1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Тақдир ҳикмати

15:45 / 22.04.2017 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Жавзий айтадилар: “Бир куни бир киши ҳушидан кетиб қолибди, атрофдагилар уни вафот этди деб ўйлашиб, бир тахтанинг устига кўтаришибди-да, уни ювиш учун ғассолни чақиртиришибди. Ғассол келиб  ҳотиржам ўликнинг устидан сув қўяр экан, не кўз билан қарасин ҳалиги ўлик баданига теккан сувнинг совуқлигидан чўчиб кетиб ўрнидан сакраб турибди, бундай дахшатли ҳолатни кутмаган ғассол қўрқувдан ўлиб қолибди”.

Бунинг сири нима экан, деб ўйламанг, яхшиси Аллоҳ йўлида кўпроқ жидду жаҳд қилинг, ҳақни изланг ва бу борада ўлимдан қўрқманг. Чунки, ҳар кимнинг ажали тақдирда битиб қўйилган. Ҳаётда қанча-қанча ўлим исканжасида қолиб кетасизу лекин тақдир туфайли юз йил ҳаёт кечирасиз. Шундай эканми, дунё учун худди абадий ҳаёт кечирадигандай амал қилинг. (Яъни дунёни қўлга киритиш борасида ҳотиржам бўлинг!) Охират учун эса худди эртага вафот этадигандай амал қилиб қолинг. (Яъни, охиратда фойда берадиган амалларни кўпроқ қилинг!) Шундагина ўзингиз учун дунё ва охиратни таминлаган бўласиз.

Мана шу тақдир ҳикмати демакдир.

Тақдирга иймон келтириш бамисоли ҳаёт кабидир, у сиз учун барча зулматли ўринларда зиё тарқатиб йўл кўрсатади. Ҳар қандай машаққатларга бамисоли умид эшиги бўлади.

Фараз қилинг, инсонга “умид қилиш” неъмати берилмаганида эди, нима қилган бўларди?

Масалан: бемор кишини олайлик, ҳали дарди зўрайиб уни бу дарди ҳалок қилишидан илгари ўзининг ўй-хаёлларига ботиб вафот этган бўларди. Ватанни ҳимоя қилиб турган аскар олайлик, ҳали унга ёв бостириб келишидан илгари қўрқувидан юраги ёрилиб ўлиб кетган бўларди. Хуллас, бандага ато қилинган ушбу буюк неъмат - “умид қилиш” неъмати бўлмаганида эди, ҳаётни тасаввур қила олмасдингиз.

  Ҳаётимиздаги барча нарсалар ақл эҳтимоллари, модда қонуниятларига боғлиқ бўлганида эди, ҳаётимиз қандай кечиши мумкин эди?

Тасаввур қилинг! Сиз ҳавода, сувда зарарли микроблари бор деб на нафас олардингиз, на сувдан ича олардингиз, автоҳалокат бўлиши мумкин деб на автомашинага мина олардингиз, бузилиб кетиши мумкин деб на бирор бинога кира олардингиз, ўлиб қолиши мумкин деб фарзанд кўрмасдингиз, хиёнат қилади деб бирор кишини дўст тутмасдингиз, ўғирлаб кетиши мумкин деб молингизга хотиржам бўла олмасдингиз, ўт тушиши мумкин деб ҳовли-жой сотиб олмаган бўлардингиз. Барча нарса шу зайлда кечарди.

 Тақдирга иймон келтириш инсон учун роҳат ҳисобланади. Чунки, ҳаётда муваффақиятсизликка учраш ёки муваффақиятни қозониш фақат сизга боғлиқ бўлганида эди, мабодо муваффақиятсизликка учраб мақсад қилган нарсани қўлга кирита ололмаганингизда ўйлаб ўтирмасдан ўзингиздан афсус-надоматни чиқариб ташлаган бўлардинигиз, лекин бундай қила олмайсиз.

 Тақдирга иймонга келтириш қалбга малҳам, сабр-қаноъат демакдир. Худо кўрсатмасин, тақдир тақозоси билан бир фарзандингиз ўлиб қолса, Аллоҳга шукр қилинг, чунки, инсонлар ичида икки фарзанди вафот этганлари йўқ эмас. Тижоратда юз минг зиён кўрсангиз, инсонлар орасида икки юз минглаб зиён кўрганлари борлигини ҳам унутманг.

Ана энди тақдир ҳикмати нима эканини билдингизми?

Тақдир – биз имкон қадар жидду-жаҳд қилиб амал қилишимиз, сай-ҳаракат қилишимиз бор кучимизни сарф қилишимиз, ана шундан кейин ишимиз ўнгидан келмаса, ҳафа бўлмаслигимиз, истаган нарсамизга ета олмасак ноумид бўлмаслигимиз ва тақдирга нисбатан худди кўп автомашиналар орасида йўл кесиб ўтаётган киши каби бўлишимиз керак. Агар шу киши мабодо автомашиналарнинг тўқнашиши ва унинг натижасида бўладиган автоҳалокат ҳодисаларини ўйласа, олдинга бир қадам ҳам қўя олмайди. Агар катта кетиб, ўзи томон келаётган машиналарни қайтара оламан, ҳар қандай хатарларни даф қила оламан деб ўйласа, ҳалок бўлиши, саломат қолмаслиги муқаррар. Бордию, ҳушёр бўлиб эҳтиёткорлик билан оралаб юрса, ҳақиқий оқил кишининг ишини қилган бўлади. Агар шунда нажот топиб қолса, Аллоҳ таолога нажотни тақдир қилгани учун шукр қилади, агар бирор нарсага мубтало бўлса, албатта бу нарса унинг нуқсонга йўл қўйганлигидан эмас, балки тақдир ҳукми эканлигига таслим бўлади.


Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ  тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг розилигини барча нарсадан устун қўйиш лозимдир. Бунда агарчи барча инсонлар сизга ғазаб қилса ҳам сиз Аллоҳ таоло ва Унинг Расули рози бўладиган ишни давоми...

2628 14:39 / 27.03.2017
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

2257 10:12 / 27.03.2017
Дунёга келган ҳар бир инсон умри узун ва ризқи кенг бўлишини хоҳлайди ва қўлидан келганча шу хоҳиши амалга ошиши учун интилиб яшайди. У узоқ умр кўриш учун нима давоми...

2464 09:54 / 25.03.2017
Қуръони каримда икки сурагина вайлrdquo билан ваъийд қилиб, қўрқитиб бошланган ва булар қуйидагилардир1 1Яъни, Вайл вой бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.rdquo давоми...

8827 14:39 / 27.03.2017
Аудиолар

118744 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40705 14:35 / 11.08.2021