1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди? (1)

05:00 / 11.03.2017 9101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддима


    Бугун мусулмонларнинг ўзларига бўлган иймон, ўтмишларига бўлган ишонч ва келажакларига бўлган умидларини ўзларига қайтариб берадиган кишилар мусулмонлар учун жуда ҳам зарур. Моҳиятидан  бехабар ҳолда исмини кўтариб юрадиган, уни яхши ўрганиб қабул қилишдан кўра кўпроқ мерос қилиб оладиганлари ана шу динга бўлган иймонларини уларга қайтариб берадиган кишилар мусулмонлар учун жуда ҳам керак.


    Мен сизларга тақдим қилаётганим Саййид Абул Ҳасан Али ал-Ҳасаний ан-Надавийнинг ушбу “Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” китоби бу йўналишда мен ўқиган қадимги  ва ҳозирги барча  китобларнинг ичида энг яхшисидир. 

    Албатта Ислом бошқаларга нисбатан юксакликка бўлган ишончдир. Унинг ўзига хослиги шундаки у ўз соҳибининг қалбида кибр аралашмаган азизлик ҳиссини, ўзни катта тутиш қўшилмаган ишонч руҳини ва лоқайдлик мавжуд бўлмаган хотиржамлик шуурини уйғотади. Албатта бу ишонч мусулмонларга гарданларига юклатилган инсонийлик масъулиятини ҳис қилдиради, бутун ер юзида яшайдиган ана шу башариятнинг зиммасидаги васийликнинг масъулиятини, ана шу заминдаги адашиб юрган гуруҳларга йўлбошилик қилиш, уларни мустаҳкам дин ва тўғри йўлга бошлаш, Аллоҳ таоло томонидан ўзларига ато этилган ҳидоят ва фурқон нурлари билан уларни зулматлардан нурга олиб чиқишлик масъулиятини ҳис қилдиради:

Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз.(Оли имрон:110)

Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. (Бақара:143)

    Мен сизга тақдим қилаётган ана шу китоб  уни ўқувчининг қалбида ана шу маъноларнинг барчасини ҳаракатга келтиради. Ана шу хусусиятларнинг барчасини унга уқтиради. Аммо у бу борада фақатгина виждоннинг амри ёки динга бўлган таассубига асосланмайди. Аксинча объективлик воситасида иш тутиб ўша асосида мулоҳаза қилади, ҳисси, ақли ва виждонини унга солиштириб кўради. Тарихий ҳодисалар ва мавжуд ҳолатларни маърифат ва адолат ила кўриб чиқади. Ўртага ташлаётган масалада бутунлай ҳақиқатга, реалликка, мантиқ ва виждонга мурожаат қилади. 

    Ушбу китобда энг аввало, бу дунёнинг  Ислом келишидан илгариги ҳолати тасвирланади. Дунёнинг  шарқу ғарб, шимол-у жануб, Ҳиндистондан Хитойга қадар, форс ва  Румга қадар бўлган суврати чизилади. Ушбу кенг дунёда, самовий динлардан яҳудийлик ва насронийлик, мажусий динлардан будпарастлик, ҳиндикийлик, зардўштлик ва шу кабиларга эътиқод қиладиган жамиятлардаги виждон тасвирлаб берилади.

    Албатта бу тасвирлашлик дунёнинг ўша пайтдаги ҳолатини намойиш қиладиган ва уни аниқ тавсифлаб берадиган қисқа аммо очиқ ойдин тасвирлашдир. Муаллиф бу ишда фақат ўзи билганича иш қилмасдан балки Исломдан бошқа динларга эътиқод қиладиган қадимги ва ҳозирги олимлар ва тарихчиларни ҳам   ўзига шерик қилади. Чунки уларнинг Исломга ва ўша эски оламда Ислом адо этган ролга нисбатан ғаразли муносабатда бўлганликларига шубҳа йўқ.

    Муаллиф тавсифлаган оламга бузиб ўзгартирилган ва ўз кучини йўқотган, одамлар устидан ҳукмронликни қўлдан бой берган, жонсиз ва руҳсиз ҳолда қотиб қолган ўша самовий динлар, айниқса, насронийлик дини мавжуд бўлишига қарамасдан жоҳилият руҳи ҳукмрон, унинг виждонини кир босган, ҳиди бузилган, қадриятлар ўз қадрини йўқотган, зулм ва қулдорлик эга чиққан, бахтсизлик ва фисқу фужур маҳв этган, куфр, залолат ва зулмат пардалари тўсиб қолгандир.

    Муаллиф бу оламнинг ана шу жоҳилиятини тасвирлаб бўлганидан сўнг башарият ҳаётида Исломнинг роли ҳақида сўз юритишга ўтади. Башариятни хурофот ва адашишдан, қуллик ва тутқунликдан, фисқу фасод ва пўпанакдан, нопоклик ва ахлоқсизликдан қутқаришдаги унинг роли ҳақида гапиради. Жамиятни зулм ва туғён, тафриқаланиш ва таназзулдан, миллатчиликдан, ҳокимларнинг зулму истибдоди, коҳинларнинг қабиҳликларидан қутқаришдаги роли ҳақида гапиради. Исломнинг поклик, иффат, яхшилик, бунёдкорлик, ҳурлик, янгиланиш, маърифат, ишонч, иймон ва яқийн, адолат ва эҳтиром, ҳаётни юксалтириш учун, ҳаётни гуллатиш учун хизмат қиладиган амаллар, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини адо этиш каби асосларга барпо бўладиган олам бунёд қилишдаги роли ҳақида гапиради.

     Буларнинг барчаси қайси маконда бўлмасин раҳбарлик Исломнинг ихтиёрида бўлган ва  Исломнинг сўзи ўтган  ўша вақтларда бўлган. Бошқарув Исломнинг қўлида бўлмаса у амал қила олмайди. Чунки у ўз табиати билан Албатта Ислом бошқаларга нисбатан юксакликка бўлган ишончдир. 

    Кейин муаллиф мусулмонларнинг таназзулга учраши, бу дин уларга вазифа қилиб берган бошқарувни ва барча йўналишда башарият устидан васийлик қилиш ҳамда у билан боғлиқ ўз мажбуриятини қўлдан бой бериши сабабли Ислом ўзининг бошқарувини йўқотган вақтлар ҳақида сўзлаган.

    Ана шу ўринда муаллиф ушбу маънавий ва моддий таназзулнинг сабабларини келтириб ўтади. Мусулмонлар агар ўзларининг диний тамойилларидан узоқлашсалар ва мажбуриятларини бажаришдан чекинсалар уларнинг бошига нималар тушажагини кўрсатиб беради. Ана шу адолатли бошқарувни қўлдан чиқариб яна аввалги жоҳилиятга қайтгани учун бутун дунёнинг бошига нималар тушажагини тасвирлаб беради. Бу кенг дунёни кашф қилиб бораётган бир вақтнинг ўзида инсоният тушиб қолган даҳшатли руҳий тушкунликни тасвирлайди. Муаллиф буни оловли жумлалар ва қанотли иборалар йўли билан эмас синовчан мулоҳазалар юритиш йўли билан тасвирлайди. Зеро реал ҳақиқатлар муаллиф кўрсатиб берганидек, ҳар қандай оро беришдан ва ҳар қандай зийнатдан беҳожатдир.

