1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (4-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4-дарс.

5‑6‑Матн:

 Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига, (иккисини) киндик остига қўярдилар.

5-6-Матннинг далиллар:

۱‑حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بن طَاهِرِ بن حَرْمَلَةَ بن يَحْيَى، حَدَّثَنَا جَدِّي حَرْمَلَةُ بن يَحْيَى، حَدَّثَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي عَمْرُو بن الْحَارِثِ، قَالَ: سَمِعْتُ عَطَاءَ بن أَبِي رَبَاحٍ، قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ، يَقُولُ: سَمِعْتُ نَبِيَّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ:إِنَّا مَعْشَرَ الأَنْبِيَاءِ أُمِرْنَا بِتَعْجِيلِ فِطْرِنا، وَتَأْخِيرِ سُحُورِنا، وَوَضَعِ أيمَانِنَا عَلَى شمائِلِنا فِي الصَّلاةِ.

1. Ибн Аббос розияллоҳу  анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Биз анбиёлар жамоаси ифторни тезлатишга, саҳарликни кечиктиришга ва намозда ўнг қўлларимизни чап қўлларимиз устига қўйишга буюрилганмиз”. (Табароний “Кабир”да ривоят қилган). Рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. (Мажмаъуз завоид 1/83).

۲‑أخبرنا يزيد بن هارون قال أخبرنا الحجاج بن حسان قال : سمعت أبا مجلز أو سألته قلت : كيف يضع قال يضع باطن كف يمينه على ظاهر كف شماله ويجعلهما أسفل عن السرة

2. Бизга Язид ибн Ҳорун айтиб берди, бизга Ҳажжож ибн Ҳассон айтиб берди: “Абу Мужалласдан эшитдим ёки: “(Икки қўлни) қандай қўяди”, деб сўрадим. У: “Ўнг кафтининг ичини чап кафтининг устига қўяди ва иккисини киндик остига қўяди”, деди. Ибн Абу Шайба ривоят қилган 1/390, 391. Буни Байҳақий ҳомишида “Китобул Жавҳар ан Нақий”да ҳам зикр қилган 2/21.

۳‑حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ رَبِيعٍ ، عَنْ أَبِي مَعْشَرٍ ، عَنْ إبْرَاهِيمَ ، قَالَ : يَضَعُ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ

3. Бизга Вакиъ Робеъдан ривоят қилиб айтиб берди. У Абу Машъардан, у Иброҳимдан (бу киши Иброҳим Наҳаий номи билан машҳур бўлган тобеъиндир) ривоят қилади: “У намозда ўнг қўлини чап қўли устига, (иккисини) киндик остига қўярди”. Ибн Абу Шайба ривояти. Ҳадиснинг санади ҳасандир. Осорус Сунанда ҳам келтирилган 1/71.

۶‑حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَحْبُوبٍ حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ غِيَاثٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ إِسْحَاقَ عَنْ زِيَادِ بْنِ زَيْدٍ عَنْ أَبِى جُحَيْفَةَ أَنَّ عَلِيًّا - رضى الله عنه - قَالَ السُّنَّةُ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِى الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

4. Бизга Муҳаммад ибн Маҳбуб айтиб берди, бизга Ҳафс ибн Зиёд айтиб берди, у Абдурраҳмон ибн Исҳоқдан ривоят қилган, у Зайёд ибн Зайддан ривоят қилган, у Абу Жуҳайфадан ривоят қилади: “Алий розияллоҳу анҳу айтади: “Намозда кафтни кафтнинг устига қўйиб (иккисини) киндик остига қўйиш суннатдандир”. Абу Довуд ривояти 1/201.

Маълумки, саҳобийнинг: “Шунга буюрилганмиз” ёки “Шундан қайтарилганмиз” ва ёки саййидимиз Алий розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Шу суннатдандир”, каби сўзларнинг барчаси жумҳурнинг саҳиҳ сўзига кўра марфуъ ҳисобланади.

۵‑حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَاحِدِ بْنُ زِيَادٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ إِسْحَاقَ الْكُوفِىِّ عَنْ سَيَّارٍ أَبِى الْحَكَمِ عَنْ أَبِى وَائِلٍ قَالَ قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ أَخْذُ الأَكُفِّ عَلَى الأَكُفِّ فِى الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. قَالَ أَبُو دَاوُدَ سَمِعْتُ أَحْمَدَ بْنَ حَنْبَلٍ يُضَعِّفُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ إِسْحَاقَ الْكُوفِىَّ.

