнинг сариҳ лафзлари дейилади. Улар қуйидагилар: 

1. Мен сенга ражъат қилдим (رَاجَعتُكِ);

2. Аёлимга ражъат қилдим (رَاجَعتُ امرَاتِي) ;

3. Мен сенга қайтдим (إرتَجَعتُكِ);

4. Мен сени никоҳимга қайтардим (رَجَعتُكِ وَ رَدَدتُكِ);

5. Мен сенга уйимдан жой бердим ёки тутиб турдим (أسكَنتُكِ وَ أمسَكتُكِ).

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, мазкур сўзлар ражъат учун сариҳ лафз ҳисобланади ва улар билан ниятсиз ражъат собит бўлади.

أَلْفَاظُ الرَّجْعَةِ صَرِيحٌ وَكِنَايَةٌ فَالصَّرِيحُ: رَاجَعْتُك فِي حَالِ خِطَابِهَا أَوْ رَاجَعْتُ امْرَأَتِي حَالَ غَيْبَتِهَا وَحُضُورِهَا أَيْضًا وَمَنْ الصَّرِيحِ ارْتَجَعْتُكِ وَرَجَعْتُكِ وَرَدَدْتُكِ وَأَمْسَكْتُكِ وَمَسَكْتُكِ بِمَنْزِلَةِ أَمْسَكْتُكِ فَهَذِهِ يَصِيرُ مُرَاجِعًا بِهَا بِلَا نِيَّةٍ .

Ражъат лафзлар сариҳ ва киноя бўлади. Сариҳ лафзлар – аёлга гапираётган вақтда сенга қайтдим ёки аёлнинг йўқлигида ёки борлигида сенга қайтдим дейишдир. Яна сариҳ лафзлардан ҳисобланади мен сенга қайтдим, никоҳимга қайтардим, уйимдан сенга жой бердим каби лафзлар. Бу лафзлар билан ниятсиз ҳам ражъат собит бўлади” .


РАЖЪАТНИНГ КИНОЯ ЛАФЗЛАРИ

Ражъатнинг киноя лафзларидан соф ражъат тушунилмайди. Балки, улар ражъатдан бошқа бир маънога ҳам далолат қилади. Масалан, эр аёлига: “Сен мен учун аввалгидай аёлимсан” деса, бу билан ражъат ҳам тушунилади ва шу билан бир қаторда “Сен мени никоҳимда бўлмасанг ҳам ўзаро бошқа ришталар боқий қолади” деган маъно ҳам англашилади.

Шунинг учун бундай лафзларни айтиш билан бир қаторда ражъатни ният қилиш зарурдир. Чунки, киноя ражъат лафзлари билан ниятсиз ражъат собит бўлмайди.

وَالْكِنَايَةُ أَنْتِ عِنْدِي كَمَا كُنْتِ وَأَنْتِ امْرَأَتِي فَلَا يَصِيرُ مُرَاجِعًا إلَّا بِالنِّيَّةِ

“Киноя – сен мени наздимда қандай бўлсанг ўшандоқсан, мени аёлимсан каби лафзлар бўлиб, (бу лафзлар билан) ниятсиз ражъат бўлмайди”.


НИКОҲ ВА УЙЛАНИШ ЛАФЗЛАРИ БИЛАН РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Бир киши қайтдим каби лафзларни ишлатиш ўрнига “Мен сени никоҳимга олдим” ёки “Мен сенга уйландим” деса, бас булар билан ҳам ражъат собит бўлади. Бир киши сўз ёки феъл билан ражъат қилиш ўрнига идда ичида аёли билан қайтадан никоҳ ўқитсалар (Аслида ражъий талоқда идда ичида никоҳ ўқитиш шарт эмас. Никоҳсиз ҳам ражъатнинг ўзи билан эр-хотинлик ришталари боғланаверади). Бас, бу иш ражъат қилиш деб тушунилади ва ражъат собит бўлади.

وَإِنْ رَاجَعَهَا بِلَفْظِ التَّزْوِيجِ جَازَ عِنْدَ مُحَمَّدٍ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى وَكَذَا إذَا تَزَوَّجَهَا صَارَ مُرَاجِعًا لَهَا هُوَ الْمُخْتَارُ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ . وَلَوْ قَالَ لَهَا : نَكَحْتُك كَانَ رَجْعَةً فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ .

