1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Тақсимот

05:00 / 07.03.2017 2927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй дўст, дунёнинг бор шавкатини, бойлигу сарватини, орому лаззатини – барин сенга атадим.

Менга берсанг кифоя мўминлик заҳматини, иймоннинг лаззатини.

Эй дўст, сенга қўш қўллаб тутдим мансабларнинг энг зўрини, давраларнинг энг тўрини, яхши яшаш сурурини.

Мендан дариғ тутилмаса бас Аллоҳимнинг нурини, бандалик ғурурини. 

Эй дўст, муҳташам қасрлар ҳам, ширин-шакар насллар ҳам, ажабтовур базмлар ҳам, майли, сенга бўлақолсин,

Мен эса умидворман Аллоҳнинг раҳматидан, бисёр мағфиратидан.

Эй дўст, сендан асло талашмайман дунёдаги омадларни, кўз илғамас сарҳадларни, хўп кўзланган мақсадларни.

Асли орзуим менинг иймоннинг ҳаловати, охират саодати.

Эй дўст, фойдангга кечиб бўлдим офатижон сулувдан, кўз қамашар уловдан, дунёдаги бор тушовдан.

Умидим менинг осон кечган сўровдан, оҳу кўзли ҳавродан. 

Эй дўст, ширин-шакар неъматлар ҳам, оромижон хилватлар ҳам, кўз ўйнатар хилъатлар ҳам бари сенга ҳадядир.

Жаннатнинг фароғати, Пайғамбар шафоати менга қолса кифоя.

Эй дўст, бор ишларнинг хайрлари ҳам, дунё кезиш сайрлари ҳам, кўнгил очиш сайллари ҳам сенга туҳфа бўлақолсин. 

Менинг ёлғиз умидимдир – Парвардигор жамоли. 

Эй дўст, майли фоний дунёда роса ўйнаб-кулиб қол, дунёнинг бор молини майли якка ўзинг ол. 

Фақир банда топса бўлди Аллоҳнинг розилигин. Шудир асли яшамоқнинг мазмуни.


Сўзларимга бир шоирнинг ушбу назмин илова қилдим:


Бу дунёга кўз очиб келган ҳар кас,

Бахтли яшамоқнинг турфа йўлларини излайди.

Бахтини, иқболини, омадини тезроқ топиш учун

ҳолдан тойган қирчанғи отига 

тинмай қамчи босиб-тезлайди.

Кимлардир бахтини юксак тоғлардан излаб,

Тубсиз дараларда топаркан ўлимини.

Яна кимдир саройларга бахт ахтариб бориб

подшоҳларнинг ялоғига тиқади қўш қўлини.

Қайсидир телба ошиқ бевафо пари ишқида 

Хонумони, давлатини бой бериб қўйиб,

"Мен Мажнунман!" дея кўксига уриб ётса ҳам,

Умри поёнигача аслида

бир ёсуман ҳажрида юраркан куйиб.

Кимдир топган бойлигининг ҳидига маст бўлиб, 

Кечалари ухламай чиқар: безовта, олазарак, дили тўла ғам.

(Бу бойликлар ўзига вафо қилса қанийди).

Неча бор санаб чиқар, қизғаниб ҳатто бола-чақасидан ҳам,

Охири бир золим ё муттаҳамга "топшириб", тинчийди.

Кимдир шоҳона емакхонада ноёб таомларни тўйиб ейишни

бахт санайди.

Яна кимдир учун бир фоҳиша аёлнинг

мингта эркакка қилган сохта ишваси туганмас саодат.

Кимгадир бола-чақа, яна кимга саломат юриш, 

Баъзиларга эса ҳатто кўп яшаш саналаркан бахт.

Аслида…

Бу дунёнинг бутун сарвати арзимайди бир томчи ёшга

Аллоҳдан қўрқиб тўкилган…


Аҳмад МУҲАММАД



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БЕШИНЧИ БОБ ИСЛОМ ОЛАМИГА НАЗАРХИЗМАТЭй роббимиз, яратмишсан дунёни икки қилиб,Исломдан бошқаси недир ndash ҳеч ким кетмади билиб...Орқамиздан бақирсалар, биз давоми...

40443 05:00 / 07.03.2017
Ушбу китоб Ибн Жавзий қаламига мансуб АлМавзуъотrdquo асарининг Шамсуддин Заҳабий томонидан ёзилган қисқача баёнидир. Китобнинг тўлиқ номи Талхийсу китаб Ал давоми...

3978 05:00 / 11.03.2017
Бу кун боғларимни қопламиш хазон,Гулзорим бе диллар айлади яксон,Кўзлар интиқ боқар йўлингиз томон,Гул юзлигим мени, келасиз қачон Мурғак ғунчаларни этдилар давоми...

941 16:19 / 09.11.2023
УЧИНЧИ БОБ ЎЗИМГА НАЗАРРивоятга ўч менинг халқим,Ўтмишида куч менинг халқимЎз ҳолидан тамом қонибди,Тарқатишга одат қилибдиМен ҳақимда турли ривоят,Рости анда давоми...

6905 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118743 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40704 14:35 / 11.08.2021