    Ана шу тилга олинганларни ўқир экан китобхон башариятнинг инсониятни бошқаришни ўзгартиришга, уни одамларни зулматлардан нурга, жоҳилликдан илму маърифатга томон олиб чиққан асл йўлига қайтаришга қанчалар муҳтож эканлигини ҳис қилади. Ер юзида ана шу бошқарув мавжуд бўлишининг умумий қийматини ҳис этади. Ўтмишда ва ҳозирда, яқин ва узоқ келажакда нафақат мусулмонларнинг балки бутун башариятнинг бошига тушадиган йўқотишларнинг кўламини ҳис қилади.

    Шунингдек бу китоб мусулмоннинг қалбида махсус тарзда пушаймонлик руҳини, ўзига ато этилган неъматлар билан фахрланиш руҳини, ўзи зое қилган бошқарувни қайтариб олиш руҳини уйғотади. 

    Мусулмонлар бошқарувдан ожиз қолган пайтдан бошлаб бутун башариятга етган йўқотишни муаллиф ҳар сафар “жоҳилият” лафзи билан ифодалаши кишининг диққатини ўзига тортса ажаб эмас. 

Ва бу ифодалашлик муаллифнинг Исломнинг руҳи билан ундан аввал дунёни эгаллаб турган, Ислом бошқарувни қўлдан берганидан кейин бугун ҳам дунёга ҳукмронлик қилаётган моддийлик руҳи ўртасидаги ҳақиқий фарқни англаб етганини аниқ кўрсатиб турибди. Шубҳасиз бу ўзининг ҳақиқий табиати билан жоҳилиятдир. Жоҳилият бу маълум бир муддат дегани эмас. Бироқ у маънавий ва ақлий муайян бир феъл-атвордир. Қайсики Аллоҳ ирода этгани каби бўлган инсон ҳаётининг асосий қадриятларини йўққа чиқарадиган, унинг ўрнига шаҳватларга асосланган сохта қадриятларни жойлаб қўядиган феъл-атвордир. Худди авваллари варварлик(ёввойилик)нинг аввалги кунларидаги каби энг  тараққий топган бир пайтда инсоният ана шу нарсанинг азоб уқубатини бошидан кечириб турибди.  

Ислом оламининг вазифаси бу одамларни Аллоҳга ва Унинг расулига ҳамда охират кунига даъват қилишдир. Унинг мукофоти эса зулматлардан нурга чиқиш, одамларга қуллик қилишдан ёлғиз Аллоҳга қуллик қилишга чиқишдир. Тор дунёдан кенг дунёга, динларнинг жабру ситамларидан Исломнинг адолатига чиқишдир унинг мукофоти. Бу вазифанинг фазилати юзага чиқиб бўлган ўзи. Ҳозирги пайтда уни аввалги пайтлардагидан кўра кўпроқ тушуниш осон бўлиб қолди. Жоҳилият шармисор бўлиб одамларга унинг нуқсонлари кашф бўлиб қолди. Одамлар ундан қаттиқ қочадиган бўлиб қолдилар. Зеро бу дунёнинг жоҳилият бошқарувидан Исломнинг бошқарувига ўтиш босқичидир. Агар Ислом дунёси қайта оёққа турадиган бўлса,  ана шу вазифани бутунлай ихлос, қатъият ва ғайрат билан ўз қўлига олса, унга (дунёни таназзул ва инқироздан қутқришга қурби етадиган ягона вазифа сифатида) итоат этадиган бўлса худди фазилатли муаллиф китобнинг охирида айтиб ўтгани каби.

Ва ниҳоят, ушбу китобдаги кўзга ташланиб турадиган хусусият бу исломий руҳиятнинг умумий тушунчасини унинг кенгқамровлик муҳити доирасида чуқур англаб етганидир. Шунинг  учун ҳам бу китоб диний ва ижтимоий тадқиқотнинг намунаси бўлибгина қолмасдан  балки тарихнинг исломий нуқтаи назардан ёзилиши лозим бўлган  намунаси  ҳамдир.

Оврўпаликлар бутун дунёга ғарбнинг нуқтаи назари билан тарих ёзиб кетганлар. Бунда улар ўзларининг моддийликка асосланган маданиятлари ва моддийликка асосланган фалсафаларини устун қўйишган. Шунингдек, улар ўзлари сезган-сезмаган ҳолларида ғарбчиликка ва динга таассуб қилишни ҳам устун қўйганлар. Шунинг учун уларнинг тарихларида хато ва оғишишлар воқе бўлган.  Бунга сабаб улар ушбу ҳаётдаги кўпгина қадриятларни эътиборга олмаганларки ҳаётга уларсиз тўғри тарих ёзиш ва уларсиз воқеа-ҳодисаларни шарҳлашлик дуруст бўлмайди. Яна бир сабаби улар доимо Оврўпони ўзларича дунёнинг меҳвари ва марказига айлантирадиган мутаассибликларидир. Бунда улар башарият тарихига таъсир ўтказган бошқа омилларни эътиборга олмаганлар ёхуд агар масдари айнан Оврўпода бўлмаса уларга парво ҳам қилмаганлар.

Дарҳақиқат биз бошқа нарсаларни ўша хатолари сабаблик ўз қўлимизга олганимиз сингари тарихни ҳам Оврўпонинг қўлидан аста-секинлик билан ўз қўлимизга олдик. Булар- кўпгина қадриятлар ва кўплаб омилларни эътиборга олмаслик билан манҳажда йўл қўйган хатолари, башарият ҳаётига бир томонлама қараганлари натижасида тасвирлашдаги хатолар, манҳаж ва тасвирлашдаги хатолардан келиб чиқиб хулосалардаги хатолар.

Ушбу китоб эса барча масалаларга, барча омилларга ҳамда турли хил қадриятларга эътибор қаратадиган тарихнинг намунасидир.

Бир мусулмон, Исломнинг маънавий қувватига ишонувчи, дунёнинг бошқарувини унга қайтариш йўлида ғайрат шижоат кўрсатадиган бу одам Исломнинг ана шу бошқарувга бўлган истеъдоди ҳақида сўз юритишини кутмаган бўлса ажаб эмас. Муаллиф ана шу маънавий истеъдодга қўшиб ишлаб-чиқариш ва ҳарбий истеъдод ҳақида, янгича илмий тартиб қоида ҳақида, савдо-сотиқ ва молиявий тарафдан мустақиллик хусусида қатъият билан гапиришни ҳам унутмаган.

Бу инсоният ҳаётининг барча асослари билан ҳамоҳанг бўлган кечинмадир. Муаллиф  тарихдан сўз юритишда ва Ислом умматига йўналиш беришда тўғридан тўғри ана шу ҳамоҳанг бўлган кечинма асосида иш кўради. Шунинг учун ҳам бу китоб тарихнинг намунаси бўлган. Шунингдек мусулмонлар бу китобни ана шу ҳамоҳанглик, ана шу адолат ва ана шу ҳақиқатлар синдириб ташлайдиган оврўпача услубдан таъсирланмаган ҳолда ўрганишлари керак бўлади.

Мен ушбу китоб ҳақида айнан ана ўша кечинмалар билан сўз юритаётганим ва ушбу ҳодисани қайдлаб қўяётганимдан бахтиёрман. Мен бу китобни араб тилида- муаллиф ўз китобини ёзишни афзал билган тилда мутолаа қилаётганим ва Мисрда иккинчи бора чоп этилаётгани мени қувонтиради.


