1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (10-дарс)

10:59 / 15.06.2017 3471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тил офатлари

Тил – Аллоҳ таолонинг буюк неъмати. У билан кичик гуноҳ, улуғ тоат ёки буюк исён бўлади. Тилда шаҳодат келтириш билан иймон ва куфр ойдинлашади. Бу иккиси тоат ва маъсият ғоясидир. 

Тил билан инсон ўзининг ахлоқсизлигини кўрсатади, ҳис-туйғусини ифодалайди, ҳожатини сўрайди, ўзини ҳимоя этади, юрагида яширинган туйғуларни ошкор қилади. Ҳамроҳига гапириб, дўстига улфат бўлади. Пастлик, хорлик ҳам тил билан юзага келади. Улуғлик ва азизлик ҳам тил билан бўлади.

Тил бирор киши уни чегаралай олмайдиган даражадаги кенг бир майдон кабидир. Яхшиликда у бепоён, ёмонликда булутнинг тугашидекдир. Ким унга эрк берса, тили уни азоблайди. Ким унга эътиборсиз бўлса, тизгини заифлашади. Ҳар майдонда у билан шайтон юради. Шайтон уни жаҳаннамга етаклаб, қулатадиган жарликка олиб боради. Шариат жилови билангина тилни ёмонликларидан нажот топилади. Ҳар бир мукаллаф мусулмонга қуйидаги сўзлардан ташқари барча сўзлардан тилини тийиши лозим бўлади: ислоҳни ифодалайдиган сўз, агар гапда юқори келса, уни ислоҳ қилишни ҳам тарк қилади. Суннат тилни ушлашдадир. Чунки мубоҳ калом ҳаром ва макруҳдан баъзи ҳолларда нажот топади. Одатда бу кўп бўлади. Тилнинг саломат қолишига бирор нарса тенглашолмайди.

Тилда иккита буюк офат бор. Тил уни биридан саломат бўлмаса, иккинчисидан ҳам халос бўлолмайди. Булар  сўз ва сукут офатлари. Буларни ҳар бири ўз ўрнига кўра бири бошқасидан аҳамиятли бўлади. Ҳақ келганда сукут қилса, шайтон тилдан қолдиради. Ўзи учун қўрқмайдиган лаганбардор, тилёғламачи, мунозара қилувчи Аллоҳ таолога осийдир. Ботилни гапирувчи Аллоҳ таолога осий нотиқ шайтондир. Тил офати хатода, ёлғонда, чақимчиликда, иккиюзламачиликда, фаҳшда, мақтанчоқликда, ботил баҳсда, хусуматда, одамларга озор беришда, аврат очилиши ва бошқаларда бўлади. Ғайратсизлик бўлганда, зикр, ибодат, фикр бўш бўлганда, айтиладиган сўз дунё ва охиратда саломат қолишдан узоқ қиладиган бўлганда сукут лозим бўлади.

Мўмин бу каби офатлардан эҳтиёт бўлсин, чунки унда ҳисоб ва жазо бор.

«Бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар» (Қоф сураси, 18-оят).

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир» (Исро сураси, 36-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса,  яхши гапни гапирсин ёки жим турсин» (Бухорий, Муслим ривоятлари).

Набий алайҳиссалом айтадилар:

«Кишининг исломи гўзаллигидандир ўзига бефойда бўлган нарсаларни тарк қилиши» (Термизий ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан дўзахга киришга энг кўп сабаб бўладиган нарсалар ҳақида сўралганида: «Тил ва фарж (жинсий аъзо)», деб жавоб бердилар. (Термизий, Ибн Можжа ривоятлари)

Эй биродарим, тилнинг ва сўзнинг иши қандай хатарли эканлигига қара! У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларига мувофиқ хатарли ишни содир этади:

«Банда мағрибу машриқ ўртасини узоқ қиладиган,  аниқ дўзахга тушириб қўядиган гапни гапиради» (Бухорий, Муслим ривоятлари).

Баъзи кимсалар ҳаром ейишдан, зулмдан, зинодан, ўғирликдан, маст қилувчи ичимлик ичишдан, ҳаром назардан ва бошқа гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладию, аммо тилини ҳаракатдан сақлаш унга қийинлик қилади.

Ато ибн Абу Рабоҳ айтадилар:

«Сизлардан олдингилар Аллоҳнинг каломидаги фазилатли гапларни, маъруфга чақириб, мункардан қайтариб ёки фақат  яшаш тарзларидаги зарурий гапларнигина гаплашардилар. Сизларнинг устингизда кузатувчи, ёзгувчи, ўнг ва чапдан сақловчи, бирор сўз айтиши билан унинг ҳузурида ҳозир бўлувчи фаришталар борлигини инкор қиласизларми?!

Сизлар қалб тубида ёзилган саҳифаси ошкор бўлганида унда охирати учун бирор амали бўлмаслигидан ҳаё қилмайсизми?!»

Эй дўстим! Кенг тарқалган энг ёмон қалб касалликларидан бири, бу ғийбатдир.

