1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Муҳаррам ойи — эҳтиромли ойдир

11:00 / 19.07.2017 3130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўзимнинг бошида барча дийндош биродарларимни, опа-сингилларимни кириб келган 1435 ҳижрий қамарий янги йил билан табриклайман. Унга қараб ибодатларимизнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, марҳамат қилади:

Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ ўн икки ойдир. Уларнинг тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...” (“Тавба”, 36-сура).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой  — Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Демак Муҳаррам ойи ҳам ўн икки ой ичидаги хос ойлардандир. Бу ой кирганда ҳатто Исломдан олдинги жоҳилият давридаги жанжалкаш, урушқоқ қабилалар ҳам қуролларини ташлашган, қилич-ханжарларини қинларига солишган. Бу ойнинг ҳурматидан урушлар тўхтатилган. 

Аллоҳга шукроналар бўлсинки, У бизга фитна-фасодга, уруш-жанжалга тиш-тирноғи билан қарши чиқадиган Исломдек дийнни неъмат қилиб берди. Исломда ноҳақдан қон тўкишлик у ёқда турсин, бир-бирига озор бериш, азият етказиш, ғийбат қилиш, обрўсини тўкиш ҳаром ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунларда бутун дунёда Ислом номидан қўпорувчилик қилаётганлар, уларга алоқаси бўлмаганларни, ишлаб турган корхоналарини, яшаётган уй-жойларини, иши тушганда мурожаат қилиб, муаммоларини ҳал қилиб берадиган давлат идораларини, ташкилотлар жойлашган биноларни, энг ёмони, бегуноҳ, беғубор бўлган келажак ворислари ҳисобланган жажжи фарзандларимиз тарбияланаётган масканларни портлатиб, неча-неча ота-оналарнинг бошига фарзанд доғини солаётган, неча-неча фарзандларни етим қолдираётган қонхўрлар ҳар қанча ўзларини мусулмон қилиб кўрсатмасин, ҳар қанча Ислом номидан шиорларини юқори кўтаришмасин, улар аслида Исломни ёмон кўрсатиш учун ҳаракат қилаётган дийн душманларидир.

    Хусусан, эҳтиромли муҳаррам ойларида мўмин-мусулмонлар бир-бирларини ранжитиб қўйишдан, бир-бирларига озор етказиб қўйишдан жуда-жуда эҳтиёт бўладилар. Ва умид қилинадики, мана шу ойлардаги бир-бирларининг ҳурматини риоя қилишлари, бу борада эҳтиёт бўлишлари йилнинг бошқа ойларида ҳам ўз таъсир кучини йўқотмайди. 

    Бу ойнинг халқимиз орасида “Ашур ойи” деган номи машҳур. “Ашур” араб тилида “ўнинчи” деган маънони билдиради. Бунинг сабаби эса аксар пайғамбарлар қийинчиликлардан нажот топган кун айнан Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келганидир.  Масалан, Одам Ато алайҳиссалом ман қилинган мевани еб қўйиб, жаннатдан чиқарилгандан кейин, надомат билан Аллоҳга тавба қилдилар. Ривоятларга қараганда, уч юз йил йиғлаб, Аллоҳдан кечирим сўрадилар. Охир-оқибат Аллоҳ таоло тавбаларини қабул қилди. Бу айнан Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келди. 

    Нуҳ алайҳиссалом ўз қавми билан тўфондан нажот топиб, улар жойлашган кема қуруқликка тушган куни ҳам, Мусо алайҳисалом Бани Исроил билан Фиръавннинг зулмидан қутулган — улар учун денгизнинг нариги қирғоғига ўтиб олишлари учун сув ўртасидан йўл очилган кун ҳам Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига тўғри келар экан.

Ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида, кўрдиларки, яҳудийлар Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутишар эди. Сабабини сўраганларида, “Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар, чунки шу куни Фиръавннинг зулмидан нажот топганлар” дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан кўра биз кўпроқ ҳақли эканмиз”, деб, ўша куни рўза тутишликка буюрдилар. Ва ташбиҳ бўлиб қолмаслиги учун тўқизинчи куни ҳам рўза тутишликка буюрдилар (Муслим ривояти).

    Аллоҳ бу улуғ мавсумларни ва янги йилимизни файзу-баракотли бўлишини насиб этсин. Бу йил давомида Аллоҳ таоло барчамизга эзгу ишларни, савобли амалларни кўпайтириб адо этишимизда ғайрат, куч-қувват, сиҳат-саломатлик берсин! Омийн.

 

Тошкент шаҳар “Авайхон” жомеъ масжиди 

Имом хатиби  Файзирахмон Айсақов

 

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарҳақиқат, турлитуман хулқатворли одамлар орасида яшар эканмиз, албатта улардан бир қанча озоразиятлар кўрамиз. Агар ҳар бир шундай кўнгилсизлик бизга қаттиқ давоми...

4935 21:29 / 21.04.2017
Маълумки, ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда.Гиёҳвандликнинг жисмоний ва маънавий давоми...

3750 10:11 / 24.03.2017
Динимизда илм ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Қуръони каримнинг дастлабки нозил қилинган оятлари ўқишга амр қилиш билан бошланган. Ҳадиси шарифларда ҳам давоми...

2915 15:17 / 22.04.2017
Ибн Сийрийн айтади Биз Абу Убайда ибн Абий Ҳузайфа билан бирга унинг чодирида эдик. Унинг олдида ўчоғи бўлиб, ичида олов ёниб турган эди. Шу пайт бир киши келиб давоми...

2612 15:23 / 27.03.2017
Аудиолар

118781 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40729 14:35 / 11.08.2021