332 23.04.2017

28-савол. Нима учун Жаброил фаришта  Муҳаммад савни Ваҳийни қабул қилишга мажбурлаб бўғиб, ўқишни талаб қила бошлади? Биз бу фаришта эмас шайтон деб ҳисоблаймиз! Яратган Парвардигор Ўз Пайғамбарини бундай хўрлаши мумкин эмас! Пайғамбарлар доимо ўз вазифаларини кўнгилли равишда қабул қилишган.

    28-жавоб. Қизиқ, бизнинг мухолифларимиз Парвардигори олам Ўз Элчиларини пайғамбарлик вазифасига қандай қандай равишда қабул қилиши “кераклигини” қаердан билишди экан? Наҳотки бирор кимса Унинг учун бир хил қолип ўлчов ўрнатиши мумкин бўлса? Барча пайғамбарларни Аллоҳ алоҳида хар-хил чорлади, бу вазифанинг ўзи ташқаридан қараганда ғайриоддий иш, оддий инсон назарида кўплаб “ажойиботлар” бўлган. Лекин риёкор ва тор фикрли инсонларга одатдаги иш бўлмаган нарса Худонинг наздида буюк ва шарафлидир. Ташқи  кўринишдаги “ғайриоддийлик” – бор йўғи танлаб олинганларни ва бошқаларни синаб кўриш усулидир

    Мана масалан Инжилда  пайғамбар Исаи асни  вазифасига чорлаш қандай тасвирланади:  “Подшоҳ Озии ўлган йили мен Худовандни баланд кўкларга кўтарилган тахт устида ўтирган  кўрдим. Унинг зарҳал кийими этаклари бутун ибодатхонани тўлдириб турар эди.Унинг атрофида Фаришталар турар эди. Ҳар бирининг олтитадан қаноти бор, иккитаси билан ҳар бири юзини беркитар эди, ва икккитаси билан оёқларини беркитарди ва иккитаси билан учар эди... Кейин ўша фаришталардан бири менга учиб келди унинг қўлида ёниб турган кўмир бор ва уни қурбонлик столидаги қисқичлар билаш ушлаган ва мени оғзимга яқин текказиб: мана бу сенинг оғзинга тегди ва сендан ноқонунийлигинг кетказилди ва гуноҳларинг тозаланди, деди” (Ис.6:1)

    Ислом танқидчилари (масалан православ руҳонийси Даниил Сисоев мазкур китобнинг муаллифлари билан ошкора жамоат олдидаги баҳсда) бизга айтадилар: “Ҳақиқий Яратгувчи бундай хорлаши мумкин эмас”. Оғзига ёниб турган кўмирни Исаининг лабларига қўйиши мумкинми? Бу нафақат оғриқли; балки азоблашку!

    Бизга айтадилар: Нимага Муҳаммад сав фариштадан қўрқиб кетди, у сизлар айтганингиздек Пайғамбар –ку! сав. Келинг Инжилга ўтган пайғамбарларнинг, аниқроғи Авраам ас тарихига назар соламиз:

    Сўнгра Ибромга Худованд яна хитоб қилиб: “бу ерга эга бўлишинг учун Мен, Худованд, сени халдейларнинг Ур шаҳридан чиқарганман,-деди. Ибром сўради: Ё Худоё Худовандо! Бу ерга эга бўлишимни мен қандай биламан? Худованд: Менга уч ёшли ғунажин, уч ёшли эчки, уч ёшли қўчқор, битта мусича билан каптар жўжасини олиб кел,-деди. Ибром эса буларнинг ҳаммасини топиб келди. Қурбонликларни икки пора қилиб, ҳар қайси бўлагини бошқа-бошқа бўлагининг қаршисига қўйди. Фақат қушларни пора қилмади. Ўлаксалар устига калхатлар қўна бошлади. Ибром уларни ҳайдади. Қуёш ботиш чоғида Ибромни қаттиқ уйқу босди. Шу пайтда катта даҳшату зулмат уни чулғаб олди. Худованд Ибромга хитоб қилиб деди: “Шуни яхши билиб қўйгинки, сенинг авлодларинг бегона юртда ғарибларча яшаб қул бўладилар тўрт юз йил жабр-зулм кўрадилар. Аммо уларни қул қилган халқни  устидан Мен ҳукм чиқараман. Шундан сўнг улар катта мол мулк билан у ердан чиқиб кетадилар. Сен нуроний мўйсафед бўлиб ўлиб, дафн этилажаксан ва ота боболаринг олдига боражаксан” (Ибтидо 15:7-15).

