1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мусулмоннинг кийиниш маданияти

02:53 / 21.04.2017 5898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.

1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.

2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилиб кийса бўлади.

3. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қилидан, ҳалол паррандаларнинг патидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

4. Фуқаҳолар жумҳури «Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса жоиз», деганлар.

5. Агар ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни киймоқ мубоҳдир. 

6. Жума, ийд ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

7. Ким имкони бўлиб туриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

8. Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

9. Қип-қизил рангли кийим эркаклар учун макруҳдир.

10. Қора рангли кийим кийиш жоиз.

11. Яшил рангли кийим аҳли жаннатнинг кийими бўлгани учун мустаҳабдир.

12. Турли рангли чизиқлардан иборат матодан тикилган кийим жоиздир.

13. Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркак ва аёллар учун ҳаромдир.

14. Хочнинг сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаром.

15. Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.

16. Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. 

Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйганлар.

17. Одамларнинг одатига хилоф бўлган кийим кийиш ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Атрофдагилар бундай кийим кийганларни ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Имом Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки шуҳратдан наҳий қилдилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Икки шуҳрат нима?» дейилди.

«Кийимнинг юпқалиги ёки қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ўшанинг ўртачаси ва тежамлиси бўлсин», – дедилар».

18. Абулфараж қуйидагиларни айтади:

«Салафи солиҳлар ўртача кийим кияр эдилар. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ийд ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилар эдилар. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди».

19. Имкони бўла туриб, зоҳидликни ва тақвони кўрсатиш учун қасддан хароб кийимларни кийиш мумкин эмас.

20. Ҳанафий ва шофеъий уламолар: «Олим кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир», деганлар. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни киймоқлари лозим. Бу ила илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини берадилар. 

21. Мусулмон киши қай бир кийимни кийса ҳам, ўнг томонидан бошламоғи суннатдир. Ечишда чап томонидан ечади.

22. Кийимни кийишда «бисмиллаҳ» айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади. 

 

Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кийим кийганидан кейин «Алҳамду лиллааҳиллазии касаании ҳаазас-савба ва розақонииҳи мин ғойри ҳавлин миннии ва лаа қувватин», деса, унинг аввалги-ю, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», – дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 

Дуонинг маъноси: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Бу дуода ҳам мусулмон инсоннинг ўз Роббига бўлган юксак одоби ифода этилган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

(Мукаммал саодат йўли китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрдаги АлАзҳарrdquo университетида диний соҳада ўқимоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари энди фақат Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқишга қабул давоми...

2647 16:00 / 14.07.2021
Сўнгги пайтларда Селфиrdquo деган қилиқ роса оммалашди. Селфи selfie аслида инглизча сўз бўлиб мен ўзимrdquo, ўзим ўзимниrdquo деган маъноларни билдиради. Яъни, давоми...

2971 08:05 / 07.10.2018
Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади Муслим ибн Жубайр Абу Ҳурайрадан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Аллоҳнинг Бану Одамнинг давоми...

3849 21:04 / 18.09.2017
Ҳикоя қилишларича, икки дўст сафарга чиқдилар. Йўл юриб бир меҳмонхонага жойлашдилар. Эртаси куни эрталаб уйғонишганда улардан бири 100 динор пулини йўқотиб қўйди. давоми...

1136 19:49 / 02.11.2022
Аудиолар

118784 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40734 14:35 / 11.08.2021