“Турмуш қуриш, уйланиш каби лафзлар билан ражъат қилиш Муҳаммад раҳимаҳуллоҳу таоло наздида жоиздир. Фатво ҳам шунгадир. Шунингдек, (ражъий талоқ қилган киши ражъат қилиш ўрнига) аёли билан қайтадан никоҳ ўқитиш билан ҳам ражъат собит бўлади. Мухтор қавл шу. “Жавҳаратун наййира”да ҳам шу келтирилган. “Зоҳирур ривоя” ва “Бадоиъус саноиъ”да келишича, “Сени никоҳимга олдим” дейиш билан ражъат собит бўлади” .


БИРОР БИР АМАЛ БИЛАН РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Сўз билан ражъат собит бўлгани каби ҳурмати мусоҳара собит бўладиган амаллар билан ҳам ражъат собит бўади. Масалан, шаҳват билан ушлаш ёки шаҳват билан ички фаржга қараш кабилар.

Шаҳватсиз ушлаш ёки ички фаржга қараш билан ражъат собит бўлмайди. Шу боис ҳам ражъатни ният қилмай талоқ қилган аёлини шаҳватсиз ушлаш ёки ички фаржига қараш макруҳдир.

النَّظَرُ إلَى دَاخِلِ فَرْجِهَا بِشَهْوَةٍ رَجْعَةٌ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ وَلَا يَكُونُ بِالنَّظَرِ إلَى شَيْءٍ مِنْ بَدَنِهَا سِوَى الْفَرْجِ رَجْعَةٌ كَذَا فِي التَّبْيِينِ كُلُّ مَا تَثْبُتُ بِهِ حُرْمَةُ الْمُصَاهَرَةِ تَثْبُتُ بِهِ الرَّجْعَةُ كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة . وَيُكْرَهُ التَّقْبِيلُ وَاللَّمْسُ بِغَيْرِ شَهْوَةٍ إذَا لَمْ يُرِدْ بِهِ الْمُرَاجَعَةَ إلخ إذَا كَانَ اللَّمْسُ وَالنَّظَرُ مِنْ غَيْرِ شَهْوَةٍ لَمْ يَكُنْ رَجْعَةً بِالْإِجْمَاعِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ.

“У(аёл)ни ички фаржига шаҳват билан қараш ражъатдир. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган. “Табйийн”да келтирилишича, фарждан бошқа у(аёл)ни баданини бирор жойига қараш билан ражъат собит бўлмайди. “Татархония”да келтирилишича, ҳурмати мусоҳара собит бўладиган ҳар бир нарса билан ражъат собит бўлади. Ражъатни ирода қилмай шаҳватсиз ўпиш ёки ушлаш макруҳдир. Ижмога асосан шаҳватсиз ушлаш, қараш билан ражъат собит бўлмайди. “ас-Сирожул ваҳҳож”да ҳам шундай келтирилган”  .


ОРҚАГА ЯҚИНЛИК ҚИЛИШ БИЛАН РАЖЪАТНИНГ СОБИТ БЎЛИШИ

Ражъий талоқдаги аёлни олдига яқинлик қилиш ўрнига эр орқага яқинлик қилса, (гарчи бу ҳаром амал бўлсада) бас бу билан ҳам ражъат собит бўлади. Лекин, аёлни кетига шаҳват билан қараш билан ражъат собит бўлмайди.

وَإِنْ نَظَرَ إلَى دُبُرِهَا بِشَهْوَةٍ لَا يَكُونُ رَجْعَةً إجْمَاعًا كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ . اخْتَلَفُوا فِي الْوَطْءِ فِي الدُّبُرِ قِيلَ إنَّهُ لَيْسَ بِرَجْعَةٍ وَإِلَيْهِ أَشَارَ الْقُدُورِيُّ وَالْفَتْوَى عَلَى أَنَّهُ رَجْعَةٌ كَذَا فِي التَّبْيِينِ.

