1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз ва мия биотўлқини...

21:05 / 25.04.2016 3264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

 Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини  текширадиган асбоб-ускуналар бор. Яқинда бизга бир психофизиолог мутахассис келди ва биз янгича текшириш ва даволаш усулини қўллашни бошладик. 

Бу куйидагича:  ЭЭГ деб аталадиган аппаратда бош мия  фаолияти ёзиб олинади. Шу жойда қисқа маълумот берсам: ҳар бир инсоннинг бош мияси маълум бир частотада биотўлқин чиқаради, булар альфа , бета, тетта, дельта деб номланади. Шулардан энг тоза, соғлом тўлқин – бу альфа тўлқиндир. Янги даволаш усули шундан иборатки, - бу тўлқинлар аппарат орқали ёзиб олиниб, энг тоза соғлом , яъни альфа тўлқин ажратиб олинади. Альфа тўлқин частотаси 8-13 Гц ни ташкил қилади. Бу тўлқин ажратиб олингандан кейин рақамли технология орқали товушга айлантирилади ва беморнинг ўзига қайта эшиттирилади. Шундай килиб бемор ўзининг  тоза альфа тўлқинини эшитади, мия  ўша соғлом тўлқинга мослашади, натижада у мияни соғломлаштиради. Биз бошида экспримент сифатида  менинг миямни текшириб кўрдик. Натижалар олингандан кейин ҳалиги мутахассис (рус миллатига мансуб) натажиларга қараб туриб (мен ҳақимда ҳеч нарса билмайди) – Сен намоз ўқийсанми? деб сўраб қолди. Мен, -қаердан билдинг? десам, Бунақа бир хил частотали альфа ритм фақат намозхон, Аллоҳга ишонадиган одамларда бўлади, мен буни тажрибамда кўп кузатганман, деди. Ҳақиқатда қарасам менин альфа тўлқиним, миямнинг барча қисмларида бир хил, 10Гц. Маълум бир муддатдан кейин шу тажрибани яна бир , мен яхши биладиган бир инсонда  қилиб кўрдик – унинг натижаси қуйидагича: тўлқинлар жуда издан чиқиб кетган, бир хиллик нарёкда турсин, касал тўлқинлар жуда кўп. Энди ўша одам ҳақида озгина маълумот берсам (бу ғийбат бўлмаса керак) – намоз нари ёқда турсин, хатто иймонига хам шубҳам  бор (валлохуаълам), ўлгидек ароқхўр… ва ҳоказо. 


Хазрат Аллоҳга қуллик қилиш, ибодат қилишнинг , Аллоҳ розилигини исташнинг дунё ва охиратимизга бўладиган фойдаларини ҳаммамиз биламиз. Энди юқорида келтирганларимда ибодатнинг (намознинг) инсон организмига, хусусан инсон миясига қанчалар таъсир килиши кўриниб турибди. Намознинг тана соғломлигига таъсирининг яна бир яққол мисоли, исботи, деб уйлайман. 


Ўзини танитиб, Ўзига ибодат қиладиганлардан қилиб қўйган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин.

Хаммамиздан Оллох рози булсин, амин.


Фикр ва мулоҳазаларингизни билдирсангиз, беҳад миннатдор булар эдик.

Жавоб:


- Албатта, Аллоҳга иймон ва ибодат кишилар учун икки дунёнинг мукаммал саодати эканида заррача шубҳа йўқ. Бу улкан ҳақийқатни кўпчилик аллақачон англаб етган ва бахтини топган. Сиз келтирган илмий кашфиёт ҳам бу ҳақийқатни яна бир бор таъкидламоқда. Албатта, бунга ўхшаш илмий далиллар жуда ҳам кўп. Биз муллалар буларни имконимиз борича одамларга тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо сиз каби ҳар илмнинг мутахассиси тушунтирса, яна ҳам яхши бўлади. Сизга катта ташаккур!

Илмнинг турли соҳаларидаги азизларимиз ушбуга ўхшаш ўз илмларига оид ҳақийқатларни ёритиб борсалар жуда ҳам яхши бўлар эди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМан мусофир юрта ишлайман, муборак рамазон ойини биринчи кунида ғафлатда қолиб сахарлик нематидан маҳрум бўлдим. Лекин сахарликсиз ният қилиб рўзани адо давоми...

4411 09:05 / 31.05.2018
САВОЛ Шайх ҳазратлари, Сиздан нафс ҳақида сўрамоқчийдим. Дунёда қанчаданқанча одамлар борки, ёмон одатларини тарк эта олмайдилар. Кашанда одам сигарет давоми...

3678 20:13 / 27.04.2016
САВОЛ Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни отаонага тушунтира олмаган давоми...

3085 20:03 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 7 йилдан ошди, фарзанд кўрмадик. Шу йил турмуш ўртоғим билан фарзанд сақлаб оляпмиз. Мусулмон мамлакатларидан фарзанд давоми...

2936 20:02 / 26.04.2016
Аудиолар

120097 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41766 14:35 / 11.08.2021