1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Насиҳатнинг фойдалари

05:00 / 06.03.2017 2916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Насиҳат диннинг мағизи, иймоннинг жавҳаридир.

Шунинг учун дину диёнат ҳамда иймон мўмин-мусулмонларнинг Аллоҳ таоло учун, У Зотнинг Расули учун, Китоби учун, мўмин-мусулмонларнинг имомлари учун ва оммаси учун бир-бирларига насиҳат қилиб туришларини тақозо қилади. Динимизнинг насиҳат борасидаги таълимотларига амал қилиш Исломнинг мағизига етишдир ва иймоннинг жавҳарига эга бўлишдир. Барча аъзолари бир-бирига сидқидилдан насиҳат қилиш орқали диннинг мағизига ва иймоннинг жавҳарига эришган жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

2. Насиҳат бошқаларга яхшиликни раво кўриш ва ёмонликни раво кўрмасликнинг далилидир.

Зотан, бошқаларга яхшиликни раво кўриш ва ёмонликни раво кўрмаслик инсон учун энг яхши фазилатлардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига насиҳат қилиб: «Ўзингга раво кўрган нарсани биродарингга ҳам раво кўр», деганлар. Бу гапнинг заминида «Ўзингга раво кўрмаган нарсангни биродарингга ҳам раво кўрма», деган маъно ҳам бордир. Ҳар бир аъзоси ўзи учун яхши кўрган нарсани жамиятнинг барча аъзолари учун яхши кўриб, ўзи учун ёмон кўрган нарсани жамиятнинг бошқа аъзолари учун ҳам ёмон кўргандагина жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

3. Насиҳат дўстларнинг кўплигидир. Зотан, насиҳатгўйдан фақат омонлик келади.

Жамият аъзолари динимиз таълимотлари асосида бир-бирларига насиҳат қилишни йўлга қўйсалар, барчалари бир-бирлари билан дўст-биродар бўладилар. Уларнинг барчалари бир-бирларига омонлик тарқатадиган шахсларга айланадилар. Барча аъзолари сидқидилдан қилинадиган насиҳат асосида дўст-биродар бўлган, бир-биридан фақат омонлик келадиган жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

4. Насиҳат ҳасадгўйларнинг озлигидир. Зотан, насиҳатгўй бошқаларга ёмонлик ва фасодни истамас.

Аллоҳ таоло учун, У Зотнинг Расули учун, Китоби учун, мўмин-мусулмонларнинг имомлари учун ва оммаси учун бир-бирларига насиҳат қилиб турадиган жамиятда ҳасадгўйлар озайиши турган гап. Чунки сидқидил ила бир-бирига доимий насиҳат қилинганда ҳасад қилмаслик ҳақида ҳам гап кетади. Энг асосийси, насиҳат ҳасадгўйликни кетказувчи кучли омилдир. Аъзолари бир-бирларига насиҳат қилиши орқали ҳасадгўйликдан тозаланган жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

5. Насиҳат жамиятнинг салоҳиятли бўлишидир. Зотан, насиҳат ила жамиятда яхшилик тарқалади ва разолат йўқолади.

Мусулмон жамиятда аъзоларнинг ўзаро насиҳатлари бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришлари асосида бўлади. Бу иш тўлалигича амалга оширилганда жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

6. Насиҳат бағритошлик ва келишмовчилик ўрнига раҳмдиллик ва иттифоқликни келтиради.

Ислом жамиятида кишиларнинг бир-бирларига насиҳат қилишлари кўпинча бағритошликдан ва келишмовчиликдан бир-бирини қайтариш борасида бўлади. Шунингдек, Ислом жамиятида одамларнинг бир-бирларига насиҳат қилишлари кўпинча раҳмдилликка ва иттифоқликка чақиришдан иборат бўлади.

Аъзолари доимий равишда бир-бирларини бағритошликдан ва келишмовчиликдан қайтариб, раҳмдилликка ва иттифоқликка чақириб турган жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

7. Насиҳат фазилатларни камолга етказишдир.

Мусулмон жамиятида одамлар бир-бирларига насиҳат қилганларида Аллоҳ таолонинг таълимотларида келган фазилатлар билан зийнатланишга чақирадилар. Бу эса ўз навбатида жамият аъзоларининг фазилатлари камолига сабаб бўлади. Ўз-ўзидан бундай жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

8. Насиҳат хатокорнинг бир ёки бир неча масала бўйича хатосини тўғрилашдир.

 Агар жамият аъзолари бир-бирларига насиҳат қилмай, хато, нуқсон ва камчиликларга лоқайд бўлсалар, таназзулга юз тутадилар. Аммо аъзолари доимо бир-бирларининг хатоларини тўғрилаб турган жамият тараққий этади, гуллаб-яшнайди ва бахт-саодатга эришади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Дин насиҳатдир китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Дуо.Гуноҳни тарк этишга ёрдам берадиган ва ҳар бир муаммонинг ҳал бўлишида энг катта сабаблардан бири дуодир. Эй тавба қилувчи эркак Эй тавба қилувчи аёл Эй давоми...

3991 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло Тавба сурасида бундай деб марҳамат қилади .Сен .Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар давоми...

1643 19:00 / 14.05.2023
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг қимматли ҳикматлариАбдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ Аҳли дунё дунёдаги энг ёқимли нарсадан баҳраманд давоми...

3301 05:00 / 01.03.2017
quot quot1Ҳикмат Хато содир бўлганда умиднинг камайиб қолиши амалга суяниб қолинганининг аломатидирrdquoШариатда амалга суяниш мақталган ишми ёки айб саналганми давоми...

3421 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

120125 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41791 14:35 / 11.08.2021