“Ижмога асосан у(аёл)ни орқа жинсий аъзосига шаҳват билан қараш билан ражъат собит бўлмайди. “Жавҳаратун наййира”да ҳам шундай келган. Орқа жинсий аъзога яқинлик қилиш(билан ражъат собит бўладими ёки бўлмайдими деган масала)да ихтилоф қилганлар. Бир қавлда ражъат эмас дейилган. Қудурий шунга ишора қилган. Фатво (у билан) ражъат собит бўлишигадир. “Табйийн”да шундай дейилган” .


МАЖБУРАН, ЯНГЛИШИБ, ҲАЗИЛЛАШИБ ЁКИ МАЖНУНЛИК ҲОЛАТИДА РАЖЪАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ

Бир киши мажбурланганидан ёки ҳазиллашиб ёки янглишиб аёлига ражъат қилса, булар билан никоҳ собит бўлгани каби ражъат ҳам собит бўлади. Лекин, мажнун, телбаларнинг ражъати сўз билан эмас феъл билан эътиборга олинади.

رَجْعَةُ الْمَجْنُونِ بِالْفِعْلِ وَلَا تَصِحُّ بِالْقَوْلِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ تَصِحُّ الرَّجْعَةُ مَعَ الْإِكْرَاهِ وَالْهَزْلِ وَاللَّعِبِ وَالْخَطَأِ كَالنِّكَاحِ.

“Мажнуннинг ражъати феъл билан бўлади, сўз билан эмас. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган. Ражъат никоҳ каби мажбур қилиниш, ҳазиллашиш, ўйнашиш ва янглишиш кабилар билан собит бўлади” .


ШАРТГА БОҒЛИҚ ҚИЛИБ РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Бир киши аёлига бир шарт билан ражъат қилса, масалан, эр аёлга: “Эртага келсанг мен сенга ражъат қиламан” ёки “Уй ичига киришинг шарти билан сенга ражъат қиламан” ёки “Ҳар бир ишни мени розилигимга мувофиқ қилишинг шарти билан сенга ражъат қиламан” деса, бас булар билан ражъат собит бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ تَعْلِيقُ الرَّجْعَةِ بِالشَّرْطِ بِأَنْ يَقُولَ : إذَا جَاءَ غَدٌ فَقَدْ رَاجَعْتُك وَإِذَا دَخَلْت الدَّارَ وَإِذَا فَعَلْت كَذَا فَهَذَا لَا يَكُونُ رَجْعَةً إجْمَاعًا كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَة

“Эрта бўлса, ховлига кирсанг, шуни қилсанг ражъат қиламан” деб ражъатни шартга таълиқ қилиш жоиз эмас. Буни ражъат бўлмаслигига ижмо қилинган. “Жавҳаратун наййира”да шундай дейилган” .


МАҲРНИ КЎПАЙТИРИБ БЕРИШ ШАРТИГА КЎРА РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Бир киши аёлига: “Мен сенга бир минг маҳр эвазига ражъат қиламан” деса, бас бу ражъат аёлни қабул қилишига тўхтаб туради. Агар аёл маҳрни қабул қилса, ражъат дуруст бўлади. Қабул қилмаса, дуруст бўлмайди.

وَلَوْ قَالَ : رَاجَعْتُك بِمَهْرٍ أَلْفِ دِرْهَمٍ إنْ قَبِلَتْ الْمَرْأَةُ ذَلِكَ صَحَّ وَإِلَّا فَلَا لِأَنَّ هَذِهِ زِيَادَةٌ فِي الْمَهْرِ فَيُشْتَرَطُ قَبُولُهَا وَهَذَا بِمَنْزِلَةِ مَا لَوْ جَدَّدَ النِّكَاحَ

“Эр: “Минг дир ҳам маҳр эвазига сенга ражъат қилдим” деса, аёл қабул қилса, дуруст бўлади. Қабул қилмаса жоиз эмас. Чунки, бу маҳрдаги зиёдаликни у(аёл) қабул қилиши шарт қилинади. Бу гўё никоҳни янгилаш ўрнида бўлиб қолади”.



