1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Сафар ва ундан қайтиш дуоси

05:00 / 03.03.2017 72222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар «Аллоҳумма, анта соҳибу фиссафари вал халифату филаҳл. Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил мунқалаби ва суъул манзари фил аҳли вал мали. Аллоҳумма, итви ланал арза ва ҳаввин алайнас сафар», дер эдилар». 
Шарҳ: Бу дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ахд ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:
«Субаҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн. Аллоҳумма иннаа насъалука фии сафаринаа ҳаза ал-бирра ват тақва ва минал амали маа тарзаа. Аллоҳумма, ҳаввин алайнаа сафарана ҳаза ва итвиъ аннаа буъдаҳу. Аллоҳумма, анта соҳибу фиссафар вал халифату филаҳл. Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил манзари ва суъул мунқалаби фил мали вал аҳли», дер эдилар.
Қачон қайтсалар ҳам, шуларни айтардилар ва «Ойибуна, таибуна, аабидуна ва лироббинаа ҳаамидун»ни зиёда қилар эдилар».
Иккисини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. 
Шарҳ: Инсон маркабга минганда ўзида алла-қандай бир кўтаринкилиқ ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда дарҳол Аллоҳни эсласа, унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа, Унга шукрона ўлароқ ушбу ривоятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади.
«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир». 
Яъни, бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок бўлган Зот маркабни бизга бўйсундириб қўймаганида, «Биз бунга қодир эмас эдик».
Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди.
«Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз». 
Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз.
Имом Муслим қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».
Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор.
Ушбу дуони яхшилаб ёд олиб, ҳар сафар маркабга минганда ўқиб юриш тавсия қилинади.
Ҳозирда кўпчилик айнан ушбу ҳадиси шарифга амал қилади.

Али ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Али розияллоҳу анҳуга уловини миниши учун келтирилганда ҳозир бўлдим. Оёғини узангига қўйганда уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтди. Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олгандан кейин «Алҳамду лиллаҳи. Субҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн», деди. 
Кейин уч марта «Алҳамду лиллаҳи», уч марта «Аллоҳу акбар», деб туриб, «Субҳанака, иннии қод золамту нафсии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба иллаа анта», деди. Сўнгра кулди. Мен унга: 
«Эй мўминларнинг амири, нимага кулдингиз?», дедим. 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни худди мен қилгандек қилганларини ва сўнгра кулганларини кўрдим. Бас: 
«Эй Аллоҳнинг Расули! Нимадан кулдингиз?», дедим. 
«Албатта, Роббинг бандасидан у «Роббим, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким мағфират қилмас» деса, хурсанд бўлур», дедилар». 
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 
Шарҳ: Бу ривоятда саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалар диққат ва ҳиммат билан эргашишларидан бир намуна келмоқда. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг амални қилиб бўлгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кулиб қўйишлари бунинг далилидир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкарлар, сарийялар билан ёки ҳаж ва умрада юриб бориб, довон ва тепаликка етганларида уч марта такбир айтар ва сўнгра «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Ойибуна, тааибуна, аабидуна, саажидуна ва лироббинаа ҳаамидун. Содақаллоҳу ваъдаҳу ва насара абдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу», дер эдилар».
Икки шайх ривоят қилишган. 
Шарҳ: Бу ривоятда сафарда юрганда, бирор довон ёки қир ошаётганда ўқиладиган дуо зикр килинган. Бунга ҳам амал килишга одатланишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
888. Зуҳрий Балий қабиласидан бўлган бир кишидан қилган ривоятда айтилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отам билан бордим. Ул зот менга давоми...

3174 05:00 / 07.03.2017
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу улуғ олим ўлароқ толиби илмларга насиҳатлар ҳам қилар эдилар.Ибн Абдул Барр, алМарҳабий ва алХатиб келтирган ривоятда у киши давоми...

2788 05:00 / 04.03.2017
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Ё Расулуллоҳ Мушриклар зиддига Аллоҳга дуо қилинг,, ndash дейилди. .Мен лаънатчи қилиб давоми...

2621 05:00 / 03.03.2017
Юртимиз аввалдан илмфаннинг кўплаб соҳаларида дунёга устозлик қилган уламолар, фузалолар замини бўлган. Уларнинг илмий мерослари бутун дунё бўйлаб қўлмақўл давоми...

1359 17:00 / 07.08.2022
Аудиолар

120041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41714 14:35 / 11.08.2021