Исломий тадқиқотчи Саййид



Тўртинчи нашр муқаддимаси



Аллоҳга ҳамду санолар, Унинг танлаб олган бандаларига саломлар бўлсин. Аммо баъд:

“Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” китоби илк бор 1950-йилда нашр этилган эди. Ўшанда бу китобга муаллиф умид қилганидан кўра кўпроқ қизиқиш бўлганди. Бу китоб ўзининг –ғалати бўлишга яқин қолган- сарлавҳаси билан, ичидаги модда ва мазмуни билангина китобхонларни ўзига жалб қилган бир китоб бўлган. Муаллифнинг шахсияти ва машҳур эканлигининг бу ишга дахли бўлмаган. Зеро ушбу китобдан аввал муаллиф бошқа бирорта асар ёзмаган бўлган. Бу ўлкаларда одамлар уни танишмаган ҳам. Демак бу китобга фақатгина китоб ва унинг мавзуси учун тоза ва холис эътибор берилган бўлиб муаллифнинг кимлиги ва машҳурлиги бу ишда иштирок этмаган.

Бу китоб эришган бундай ажойиб қизиқиш ва эҳтимомга сабаб фақатгина Аллоҳнинг марҳамати ва инояти бўлган. Ундан сўнг бу китоб ўз вақтида ёзилгани, кўнгиллардаги яширин рағбат ва ноаниқ йўналиш билан тўқнаш келгани, араб дунёсидаги кўплаб зиёлилар ва мутафаккирларнинг шуури билан мос келгани, уларнинг фикрлари, қарашлари ва ўрганишлари билан уйғунлиги сабаб бўлган. 

Нима бўлганда ҳам бу китоб араб юртлари ва илмий доираларда кенг тарқалди, аҳолининг турли қатламлари ва тафаккур пешволари уни ўрганиб изланишлар олиб бордилар. Мураббийлар  ва устозлар ёшларга ушбу китобни мутолаа қилишга кўрсатма бердилар. Аллоҳга шукрки унинг азизлиги ва буюклиги сабаб яхши амаллар охирига етади. 

Қоҳирадаги таълиф, таржима ва нашр қилиш қўмитаси бу китобни чоп этди. Бу китобнинг ўзига мос чиройли кўринишда дунё юзини кўришида, илмий-адабий доиралардаги нуфузида –шубҳасиз- ана шу қўмитанинг хизмати бор. Азҳар университети жамоаси –улар орасида муаллифнинг дўстлари ҳам бор, - бу китобни қайтадан нашр этилишига қаттиқ қизиқдилар. Натижада бунга ижозат берилди. Мазкур қўмитанинг раиси марҳум профессор доктор Аҳмад Амин(бек)  ҳам бунга розилик бердилар. Шундай қилиб 1951 йилда иккинчи бор чоп этилди. Унга доктор Муҳаммад Юсуф Мусо, исломий ёзувчи устоз Саййид, муаллифнинг дўсти Аҳмад Ширбосийларнинг муқаддима ёзганлари китобнинг қийматини янада оширган эди.

Мен ўрта шарқ бўйлаб сафарда эканман китоб иккинчи бор нашр этилди. Шунинг учун ҳам ўзим ўйлаб юрган ва керак деб билганим баъзи қўшимчаларни қўшишга имконим бўлмади.

Аллоҳ таоло учинчи бор нашр этишга муваффақ этиб янги манбалар қўлимга тушди ва менда янги фикрлар пайдо бўлди. Мен ўшаларни китобга илова қилдим. Ана шу нашр айрим сабабларга кўра 1959- йилга қадар ортга сурилган учинчи нашр ҳам қисқа фурсатда тамом бўлди. Мана буниси энди зиёдалар қўшилган тузатишлар киритилган тўртинчи нашридир. 

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу нашрни ҳам – иншаалллоҳ кейинги нашрларни ҳам - аввалгилари сингари фойдали қилишини, ушбу китобни  янгича онг ва Ислом олами қаттиқ муҳтож бўлиб туриб турган янгича иймонга восита бўлишини сўрайман.*( Китобнинг инглиз тилидаги таржимаси “Islam and the world” номи билан Покистоннинг Лоҳуридаги Панжоб университети томонидан чоп этилган. Китобнинг урду тилидаги таржимасининг учинчи нашри Ҳиндистондаги Лакнау шаҳрида нашр этилган.)

 Албатта Аллоҳ ҳар бир ишга қодир зотдир.


Абул ҳасан Али ал-Ҳасаний ал- Надавий/ Лакнау(Ҳиндистон).




Фазилатли устоз доктор Муҳаммад Юсуф Мусо қалами билан cўзбоши


Ўзининг  олийлиги ва юксаклигида ягона бўлган Аллоҳ тарафидан буюрилган рисолатни Унинг ҳидояти ва иршодига муҳтож бўлган бандаларига етказиш орқали самонинг ер билан боғланиши буюк ҳодисалардан бири ва фақатгина юқори даражада эҳтиёж туғилганида ҳамда Азизу Алийм зот белгилаган ғоя учунгина ўзгарадиган табиат қонунларининг бузилишидир.  

Бу оламда қандай ҳодиса содир ёки пайдо бўлмасин албатта унинг содир ёки пайдо бўлишини тақозо этадиган сабаби ва ундан кўзда тутилган ғояси бор бўлади.

Исломнинг пайдо бўлиши- бу дунё гувоҳи бўлган энг буюк воқеа сифатида уни лозим тутадиган сабаблари, унинг учун ҳозирлаб қўйилган воситалари ва доимо ундан кутиб келинган ғояси бўлиши керак.

Ўша пайтларда дунё ўзи танилган солиҳ жамият ва соғлом диндан айро тушганидан кейин биз ҳозир агарчи жуда қисқача бўлса-да, Исломнинг вужудга келиши учун ҳозирлаб қўйилган ушбу сабаблар ва воситалар ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. Шунингдек Ислом дини унинг учун келган ғоя ҳақида, Ислом пайғамбари ва унинг илк вакиллари ўша ғояга эришмоқ учун жидду жаҳд билан қилган амаллари, натижада узоқ замонлар дунёни бахтиёр қилгани ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасмиз. Буни ҳамма билади. Шунинг учун у ҳақда гапиришлик такрорий гап бўлиб қолади. Китобнинг муаллифи, биз яшаб турган ҳозирги замондаги Ислом даъватчиларидан бири дўстимиз буюк устоз жаноб Абул Ҳасан Али ал-Ҳасаний ан-Надавийнинг талабига жавобан ушбу китобга сўзбоши ёзиш бахтига мушарраф бўлиб турганим ушбу сўзлар орасида бу сингари гапларга ўрин йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам бу китоб бирор бир муқаддимачининг муқаддимасига муҳтож эмас. Чунки ўқувчиларга у мақбул келиб бўлган, ушбу кунларда Ислом ҳақида чиқарилган ҳеч бир китоб эришмаган илтифотни унга кўрсатган эдилар. Муқаддима ёзишимни сўрашлари бу имонида содиқ мўмин муаллифнинг камтарликлари ва фазилатларидандир. Ушбу китобнинг илк чопаси дунёни кўрган пайтда сал кам бир кунда уни ўқиб чиққаним ва унга қаттиқ меҳр қўйиб қолганимга гувоҳлик бераман. Ҳатто ўзим ўқиб чиққан охирги нусхамга “Бу китобни ўқишлик Исломга улуғлигини қайтариб бериш учун хизмат қиладиган ҳар бир мусулмонга фарздир!” деб ёзиб қўйганман. У пайтларда фазилатли муаллифни танимас эдим. У киши билан танишиб бир неча марта суҳбатлашишга мушарраф бўлганимда қандай қилиб ва нима учун бу китобга мафтун бўлганимни англаб етдим. Китоб эришган муваффақиятларнинг барчаси –ҳақиқатни излаш ва баҳс юритиш йўлида тўлиқ натижага эришилганидан ташқари- муаллиф Исломни ҳақиқий таниши, кишиларни унга тўғри даъват қилишдаги самимияти ва ҳаётини унга бағишлагани билан боғлиқ эканини билдим.

