1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (13-дарс)

11:58 / 24.06.2017 3537 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хизмат ва хизмат ҳақи

Аллоҳ таолобандаларига Ўз илми билан ризқни тақсим қилган. Ўзи хоҳлаганига Ўз ҳикмати билан бериб, Ўзи хоҳлаганидан адли билан ман қилган. Баъзи инсонларга баъзиларни хизмат қилдириб қўйган.

 Аллоҳ таоло айтади:

«...Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббинг­нинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир» (Зухруф сураси, 32-оят).

Аллоҳ таолохоҳлаган одамини у шукр қиладими ёки куфр келтирадими, кўриш учун кўп неъмат бериш билан ва хоҳлаган одамини у сабр қиладими ёки ғазаб қиладими, Ўз адли ила неъматини тўсиш билан синайди.

Аллоҳ таолоюртимизда неъматларни мўл-кўл қилди. Неъматларни уни тоатига сарфлашимизда ва ҳаддан ошмасликда ёрдам беришини сўраймиз.  Фақирликда кўп инсонлар солиҳ бўлиши мумкин, аммо бойликда туғёнга кетиб қолиши мумкин. Шу сабаб ҳам жаннатга кирувчиларнинг аксари мискинлар.Зеро, фақирлик фитнаси бойлик фитнасидан енгилроқдир. Бойлик шукрга ва фақирлик сабрга муҳтождир. Шукр хурсандчиликда, сабр қийинчиликда зикр қилинади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда маишатпарастларгабир неча огоҳлатгантиришлар қилган:

«Токи уларнинг маишатпарастларини азоб ила тутганимизда, бирдан фарёд солурлар»(Мўъминун сураси, 64-оят).

«Албатта, улар бундан олдин маишатпараст эдилар» (Воқиъа сураси, 45-оят).

«Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни ирода қилсак, унинг маишатпарастларини (итоатга) амр қиламиз, бас, улар у ерда фосиқлик қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, у(шаҳар)ни ер билан яксон қилурмиз» (Исро сураси, 16-оят).

«Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантирувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтирувчилармиз», – дедилар» (Сабаъ сураси, 34-оят).

Аллоҳ таолога осий бўлган ва Унинг амрига бўйсунмаганларни бу неъматлар аста-секин йўлдан уради.

«Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтиради: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан фаровон келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф «либос»ини «тоттир»ди» (Наҳл сураси, 112-оят).

Шукр, сабр қилмаслик, маъсият ва гуноҳ ишлар қилишлик  неъматларни йўқ қилади. Неъматнинг куфри бу аҳлидан неъматни тўсади, улар ҳаққини кечиктириб беради. Қўл остида ишчиси бўлган эркакми, аёлми, уларнинг хизмат ҳақини беришни кечиктирса ёки ҳақини кам берса, яна маошини кечиктириб кун бўйи ишлатса, ундай кимсаларишчиларига зулм қилган бўлади.

Эй биродарим!Ойлик маошингизни беш-олти кунга кечикишига рози бўлармидингиз? Агар бунга рози бўлолмас экансиз, мискиннинг маошини кечиктиришга қандай рози бўласиз?! Улар ўз шаҳарларидан сизни қўл остингизга ишлаш учун фақирликлари сабаб келишган. Уларни ҳам бола-чақаси бор. Уларнинг баъзи яқинлари маоши кечиккани сабаб дорига пул тополмай, вафот этиши ҳам мумкинку!

Пайсалга солишдан Аллоҳ таолодан қўрққин, Билингки, мазлум дуоси қайтарилмайди, у кофир бўлса ҳам.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламдедилар: «Зулмдан сақланинглар, чунки қиёмат куни зулм зулмат бўлади» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:«Кимнинг олдида обрўси ёки бошқа бирор нарсада мазлум бўлган биродари бўлса, динор ва дирҳам бўлмайдиган кундан олдин, ундан у зулмни кетказсин. Агар золимда солиҳ амал бўлса,уни зулми миқдорида мазлумга олинади. Агар унда яхшилик бўлмаса, мазлумнинг ёмонликларидан золимга юкланади» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Хизматчига ҳаққини тер суви қуримасидан бер», дедилар.

(Ибн Можжа ривояти)

Уларнинг молларидан бирор нарсани олиб қолмагин ва келишувдаги  пулни тўлагин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларга ортиқча нарсани юкламанглар, агар юкласангизлар уларга ёрдам беринглар», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Эй дўстим! Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига мухолиф бўлма. Набий алайҳиссалом айтадилар: «Араб жазирасида икки дин жам бўлмайди»

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Кофирларни дўст тутадиган уламолар саноқли эдилар. Олдингдаги бу неъмат бало ва хусрон бўлмасин. Мазлумдан эҳтиёт бўл. Уларнинг ҳақларини ушлаб, маошларини кечиктириб, зулмга тушиб қолма. Чунки мазлум билан Аллоҳ таолонинг ўртасида парда бўлмайди.

