1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Суннат ва илмий мўъжизалар

05:00 / 09.03.2017 4677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда ҳам. Яъни, суннат оддий одамлардан содир бўладиган гап-сўз ёки ҳатти-ҳаракатлар эмаслиги аён. Суннатда собит бўлган баъзи илмий мўъжизалар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар ва Исломнинг ҳақ дин эканига ёрқин далолат бўлиб келади. Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан кўпроқ далиллар келтирганимиз учун суннатдаги илмий мўъжизалардан иккитагина далил келтириб ўтамиз.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар
».

Тўртовлари ривоят қилган.

Абу Довуднинг лафзида:

«Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз би-лан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида ўта муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар.

Жумладан, «Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», демоқдалар.

Ушбу амри набавийга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади. Чироғни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда:

«Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур».

Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап.

«Ал-Араб» газетининг 1999 йил, 14-15 май куни учун чиққан 5620-сонининг охирги саҳифасида «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади», деб номланган илмий мақола чиқди. Унда АҚШнинг Флорида вилоятидаги «Пенсилвания» дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз боради. Доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479та иккидан 22 ёшгача бўлган беморлар устида олиб борилган тажрибадан маълум бўлишича, 479 бемордан 10 фоизи қоронғуда, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар эканлар. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига-да келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани ажойиб. 

Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўр-сатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма бу кун инонмаганлар ҳам таҳорат ола бошлайди. Ғуслку вужудни бошданоёқ давоми...

8904 05:00 / 09.03.2017
Денгизларнинг муқаддас Қуръонда таърифланган қўшилиш ва ажралиш жойлариБундан 1400 йил бурун Аллоҳ тарафидан нозил қилинган муқаддас Қуръонда бугунги тараққий давоми...

5699 05:00 / 07.03.2017
Бир умрга татигулик парвозИнсон ҳатто қўлга олгани ҳам жирканадиган ўрмаловчи қуртдан қанотлари минг хил рангда товланувчи гўзал капалакларнинг пайдо бўлишига давоми...

3127 05:00 / 09.03.2017
Мақолани кўчириб олиш

2894 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118749 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40708 14:35 / 11.08.2021