1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

САХАЛИН ТОМОНЛАРДА...

15:44 / 28.04.2017 3457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Бугунги кун" рукни остида яқин кунлар ичида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз. Бу иймон аҳлига ўз йўлида янада собитқадам бўлиш учун етарли турки бўлади. Ҳали иймон лаззатидан баҳра олмаганлар эса ушбу воқелик сабабли ҳидоят йўлига кирсалар ҳам ажаб эмас. Такдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди...Шароит оғир, совуқ, унинг устига санаторий эмас бу ер... Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрқкан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди. "Ҳижр" сурасининг 99-оятини такрорлаб турар экан: "(Шунингдек), то Сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!"Шунинг учун қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, қалблари эса ҳайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Уни намоз ўқитмасликка харакат қилишарди. Намоз ўқиётган пайтида келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга карамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга итоатни қийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг унга сари баттар жазавалари қўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, қийнашлар ортиб борарди.

"Сиз Парвардигорингизни хукмига (яъни, мушрикларни дархол азобга дучор қилинмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар билан имтихон қилишига) сабр қилинг. Зотан, Сиз шак-шубхасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, хифзу-ҳимоямизда)дирсиз" (Тур,48).

Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бирида бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташқарида, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. "Қани сенинг Аллоҳинг бўлса, сени бир сақлаб олсин-чи!!!" Изғирин совуқ, деярли кийимсиз, очиқ хавода... Олдинда хали янада совуғи кучаядиган қаро тун... Ўлим билан яккама-якка.... Тонг отди.... Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди....Нима эмиш, "Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар совуқдан қотиб ўлиб қолибди..." Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ тарқалди. "Тонгда бир махбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди..." Субҳаналлоҳ!!!

Энди келинглар, тунда нима воқеа бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин: "... Шу алфозда, биргина кийимда хайдаб чиқаришди. Ҳар қандай қалин кийимда ҳам дош бериш махол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик ўрин йўқ... Нажотдан умидим узилиб, охири такдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим... 

"Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳу-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон холимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин..." 

Совуқ борган сари танимни чулгай бошлади... Титрай бошладим... Аъзои баданим қақшарди... Тилим дуо қилишга ҳам айланмай қолди... Ўлимимни кута бошладим... Кўзларим аста-секин юмила бошлади... Бир вақт танимга бир нарса текканини хис қилдим... Нима экан??! Жунли бир нарса... Кўзимни минг уриниб, аранг очиб қарадим... Каттакон қутб айиғи... Улкан, баҳайбат, важоҳатли... Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётибман... Лекин, негадир айиқ шошилмасди... Бир вақт махлуқ аста-секин мени ўз қучоғига олди... Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссиқ хароратни ҳис қила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совуқнинг аламидан сўнг, озгина ҳаловатни ҳис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди.... Кўзимни очсам, хамма ёқ ёп-ёруғ, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётибман. Оқ айиқ эса ғойиб бўлганди..."

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илм икки навдир Касбий илм ва ваҳбий яъни, Аллоҳдан ҳадя қилинган илм.1. Касбий илм. Бу илм жиддий ҳаракат, қатъиятлилик ва музокаралар воситасида ҳосил бўладиган давоми...

3197 14:57 / 28.04.2017
Бугунги кунимизга назар ташлайдиган бўлсак, ажиб воқеаларга гувоҳ бўламиз. Яқинда ана шундай ибратли ходисалардан бири Гулистон шаҳрида рўй берди. Гулистонлик давоми...

2858 15:35 / 28.04.2017
Билингки, замон Аллоҳ таоло айтганидек бир ҳолатда собит туриб қолмайди Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз.rdquo Демак, гоҳида фақирлик, гоҳида давоми...

2102 14:50 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди Мўминлар ҳар доим Аллоҳга таваккул этадиларrdquo ОлиИмрон сураси, 122оят. Аллоҳ таоло айтди Кимдаким Аллоҳ таолога таваккул этса давоми...

2865 15:32 / 28.04.2017
Аудиолар

120082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41748 14:35 / 11.08.2021