Эй биродам, ҳақ аҳлига қиёмат кунидан олдин улар ҳаққидан халос бўлишда ва қўлингдаги молингни баракасини Аллоҳ таоло йўқ қилишидан олдин ҳақларини беришинг билан саодатга эришасан.Молингни кўплиги сени ғурурлантирмасин. Ибрат кўпликда эмас, балки баракададир. Беморларни шифо топишида, уйларни таъмирлашда, болалар ўлимини олдини олишда ва оилаларни таъминот қилиш билан молларида баракани ҳақли қилаётганлар ҳолатини мулоҳаза қил. Моли кам бўлса-да, ундан фойда олаётган тақводор мусулмонга қара!

Албатта, мен сени бу муборак ойда хизматчиларингни  маошларини ортиғи билан беришга чақираман, чунки улар бунга ҳақлидирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Улар биродарингиздирлар. Уларни Аллоҳ сизни қўл остингизда қилди. Аллоҳ кимни қўли остига биродарини қўйса, унга ўзи еган нарсадан едирсин, ўзи кийгандан кийдирсин, у қила олмайдиган ишни унга буюрмасин, агар буюрса, унга ёрдам берсин» дедилар.

 (Имом Бухорий,Имом Муслим ривояти)

Яна у зот: «Қиёмат куни уч тоифа киши билан хусуматлашаман: ҳадя қилиб қайтиб олган киши, ҳурни сотиб пулини еган киши, хизматчини ёллаб, уни ҳақини бермаган киши», дедилар.

(Имом Бухорий ривояти)

Эй биродаим, сенга берилган неъматлар учун Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айт. Ризқ сенга заковат ва фаҳмингдан ёки ҳаракатинг ва чарчашинг сабабидан келмаганига ишон. Қанча заковатлилар бор, муваффақиятсизликка учрайди. Қанча оғир меҳнат қилиб пул топувчилар бор, ваҳоланки, бошлари қарздан чиқмайди. Зинҳор куфр келтирувчилардан бўлма.

 Аллоҳ таоло айтади:«У Қорун: «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир»,деди» (Қасос сураси,78-оят).

Бу ёлланма ишчилар сени олдингда ёки ўғилларинг олдида ёки қўшниларинг олдида очиқ-сочиқ юриши балан сени дўзахга олиб борадиган йўлга тушириб қўймасин. Уни сатр қилдиришга шошил.Уни сатр қилмай, кўчага чиқишига йўл қўйма. Фақат шаръий либосда чиқсин, чунки у сени олдингдаги омонатдир.У ҳақида Аллоҳ таоло сендан сўрайди.

Эй биродам, аёлинг, маҳрамларинг ва болаларинг билан ёлғиз қоладиган ҳайдовчидан ҳам эҳтиёт бўл. Бунда катта хатар ва яширинган ёмонлик бор. Қандай қилиб сен унга шарафинг ва обрўйингни ишонасан. Қандай қилиб аёлларингни уни кўз олдига қўясан?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аёллар олдига киришдан сақланинглар», дедилар.Ансорлардан бир киши деди: «Қайноғани кўрсалар-чи?!»У зот: «Қайноға ўлимдир»,дедилар(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 Насабда турмуш ўртоғини акаси бўлса-да, укасини уйига киришдан Набий алайҳиссалом огоҳ этдилар. Сенга нима бўлдики, унда рашк бўлмаган ва насабда боғлиқлик бўлмаган нотаниш кишига ишонасан.

Аллоҳим, бизни ҳалол ризқ билан ризқлантириб, сўзимизда ва амалимизда шукркелтирувчиларданқил. Аллоҳим, бизга берган неъматингни тоатингда ёрдамчи, жаннатингга яқин қилувчи қилгин.


Ҳумайро тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг турлари тўрттадирЛозим рўза.Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади.Фарз рўза. У ҳам иккига тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага давоми...

10417 17:30 / 23.05.2017
Тил офатлариТил ndash Аллоҳ таолонинг буюк неъмати. У билан кичик гуноҳ, улуғ тоат ёки буюк исён бўлади. Тилда шаҳодат келтириш билан иймон ва куфр ойдинлашади. Бу давоми...

3442 10:59 / 15.06.2017
Ғанимат ойБу ndash Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.Ахборот давоми...

5232 12:25 / 26.05.2017
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

3558 18:18 / 16.06.2017
Аудиолар

118799 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40750 14:35 / 11.08.2021