1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Нажот тақво ва умид орасида

17:14 / 27.09.2017 3186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога иймон ҳикмати - бандаларининг Аллоҳдан қўрқиши ва унинг раҳматидан умид қилиши орасидаги ҳолатда туришида. Аллоҳнинг ҳақиқий бандаси худди шу Аллоҳдан қўрқув ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратига умид орасидаги туришга интилиши керак. Шунинг учун мўминнинг асосий мақсадларидан бири бу дунёни тарк этаётганида ўз иймонини кўз қорачиғидек авайлаб асраш бўлиши керак, чунки унинг йўқотилиши Дўзах азобларида абадий қолиб кетишга олиб келади.

Ўз иймонини сақлаб қолган инсон содир этган гуноҳлари учун жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейин охир-оқибат Жаннатга тушади. Солиҳ амалларни бажариб юрган мўмин ўлим ва ўзга дунё азобларидан қўрқмаслиги керак. Агар инсон ўлим ҳақида ўйлаб, унга кўпроқ тайёрланадиган бўлса, бундай қўрқув унга асқатади. Бироқ инсон ўлим ҳақида эсласа-ю, ундан қўрқиб бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қилса, бундай қўрқувдан унга ҳеч қанақа фойда йўқ. Бундай қўрқув унга фақат зарар келтиради ва Аллоҳни зикр қилишга эмас, Уни унутишга олиб келади.

Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас Каломида шундай деган:

Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф, 99).

Аллоҳ таоло, шунингдек, қуйидаги оятини нозил қилган: “Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф, 87).

Шу мазмундаги бошқа кўплаб оятлар бор. Баъзида қўрқув ва умид ҳақида бир-бирига боғлиқ икки оятда сўз юритилса, баъзида шу маъно турли оятларда, баъзида эса биргина оятнинг ўзида келади. Аллоҳ таолога қайтишимиз ҳақлигини ва Унинг жазоси буюк эканлигини англашда қўрқув заруратини шарт қилиб қўяди, Аллоҳ таолонинг раҳматини ва мукофотлари чексиз эканлигини англашда эса умид заруратини шарт қилиб қўяди.

Бироқ ўлимдан олдинги ҳолатда инсонда умид ҳисси кучлироқ бўлиши керак, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳеч қайси бирингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолодан фақат яхши гумон билан ўлмай қолмасин” (Муслим). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай деган эканлар:


Агар мўминлар Аллоҳ таоло инсонни қандай азобларга солиши мумкинлигини билганларида, ҳеч қайси бирлари Жаннатни хоҳлашга ботина олмасди. Ва агар кофирлар Аллоҳнинг раҳмати нақадар кенглигини билишганда эди, улардан ҳеч қайси бири Унинг Жаннатига дохил бўлишидан умидини узмас эди” (Муслим).

Улар Аллоҳдан қўрқувлари ҳамда ҳар қадамда содир этган ҳар бир амали учун адолатли тарзда жазоланишларидан хавфсираб Жаннатни исташга ботина олмасдилар. Шунингдек, улар Аллоҳ таолонинг улкан раҳматидан мосуво бўлмасликларига ишониб Жаннатга киришга умидларини йўқотмасдилар, чунки Аллоҳнинг раҳмати жуда кенг ва ҳар бир кишига етади.

Аллоҳ таолонинг карамини тан олган одам доимо унинг Ўзига умид қилади, Аллоҳнинг жазоларидан қўрққан одам эса Унинг олдида қўрқувдан титраб туради. Банданинг қўрқуви ва умиди тарозига солинадиган бўлса, улар тенг бўлиши керак, бироқ Аллоҳ бандасида бутун умри давомида қўрқув ҳисси устун бўлиши тавсия этилади, илло бу ҳолат Аллоҳнинг ҳукмларига итоат қилишига, унга ибодат қилишига ҳамда гуноҳ ишларни содир этишдан тийилишига олиб келади. 

Яъни, Аллоҳнинг бандаси диний фарзларни бажаришга қодир даражада соғлом экан, у Аллоҳдан қўрқиши ва унинг раҳматига умид қилиши тавсия этилади, токи бу икки ҳиссиёт тенг бўлсин. Қўрқув уни наҳий қилинган ишлардан ўзини олиб қочишга, умид эса солиҳ амалларни бажаришга ундайди.

Бироқ ўлимдан олдинги ҳолатда инсонда умид хисси устун бўлиши керак, негаки Қуръонда баён қилинган шариат аҳкомлари ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  суннатлари ва уламоларнинг ижмоси бунинг заруратини яққол кўрсатиб туради. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам  ўлимларидан уч кун олдин шундай деган эканлар:

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога фақат яхши гумон билан ўлимга рўбарў бўлсин” (Муслим). Яъни, ҳар биримиз ўлимни Аллоҳ таолодан фақат яхшиликни умид қилган ҳолда кутиб олишимиз керак, Унинг раҳмати ва мағфиратига умид қилган ҳолда ундан фақат яхшиликни кутишимиз лозим.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар:

Жаннат ҳар бирингизнинг пойафзалингиз боғичидан ҳам яқинроқ. Дўззах ҳам сизга шунчалик яқин” (Бухорий). Аллоҳ таоло ҳукмларига итоат қилиш Унинг Жаннатига етаклайди, осийлик эса Дўззахга яқинлаштиради. Кўп ҳолларда итоат ва осийлик сизга майда кўринган ишларда содир бўлади. Шунинг учун ҳар бир инсон солиҳ амаллар қанчалик кичик бўлмасин, уларни бажариш имкониятини қўлдан бой бермасин. Худди шундай тарзда у ёмон ва наҳий қилинган ишларни, улар қанчалик кичикка ўхшаб кўринмасин, содир этишдан тийилишга ҳаракат қилиши шарт. Ҳеч ким унинг қайси солиҳ амали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазавор бўлишига олиб келишини билмайди. Худди шу тарзда, қайси кичик гуноҳи Унинг ғазабини келтириши мумкинлигидан бехабар.


Агар инсон Аллоҳ таолонинг ҳукмларига риоя қилишга сидқидилдан киришса, унга Жаннат вожиб бўлади. Бордию, у ўз нафсига қул бўлиб, гуноҳ ишларни содир этишдан тийилмаса, худди шунақанги осонлик билан Жаҳаннамга қулаши мумкин. Шунинг учун Аллоҳнинг энг яхши бандалари Аллоҳ таоло олдида қўрқув ва Унинг раҳматидан умид билан яшайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Васваса1 бандадан қачон кесилиши ҳақида сўрабсан.Мен сенга шунга ўхшаш бир нарсанинг хабарини берурман. Токи менинг бу ҳақдаги жавобим сенинг у ҳақдаги жавобинг давоми...

4971 17:00 / 21.09.2017
2. Айбларни тузатиш учун ғийбат қилиш.Насиҳат. Бу хабардан маййитга овоз чиқариб, бақирчақир қилиб йиғлаш қаттиқ ман этилгани маълум бўлди. Ҳар қандай инсон ҳам давоми...

4240 18:46 / 15.02.2018
.Тавба, сўзи луғатда .қайтиш, ва .бурилиш, маъноларини билдиради. Гуноҳдан бурилиб қайтган, уни бутунлай ташлаган бандага нисбатан .тавба қилди, дейилади.Уламолар давоми...

6978 16:27 / 28.10.2017
У Зотнинг .Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир, деган қавли ҳақида сўраб .Тақводор оз илм билан тақвоси бўлмаган кўп илмли олимдан давоми...

3516 15:17 / 08.02.2018
Аудиолар

120120 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41785 14:35 / 11.08.2021