1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазон манзаралари (Тўртинчи бағишлов)

11:41 / 13.06.2017 3189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Моҳи Рамазоним, сен нафақат бошимизга соябонсан, балки Аллоҳ берган ҳозиқ табибимиз ҳамсан. Сен нафақат руҳимизни, балки жисмимизни ҳам даволайсан. Руҳимиз тақвога юз бурса, жисмимиз соғлиққа юз буради. Ажабо, одамлар соғлиғим яхши бўлсин деб турли‑туман таомларни ихтиёр қиладилар.  Сен бўлса, таомга бўлган ўша ихтиёрни олиб қўйиб, очлик билан даволайсан. Бу бориб турган мўъжиза эмасми? Менинг содда тушунчам бўйича сурункали томчи тошни тешиб ўтганидек, сурункали таомланишлар ҳам инсоннинг азойи баданини илма тешик қилиб юборса керак‑да! Жигар, буйрак, юрак атрофини ёғ босиб, хотира ва зеҳн катаклари зарарли тузлар, чиқиндилар билан тўлиб қолса керак‑да! Натижада ҳозирдан хотирам паст, юрак қурғур чатоқ деб, нолиб юрамиз.

Бир китобда ўқиганим бор. Бир маҳбус, ўзига чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб,  очлик эълон қилади. Туз тотмай ётаверади. Ҳатто таомсизлик, сувсизликдан ўлиши мумкин бўлган муддатдан ҳам ўтади. Шунда қамоқхона нозири, бу ҳойнаҳой муттаҳамлик қиляпти, бизларни алдаяпти, деб уни текширтиради. Дўхтир зонд юттириб, уни кўрикдан ўтказади. Агарда алдаётган бўлса, уни олдингидан ҳам оғирроқ жазо кутаётган бўлади. Шунда дўхтир унга:

Агарда очликни яна икки кунга чўза олсангиз, ошқозонингиздаги    саратон касалидан мутлақо қутиласиз. Яра ўрни битиб кетади, − дейди.

Ҳикояни ўқиб, шу заҳоти Рамазонгинам, сени эсладим. Сен жисми жонларнинг даволайдиган улкан шифохонага ўхшайсан. Ўттиз кун давомида, ўҳ‑ҳў...  неча миллиард одамни ўз кўригингдан ўтказасан, даволайсан.  Буни биз  руҳимиз ва жисмимизнинг қушдек енгил тортганидан билиб оламиз. Мана сенинг ҳозиқ табиблигинг. Буни билганлар ва сенга муҳаббат қўйганлар муродига, етсинлар.


Эркин Малик



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сифатли турини юклаш

4230 10:42 / 31.05.2017
Рўзадор одам тили ва бошқа аъзоларини ҳаром ишлардан, гуноҳлардан тийиши лозим. Ана шунда рўзанинг асл маъноси бўлмиш тийилишни амалга оширган бўлади.Икки давоми...

3636 16:10 / 31.05.2017
Имом Термизий ва Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар.Рамазоннинг илк кечаси давоми...

3358 12:39 / 12.06.2017
Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учга суннат, мандуб ва нафлга бўлинади.Суннат рўза ndash Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий тутиб юрган ихтиёрий давоми...

6174 15:14 / 20.06.2017