    Белгилаб қўйиш керакки, Ибром (Авраам) нафақат қўрқувни, балки  “катта даҳшат”ни ҳис қилди. Машҳур диншунос Ж. Фрэзер бу жойни шундай тушунтиради: “Бу тасвирлашдаги Ибромни қуёш ботаётганда чулғаб олган “даҳшат ва зулмат” кечанинг қоронғулигида ўлдирилган ҳайвонларнинг бўлаклари устидан Худонинг тутун ва олов суратида намоён бўлишидан хабар беради”.

    Келинг яна Янги Аҳдга назар соламиз ва ўзимизга савол берамиз: нимага мисол учун Иоанн Апокалипсис (насронийларнинг “охир замон” аломатлари ҳақидаги) китобининг муаллифи фариштадан қўрқди? Мана унга кўринган нарса  Янги Аҳднинг сўнги китобида қандай тасвирланади:”Раббимиз Исони тирилиши қутланадиган куни мен Илоҳий Руҳнинг таъсирида қолдим. Бирданига орқамдан карнай овозига ўхшаш кучли бир нидо эшитдим: “(Мен Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охиридирман)”... Уни кўришим биланоқ, Унинг оёқлари остига жонсиздек йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: қўрқма, Мен Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охиридирман”-деди.” (Ваҳий 1:10-17).

     Бизга айтадилар: Муҳаммад сав мажбурлаб сафарбар қилинган эди! Қандай қилиб? У киши ҳар қандай вақтда инкор қилиб, ва 23 йил давомида Қуръон  ва Суннатни Ваҳийсини қабул қилмаганларида, Қуръон ҳам бўлмас эди, лекин улар бор. Демак у кишининг пайғамбарлик хизматига сафарбар қилинишларига ўз ихтиёрлари билан рози бўлганлар. Мутлақо равшанки, Пайғамбар Муҳаммад сав Парвардигори оламга хизмат қилишга ва Аллоҳ айтган барча нарсани бажаришга ўзлари ихтиёр қилдилар. Ҳаётларини хавф остига қўйиб, энг хавфли ҳолатларга тушганларида ҳам ўзларини диннинг ҳақиқий руҳонийси сифатида ва бошқаларга ўрнак бўладиган сифатда тутдилар. Бу у зотнинг танлаганлари ўз ихтиёрлари билан ва тўла тушунган ҳолда бўлганлигига ҳужжат эмасми?

     Ҳа барча пайғамбарларда ўтган кундалик ҳаётидаги юклардан покланадиган пайтлари бўлган ва бу жараённинг ўз тимсоллари бор. Қаранг шоир А.С.Пушкин пайғамбар Исаи ва фаришта ҳақида мавзусини қандай жонли қилиб тасвирлаган:

 Менинг лабларимга ёпишди

Сафсатабоз ва алдамчи,

Гуноҳкор тилимни суғурди

Ва даҳо илоннинг нишини

Лол қотган даҳаним ичра 

Қонли қўли билан киритди.

У  кўксимни қиличла тилиб

Титраган қалбимни суғурди.

Ловуллаб  ёнган кўмирни 

Кўксим ёриғига жойлади.

    Равшанки бу адабий тимсоллар бунгача ўз ақли ва хоҳиши билан яшаган инсоннинг, чақириққа лаббай деб, Яратганга тамомила бўйсуниб, Унинг иродаси қуролига айлангани тасвиридир. Инжилий Исо Худога: Менинг хоҳишим эмас, Сенинг ҳоҳишинг бўлади”-дегани каби.