АЁЛ ТОМОНИДАН РАЖЪАТ ҚИЛИШ СУРАТИ

Аёл томонидан сўз орқали ражъат топилса, масалан аёл: “Мен у эримга ражъат қилдим” деса, бу ражъат ражъат ҳисобланмайди. Ҳа, агар аёл эрига феъл билан ражъат қилса, эр уни билиб, ҳеч қандай қаршилик қилмай, шаҳват билан уни тасдиқ қилса, масалан аёл эрини ушласа ёки ўпса ёки жинсий аъзосини кўрсатганлиги сабабли эрда шаҳват пайдо бўлиб, аёлни қилган ишини тасдиқлаб қўйса, ражъат дуруст бўлади. Ҳа агар эр шаҳвати келганлигини инкор қилса, ражъат собит бўлмайди.

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ كَوْنِ الْقُبْلَةِ وَاللَّمْسِ وَالنَّظَرِ مِنْهُ، أَوْ مِنْهَا بَعْدَ كَوْنِهِ بِعِلْمِهِ وَلَمْ يَمْنَعْهَا اتِّفَاقًا إلخ تَثْبُتُ الرَّجْعَةُ هَذَا إذَا صَدَّقَهَا الزَّوْجُ فِي الشَّهْوَةِ فَإِنْ أَنْكَرَ لَا تَثْبُتُ الرَّجْعَةُ وَكَذَا إذَا مَاتَ فَصَدَّقَهَا الْوَرَثَةُ وَلَا تُقْبَلُ الْبَيِّنَةُ عَلَى الشَّهْوَةِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

“Ўпиш, ушлаш ва қараш эр томонидан бўладими, эр била туриб, қаршилик қилмагандан кейин аёл томонидан бўладими иттифоқан фарқ йўқ. Ражъат эр аёлни шаҳватда тасдиқ қилса, собит бўлади. Агар борди-ю, инкор қилса ражъат собит бўлмайди. Шунингдек, эр вафот этса ва меросхўрлар аёлни (эрим менга ражъат қилган деган сўзини) тасдиқ қилсалар, шаҳватга ҳужжат қабул қилинмайди. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган” .


УЙҚУДА РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Феъл билан ражъат қилиш хоҳ бедорликда бўлсин, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ эр томондан бўлсин, хоҳ аёл томондан бўлсин, шаҳват билан бўлса собит бўлади. Масалан, бир киши аёли ухлаётган вақтда ўпди, ушлади, жимо қилди ёки аёл эри ухлаётган вақтда ўпди, ушлади ёки жинсий аъзосини ўзининг жинсий аъзоси ичига киргазди ва бу барча ишлар (эр томонидан) шаҳват топилиши билан бўлса, бас ражъат собит бўлади. Лекин, эр бу ишларни шаҳват билан қилдим дейиши лозим. Борди-ю, эр шаҳватсиз қилганман деса, ражъат бу ишларни ўзи билан собит бўлмайди.

إذَا أَدْخَلَتْ فَرْجَهُ فِي فَرْجِهَا وَهُوَ نَائِمٌ أَوْ مَجْنُونٌ كَانَتْ رَجْعَةً اتِّفَاقًا

“Аёл эр ухлаётганида ёки мажнунлигида эрнинг жинсий аъзосини ўзининг жинсий аъзосига киритса, иттифоқан ражъат ҳисобланади” .


РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭР-ХОТИНИ БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Аёл ёки эр айби сабабли аёлга ражъий талоқ воқе бўлса, аёл бундан кейин ўртадаги алоқани жиддийлашишига олиб келадиган бирор иш қилмаслиги лозим. Балки, аёл идда тугагунча эрнинг нигоҳини ўзига қаратиб, ўртадаги келишмовчиликка барҳам бериши лозим бўлади. Шу боис ражъий талоқ иддасида ўтирган аёл зеб-зиёнат, пардоз-андоз қилиб, эрини ўзига қаратиши мустаҳаб деб, фақиҳлар таъкидлаганлар. Чунки, ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлнинг никоҳи ражъий талоқ бўлгани боис заъиф ҳолда бўлса ҳам ҳали ҳануз боқий турибди. Уни қайтадан мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлиш лозим. Эр ҳам ўзи чиқарган қарорни қайтадан ўйлаб кўриши ва аёли билан олдин ўтказган ҳаётини, алоқасини ва муҳаббатини дилдан ўтказиб, яна қайтадан рафиқаси билан эр-хотин бўлиб, ҳаёт ўтказиш пайида бўлиши лозим. Чунки, аввалги никоҳ риштасини узгандан кейин албатта иккинчисига уйланишга тўғри келади. У билмайди-ки, иккинчиси уни хоҳиш-истакларига тўғри келадими ёки келмайдими? Борди-ю, иккинчи аёл аввалгисига қараганда бадхулқ, бадтабиат бўлса, хонадонни обод қилиш ўрнига барбод қилади ва эрнинг ҳаётини жаҳаннамни бир намунасига айлантиради.

Масала: Ражъий талоқ қўйгандан кейин эр аёли билан яшашга кўзи етмаса, буткул алоқаларни узиб, номаҳрам аёллар сингари муомала қилади. Чунки, аёлни зеб-зийнатларига алданиб, ражъат қилса, кейин яна ўз қарорига мувофиқ талоқ қилишга тўғри келиб қолади. Натижада, аёлнинг иддаси чўзилиб кетади. Эр аёли билан бирга яшашдан умидини узган ва ражъий талоқ қўйган бўлса, унинг ҳузурига киришдан аввал кираётганини билдириб қўяди. Бу орқали аёл ўз ёпинчиқларини ташлаб олади ва қўли билан юзидан ташқари барча қисмини беркитади. Идда тугагач аёл дар ҳол эр уйидан чиқиб, эридан ўзини олиб қочишга киришади.

وَالْمُطَلَّقَةُ الرَّجْعِيَّةُ تَتَشَوَّفُ وَتَتَزَيَّنُ لِأَنَّهَا حَلَالٌ لِلزَّوْجِ إذْ النِّكَاحُ قَائِمٌ بَيْنَهُمَا، ثُمَّ الرَّجْعَةُ مُسْتَحَبَّةٌ وَالتَّزَيُّنُ حَامِلٌ لَهُ عَلَيْهَا فَيَكُونُ مَشْرُوعًا وَيُسْتَحَبُّ لِزَوْجِهَا أَنْ لَا يَدْخُلَ عَلَيْهَا حَتَّى يُؤْذِنَهَا أَوْ يُسْمِعَهَا خَفْقَ نَعْلَيْهِ مَعْنَاهُ إذَا لَمْ يَكُنْ مِنْ قَصْدِهِ الْمُرَاجَعَةُ لِأَنَّهَا رُبَّمَا تَكُونُ مُتَجَرِّدَةً فَيَقَعُ بَصَرُهُ عَلَى مَوْضِعٍ يَصِيرُ بِهِ مُرَاجِعًا ثُمَّ يُطَلِّقُهَا فَتَطُولُ الْعِدَّةُ عَلَيْهَا

Ражъий талоқдаги аёл пардоз-андоз қилиб, зеб-зийн билан зийнатланади. Чунки у эри учун ҳалолдир. Зеро, никоҳ иккиси орасида идда чиққунча қоимдир. Ражъат мустаҳабдир. Зийнат эса, эрни аёл тарафига ундовчидир. Демак, (ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлни зеб-зийнат билан зийнатланиши) машруъдир. Агар ражъат қилиш мақсади бўлмаса, аёлига билдирмагунича ёки оёқ кийимини овозини эшиттирмагунича унинг ҳузурига кирмаслиги мустаҳабдир, чунки аёл баъзан кийимсиз ҳолда бўлиб қолиши мумкин, натижада эрни назари тушиши билан ражъат собит бўладиган жойга тушиб қолади, сўнг талоқ қилади ва аёлнинг иддаси чўзилиб кетади” .


РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЎТИРГАН АЁЛИ БИЛАН РАЖЪАТ ҚИЛМАЙ ТУРИБ САФАРГА ЧИҚИШ

Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлга ражъат қилмаган бўлса, идда мабойнида у билан сафарга чиқиши дуруст эмас. Балки, бу иш макруҳдир. Аёлни ўзи ҳам сафарга чиқиши дуруст эмас. Эр аёлга ражъат қилган бўлса-ю, лекин унга гувоҳ бўлмаса, аёлни ўзи билан сафарга олиб чиқиши дуруст эмас.

وَلَيْسَ لَهُ أَنْ يُسَافِرَ بِهَا حَتَّى يُشْهِدَ عَلَى رَجَعْتهَا

“Аёлга ражъат қилганлигига гувоҳ келтирмагунича, аёл билан сафарга чиқмоқлиги эрга дуруст эмас”.


РАЖЪИЙ ТАЛОҚДА ҚАЧОНГАЧА РАЖЪАТ ҚИЛИШ МУМКИН

Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлга идда мабойнида ражъат қилиш мумкин. Идда эътибори билан талоқ қилинган аёллар учга бўлинадилар. Биринчиси, ҳайз кўрувчи аёллар, уларни иддаси уч ҳайз бўлиб, шу давр оралигида уларга ражъат қилиш мумкин. Идда мабойнида ражъат амалга ошмаса, яъни уч ҳайз ўтгунча эр аёлига ражъат қилмаса, ражъат қилиш ихтиёри эрни қўлидан кетади.

Масалан: Учинчи ҳайз тўлиқ ўн кун келиб, аёл қондан пок бўлди. Ўн кундан кейин қон тўхтасин ёки тўхтамасин, ўн кун тўлиқ бўлгандан кейин ғусул қилсин ёки қилмасин, одатга мувофиқ ўн кун ўтгандан кейин идда тўлиқ бўлиб аёл никоҳдан чиқади ва боинага айланади. Агар учинчи ҳайз ўн кундан кам келиб тўхтаб қолса ва ҳали ҳануз аёл ювинмаган бўлса ва бирор намоз унинг зиммасига вожиб бўлмаса, эрнинг ражъат ихтиёри боқий туради. Аёл ювингунича ёки унинг зиммасига бирор намоз вожиб бўлгунича эр ражъат қила олади. Ҳа, агар қон тўхтагандан кейин аёл ғусул қилиб олса ёки бир намоз вақти ўтиб, уни зиммасига қазоси вожиб бўлса, икки суратда ҳам эрнинг ражъат ихтиёри тугайди. Энди, никоҳсиз аёлни ўзига қайтариб ололмайди.

وَتَنْقَطِعُ الرَّجْعَةُ إنْ حُكِمَ بِخُرُوجِهَا مِنْ الْحَيْضَةِ الثَّالِثَةِ إنْ كَانَتْ حُرَّةً وَالثَّانِيَةِ إنْ كَانَتْ أَمَةً لِتَمَامِ عَشَرَةِ أَيَّامٍ مُطْلَقًا وَإِنْ لَمْ يَنْقَطِعْ الدَّمُ كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ وَإِنْ انْقَطَعَ لِأَقَلَّ مِنْ عَشَرَةِ أَيَّامٍ لَمْ تَنْقَطِعْ حَتَّى تَغْتَسِلَ أَوْ يَمْضِيَ عَلَيْهَا وَقْتُ صَلَاةٍ

“Аёл ҳур бўлса учинчи, чўри бўлса иккинчи ҳайздан покланганлигига ҳукм қилингач, мутлоқ ўн кун тамом бўлгани боис гарчи қон тўхтамасада (ражъат ихтиёри) кесилади. “Баҳрур роиқ”да шундай келтирилган. Агар ўн кундан камда қон тўхтаса, ғусул қилгунича ёки бир намоз вақти аёлга ўтгунича ражъат қилиш тугамайди” .


