1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ношукр эмасман, лекин кўпроқ ойлик тўлашларини талаб этишга ҳаққим борми?

20:15 / 27.04.2016 2868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен бир ташкилотда ишлайман. Ўша ташкилотнинг тушумлари юқори даражада, лекин назаримда менга кам ҳақ тўлашяпти. Ношукр эмасман, лекин кўпроқ ойлик тўлашларини талаб этишга ҳаққим борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бундай ҳолатларда кўпроқ иш берувчи тараф билан ишчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Ишчининг қиладиган ишлари ҳажмига қараб иш берувчи билан тузилган шартномада ойликнинг қанча бўлишига келишилади. Бу икки тарафнинг розилиги билан бўлади. Лекин ташкилотнинг бойлиги ёки камбағаллиги шарт қилинмаган.
Аммо, йиллар ўтиши билан иш ҳажми ошиб ёки имкониятлар кўпайса, ойликни оширишни талаб этиб, илтимос қилинса, бу айб иш эмас. Балки икки тарафнинг аҳиллиги билан бу ишни амалга оширса яхши бўлади. Аллоҳ таоло мана шу айтган нарсаларимизни тўғри тушуниб амал қилишликни насиб этсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз олдинги жавоб учун ташаккур. Савол укам рўзада кундизи ғусл вожиб бўлибди ва ғусл қилибди аммо кечқурун оғизни ва буринни чайқашни эсидан чиқарибди. давоми...

4032 08:20 / 13.11.2017
CАВОЛ Cаволлар ҳақида ndash Бир кишидан келган саволлар мажмуиЖАВОБ Ҳозир бўлаётган саволларни бир таҳлил қиладиган бўлсак савол билан саволни фарқи бор. Бу ерда давоми...

3486 21:20 / 27.04.2017
Мусулмон киши насронийларнинг дафн маросимида .похорон,ида иштирок этиши мумкинми ёки унга бормагани маъқулми Ишхонада мен билан бирга ишлайдиган насроний давоми...

3530 18:38 / 24.04.2016
САВОЛ Ҳозирги кунда кўп такрорланадиган саволлардан бириndashкасбкорга тааллуқли саволлардир. Баъзи кишилар касб эгаларига .сен уни қилма, буни қилма, гуноҳкор давоми...

3162 18:49 / 26.04.2016