1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Оға-инилик иноқликдир

05:00 / 01.03.2017 3142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деб марҳамат қилдилар: "Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Ўрталарингизга совуқлик солманг! Бир-бирингизга душманлик қилманг! Бир-бирингиздан узилиб кетманг. Бирингиз иккинчингизнинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг оға-инисидир. Бир-бирига зулм қилмайди, ёрдамини аямайди, ёлғон сўзламайди, нафрат қилмайди. Тақво бу ерда, — дедилар ва қалбларига уч бор ишора қилдилар. — Мусулмоннинг мусулмон қардошидан нафратланиши етарли ёмонликдир. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси мусулмонга ҳаромдир" (Имом Муслим ривояти).


Мусулмон мусулмоннинг оға-инисидир. Оға-инилик аҳил-иноқ яшашни, бир-бирига елкадош бўлишни, ўзаро ҳамжиҳат бўлишни тақозо қилади. Ҳасад, совуқ муносабат, душманлик оға-иниликка ярашмайди. Оға-инилар ўргасидаги муносабат кўнгилни қолдирадиган ҳаракат бўлганидагина бузилади. Бир-бирининг ҳақига тажовуз қилиш, бир-бирига сабр қилмаслик, ёлғон сўзлаш, баъзи одатларини ёқтирмаслик кўнгилни қолдиради. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу ҳадисларида бизларни оға-иниликка нолойиқ хислатлардан огоҳ этиб, улардан қайтармоқдалар.


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Тақво бу ерда", деб қалбларига ишора қилдилар. "Билингки, танада бир гўшт парчаси бор. У яхши бўлса, бутун тана бошқаларга қийинчиликларни енгишида кўмак бериши лозим. У ўзини бошқа мусулмонлардан афзал деб билмаслиги керак. Чунки оқибат маълум эмас. Ҳеч ким ўзининг оқибати қандай бўлишини билмайди. Шунинг учун ўзидан кичик ёшдаги мусулмонни кам гуноҳ қилган деб эъзозлаши лозим. Ўзидан катта ёшдаги мусулмонни савоб ишлари кўпроқ деб ҳурмат қилиши, юқори қўйиши керак.


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Вадо ҳажида бундай деганлар: "Қонларингиз, молларингиз, номусларингиз бир-бирингизга шу ўлка (Байтул Ҳаром), шу ой, шу кун каби ҳаромдир". Одамларни ғийбат қилган ва бошқаларнинг номусига тажовуз этган кимсаларга Аллоҳ таоло қаттиқ азоб бериш билан тахдид қилади: "...Ким у жойда зулм-зўравонлик билан йўлгга чиқмоқчи бўлса, (буларнинг ҳар бирига) аламли азобдан тотдириб кўюрмиз" (Ҳаж, 25).


Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф НАВАВИЙ



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
6. Сабр қилиш.....йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганлар...,Фақирлик, бечоралик пайтида, касаллик, беморлик вақтида, уруш, душманлар билан тўқнашув давоми...

3909 10:10 / 22.03.2019
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ғурурдир.Ғурур сўзининг зийракликдаги нуқсон ва ғафлат туфайли давоми...

7459 05:00 / 28.02.2017
Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳоюҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда давоми...

3096 14:15 / 22.10.2018
Ҳикоя қилинишича, бундан бир неча юз йиллар олдин чироқ ўрнида оловдан фойдаланиладиган даврда бир бадавлат киши яшар эди. Уни барча хос хизматларини бажарадиган давоми...

2656 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

118732 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021