Дарҳақиқат фазилатли  дўстимиз Абул Ҳасан биз ҳаммамиз ҳис қиладиган кучли йўқотиш ва қаттиқ аламни ҳис қилгандир. У ҳам бўлса исломий давлатларнинг ғарбликлар орқасидан эргашиб охирги сафда улар оғган томонга оғишиб юришга  рози бўлганликлари, ўзларига тааллуқли масалаларда ғарбликлар чиқарган ҳукмни қабул қилишлари, уларнинг ўзларига хос бўлган мезонларга асосланган қадриятларни тан олишларидир. Бунинг натижасида араб олами- ва бутун мусулмон олами- ўзига, миллатига, динига, меъёрларига, ота боболари ва буюк аждодлари асраб авайлаган ҳамда юқори ўринларга қўйиб келган олий қадриятларга бўлган ишончини йўқотди. Булар даволашимиз керак бўлган касаллигимиздир. Асосий муаммомиз ана шулар. Динимизнинг замиридан, тарихимиздан, ўлмас маънавий мафкуравий меросимиздан ечимини топишимиз лозим бўлган чигалликларимиз ана шулардир. “Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” китобининг муаллифи ана шуларнинг ҳаммасини мулоҳаза қилган, ана шуларнинг ҳаммасига эътибор қаратган ва бор кучини ишга солган.

Тўғри, бугун Ислом оламининг муаммоси ғайри мусулмонлар орасида Исломга чақирадиганларнинг йўқлигида ва янги мусулмонларни топишда эмас. Шубҳасиз ана шу муаммо- бу мусулмонларнинг Исломдан ва  шарқдан юз ўгириб унинг маданияти, чақирган қадриятлари ва масалаларни баҳолайдиган мезонлари билан бирга ғарбга қайтишларидир. Шунинг учун ҳам фақатгина исмимиз ва жўғрофий жойлашувимиз ҳисобидан мусулмон бўлиб қолдик. Амалда эса Исломдан нафратланадиган бўлиб қолдик ҳатто бугун қабул қилаётган  ананаларимизда ҳам қонунчилигимизда ҳам уни танимаймиз. Бу хусусда мусулмон ўлкаларнинг шарқу ғарбдаги вакиллари, раҳбарият кишилари, Миср ва Мисрдан бошқа ерларда ўзларининг диний мансаблари билан чиройли намуна бўлиши керак бўлган кишиларидан барчамиз кўриб билиб турган мисолларни келтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Аввал ҳам охир ҳам ҳукм Аллоҳникидир! 

Дарҳақиқат Аллоҳ оламга элчилар юборишни Ислом билан ниҳоялаган. Энди ширк, залолат ва фисқу фасодга ғарқ бўлай деб турган заминни поклаш учун  янги динни кутишга ҳаққимиз йўқ. Ислом пайғамбаридан бошқа янги пайғамбарлик билан оламни зулматлардан нураг олиб чиқадиган пайғамбар ҳам кутиб ўтира олмаймиз. Бугун ҳайратда турган инсониятни тўғри йўлга ва саодатга бошлайдиган янги Қуръонни ҳам кутиб ўтира олмаймиз. Аммо раҳиму раҳмон бўлган Аллоҳ ана шундан сўнг ёки шу сабабли шундай бир китобни қолдирганки унга  эргашган киши ҳаргиз залолатга кетмайди ва шундай бир шариатни қолдирганки унга амал қилган киши ҳаргиз бадбахт бўлмайди. 

Барча томондан бизларни қуршаб олган ана шу жоҳилиятдан ўзимизни ва бутун оламни чиқаришимиз учун қилишимиз керак бўлган иш бу ўз динимизга бўлган ишончни қайтаришимиздир. Токи дин барча воситалари билан бизнинг ҳаётимиз асосига айлансин. Энг аввал ўзимиз унга иймон келтирмасдан туриб ҳеч кимдан бу динга иймон келтиришни талаб қилишга ҳаққимиз йўқ. Ана шу иймон фақатгина барча одамларга тақдим қиладиганимиз салоҳиятли ва тўғри бошқарув билан бўлади.

Олам аҳли мусулмонларнинг сиёсий ва иқтисодий томондан муваффақиятсизликка учраганларини бутун дунё у ёқда турсин ҳатто мусулмонларнинг ўзларига раҳбарлик қилиши учун Ислом динида салоҳият йўқ! эканлигига қатъий далил қилиб оладилар. Биз бу масалани Оврўпода кузатганимиздек ўзимизда ҳам кузатганмиз. Ваҳоланки ана шу насронийлар оламининг ўзи мусулмонлар ақида ва амал тарафидан ҳақиқий мусулмон бўлган пайтларида мусулмонларнинг қиличлари келтирган беназир муваффақиятларни кўрганида ўзининг насронийлигидан иккиланиб қолган эди. Чунки улар –ҳақиқатдан ҳам – мусулмонларнинг бундай ютуқларни қўлга киритишлари уларнинг динлари тўғри эканлигига қатъий далилдир, деган эътиқодга бориб қолгандилар: модомики Аллоҳ Ўзининг нусрати ва ғалабасини фақат Ўзи танлаб олган бандаларига берур.(Машҳур инглиз сэр Томас Арнолднинг “Исломга даъват” китобининг доктор Ҳасан Иброҳим ва бошқалар араб тилига ўгирган таржимаси 7-саҳифасига қаранг) 

Биз Исломга даъват қилишга салоҳияти бор бўлган чиройли намунанинг таъсири деганда тўғри тарихдан олинган ҳужжат ва далилларга асосланмаган сўзларни назарда тутмаяпмиз. “Исломга даъват” китобининг муаллифининг ўзи қуйидагиларни сўзма - сўз зикр қилади:

(Кўриниб турибдики Салоҳиддин (Айюбий)нинг ахлоқи ва қаҳрамонликларга тўла ҳаёти ўз замонасида масийҳийларнинг онгига ўзига хос жозиба билан таъсир кўрсатган. Ҳатто масиҳийларнинг бир гуруҳ рицарлари уни қаттиқ ёқтириб қолганликлари сабабли ўзларининг динлари ва қавмларидан кечиб мусулмонларнинг сафига қўшилиб кетишган.  Ибодатхона  рицарларидан бири бўлган Роберт Сент-Олбанс (Robert of St. Albans) номли инглиз рицари 1185- йили насронийликни ташлаб Исломни қабул қилганида ҳам вазият шундай бўлган.  Кейинроқ у  Салоҳиддиннинг набира қизларидан бирига уйланиб олган. Икки йил ўтиб Салоҳиддин (Фаластинга) юриш қилади ва (Ҳиттийн) жангида насронийлар қўшинини даҳшатли мағлубиятга учратади. Байтул Мақдиснинг қироли Гўй (Guy) асирга тушиб қолган эди. Уруш бўлаётган кечада қиролнинг олти нафар рицарлари ўз хоҳишлари билан уни ташлаб Салоҳиддиннинг лашкаргоҳига қочиб ўтадилар).(Мазкур китобнинг 82- 83 саҳифалари)

Бу беҳисоб бўлган ҳамда қадимги ва ҳозирги тарих китобларига кўрк бағишлаб турган шоҳидлардан биттаси эди. Ана шулар орқали гўзал намуна бўлишнинг дилларга ҳаттоки ўзимизга рақиб ва душман деб билган номусулмонларнинг дилларига-да кўрсатадиган таъсирини билиб оламиз. Ана шулар орқали Аллоҳ таоло мусулмонларга берган нусрати ва улар эришган зафарларни осон қилиб қўйган кучли сабаблардан бирини ҳам билиб оламиз.