5. Бизга Мусаддад айтиб берди, бизга Абдулвоҳид ибн Зайёд айтиб берди, у Абдурраҳмон ибн Исҳоқ Куфийдан ривоят қилади, у Сайёр Абул Ҳакамдан ривоят қилади, у Абу Воилдан ривоят қилади: “Абу Ҳурайра шундай деди: “Намозда кафтларни кафтларнинг устида ушлаш, киндик остида (бўлади)”. Абу Довуд ривояти 1/201. Абу Довуд айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбалдан эшитдим. У Абдурраҳмон ибн Куфийни заиф деган”.

Ҳақиқатда эса бу ва бундан олдинги ҳадиснинг ровийларидан бири Абдурраҳмон ибн Исҳоқга бирор киши ёлғонни нисбат бермаган. Унинг холи Ибн Абу Лайло, Ибн Луҳайъа ва бошқаларнинг холи кабидир. Таҳзиб ат‑Таҳзибга қаранг 2/137.

Баззор: “Унинг ҳадиси Ҳофизнинг ҳадиси эмасдир”, деган.

Ажмий: “У Заифдир. Ҳадиси эса жоиздир. Унинг ҳадиси ёзилади”, деган. Демак, шундай экан, ҳадис ҳасандир.

۴‑حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ مُوسَى بْنِ عُمَيْرٍ ، عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

6. Бизга Вакиъ айтиб берди, у Мусо ибн Умайрдан, у Алқама ибн Воил ибн Ҳужрдан, у отасидан ривоят қилган. У айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйганларини, (иккисини) киндик остига қўйганларини кўрдим”. Буни Ибн Абу Шайба чиқарган. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. (Ибн Абу Шайба, “Мусаннаф” 1/390).

Термизийни шарҳ қилувчи Шайх Абу Тиб айтади: “Бу ҳадис санад жиҳатидан ҳам матн жиҳатидан ҳам саҳиҳдир. Бу билан ҳужжат қоим бўла олади”. Шайх Обид Сундий “Тавомул Анвар”да айтади: “Бу ҳадиснинг рижоллари сиқалардир”.

Шайх Зафар Аҳмад Усмоний ўзининг “Эълоус Сунан” китобида шундай дейди: “Ҳадиснинг рижоллари Муслимнинг рижолларидир. Фақат Мусо ибн Умайр Насоийнинг рижолларидан бўлиб у сиқадир. Алқама ибн Воил ибн Ҳужр ал‑Куфий Муслимнинг рижолларидан бўлиб, у сиқа содуқдир”. 2/171.

Танбеҳ:

→ Абу Тоҳир ривоят қилган ҳадис ҳақида:

أخبرنا أبو طاهر نا أبو بكر نا أبو موسى نا مؤمل نا سفيان عن عاصم بن كليب عن أبيه وَعَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ - رضي الله عنه: " صليت مَعَ رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوضع يَده الْيُمْنَى عَلَى يَده الْيُسْرَى عَلَى صَدره

 

“Бизга Абу Тоҳир айтиб берди, бизга Абу Бакр айтиб берди, бизга Абу Мусо айтиб берди, бизга Муаммал айтиб берди, бизга Суфён айтиб берди. У Осим ибн Кулайбдан, у отасидан, у эса Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот ўнг қўлларини чап қўллари устига (иккисини эса) кўксиларига қўйдилар”. Ибн Хузайма ривояти. “Саҳиҳ Ибн Хузайма”. 1/242. Аъзамий таҳқиқ қилган.

Шайх Носириддин Албоний Ибн Хузайманинг “Саҳиҳ”ига ёзган таълиқида ушбу ҳадиснинг остида шундай дейди: “Ҳадиснинг санади заифдир. Чунки Муаммал ибн Исмоилнинг ҳифзи ёмон эди. Лекин бошқа йўлдан келган шу ҳадиснинг маъносида саҳиҳ ҳадис бор. Қўлни кўкракка қўйишга бир неча ҳадислар шоҳид бўлади”.

Мен Шайх Носирнинг бу ҳадисга нима учун саҳиҳ ҳукмини берганини била олмадим. У киши айтган ушбу заиф ҳадисни қувватлайдиган бошқа йўл билан келган ривоятларни ҳам топа олмадим. Шайх бизга шу ҳадисни қувватлайдиган гарчи битта ҳадис ёки бир дона туруқ бўлса ҳам зикр қила оладими? Ибн Абу Шайба бунинг хилофини ривоят қилганини била туриб бундай ҳадис ёки туруқни келтира олмаса керак.

