1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Одамийлик мулки

05:00 / 07.03.2017 3365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Лекин, очиғини айтганда, бундай хислатларнинг баҳоси ошиб кетди. Жуда оз кишилар бундай феъл-атворларга эгадирлар. Дўсту улфат, ошна-оғайнилар орасида бир-бирига лаганбардорлик қилмайдиганлар, бирининг айб ва қусурларини наридан бери ёймайдиганлар, ҳасад қилмайдиганлар жуда озайиб кетди. Дўст-улфат, ошна-оғайнилар ичида, ҳеч шак-шубҳасиз, ҳасадгўйлар, ғаразгўйлик билан иш юритиб, айб ва қусур бўлмаган бир ҳаракатингни айб ва қусур деб гап тарқатувчилар ёҳуд табиий лаганбардорлиги туфайли қусур ва айбларингни юзингга айтмайдиганлар бор. Мана шундай сабабларга кўра Довуд Тоий инсонлардан ажрашиб кетган эди. Ўзидан: «Нега инсонлар билан ош-қатиқ бўлмайсан?» деб сўралганида шундай жавоб берганди:
-Менга айб ва қусурларимни айтмайдиган инсонлар билан яқин юриб нима қиламан? Диндор кишилар учун энг севимли нарса - бошқаларнинг танбеҳи билан ўз қусур ва айбларидан воқиф бўлмоқдир.
Мана, буюкларимизнинг ҳоли!.. Афсуски, бизнинг замонамизда иш терсига қараб кетди. Аҳвол шу даражага етдики, энди бизларга насиҳат қиладиган, айб ва қусурларимизни айтадиган кишиларни энг ёмон инсонлар ўрнида кўрадиган бўлиб қолдик. Бу - иймонимиз заифлашганининг аломатидир. Чунки ёмон феъл-атворлар - чақонғич илонлар ва чаёнлардир.

Агар либосимиз этагига бир чаён ёпишиб, чақай деб турганда бизга биров бундан хабар берса, албатта унга миннатдор сўзларимизни айтамиз, севинамиз ва чаённи чертиб ташлаб, ўлдиришга чоғланамиз. Ҳолбуки, бу чаённинг зарари бадангадир, берадиган азоби эса бир кун, ярим кун давом этади. Ёмон ахлоқнинг қалб софлигига берадиган зарари эса қўрқинчлироқдир, ўлимдан кейин эса абадиян ва ё мингларча йил давом этадиган қўрққуликдир. Шуни биламизми? Билсак, нечун биров бизга қусур ва айбларимизни айтса, бундан севинмаймиз, бу қусур ва айбларни йўқотиш билан машғул бўлмаймиз. Аксинча, биз ҳам у кимсага насиҳат қилишга киришамиз ва шундай деймиз:
-Ўзинг ҳам шундай-шундай қиласан. Ўзингнинг ҳам шундай қусурларинг бор!
Унинг насиҳатини шу тариқа қабул этамиз ва тескарисини қилиб, орада душманчилик туғилишига сабабчи бўламиз. Бу ҳол - гуноҳлар кўплиги сабаб бўлган қалб қашшоқлигидандир. Буларнинг асли эса иймоннинг заифлигидандир...»
Мазкур сатрларни ўқиб «Тўғри гаплар...» дегандирсиз? Ҳа, баракалла! Лекин нима учун қўштирноқ орасида баён қилдик, шунга аҳамият бердингизми?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқаддима Бугун мусулмонларнинг ўзларига бўлган иймон, ўтмишларига бўлган ишонч ва келажакларига бўлган умидларини ўзларига қайтариб берадиган кишилар давоми...

9196 05:00 / 11.03.2017
биринчи мақола Ҳар бир даврнинг зиёлиси учун ўзга юртлар тарихи, маданияти, илму фани ва адабиёти билан қизиққан. Мисол учун, Шарқ ренесанси олимлари антик давр давоми...

2390 14:00 / 09.06.2023
Тўғри сўз ҳам гоҳо мисли ўқ,Теккан жойга ботади, болам.Иззатингдан аъло бойлик йўқ,Ибратингдан аълороқ гул ҳам. Чеҳрангга ким боқса ногоҳон,Истарангдан юзи давоми...

600 14:54 / 11 январь
Бир мамлакатга ғаним ҳужум қилиб, икки акаука жангга отланишибди. Улар сингилларини инсоф эгаси ҳисобланган бир танишларига қолдирибдилар. Қиз жуда гўзал экан, у давоми...

4517 05:00 / 07.03.2017