Бугун ана шу Исломни кеча уни ислоҳ қилган нарсалар билан ислоҳ қилиш мумкин: унга мўминнинг қалбига сингиб кетадиган даражада иймон келтириш, унинг йўлида киши ифтихор қиладиган молу давлат ва жонни қурбон қилишдан завқланиш, у келтирган қонунлар, асослар, оламни уйғотишга ва унга саодат бахш этишга ярайдиган ананалар кабилардан ғурурланиш, эзгу амаллар ҳамда гўзал ибратлар билан одамларни унга даъват қилиш, фақатгина у билан ҳукм чиқариш, ҳаётнинг барча жабҳаларида ёлғиз унга асосланиш билан.

Агар биз инсониятга йўлбошилик қилишда янгидан ўз ўрнимизга эга бўлишни истасак, шу даражада ҳақиқий эътиқод қилишимиз керакки ҳар бир сўзимиз ёки амалимизда унинг асари кўриниб турсин. Ислом шоири доктор Муҳаммад Иқбол айтганидек мусулмон одам оқимга қўшилиб оқиб кетайвериш, одамлар қаёққа юрсалар улар билан қўшилиб ўша тарафга қараб юриш учун яратилмаган. Аксинча оламни, жамиятни ва шаҳарни йўналтириш учун яратилган бўлиб инсониятга у томон юзланишни шарт қилиб қўйиши, унга ўз хоҳишини уқдира билиши учун яратилган. Чунки у буюк вазифанинг эгасидир, аниқ илмнинг соҳибидир. Чунки у ана шу олам ҳақида, унинг ҳаракати ва йўналиши ҳақида масъулдир. Бинобарин унинг мақоми бошқаларга тақлид қилиш ва эргашиб кетиш мақоми эмас. Унинг мақоми пешволик, раҳбарлик мақомидир. Иршод ва йўналиш бериш мақомидир. Яхшиликка буюриб ёмонликлардан қайтаргувчининг мақомидир. Агар бошқарувни йўқотиб қўйса, жамият унга итоат қилмаса ва тўғри йўлдан оғишса у индамасдан таслим бўлиши, бўйин эгиши масъулиятини ташлаб замон билан келишиб кетавермаслиги керак. Аксинча унга қаршилик қилиб у билан курашмоғи ва токи унинг бу ишида Аллоҳ бирор ҳукм чиқаргунига қадар ана шу курашда давом этмоғи керак. Мажбур қилгувчи ҳолатлар ва енгиб бўлмас вазиятларга бўйинсуниш ҳамда тобе бўлишлик, қазою қадар экан-да, деб ўзини оқлашлик   бечора ва майда одамларнинг ишидир. Аммо, иймони кучли одам ҳақида гапирадиган бўлсак, бас, Аллоҳнинг енгилмас қазоси ва рад этиб бўлмайдиган қадари унинг ўзидир.(Устоз Абул Ҳасан Надавийнинг “Ислом шоири доктор Муҳаммад Иқбол” номли мақоласидан)  

Сўнгра: юқоридаги суҳбатимизда айтиб ўтганим каби ўзи ҳам муаллифи ҳам ҳар қандай муқаддимадан беҳожат бўлган бир китобга муқаддима ёзаман деб гапни чўзиб нима ҳам қилардим?

Мен –Аллоҳ билиб турибди!- аввал ва ҳозир ўқиган бирор бир китоб ушбу китобчалик фойдали гапларни ўз ичига қамрамагани, ушбу китобчалик биз азобини чекиб нолиш қилаётганимиз бирор бир дарднинг муолажасини бизга кўрсатиб бермагани, ҳеч бир китобнинг ушбу китобнинг муаллифи сингари Исломнинг руҳига йўл топган, унга даъват қилишда самимий ва мухлис бўлган ва бу йўлда бор кучини ишга солган муаллиф йўқ эканлигини зикр қилиб ўтирмоқчимасман.

Шундай экан умид қилинган уйғонишга, бу ва бундан кейинги ҳаётда шараф ва улуғликка етишмоғимиз учун биз ушбу китобдан, унинг фазилатли муаллифи ҳозирлашга чақираётган воситалардан истифода олмоғимиз керак.

Бунга эришмоқ учун биз аввало таълим ҳолатини ва ўзимиз белгилаган манҳажини ўзгартиришимиз лозим. Бутун мақсадимиз келажак авлодни соғлом исломий асосларга биноан тарбия қилмоғимиз лозим. Фарзандларимизга бераётган таълим тарбиямиздан кўзлаган мақсадимиз Ислом дунёсини ҳаракатга келтириш бўлиши керак. Токи бу оламда у ҳам сезиларли даражада ўз ўрнига эга бўлсин. Ва ана шу ишлар учун ҳақиқатдан ҳам ўз самарасини берадиган воситаларни ишга солишимиз лозим.

Шубҳасиз ана шу иш тўкис бўлса, агар Аллоҳ мусулмон умматни ғафлат уйқусидан уйғотишни ва хатосини англаб етишини ирода қилса, оддий ўқувчиларни келажакда ҳақиқий мусулмон кишиларга айлантиради. Уларнинг олдиларига бу умматнинг ишлари кўндаланг қўйилганида улар бу ишларни чиройли тасарруф қиладилар. Уларни ўз дийнлари ва умматларининг қўрқмас ҳимоячилари бўлган кишиларга айлантириб қўяди. Уларнинг ҳаётдаги ёлғиз мақсадлари Исломга ва мусулмон дунёсига ўз шарафини қайтаришлик бўлади.

