1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шариатимизда аёл киши кўчага иложи борича чиқмаслиги

18:43 / 26.04.2016 2940 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 1-2 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен бир ишни режалаштириб юрибман, яъни мато олиб уни тикиб бозорга топшириш. Кейинчалик тикувчи ёллаб иш фаолиятимни кенгайтириш ниятим бор.
Лекин бу ишни бошласам куним бозорда, кўчада ўтади. Шариатимизда аёл киши кўчага иложи борича чиқмаслиги, чиқса ҳам бирор ҳожат учун чиқиши тайинланганидан хабарим бор. Агар бу иш ривожланса қанчадан-қанча қиз ва аёллар иш тикиб ўтирадилар. Ўзимизга ҳам ёрдам бўларди, ортса хайру эҳсон қилардик, қарз бўлиб юрмасдик.
Ёки ишга бориб-келиб юриб Аллоҳ берганига рози бўлиб ўтириш керакми? Ишга бормаган кунимда уй ишлари билан шуғулланиш маъқулми? Менга қандай маслаҳат берасиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Муҳими, ҳамма фаолиятингиз шариатга мувофиқ бўлиши керак. Ўйлаётган ишингизни ҳам шариат қоидаларига мувофиқ олиб боришингиз мумкин. Муҳими, дунёга берилиб ҳаромга қўл урмаслик ва гуноҳга яқин бўлмаслик. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Инсон хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ насроний бўлсин, у Худонинг васлига етиш мақсадида қалбини, қилаётган амалларини поклашга, ҳидоят йўлидан юришга ҳаракат давоми...

2794 20:47 / 24.04.2016
СаволСуратларингизни уйимизнинг деворига ёпиштиришга рухсат берасизмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМутлақо мумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol31146

4941 18:24 / 25.08.2017
Савол Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладимиЖавоб Аллоҳ таоло айтади Уларнинг мушрикларнинг Байтуллоҳ давоми...

4415 21:09 / 22.05.2016
СаволМен мактаб укувчилигимда мактаб учун йигиладиган пулларни 23 бор йигганман ва ушанда урнига куйиб куяман деб мухтож бўлганимда олганман ҳозир эсласам давоми...

3411 22:05 / 19.05.2017
Аудиолар

118735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021