     Агар насронийлар ва яҳудийлар Худонинг пайғамбарлари деб тан олишадиган Худонинг  бошқа пайғамбарлари тарихларига назар солсак, Худо ўз вазифасини дарҳол тушуниб ололмаган пайғамбарга ундан ҳам  қаттиқроқ, кескинроқ муомала қилганини топамиз. Мана марҳамат Инжилдан пайғамбар Иона (Йунус) тарихи: Ва амр қилди Худованд катта китга Йунусни ютмоқни. Ва Йунус бу китнинг қорнида уч кеча, уч кундуз бўлди. Ва Йунус балиқ қорнидан Худовандга  ёлвориб дуо килди ва: Худовандга нидо килдим ғам-қайғум ичра, ва У мени эшитди; балиы қорни аро мен қичқирдим ва Сен мени овозимни эшитдинг...қалбим қийналганда мен Худовандни эсладим ва менинг дуойим Сенга, Сенинг муқаддас ибодатхонангга етди, қалбаки ва ёлғон худоларни улуглайдиганлар ўз Меҳрибонларини тарк этдилар, мен ўз овозим билан ҳамдимла Сенга қурбонлик келтираман; нима ваъда қилган бўлсам адо киламан. Нажот Худодандир! Ва Худованд китга амр қилди ва Ионани қуруқликка ташлади" (Иона,2). Аниқ мажбурлаш  вақти тушдамас ўнгда бўлган эди ва кейин  Иона Худога ёлворди ва Ундан пайғамбарлик вазифасини қабул қилди.

    Албатта Ионага балиқ қорнида жуда ҳам қулай бўлмагандир. Бўғилишдан ҳам ёмонроқ-ку! Қанча пайғамбарларга инсон хаёлига келмаган, одамларни ва бутун бир подшоҳликларни ютаётган даҳшатли ҳайвонлар, қўрқинчли манзаралар кўрсатилган. "Бу хаёлий триллерлар" пайғамбарларни шундай қўрқитиб юбордики, улар қўрқинчдан, қўрқитиб мажбур қилинганларидан Яратганга итоат қила бошлашди" Имонли одам тили бундай дейишга бормайди. Пайғамбарлар энг яхши одамлар эдилар, ҳар бирлари Худодан ўз вазифаларини тушунган ҳолда ихтиёрлари билан қабул қилганлар. 

     Парвардигори олам қандай, кимни, нима учун Ўз хизматига сафарбар қилиши - бу ҳақиқатда Илоҳий сир, ва бу барча пайғамбарларда турлича бўлган эди. Муҳаммад сав.га нима учун бундай бўлди деб савол берсалар, биз ҳам қуйидаги саволларни берсак мантиқан тўғри бўлади, нимага Мусода бундай бўлди? Дарахтни Мусо ўз ҳоҳиши билан ёқдими? Бу ерда "Мусони мажбурлаш" мўъжиза дарахт сабабли бўлмадими? Нима учун Исайида бошқача бўлди? Нимага Ионани шундай азоблаш керак эди?

     Аллоҳ ҳар бирларини алоҳида сафарбар қилди, лекин ихтиёрига зид равишда мажбурлаш, пайғамбарлик хизматидан бош тортишлар на ана у мисолларда ва на Муҳаммад сав билан бўлган ҳолатда асло бўлмаган, фақат сафарбар қилиш пайти ва рамзий покланиш, унинг ҳал қилувчи хизматидан олдин ўзининг барча истак ва хоҳишларини, иродасини тамоман Худога бағишлаётганда баъзи бир қийинчиклар бўлган. Шундай қилиб Муҳаммад савни сафарбар қилишда барча Яккахудолик пайғамбарлари вазифаларига ва улар учун, барчамиз учун Ягона бўлган зот хизматига чақирилишларига зид ҳеч нарса бўлмаган.


Али Вячеслав Полосин