1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

ОШУРО КУНИ

05:00 / 13.03.2017 3110 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ошуро, дегани ўнинчи кун, дегани. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ошуро номи билан машҳур бўлган. Ал-Ҳакам ибн ал-Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган Ибн Аббосниниг ҳузурига бориб: «Менга Ошуро рўзаси ҳақида хабар бер», дедим. «Қачон Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг санаб бор, тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг отдир», деди у. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилиб унинг рўзасини тутар эдимилар?» дедим. «Ҳа», деди у». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ошуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон келаси йил бўлса, иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз», дедилар.
Бас, келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ошуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилдилар». Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Бу борадаги ҳадисларни жамлаб ўрганиб чиққан фақиҳларимиз, Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади, Ошуро кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш макруҳдир, деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят этилган саҳиҳ ҳадисда марвийким, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда эсаётган шамолдан ҳам яхшироқ бўлардилар. Ул давоми...

2715 05:00 / 13.03.2017
Бу сарлавҳа остидаги бобда кофир қавмларнинг вояга етмай ўлиб кетган ёш болалари ҳақида келган таълимотлар ҳақида сўз кетади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан давоми...

2771 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло бизларни бу дунёга синаш учун юборган. Бу дунё синов дунёсидир. Кишининг охиратдаги мақоми унинг синовлардан яхши ўтиши ёки ўтолмаслиги билан давоми...

3087 05:00 / 14.03.2017
Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг давоми...

2802 12:20 / 15.03.2017