حَدَّثَنَا وَكِيعٌ ، عَنْ مُوسَى بْنِ عُمَيْرٍ ، عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَضَعَ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِي الصَّلاَةِ تَحْتَ السُّرَّةِ.

 Ибн Абу Шайба роҳматуллоҳи алайҳ  айтади: “Бизга Вакиъ айтиб берди, у Мусо ибн Умайрдан, у Алқама ибн Воил ибн Ҳужрдан, у отасидан ривоят қилган. У айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйганларини, (иккисини) киндик остига қўйганларини кўрдим”.

Ушбу санад жаййиддир. Вакиъ аъломларнинг биридир. Мусони Абу Ҳотим сиқа, деган. Насоий  ундан (ҳадис) чиқарган. Алқамадан Бухорий “Рофъул ядайн”нинг бир жузъида ҳадис чиқарган. Муслим ҳам ўз саҳиҳида ва тўрт муҳаддис ҳам ундан ҳадис чиқаришган. Ибн Ҳиббон уни сиқа, деган. Ибн Хузайма ўз саҳиҳида зикр қилган ҳар бир ҳадисни унинг наздида саҳиҳ деб ҳукм қилинмайди. Фақат унинг шартига кўра саҳиҳ деб,  билинади. Аммо агар ҳадисда бирор мушкул бўлса, албатта уни баён қилади. Шунда у фақат унинг олдидаги мавжуд нусханинг шаънига кўра ва муражаатга кўра саҳиҳ бўлади. Агар саҳиҳлиги рўёбга чиқмаса ушбу лозим тутиш саҳиҳ бўлмайди ва уни асос қилиб (ҳукм) ҳам чиқариб бўлмайди.

Ибн Қаййим Жавзийя роҳматуллоҳи алайҳ  ўзининг “Эъломул муқиъин” номли китобининг 2‑жуз 400‑саҳифаси 62‑мисолда “кўксига қўйиш”ни Муаммал ибн Исмоилдан бошқа ҳеч ким айтмаганлигини келтирилган.

Шунга кўра ҳадисдаги “қўлни кўкракка қўйиш” қўшимчасини ёлғиз Муаммал айтганлиги собит бўлди. Муаммал ибн Исмоил тўғрисида ихтилоф бор. Муҳаддисларнинг баъзиси уни сиқа, дейишган.

Абу Ҳотим роҳматуллоҳи алайҳ: “У содуқ, суннатга маҳкам, лекин хатоси кўпдир”. деган.

Ҳадисда мўминларнинг амири бўлган Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ уни мункарул ҳадисдир, деган.

Баъзи муҳаддислар шундай дейишган: “Унинг ёзганлари беркитиб қўйилганда, ҳадисни ёддан айтди. Шунда унинг хатоси кўпайиб кетди”.

Ёқуб ибн Суфён роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Муаммал Абу Абдурраҳмон, улуғ сунний шайхдир. Сулаймон ибн Ҳарбнинг уни мақтаётганини эшитдим. Бизнинг шайхларимиз уни яхши сифатлашар эди. Фақат унинг ҳадиси асҳоблари ҳадисига ўхшамас эди. Баъзан аҳли илмларга унинг ҳадисини ривоят қилишдан тўхташлари вожиб бўлади. Чунки у сиқа шайхларидан мункар тарзда ривоят қилади. Бунинг хавфи қаттиқроқдир. Агар ушбу мункарларни заифлардан ривоят қилганида эди, уни узрини қабул қилсак бўларди”.

Сожий айтади: “Содуқдир, лекин хатоси кўп, унинг зикр қилинса гап узайиб кетадиган даражада ваҳмлари кўпдир”.

Муҳаммад ибн Наср ал‑Марвазий айтади: “Агар бир ҳадиснинг ривоятида Муаммал ёлғиз бўлса, у ҳадисда тўхтаб, унинг собитлигини текшириш вожибдир. Чунки унинг ҳифзи ёмон, кўп ғалат қилар эди”. Шунингдек, бу борада “Таҳзибут Таҳзиб”да ҳам мухтасар ҳолда маълумотлар келган.

Демак, натижада, агар сиқалар орасида Муаммалнинг ўзи ёлғиз бўлса, унинг қўшимчаси қабул қилинмайди. Шундай экан, “кўксига қўйди” деган қўшимчасининг эътибори йўқдир...

