1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шахсга cиғиниш

00:10 / 03.12.2016 4086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 60-70 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилма-хил кўринишларининг гувоҳи бўламиз. Сталин, Хрушчев, Брежнев каби «улкан даҳо»лар, бошқа «кичик даҳо»лар шахсига мутелик одати бутун-бутун халқларни ўз исканжасидан бўшаштирмади ва охир-оқибатда бу иллат жамиятни, умумтараққиётини орқага сурувчи тўғаноққа айланди. Ваҳоланки, ислом шахсга сиғинишни мутлақо инкор этади. Шахсга сиғиниш Аллоҳга шак келтириш турларидан бири саналади. Кўпгина одамлар ўзларига ўхшаш бир кишига сиғинадилар. Бунинг сабаби, ўша инсонни бошқа инсонлардан устун туради, ўзига хос ортиқчалик хислатлари бор, деб эътиқод қилишдир. Ўзларини худо даражасига кўтариш учун ўша такаббур шахслар турли услубларни ишга солганлар. Масалан, кишиларнинг соддалигидан фойдаланганлар, куч ишлатиш ва даҳшатга солиш йўлларидан фойдаланганлар ва ҳоказо. . . 

              Бундай ярамас кишилар инсоният учун жуда кўп ёмонликлар келтиришган. Табиийки, уларга қарши қўзғолонлар ҳам бўлиб турган. Охирида шундай кишиларнинг барчаси ҳалокатга учраган. Қуръони Карим эълон қилган улуғ қоидалардан бири, ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиш ва ҳар қандай инсонга сиғинишдан бош тортишдир. Қадимда баъзи бир пайғамбарлар ва яхши кишилар ўлганларидан сўнг қавмлари уларни худо деб эътиқод қилганлар. Қуръони Карим «Оли Имрон» сурасида бу эътиқод нотўғри эканлигини баён қилган. Пайғамбар ва аҳли солиҳ кишиларга сиғиниш одати кўп миллатларда машҳурдир. «Будда» ҳам ўзи ҳаёт вақтида худолик даъвосини қилмаган. Лекин у ўлгандан сўнг унинг ихлосмандлари худо деб эълон қилиб, ҳайкалларини ўрнатишган. Ана шу бузуқ эътиқодни Ислом жуда эҳтиётлик билан муолажа қилди, чунки кишилар Ислом дини пайғамбарини ҳам худолик даражасига кўтариб юборишлари хавфи бор эди. Соф Ислом эътиқоди бўйича Муҳаммад алайҳиссалом бошқа кишилар каби оддий инсондир. Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбаридир.
Ислом пайғамбарига Аллоҳ таоло ўз умматингга айтгин, деб қуйидаги оятни туширган: «Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айт» («Аъроф» сураси, 188-оят).
Бошқа бир оятда: «Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин», деб ваҳий қилинди («Каҳф» сураси, 110-оят).
Исломнинг шахс ва халқ муносабати хусусидаги таълимлари бевосита бизнинг шароитларда айни даврда жуда-жуда зарурдирки, бу ўринда мухтасар сўз юритдик, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид ndash тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи давоми...

5621 13:30 / 20.05.2019
Араб тилида .дуо, сўзи чақириш, сўраш маъноларини англатади. Кўпинча .дуо, ва .бир нарсани талаб қилиш, маънолари бирбирига аралашиб кетади. Шунинг учун талаб давоми...

2982 19:30 / 25.10.2021
Мавзуга киришБисмиллоҳир раҳмонир раҳийм.Бизларга ислом динини мукаммал ва саодатга элтувчи дин қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Шаръийақидавий давоми...

7396 21:14 / 01.12.2016
Ақоид илми уламолари бу масалани учга бўлиб таҳлил қилганлар. 1. Аллоҳ таолони кўришни ақл жоиз деб ҳисоблайдими, йўқми Мўътазилийлар мазҳаби бўйича бандалар давоми...

3083 17:00 / 20.12.2021
Аудиолар

120142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41806 14:35 / 11.08.2021