Агар биз истасак, таълим-тарбиядан кўзлаган ана ўша шарафли мақсадга эришиш йўлида самара берадиган воситалар жуда кўп. Аммо ушуб сўзимизни устоз Абул Ҳасан Надавийнинг ўз сўзидан олинган иқтибос тугатсак яхши бўлади. У шундай дейди:

“Қуръон билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари мусулмон дунёсида иймон ва шижоат учқунини аланга олдиришга қурби етадиган буюк қудратлардир. Бу икки қудрат ҳар доим жоҳилият замонига қарши улкан қўзғолон пайдо қила олади. Пинакка кетган хор ва ҳақир умматни жоҳилиятни душман деб биладиган, мустабид тузумларга рози бўлмайдиган ғайрат ва шижоатли ҳамда азамат умматга айлантиришга қурби етади. Бугунги кунда мусулмон дунёсининг энг улкан иллати ҳаёти дунёга рози бўлиш ва ундан хотиржамлик топиши, бузуқ тартибларга бўйинсуниши ва ҳаётда ортиқча дабдабага берилиши, натижада ҳеч бир фасодга парво қилмаслиги, оғишишлардан безовта бўлмаслиги, мункар ишдан ҳаяжонга тушмаслиги, емоқ-ичмоқ ва кийинишдан бошқа нарсани ўйламаслигидир. Бироқ Қуръон ва пайғамбар сийратининг таъсири билан агар қалбга йўл топа билса, иймон билан нифоқнинг, яқин билан шакнинг, ўткинчи манфаатлар билан охират уйининг, жисмнинг роҳати билан қалбнинг лаззати, бекорхўжаликдаги ҳаёт билан шаҳидлик даражасида ўлим топишнинг  ўртасига кураш солиб қўяди. Шундай курашки уни ўз вақтида ҳар қандай пайғамбар пайдо қилган бўлади. Дунёни фақатгина у тузата олади. Ана шу пайтда мусулмон дунёсининг турли тарафларидан, ҳар битта мусулмон оиласидан: “Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик. Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар  ва: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз”, (Каҳф:13-14;)дейдиган йигитлар оёққа туради. Ана ўша пайтда жаннат бўйлари уфуради, биринчи аср(саодат асри)нинг шамоллари эсади. Ислом учун ҳеч хам аввалги дунёга ўхшамайдиган янги дунё вужудга келади!”. 

Биз муқаддима ёзаётган ана шу китобдан иқтибос қилиб олган ана шу сўзлардан муаллиф бу китобни қандай ҳам юксак руҳ билан ёзганини кўрамиз. Аллоҳ бу китобни ва муаллифнинг барча асарларини фойдали қилсин ва уни Ислом ва мусулмонлар номидан энг яхши мукофот ила мукофотласин!


Муҳаммад Юсуф Мусо




Суврат ва сифат:
Биродарим Абул Ҳасан!
Фазилатли устоз Аҳмад Ширбосий қалами билан



Биродарим Абул Ҳасанни илк бор 1951 йилнинг қиш фаслида Қоҳирадаги “Мусулмон ёшлар” марказида ўзимнинг “Сешанба маърузалари” номли маърузамдан сўнг учратганман. У киши сешанба кечаларидан бирида ниҳоятда одоб ва жуда ҳокисор кўринишда мени излаб келдилар. Ўша кечада у киши “Дунё боши берк кўчада” номли маъруза қилмоқчи эканлар. Қарасам ориққина ва озғингина бир одам бўлиб соқоли буғдойранг, юпунгина кийиниб олган, нигоҳлари ўткир, талаффузи аниқ ва мароқли экан. Кейинроқ билсам бу нарсалар  у кишининг меҳнат ва машаққатлари туфайли экан. Қисқа муддатли илк учрашувдаёқ ўртамизда биродарлик ва дўстлик сабаблари мустаҳкамланди. У кишини билганимдан бу сатрларни ёзаяпман.

    У киши- савобталаб даъватчи мўмин уламо жаноб Абул Ҳасан Али ал-Ҳасаний ал-Ҳиндий Надавий бўлиб насаблари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумонинг оилаларига бориб етади. Оталари аллома Абдулҳай ибн Фахриддин ибн Абдулъалий бўлиб насаблари Абдуллоҳ ибн Аштар ибн Муҳаммад зин-нафсиз закийя ибн Абдуллоҳ ал-маҳз ибн Муҳсин ал-Мусний ибн Ҳасан ас-сабт ибн Али ибн Абу Толибга бориб тақалади. Оталари жуда кўп   китоблар ёзган бўлиб уларнинг баъзиси тошбосма, айримлари қўлёзмалигича турибди. Уларнинг орасидан энг машҳури саккиз жилдлик “Нузҳатул-хавотир” китобидир.(Ушбу китоб етти жилд ҳолида Ҳиндистоннинг Ҳайдарободидаги Доиратул Маориф томонидан нашр этилган. Китоб беш минг нафар Ҳиндистоннинг машҳур шахсларининг таржимаи ҳолларини ўз ичига олган. Дамашқдаги Мужаммаул-Илмий ал-арабий томонидан чоп этилган “Ҳиндистонда Исломий маданият” номли китоби ҳам бор.) У киши 1341 ҳижрий санада вафот этганлар.

    Саййид Абул Ҳасан Ҳиндистоннинг Рай Брийли округида таваллуд топганлар. Бу округ Лакнаудан тахминан етмиш километр узоқда жойлашган. 1332 ҳижрий сананинг Муҳаррам ойида “Тикя” қишлоғида туғилдилар. Аллоҳ у зотга узоқ умр берсин ҳамда у киши билан Ислом ва мусулмонларга манфаат берсин. 

Биродарим Абул Ҳасаннинг оиласи соф араблардан бўлиб ушбу кунга қадар  ўз насабини авайлаб келмоқда. Бу оиладагилар агарчи Ҳинд тилида гапирсалар-да намозларни ўз аслича ўқийдилар. Бир неча асрлардан бери Ҳиндистонда яшаб келадилар. Бу оила тавҳид, Суннат, бидъатдан узоқ юриш, Аллоҳнинг йўлига даъват ва жиҳод қилиш каби ишлар билан бошқалардан ажралиб туради. Саййид Абул Ҳасаннинг ўзидан катта акаси бор бўлиб у киши саййид доктор Абдул Алий Абдул Ҳаййдир.(1380-ҳижрий сананинг 21-зул қаъдаси/1961-йил 7-майи/да вафот этдилар) У киши шифокор. Уламолар жамияти ҳамда Девбанд университетини тамомлаган. Шунингдек Лакнау университетини ҳам имтиёзли равишда тамомлаган. Бинобарин у киши ана шу ишлари билан дийний ва замонавий иккита маданиятни бирлаштирганлар. Саййид Абул Ҳасанни тарбия қилиш ва зиёлилардан бўлишида у кишининг кўп хизматлари бор. Марҳум отасининг ўрнидан ҳозир Уламолар жамиятини бошқариб келмоқда. Саййид Абул Ҳасан ўн йил муқаддам айнан шу насаблик аёлга уйландилар. Чунки бу ҳурмат қилиниб келинаётган анана бўлиб унга хилоф иш қилган киши таъқиб қилинади.