→ Қобийса ибн Ҳулбнинг ҳадиси ҳақида:

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ عَنْ سُفْيَانَ حَدَّثَنِي سِمَاكٌ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْصَرِفُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ يَسَارِهِ وَرَأَيْتُهُ قَالَ يَضَعُ هَذِهِ عَلَى صَدْرِهِ وَصَفَّ يَحْيَى الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى فَوْقَ الْمِفْصَلِ

Бизга Яҳё ибн Саид айтиб берди. У Суфёндан ривоят қилган. Менга Симок айтиб берди. У Қобийса ибн Ҳулбдан, у отасидан ривоят қилади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўнг ва чапларига бурилаётганларини кўрдим ва у зотни мана буни кўксиларига қўйганларини кўрдим”. Яҳё ўнг қўлини чап қўл бўғини устига текис қилиб қўйди”. Имом Аҳмад “Хулбут Тоий” ҳадисида ривоят қилган. “Муснад” 5/226. Шунингдек “Авнул Маъбуд”да ҳам келган 1/276.

Бу ҳадис борасида Яҳёнинг тафсири ҳадиснинг лафзига мутобиқ келмайди. Нимавий “Ал‑ҳасанут таълиқ алаа Осорус Сунан”ида шундай дейди: “Дарҳақиқат буни котиб нотўғри ёзгани менинг кўнглимга келяпти. Тўғриси: “Буни бунинг устига қўйдилар” бўлиши керак. Шунда ривоятдаги: “Яҳё ўнг қўлини чап қўли бўғин устига текис қилиб қўйди”, деган жумла юқоридаги жумлага муносиб ҳамда бошқа ривоятлар ҳам бунга мувофиқ келади. Яна буни Имом Аҳмад “Муснад”ида (5/226) Суфённинг йўлидан ривоят қилган биринчи ҳадиси қувватлайди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнгларини чапларининг устига қўйганлари ҳолда кўрдим”.

 Яна ундан худди шундай иккинчи ривоятни ҳам қилган.

وَكِيعٌ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ : رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- وَاضِعًا يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ فِى الصَّلاَةِ

Дороқутний ва Байҳақий Абдурраҳмон ибн Маҳдий ҳамда Вакиънинг йўлидан ривоят қилади: “Бизга Суфён айтиб берди, у Симок ибн Ҳарбдан, у Қобийса ибн Ҳулбдан, у эса отасидан ривоят қилади. Отаси розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнгларини чаплари устига қўйган ҳолда кўрдим”.

Бу ҳадисда “кўксига қўйди” деган жумла йўқ.

ثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ عَنْ سِمَاكٍ عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ هُلْبٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَؤُمُّنَا فَيَأْخُذُ شِمَالَهُ بِيَمِينِهِ

Термизий, Ибн Можа ва Аҳмадлар Абул Аҳвас йўлидан ривоят қилишади. У Симок ибн Ҳарбдан, у Қобийса ибн Ҳулбдан, у эса отасидан ривоят қилади: “У зот бизга имом бўлдилар, чапларини ўнглари билан ушладилар”. “Ат‑Таълиқул Ҳасан” 1/68.

Бунда ҳам “кўксига қўйди” деган жумла йўқ. Ушбу вазият ҳадисни котиб нотўғри ёзганлиги эҳтимолини кучайтиради. Ҳадиснинг лафзи: “Буни унинг устига қўядилар”, бўлиши керак. Араб тилидан озгина завқи бор киши учун бу махфий   эмасдир.

→ Абу Довуднинг “Сунан”ида, “Намоз китоби”да ривоят қилган ҳадиси ҳақида 1/201:

حَدَّثَنَا أَبُو تَوْبَةَ حَدَّثَنَا الْهَيْثَمُ - يَعْنِى ابْنَ حُمَيْدٍ - عَنْ ثَوْرٍ عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ مُوسَى عَنْ طَاوُسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَضَعُ يَدَهُ الْيُمْنَى عَلَى يَدِهِ الْيُسْرَى ثُمَّ يَشُدُّ بَيْنَهُمَا عَلَى صَدْرِهِ وَهُوَ فِى الصَّلاَةِ.

