314 19.04.2017

Аллоҳ борлигига келтиргансан иймон.

Лек ўз ҳолингга асло назар солмассан.

Билгинки, Аллоҳга қул эрур инсон.

Нечун қулликни зиммангга олмассан?!


Буюрилган бир кунда беш вақт намоз.

Ўйламагин ҳеч ҳориб, толмассан.

Аллоҳ учун ҳам вақт ажратгин бироз.

Нечун қулликни зиммангга олмассан?!


Очлик шифохонасига даво деб ётиб.

Лек рўза тутишга сабр этолмассан.

Яна Аллоҳнинг раҳматини кутиб.

Нечун қулликни зиммангга олмассан?! 


Аллоҳ раҳмли кечиради дея,

Масиятлар этишга уялмассан.

Қаҳридан ҳам бироз қўрқсангчи-я!

Нечун қулликни зиммангга олмассан?!


Ёлғонсиз савдони этолмай тасаввур.

Гўёки рост гап билан сотолмассан.

Тилинг борлигига айлабон шукур,

Нечун қулликни зиммангга олмассан?!


Олтиндан ҳам қиммат тургайдир иймон.

Нечун ундан фойдаланиб қолмассан?!

Тавба қилмоқликка борида имкон,

Нечун қулликни зиммангга олмассан?!