АЁЛНИНГ УЧ ҲАЙЗ ЎТДИ ДЕБ ДАЪВО ҚИЛИШИ

Эр ражъий талоқдаги аёлига мен сенга ражъат қилдим деса, аёл шу заҳоти: “Мени иддам ўтиб бўлган эди” деса ва аёлни бу даъвоси одатда идда ўтиб бўладиган муддатда бўлса, қасам билан аёлнинг сўзи қабул қилинади ва ражъат қилиш дуруст бўлмайди. Буни шарти шу-ки, аёл эр ражъат қилдим дейишига гапга гапни улаб иддам ўтиб бўлган эди дейиши лозим. Агар бир муддат ўтгандан кейин иддам ўтиб бўлган деса, аёлнинг қилган даъвоси қабул қилинмайди ёки одатда уч ҳайз миқдоридан кам муддатда иддам ўтиб бўлган эди деса, аёлнинг қилган даъвоси қабул қилинмайди. Эр томонидан қилинган ражъат ражъат ҳисобланади.

لَوْ قَالَ لَهَا : رَاجَعْتُك فَقَالَتْ الْمَرْأَةُ مَوْصُولًا بِكَلَامِ الزَّوْجِ انْقَضَتْ عِدَّتِي لَمْ تَصِحَّ الرَّجْعَةُ إلخ هَذَا مُقَيَّدٌ بِمَا إذَا كَانَتْ الْمُدَّةُ تَحْتَمِلُ الِانْقِضَاءَ فَلَوْ لَمْ تَحْتَمِلْهُ تَثْبُتُ الرَّجْعَةُ كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَتُسْتَحْلَفُ الْمَرْأَةُ هُنَا بِالْإِجْمَاعِ عَلَى أَنَّ عِدَّتَهَا كَانَتْ مُنْقَضِيَةً حَالَ إخْبَارِهَا كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ أَجْمَعُوا عَلَى أَنَّهَا إذَا سَكَتَتْ سَاعَةً ثُمَّ قَالَتْ : انْقَضَتْ عِدَّتِي تَصِحُّ الرَّجْعَةُ.

“Эр аёлга: “Сенга ражъат қилдим” дейишига, аёл эрни сўзига боғлаб: “Иддам тугаб бўлган” деган қавли билан ражъат дуруст бўлмайди. Бу (қавл) муддат (идда) тугаганлигини эҳтимол қилса, агар муддат тугаганлигини эҳтимол қилмаса ражъат собит бўлади. “Наҳрул фоиқ”да шундай дейилган. Бу ўринда ижмога мувофиқ аёлдан хабар берган вақтда иддаси тугаб бўлганига қасам ичиши талаб қилинади. “Фатҳул қодир”да шундай келган. (Эр ражъат қилдим дегандан кейин) Бир муддат ўтиб аёл: “Иддам тугаган эди” деса, ражъат дуруст бўлади” .


ҲОМИЛА МУДДАТИДА РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Ражъий талоқ иддасидаги аёл ҳомиладор бўлса, уни иддаси то ҳомиласини қўйгунича бўлади. Фарзандни туғиш билан эрни ражъат ихтиёри тугайди. Гарчи ражъий талоқ қилинган заҳоти туғса ҳам. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади: 

وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ

“Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир” (Талоқ 4 оят).


АБОРТ ҚИЛДИРГАНДАН КЕЙИН РАЖЪАТ ҚИЛИШ

Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлнинг ҳомиласи аборт сабабли ёки ўз-ўзидан тушиб қолса, уни икки сурати мавжуддир. 1. Ҳомиланинг баъзи аъзолари пайдо бўлган бўлса, идда ўз ниҳоясига етади; 2. Ҳомиланинг аъзолари пайдо бўлмай аборт қилдирса ёки ўзи тушиб қолса, бу билан идда тугаган ҳисобланмайди. Шунинг учун бундай ҳолатда ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлга ражъат қилиш мумкин. Бу мавзуга доир масалалар идда бобида тўлиқ ҳолатда баён қилинади.

وَإِذَا أَسْقَطَتْ سِقْطًا إنْ اسْتَبَانَ بَعْضُ خَلْقِهِ انْقَضَتْ بِهِ الْعِدَّةُ لِأَنَّهُ وُلِدَ وَإِلَّا فَلَا

“Қачонки ҳомила тушиб, аъзоларининг баъзиси зоҳир бўлган бўлса, у билан идда тугайди. Чунки, бундай ҳолатда бола туғилган бўлади. Акс ҳолда эса, идда тугамайди” (Раддул муҳтор. Ж. III. Б. 190).