1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман...

15:56 / 24.04.2016 2792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман. Касалим камқонлик. Ёш бўлишимга қарамасдан, рўза тутсам, мадорим қолмай, бошим оғриб, қийналиб қоламан.

Эрим ҳар йили рўза тутадилар, беш вақт намоз ўқийдилар. Улар: «Сен тутмагин, дийнда мажбурлаш йўқ», деб айтадилар.

Олдинги йили эримдан беркитиб қийналиб 15 кун тутдим. Бир кишига: «Эрим рухсат бермадилар», десам, «Эрингиз рухсат бермасалар, тутманг», дедилар.

Минг истиҳола билан рўза тутмадим. Эрим мен туфайли гуноҳкор бўлиб қолишларини ҳам истамайман. Шу тўғрида роса қийналаман. Рўза тутганларга ҳавасим келади.

Саволим шуки, рўзани оралатиб тутса бўладими? Заифларга қандай қулайликлар бор? Шуни батафсил тушунтириб берсангиз.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, аёл кишининг нафл рўза тутишигагина эрнинг рухсати керак. Фарз рўзада эрнинг рухсатига қаралмайди.

Бемор ва мусофирларнинг рухсатлари Қуръони Карим оятларида зикр қилинган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

«Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, (ўша тутилмаган кунлар) саноғини бошқа кунлардан (тутади). Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди» (185-оят), деган.

Тузалишидан умид қилинган бемор киши Рамазон кунлари рўза тутмай, кейин тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутишига асосий далил мана шу ояти каримадир.

Шунинг учун, бемор киши, агар рўза тутса, беморлиги зиёда бўлиб кетадиган ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юриши мумкин. Аллоҳ таоло беморлик туфайли унга рухсат берган.

Сиз ҳолатингизга қаранг. Оила аъзоларингиз ҳам рўза тутишингизга ёрдам берсинлар, яъни, қулай шароит яратиб беришга ҳаракъат қилсинлар. Соғлигингиз кўтармайдиган ҳолатда узрли бўласиз.

Аллоҳ шифо берсин, тузалиб рўзаларни бемалол тутишингизга мушарраф қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Aссалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлариСизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, мен Имом Бухорийнинг .Ҳадис, китобларини ўқиб чиқиб ҳайрон бўлдим, давоми...

2557 16:38 / 27.04.2016
Никоҳ ҳақида шариатда бўйдоқ йигит икки бегона эркакни гувоҳ қилиб, пинҳона никоҳга олиши мумкинми яъни бундан қариндош уруғлари, отаонаси бехабар давоми...

4300 15:36 / 26.04.2016
САВОЛ Шайх ҳазратлари, Сиздан нафс ҳақида сўрамоқчийдим. Дунёда қанчаданқанча одамлар борки, ёмон одатларини тарк эта олмайдилар. Кашанда одам сигарет давоми...

3678 20:13 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен намозда аттахияту ва саловотларни ўқиятганда рохатланиб чайқалиб ўтираман. Бу чайқалишим намозимни бузмайдими 2. Гохида давоми...

2478 10:34 / 20.11.2018
Аудиолар

120148 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41810 14:35 / 11.08.2021