1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Салафи солиҳлар илм ҳақида...

15:26 / 22.04.2017 3004 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али каррамаллоҳу важҳаҳу Камил ибн Зиёдга шундай дедилар: “Эй Камил, илм сени қўриқлайди. Молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол эса маҳкумдир. Мол, сарфлаш билан тугайди, илм эса сарфлаш билан кўпаяди”. 

Абул Асвад раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Илмдан кўра азизроқ нарса йўқ. Подшоҳлар одамлар устидан ҳокимлик қилсалар, уламолар подшоҳлар устидан ҳокимлик қиладилар”. 

Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Ҳақиқий инсонлар деб кимларни айтилади?” У киши жавоб бердилар: “Олимларни”. Яна сўрашди: “Подшоҳлар деб кимларни айтилади?” Жавоб бердилар: “Зоҳидларни”. Яна сўрашди: “Пасткашлар кимлар?” У зот жавоб бердилар: “Дин эвазига дунё еганлар”. У киши олимлардан бошқаларни инсон демаганларини қуйидагича шарҳлашган: “Инсон ҳайвонлардан битта хусусият билан ажралади ва афзал саналади. Ўша хусусият ақлдир. Ақл эса илм билангина юзага чиқади, кўринади”.  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Кечанинг бир қисмида илмни музокара қилишим мен учун ўша кечанинг ҳаммасини бедор ўтказишдан яхшироқдир”. 

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Уламоларнинг сиёҳлари шаҳидларнинг қонлари билан ўлчанади. Шунда уламоларнинг сиёҳлари устун келади”. 

Баъзи муфассирлар “«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин)” оятидаги “бу дунёдаги яхшилик”ни илм ва ибодат деб, “охиратдаги яхшилик”ни жаннат деб тафсир қилишган. 

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Одамлар таом ва ичимликдан кўра кўпроқ илмга муҳтождирлар. Чунки, киши бир кунда таом ва ичимликка бир-икки марта эҳтиёжи тушади. Илмга эса олиб-чиқараётган нафаслари миқдорича муҳтож бўлади”. 

Баъзи улуғлар айтишган экан: “Ким дунёни истаса илм ўргансин. Ким охиратни истаса илм ўргансин. Ким иккаласини ҳам истаса илм ўргансин”. 


Аллома Юсуф Қаразовийнинг 

“Раббоний ҳаёт ва илм” китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг Ўзига битмас ndash туганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал ва саловоту дурудлар бўлсин У зотнинг аҳли давоми...

6025 09:08 / 17.03.2017
Ҳаёт чексиз ва бепоён уммон. Таъбир жоиз бўлса, инсон тақдирига шу ажиб уммоннинг бир соҳилидан наригисига ўтиш битилган. Қизиғи шундаки, бу уммондан эсономон ва давоми...

3366 17:19 / 27.03.2017
Ислом шариатида ҳалоллик муҳим ўрин тутиб, у инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровонлик билан ўтишига гаров, десак муболаға бўлмайди. Шунинг билан бирга жамият давоми...

4420 14:04 / 24.03.2017
Ушбу Ноёб ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли арабча ҳикматлардан таржима қилинди. Ўз навбатида у, давоми...

6772 11:35 / 27.03.2017
Аудиолар

120083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41749 14:35 / 11.08.2021