Ғийбат – агар дўстингга етса, уни ранжитадиган гапни гапиришинг. Уни баданидаги, насабидаги ёки хулқидаги ёки феълидаги ёки сўзидаги ёки динидаги нуқсонни гапирасанми, ҳатто кийими ёки ҳовлиси ёки машинаси ҳақида гапирсанг ҳам, ҳаммаси ғийбат бўлади. Ғийбатни ҳаром амал эканига ижмоъ қилинган. Бундан фақатгина адолат, насиҳат ва ислоҳ қилиш мақсадида гапириладиганлари мустаснодир.

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ғийбатдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нима, биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди. У зот: «Дўстингиз ҳақида у ёқтирмаган нарсани гапиришингиз», дедилар.

«Гапираётган нарсамиз унда бўлса-чи?» дейишди. У зот: «Агар унда гапирган сифатингиз бўлса, уни ғийбат қилган бўласиз, агар унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласиз», дедилар (Муслим ривояти). 

Ғийбат мусулмонни обрўсидаги аҳамиятли нарсадир. Набий алайҳиссалом бундан эҳтиёт бўлишга чақирганлар:

«Қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз бир бирингизга ҳаромдир» (Бухорий, Муслим ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда:

«Ҳар бир мусулмон бир-бирига ҳаромдир: қони, моли ва обрўси» (Муслим ривояти).

Ғийбатни гапиришдан ҳам, эшитишдан ҳам эҳтиёт бўл, чунки ғийбат Али ибн Ҳасан айтганларидек, одамларни сўзларида доимо бўлади.

Эй дўстим! Ғийбат фақат гапиришда ва сўзда эмас, балки амалда, ишорада, кўз ишорасида (кўз қисиш), ёзишда, ҳаракатда ҳам бўлади. Буларнинг барчаси ғийбатга кириб, у ҳам ҳаромдир. Мажлис ва маросимларда мусулмонни обрўсини ҳимоя қилишга ҳарис бўл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимки биродарини обрўсини тўкилишидан қайтарса, Аллоҳ ундан қиёмат куни дўзах оловини қайтаради» (Термизий ривояти).

Одамлар орасида ҳазил, мазах мажлислари тарқалгандир. Бу ҳаромдир.

«Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасинлар), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Масхара сўзини маъноси, айб-нуқсонларни назар-писанд қилмаслик, таҳқирлаш ва танбеҳ беришдир. Бу гоҳида амалий, сўзда ёки имо-ишора билан бўлади. Энг ёмон масхаралаш динини, аҳли оиласини масхара қилишдир. Бу энг хатарли ишлардандир. Аллоҳ таолони, Унинг дини ва Расулини масхара қилиш куфр эканига олимлар ижмоъ қилишган.

Баъзилар шариат аҳкомларини масхара қиладилар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз» (Тавба сураси, 65−66-оятлар).

Бу оятни нозил бўлишига сабаб мунофиқлардан бўлган бир киши айтади: «Бизни ўқувчиларимиз фақат ботинида ўқиб (ичида) тилида ёлғон гапирганларини кўрамиз. Уларга йўлиққанда қўрқамиз». Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди, Набий алайҳиссалом олдиларига келиб, биз ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, деди.  Набий алайҳиссалом дедилар:

«Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» (Тавба сураси, 65-оят).

Мўминларни, яхши ва солиҳ инсонларни масхара қилувчиларга Аллоҳ таоло ўрнини кўрсатиб қўйди:

«Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ хоҳлаган кишисини беҳисоб ризқлантирур» (Бақара сураси, 212-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлисларда кулдириб, ўйламай гапиришдан огоҳ этганлар.  У зот айтадилар: «Бир қавмни кулдириш учун ёлғон гапирган одамга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин» (Аҳмад, Абу Довуд,Термизий ривоятлари).

Муҳаммад ибн Иброҳим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одамлар орасида ҳазилларида ҳам аҳли илмларга эргашадиганлари бор ёки уларни бундай бўйсунувчи деган гапларини эшитмайсиз. Бу эса уларни муртад бўлишдан қўрққанларидандир. Фақат тоат аҳллари айбламайдилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига дедилар: «Муфлис ким, биласизларми?» Улар«Моли ҳам, пули ҳам бўлмаган одам муфлисдир», дедилар. «Умматимдаги муфлис одам қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. У бировни ҳақоратлаган, бошқа бировни сўккан, бирини молини еган, бировни қонини тўккан, бировни урган, уларга уни яхшиликларидан берилади,  уларга берадиган яхшиликлари тугаса, уларни хатоларидан олиб унга ташланади, кейин дўзахга улоқтирилади», дедилар у зот (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим, тилларимизни шармандали, уятли сўзлардан пок қилгин. Тилимизни тоатингда фойдалантиргин.

 Аллоҳим, мусулмонларни аҳволини ислоҳ қилгин. Бизларни, ота-оналаримизни ва жамики мусулмонларни мағфират эт!

Ҳумайро 

тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

3578 18:18 / 16.06.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамларию давоми...

5387 15:59 / 27.05.2017
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт ndash зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз давоми...

9499 17:44 / 23.05.2017
Ғанимат ойБу ndash Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.Ахборот давоми...

5251 12:25 / 26.05.2017
Аудиолар

120102 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41769 14:35 / 11.08.2021