1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Осонлик ва қийинлик кўплик ва озликдан эмас

17:09 / 14.10.2017 3754 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дегувчи деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида оч қолиб, ҳаттоки қоринларига бир ёки иккита тош боғлаб олганлар. Шунингдек, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам шундай қилишган».

Деди: «Албатта, осонлик кўплик ва озликда эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳоллари ҳам шундай. У зот фақатгина ўзларига тақдир қилинган нарсанигина топар эдилар. Шунингдек, ризқдан ўзларига қисмат қилинганини олардилар. Ҳамма ҳам фақатгина ўзига тақдир қилинган ризқни топади. Ўша унинг ризқидир. Унга тақдир қилинмаган нарса унинг ризқи эмас».

Ризқ – бир нарсанинг қазо йўли ила сенга отилишидир.

Араблар «рузиқа» ва «зуриқа» дейишади. «Зуриқа билмизроқ» – «Унга буни отган эди, олдига келиб тушди», деганидир.

Агар «ро» ҳарфини олдин қилиб, «рузиқа» дейилса, «қазо ва қадар тарафидан отилди», дегани бўлади.

Итоаткорга осон бўлади, чунки унинг қалби ишончга тўлиқ, хотиржамдир. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги қавлларидир:

«Кимни одамларнинг энг бойи бўлиш масрур қилса, Аллоҳнинг қўлидаги нарса унинг икки қўлидаги нарсадан кўра ишончлироқ бўлсин»[1].

Чарчоқ ва хоришдагига келсак, албатта, ўша чарчоқ ва хориш унда қалбнинг бузуқлиги сабабли ҳосил бўлган, чунки яқийн заифлашса, қалб беқарор бўлади. Унинг (ризқнинг) кечикиши қалбни маҳзун қилади. Унинг озлиги ва истагига кўра келмагани учун қалб синади. Унинг қалби доимо ғам-ғуссада ва маҳзунликда бўлади. Ўзи эса тақдир қилинган ёки қилинмаганини билмаган нарсанинг фавт бўлишидан афсусда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Касбнинг баёни китобидан)


______________________________

[1] Термизий шу маънодаги ҳадисни ривоят қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Васваса1 бандадан қачон кесилиши ҳақида сўрабсан.Мен сенга шунга ўхшаш бир нарсанинг хабарини берурман. Токи менинг бу ҳақдаги жавобим сенинг у ҳақдаги жавобинг давоми...

4983 17:00 / 21.09.2017
Ўн еттинчи зарар мусулмонларга зулм қилиш.Насиҳат. Бир киши ҳакимга .Менга насиҳат қилинг,, деди. Ҳаким унга шундай насиҳат қилди .Роббингга жафо қилма, халққа жафо давоми...

3522 11:19 / 25.04.2018
Ҳақнинг сени бир нарсада муқим қилишининг аломати сени ўша нарсада натижалар ҳосили бирла бардавом қилишидир. Ҳақ таоло бандани бирор ҳолатда, ишда ёки амалда давоми...

3215 20:04 / 27.08.2017
Тўртинчи сабаб ёмoн улaмoлaргa эргашиш вa унинг муoлaжaси.Кўпинча ғийбaт билан мaшғул бўладигaн улaмoлaргa эргашиш ҳaм ғийбат қилишга сабаб бўлади. Чунки oдaмлaр давоми...

2752 15:17 / 02.06.2018