Саййид Абул Ҳасан Қуръони каримдан бошланғич таълимини онасидан ўрганди. Онаси фозила ва солиҳа аёллардан бири бўлиб Қуръонни ёд олган, китоблар ёзиб турган, урду ва форс тилларини яхши билган. Абул Ҳасан ўн икки ёшида инглиз ва араб тилларини таълим  олишни бошлайди. Араб тилини шайх Халил ибн Муҳаммад Яманийдан таълим олган. Фақатгина араб адабиёти фанини тўлиқ икки йил мукаммал ўзлаштиради. Адабиётга оид китоблардан кўпини ўқиб чиққан Абул Ҳасан ўша пайтларда Ҳиндистонда урф бўлган муҳитга қарши ўлароқ адабиётга қаттиқ боғланиб қолади. Чунки ҳиндистонликларнинг араб адабиётига майллари йўқ бўлган. Абул Ҳасан учта китобни- “Наҳжул-балоғат”, “Далоилул-эъжоз” ва “ал-Ҳамоса”ларни ўрганиш учун ўзгача эътибор қаратади. Сўнг Лакнаудаги университетга ўқишга киради. Бу университет гуманитар фанлар инглиз тилида ўқитиладиган илм даргоҳидир. Унда араб тили адабиёти факультети мавжуд бўлиб саййид Абул Ҳасан шу факультетга ўқишга киради. Ўша пайтда у университетнинг энг ёш талабаси бўлган. Аввал бошда қоидаларни ўрганишдан бошлагани учун бир оз орқада қолган Абул Ҳасан кейинроқ энг аълочи ўқувчига айланади. Кейин адабиётга оид сабоқларини доктор шайх Тақийюддин Ҳилолий Марокашининг қўлида хотимасига етказади. Бу киши ўша пайтларда “Дорул улум”ни бошқариб турган жамият- “Надватул –уламо”да араб адабиёти ўқув курсининг раиси бўлган. Кейин Абул Ҳасан мазкур “Надва”га киради ва у ерда икки йил Ҳадис илмидан сабоқ олади. Ҳадис шайхи Ҳайдар Ҳасанхондан кўпгина илмларни ўрганади. Девбанддаги “Дорул улум”да бир неча туриб улуғ олим мужоҳид шайх Ҳусейн Аҳмад ал –Маданийнинг Ҳадис сабоқларига иштирок этади.

Лоҳурга сафар қилиб машҳур муфассир шайх Аҳмаднинг қўлида тафсирни ўрганади. Дарсларини тамомлаб Лакнауга қайтади ва ўша ердаги дор ал улумга мударрис этиб тайинланади. У ерда турли хил илмлардан ўн йил талабаларга дарс беради. Шу билан бирга “Надват ал- уламо” томонида араб тилида чиқариладиган бош муҳаррири устоз Масъуд Надавий бўлган “Зиё” журналига котиблик билан шуғулланди. Шунингдек урду тилида асрлар ёзиш билан машғул бўлди. Ўзининг “Саййид Аҳмад шаҳиднинг сийрати” номли китобини нашр эттирди. Бу китобга қизиқиш кучли бўлганидан уч марта чоп этилди.

Сўнг Делҳига кўчиб ўтиб улуғ мужаддид ва даъватчи шайх Муҳаммад Илёс билан учрашди. Ана шу учрашув Абул Ҳасаннинг ҳаётида бурилиш ясади. Чунки шайх Муҳаммад Илёс халқпарвар муршид бўлиб одамларни Аллоҳга даъват қилиш орқали кучли ва мустаҳкам алоқаси бор эди. Абул Ҳасан эса бундан аввал халқ билан алоқа қилмасдан дарс бериш ва китоб ёзиш билан чекланиб қолган эди. Шундай қилиб у қишлоқ ва кичик шаҳарлар аҳолиси билан мулоқот қила бошлади. Ҳиндистоннинг қишлоқ ва шаҳарларида даъватни ёйишлик учун баъзи пайтларда бир ой давом этадиган сафарларга чиқар эди. Шайх Илёс Абул Ҳасаннинг диний донишмандликда ва кучли иймонда энг юқори намунаси бўлган-ва бўлиб келмоқда. Чунки шайх Илёс –биродаримиз айтганидек,- салафи солиҳларнинг бир кўриниши бўлган. Ғайратли ва ихлосманд, мусулмонларнинг аҳволидан ачинадиган, улар учун хизмат қиладиган, уларнинг муаммоларини деб елиб югурадиган, уларнинг йўлларида куйиб-ёнадиган одам бўлган.(Шайх Илёс 1363 ҳижрий санада вафот этди. Саййид Абул Ҳасан у кишининг сийратларига атаб урду тилида китоб ёзган. “Ҳиндистонда Исломга даъват ва унинг тараққиёти” мақоласида у ҳақида сўз юритган)

Абул Ҳасан ўзининг маънавий тарбиясини улуғ мараббий ва буюк ориф шайх Абдул Қодир ар- Раъюварийдан олиб унинг суҳбатидан кўп истифодалар олди.

Абул Ҳасан урду тилида чиқариладаг “ан-Надва” илмий журналига бош муҳаррирлик қилган. “Надва”нинг расмий матбуот органи вакили бўлган. “Эликра”даги Ислом университети диний таълимга оид бакалаврият талабалар учун қўлланма ишлаб чиқишни вазифа қилиб берди. Бу хусусда у “Исломиёт” номли китобни ёзди. Университет бу китобни мақбул кўриб муаллифни муносиб мукофотлади. Делҳидаги миллий ислом университетида маъруза ўқиш учун чақирилганида “Дин ва маданият” мавзусида маъруза қилади ва барчага маъқул келиб нашр этилади. Бу маърузанинг таъсири кўп жойларга етиб борди. 

Ана шу муддатда у Ҳиндистондаги араб тили ўргатиладиган билим юртлари талабалари учун китоблар ёзди. Шулардан бири “Араб адабиётидан сайланмалар” китобидир. Ҳиндистондаги Дор ал-улум ва баъзи университетлар уни дарс беришни тасдиқлаган. Яна бири уч жуздан иборат “Пайғамбарлар қиссалари”дир. Булардан бошқа китоблари ҳам бор. Бир ойда икки бора нашр этиладиган урду тилидаги “ат-Таъмир” журналини чиқарди. Ҳиндуслар ўртасида Исломга даъват қилиш учун бир жамъиятга асос солди. Ана Исломга даъват қилгувчи жамъият ўша пайтда кенг тарқалган инглиз тилида буюк миллат ҳақида бир неча рисолалар ва мақолаларни нашрга берди. 1960 –милодийда Лакнау шаҳрида “Илмий Исломий академия”сига асос солинди. Абул Ҳасан ўз фаолиятини инглиз, ҳинд, урду ва араб тилларида олиб борган. Унинг нашрдан чиққан бебаҳо асарлари ҳам бор.

Фазилатли биродарим Абул Ҳасан китоб тўплашни, тунги суҳбатларда уларни ўқиб беришни ва улар ҳақида гапиришни жуда ҳам яхши кўради. у тўплаган энг бебаҳо давлати бу унинг китобларидир. Унинг учун энг қадрли совға бу унга озуқа берадиган ва унга ёқадиган китобдир. Абул Ҳасан китобларни уйига зийнат бўлсин учун жамламайди. Балки уларни  ўқиб, ўрганиб ва кўздан кечииб ўзлаштириш учун жамлайди. Унинг бу борада ёзган турли хил асарлари бунинг ёрқин далилидир. Ана шу мутолаа ва тунги суҳбатлар- унга берилган истеъдод ва тажриба билан бирга,- араб тилида гапиришликка иқтидор берди. Шунинг учун у араб тилида балоғат билан гапирадики унда нотиқлик, чиройли таъбир акс этган бўлади. Кўпгина маърузаларига аввал ҳозирлик кўриб олади. Кўпинча уларни ёзиб олган бўлади. Унинг услубида кўпроқ .... учрайди. Шундай бўлсада у ҳар қачон баҳс бошласа фойдаси тегадиган, пухта ва ҳам қизиқарли қилиб суҳбат юритади. у киши мен таниганим ва ўзи кўп бор менга айтиб берганидек, муҳим мавзуларда суҳбатлашмоқчи бўлса унга ҳозирлик кўрмасдан туриб иш бошламайди. Бунга сабаб унинг илми камлигидан эмас балки у аниқ ва пухта иш қиладиган олимнинг йўлини тутганидан  шундай қилади! Наср ғолиб келган Абул Ҳасанга бирор марта бўлсада шеър ёзиш насиб қилмаган...

