434 11.06.2017

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорлик пайтларида, то бир ютум сув ичиб бўлса ҳам оғизларини очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар.

Насаий ва Ибн Хузайма ривояти.

(Демак, рўзани очиш вақти киргач аввал оғизни очиб, сўнгра шом намозини ўқилади).