1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Раҳмдилликнинг фазилатлари

05:00 / 04.03.2017 2639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Раҳмдиллик - бу инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали инсон ўзгаларнинг ғам-андуҳларини ҳис қилади, уни бартараф этишга ошиқади, хато ва камчиликларига ўкинади ва доимо тинчлик ва хотиржамлик бўлиши орзуси билан яшайди. Ер юзидаги барча мавжудот ва махлуқотларнинг ўзаро меҳрибон ва раҳмдилликлари Аллоҳ таолонинг уларга Ўз раҳматидан берган бир бўлагининг тажаллисидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

“Аллоҳ таоло Ўз раҳматини юз бўлак қилди ва ундан бир бўлгини ерга туширди. Ана шу бўлак туфайли халойиқ бир-бирига меҳр кўргазади, ҳатто ҳайвон ҳам боласини босиб олишдан қўрқиб туёғини кўтаради” (Имом Бухорий ривояти).


Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг аксари раҳмат, карам, фазл ва афв маъноларидан келиб чиққан бўлиб, бу Парвардигорнинг башариятнинг гуноҳларини кечиб юбориши улардан интиқом олиши ва ғазабланишидан кўра кўпроқ содир бўлишини англатади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Албатта, раҳматим ғазабимдан ғолибдир”, - деган бўлса (Имом Муслим ривояти), Қуръони каримда эса бандаларига: “Эй, Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан”, деб айтинг”, - деб таълим берган (Муъминун сураси, 118-оят).

Ислом дини таълимоти инсонларни нафақат одамзодга нисбатан балки, бизни иҳота қилиб турган барча мавжудотларга ҳам бирдек меҳрибон бўлишликка тарғиб қилади. Ҳатто, жамият учун хавф туғдирадиган унсурларни бартараф этиш ҳам, зарарли ҳайвон ёки ҳашаротларни ўлдиришга изн берилиши ҳам қайсидир маънода инсоният учун қилинган меҳрибончиликнинг бир кўринишидир. Жарроҳ ҳам жароҳатни даволаш учун беморнинг танасига тиғ уради, аъзоларини кесади ва албатта, буни фақат беморни даволаш мақсадида, унга нисбатан раҳм-шафқат юзасидан қилади. 

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, ўзгаларга нисбатан раҳмдил ва мурувватли бўлиш энг улуғ фазилатлардан бўлиб, ҳар бир инсон ўзида мазкур фазилатни зиёда бўлишига ҳаракат қилмоғи лозим. Зеро, раҳмдиллик туйғуси бизларнинг қонимизга шунчалик сингиб кетганки, ўзаро меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ҳамда кечиримли бўлиш ҳисси ҳалқимизга хос фазилатга айланган.

Инсон шунчалик ожиз бандаки, гоҳида билиб ёки билмай гуноҳ ишга қўл уриб қўйганда тавба ва истиғфор билан бирга Аллоҳ таолонинг “ғофурур раҳийм” сифатидан умид қилади. Бу эса ҳар бир инсон Аллоҳнинг нақадар кечиримли ва марҳаматли зот эканини эътироф этишини англатади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: “Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар”, - деб марҳамат қилганлар. Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлган кимса ўзгаларга ҳам марҳаматли бўлиши лозимдир. Мана шуни таъкидлаган ҳолда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Одамларга раҳмли бўлмаган кимсаларга Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди”, - деганлар (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: “Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини ҳоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин”, – деганлар (Имом Ҳоким ривояти).


Шавкат АҲМЕДОВ

“Хўжа Аламбардор” жомеъ 

масжиди ноиби – имоми 

“Олтин қалам” VII Миллий 

мукофоти соҳиби



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билинг Чиндан ҳам бир мискин банданинг ўлимдан бошқа ҳеч бир ғамташвиш ва қўрқинчи бўлмаса, унинг ҳаёт фароғати бузилиши ва хурсандчилиги татимаслиги ва давоми...

3307 05:00 / 03.03.2017
Бугунги ишни эртага қўймаҲасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Ишни эртага суришдан сақлан, чунки сен бугунинг билан ҳаётсан, эртанг билан эмас. Агар эртанг аниқ давоми...

5407 05:00 / 06.03.2017
Абдуллоҳ ибн Умардан розийаллоҳу анҳу ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам бундай дедилар quotМусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм давоми...

2816 05:00 / 02.03.2017
Абу Барза алАсламийдан ривоят қилинади.Ё Расулуллоҳ Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг,, ndash дедим. .Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб давоми...

2624 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41959 14:35 / 11.08.2021