Бизга Абу Тавба айтиб берди, бизга Хайсам яъни Ибн Ҳумайд айтиб берди, у Саврдан, у Сулаймон ибн Мусодан, у Товусдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини чапига қўярдилар. Сўнгра у зот  намоздаги ҳолларида иккисини кўксиларига боғлардилар”. Абу Довуд бу хусуда сукут қилган. Ҳадиснинг Сулаймон ва Ҳайсамдан бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Сулаймон Муслимнинг рижолларидан, Ҳайсам эса содуқ бўлиб, фақат уни қадарий дейдиганлар ҳам бўлган. “Тақриб” 228-саҳифа.

Бу ҳадис мурсалдир. Аслида мурсал ҳанафийлар наздида ҳужжат бўла олади. Лекин омма муҳаддислар ва Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳимлар наздида эса мурсал ҳужжат бўла олмайди. Шундай экан бу ҳадис билан уларнинг далиллари тугал бўла олмайди. Яна бу уларнинг мазҳабига мувофиқ келмайди. Чунки уларнинг наздида қўллар киндик устига қўйилиши керак.

Сўнгра ушбу мурсал ҳадис юқорида зикри ўтган Воилнинг ҳадиси билан қўшилиб қувват ҳосил қилади.

Ҳанафийлар наздида мурсал ҳужжат бўлар экан, нима сабабдан улар бу ҳадисни амал учун олишмаган, деган савол туғулиши мумкин. Бунга қуйидагича жавоб берамиз:

Биз ҳанафийларнинг наздимизда, саййидимиз Алий розияллоҳу анҳунинг ривоят қилган ҳадиси бу мурсал ҳадисдан кўра қувватлироқдир. Чунки унда икки қўлни киндик остига қўйиш суннатдан дея очиқ айтилган. Икки қўлни кўксига қўйиш ҳақидаги ҳадислар феълий ҳадислар қабилидан бўлиб, улар билан қўлларини кўксига қўйиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий амал қилган суннатлари сифатида собит бўла олмайди. Бу ҳадислар умумий ҳолатни эмас, балки ҳолатларнинг ҳикоясидир. Шунингдек “кона” лафзи ва унинг далолат қилувчилари ҳам доимийликни тақозо қила олмайди. Лекин “суннатдандир” лафзининг далолати эса ундай эмас. Демак, киндик остига қўйиш ҳадисини амал учун олиш авлороқдир. Ундан бошқа ҳадислар жоизликнинг баёнига ҳамл қилинади”. Эълоус Сунан 2/170.

→ Байҳақий “Сунан”ида (2/31) “Кавсар” сурасининг тафсирида ривоят қилган ҳадис ҳақида:

أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ أَخْبَرَنَا الْحَسَنُ بْنُ يَعْقُوبَ بْنِ الْبُخَارِىِّ أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ أَبِى طَالِبٍ أَخْبَرَنَا زَيْدُ بْنُ الْحُبَابِ حَدَّثَنَارَوْحُ بْنُ الْمُسَيَّبِ قَالَ حَدَّثَنِى عَمْرُو بْنُ مَالِكٍ النُّكْرِىُّ عَنْ أَبِى الْجَوْزَاءِ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا فِى قَوْلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ ( فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ) قَالَ : وَضْعُ الْيَمِينِ عَلَى الشِّمَالِ فِى الصَّلاَةِ عِنْدَ النَّحْرِ.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Аллоҳ азза ва жаллланинг: “Бас Роббинг учун намоз ўқи ва наҳр қил”,  сўзи борасида ривоят қилинади. У айтади: “Ўнгни чапнинг устига наҳрнинг олдига қўйишдир”.  (Наҳр бўйиннинг кўкрак томондан бошланиш жойидир).

Ҳадиснинг  санадида Ровҳ ибн Мусайяб бўлиб, у матрукдир. Ибн Адий: “Унинг ҳадислари маҳфуз эмасдир”, деган. У ҳақида Ибн Ҳиббон шундай деган: “Сиқалардан мавзуларни ривоят қилади. Ундан ривоят қилиш ҳалол эмас”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг давоми...

4046 12:31 / 09.09.2021
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

5464 18:44 / 20.10.2016
Бу одоблар ўн бештадир1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.2. Жума давоми...

7507 05:00 / 09.01.2017
Йигитлардан бири айтади .Мен бомдод ва хуфтон намозларини масжидда ўқиш учун дангасалик қилар эдим. Отам мени шижоатлантириш учун жуда кўп урундилар. Афсуски, давоми...

3296 19:00 / 22.02.2022
Аудиолар

118802 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40752 14:35 / 11.08.2021