1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рўзанинг 15 та фазилати

17:43 / 24.05.2017 7475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза Ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон қўлдан чиқармасликлари даркор.

 Рўзада - Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бор бўлиб,  унда мусулмон учун кўплаб фойда ва манфаатлар борки, улар хақида ҳадисларда ҳам баён қилинган:

1. “Дунёдаги ҳар бир нарсанинг закоти бор ва баданнинг закоти рўзадир”.

2.“Очлик ва чанқоқни Аллоҳ учун бошдан кечирадиган мусулмонлар нақадар бахтлидирлар. Бундай кишиларнинг мартабалари қиёмат кунида улуғ бўлади”.

3.“Агар Аллоҳнинг қули рамазон ойида нақадар кўп раҳматлар яширин эканлигини билганида эди, бу ойни бутун йилга чўзилишини сўраган бўлар эди”.

4.“Агар банда ёлғон сўз ва амалдан тўхтамаса, унинг емак ва ичмакдан чекланиши Аллоҳ учун керак бўлмайди”.

5. Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди”.

6.“Аллоҳ таоло марҳамат қилади: менинг бандаларим ичида энг севимлилари рўза учун шошиладиганларидир”.

7.“Рўза - қалқондир. Агар сизлардан бирингиз рўза тутса, ёмон сўз айтмасин, шовқин солмасин. Агар уни хақорат қилишса ёки уришса, “Мен рўзадорман” деб айтсин”. 8.“Жаннатнинг “Ар-Райён” номли дарвозаси бўлиб, улардан фақатгина рўзадорлар киради. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” деб сўралади, шунда улар ўринларидан турадилар ва ушбу дарвозалардан жаннатга кирадилар. Улар кириб бўлгач, дарвозалар ёпилади ва бошқа ҳеч ким киритилмайди”.

9.“Кимки рамазонда мукофот ниятида еътиқод ва умид билан рўза тутган бўлса, унинг аввалги содир етилган гунохлари кечирилади”.

10.“Рамазон пайтида Аллоҳ оловдан қутулиб қолувчи бандаларини танлайди”.

11.“Кимки Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ уни етмиш йиллик масофадаги дўзах оловидан омонда сақлайди”.

12.“Агар тонг ёришгунча банда рўза тутишга ният қилмаса, унинг тутган рўзаси қабул бўлмайди”.

13.“Кимки Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлиб бир кун бўлса ҳам рўза тутса, бу кун умрининг охирги куни бўлса ҳам, у жаннатга киради”.

14.“Рўза қалқондир ва кимки рўзадор бўлса номаъқул ишлардан чеклансин ва шовқин солмасин. Агар кимдир у билан урушмоқчи бўлса ёки уни хақорат қилса, бас у икки марта “Мен - рўзадорман” десин”.

15.“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ учун рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид мушкнинг ҳидидан кўра ёқимлироқдир ва рўзадор эса икки ҳолатда ҳурсандчиликни ҳис қилади: ифтор пайтида ҳурсанд бўлади ва Ҳолиқи билан кўришганда рўза тутгани учун берган ажрини кўрганида ҳурсанд бўлади”.





Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4042 17:50 / 19.06.2017
Сифатли турини юклаш

4219 10:42 / 31.05.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймИймон ва солиҳ амал дунё ва охират саодатига эриштирувчи энг муҳим омил ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Наҳл, .,2211 .Эркакми, давоми...

6894 20:47 / 05.06.2017
Вақт қийматиИшларнинг калити қўлида бўлган улуғ Зотга ҳамд бўлсинХушхабар бериб огоҳликка чақирувчи набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, уларнинг аҳли давоми...

3394 12:28 / 08.06.2017
Аудиолар

120084 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41750 14:35 / 11.08.2021