Устоз Абул Ҳасан ҳар хил спорт ўйинлари билан шуғулланиб турган. Шулардан футбол, сузиш, ов қилиш, ҳоккей ва теннис кабилар билан шуғулланган. Кейинроқ бу ишларни тўхтатган. Шунга қарамасдан унга узоқ муддат давом этган беморлик етган. Айниқса кўкрагида. Кейин Аллоҳ унга шифо берган ва баъзи баъзида йўтал тутиб турадиган бўлиб қолган.

Абул Ҳасан тасвирнинг барча турларини ёмон кўради. Ўзини тасвирга туширишни қаттиқ тақиқлайди. У киши билан Қоҳирадаги улкан нашриёт уйларидан бирига борганимизда нашриёт тасвирчиси бизни эсдалик учун сувратга олмоқчи бўлди. Қанча илтимос ва уринишларга қарамай Абул Ҳасан рад этиб туриб олди. Унинг айтишича Ҳиндистон мусулмон(уламо)лари тасвирни ҳаром деб иттифоқ қилишган!!.. 

Бир марта у кишидан ўтмишдаги қайси шахслардан таъсир олганлигини сўраганимда меҳнатда машҳур мақом эгаси бўлган имом Аҳмад ибн Ҳанбал, шайхул Ислом ибну Таймия, шариат, ҳақиқат, бидъатга қарши курашгувчи миллатнинг мужаддид 1024- ҳижрийда вафот этган шайх Сарҳандий (Панжоб вилоятидаги Сарҳанд шаҳридан), “Ҳужжатуллоҳил болиға” нинг муаллифи Исломнинг буюк олими 1176 ҳижрийда вафот этган шайх Валиюллоҳ Деҳлавий ва ўн учинчи ҳижрий асрда Ҳиндистонда илк бор шариатга асосланган давлат муассиси Соҳиб Аҳмад Шаҳиддан* дея жавоб берди. *(У киши ҳам саййид Абул Ҳасаннинг сулоласидан, сулоланинг  ҳамда Ҳиндистоннинг энг машҳур шахсларидан биридир. ройбрийлида ҳижрий 1201 йилда таваллуд топган. 1246 ҳижрийда (ҳозирги Покистонга қарашли) Болокутда Аллоҳнинг йўлида шаҳид кетадилар). Бу давлат бир неча аср давом этди. Кейин эса уни инглизлар тил бириктириш йўли билан эгаллаб оладилар.

Абул Ҳасаннинг энг катта орзуси Исломнинг ер юзида ҳукмрон бўлганини кўришдир. Босқинчи давлатларнинг азобга қолган ва мағлуб бўлганлигини кўриб тасалли топиш ва ҳурсанд бўлишдир. Исломга қарши уруш очган ва мусулмонларга азоб берганлардан Аллоҳнинг интиқом олганини кўришдир. Унинг эътиқодича Ҳиндистонда камгина бўлсада мусулмонларнинг мавжудлиги яхшилик аломатидир. Бу ишда Ҳиндистон учун манфаат бор. Шоядки Ислом дини ўша ерда ўзнинг муҳим келажагини кўрса. Абул Ҳасан 1947 ва 1950 йилларда Ҳижозга сафар қилиб 1951 йил Мисрга қайтиб келади. Жуда кўп мусулмон ўлкаларида бўлиб у ерда кўрган, гувоҳ бўлган, ўқиган, ёзган ва маъруза қилган. Қаерга борса албатта ўша ерда меҳнат қилган, ғайратини кўрсатган ва танишувлари ўтказган.*(Унинг хотиралари “Араб шарқидаги сайёҳ” номи билан Қоҳирада чоп этилган) 

1957-йилда Димашқдаги араб илмий академиясининг фахрий аъзоси этиб танланган. 1956- йилда Димашқ университетида меҳмон устоз сифатида талабаларга маъруза ўқиш учун таклиф қилинган.*(Устоз Абул Ҳасаннинг Димашқдаги катта университетда ўқиган ана шу маърузалари бир тўплам ҳолида нашр этилган. Улар ўн иккита маъруза бўлиб Димашқ университети босмахонасида 1960-йилда “Исломдаги даъват  ва тафаккур арбоблари” номи остида чоп этилган )

Мисрда биз билан ўтирганида у кишидан Мисрнинг яхши томонлари  ҳақидаги фикрини сўраганимда қисқагина қилиб: “Аллоҳга бўлган иймон ва дин, айниқса мусофир мусулмонга бўлган меҳр оқибат, юмшоқ кўнгиллик ва софдиллик, фойдали ишларнинг кўплиги..”, дея жавоб берган эди. Кейинроқ ёмон тарафлари ҳақида сўрасам бир озгина қимтиниб: “Аёлларнинг очиқ-сочиқлиги, газета ва журналлардаги яланғоч сувратлар, уламоларнинг айрим ҳаром ишларга бепарволиги, кўп бўлишига қарамасдан масжидларда жамоат намозига риоя қилинмаётгани ва кўр-кўрона ғарбнинг маданиятига берилиб кетиш”, деб жавоб берган эди.

Биродарим Абул Ҳасан бундан ташқари ёлғон кўринишларни ёмон кўради. юпунгина кийинади, оз ейди ва кам ухлайди. Такаллуфни, ортиқча ҳушомадни ёқтирмайди. Ҳаётида молу давлатнинг қиймати йўқ. Роббисига бўлган ишончни ҳамма нарсадан устун қўяди. Ишонган нарсасининг йўлида қатъият билан кураш олиб бориши намуна олишга арзийдиган ишдир. Унинг чуқур ихлоси бошқалар умидсизликка учраб турган бир пайтда унинг муваффақиятга эришганининг сиридир.

Гапни чўзиб юбордим. Шундай бўлсада биродарим Абул Ҳасан ҳақида ҳамма гапимни айтиб бўлганим йўқ!.... 


Аҳмад Ширбосий

Азҳари шариф ўқитувчиси


Биринчи боб
Жоҳилият замони
Биринчи фасл


Милодий олтинчи-еттинчи йиллар шубҳасиз тарихнинг энг таназзулга юз тутган даври бўлди. Зеро инсоният бир неча асрлардан бери пастга қулаб оғанаб ётар, ер юзида унинг қўлидан тутиб турғазиб қўядиган, пастга қулашининг олдини оладиган одам топилмас эди. Кунларнинг ўтиши унинг пастликка қулаши ва ахлоқий тубанлигини тезлатаётган эди. Ана шу асрда инсонлар ўз Холиқини унутиб юборган, бу билан ўзини ва келажагини унутган эди. Тўғри йўлини, яхши билан ёмоннинг, оқ билан қоранинг ўртасини ажратиш қобилиятини йўқотган эди. Пайғамбарларнинг даъватлари аллақачон унут бўлган эди. Улар ёқиб кетган чироқларни улар ўтиб кетганларидан кейин эсган кучли шамоллар ўчириб юборган ёки борининг ҳам нури хиралашиб кучсизлигидан уйлар ва шаҳарлар у ёқда турсин айрим қалбларни ҳам ёрита олмас эди. Диндорлар динларини фитналардан сақлаш ва ўзларини эҳтиётлаш учун ёки ҳаётнинг машаққатларидан қочиб ва ўзларининг тинчларини ўйлаб, дин, сиёсат, маънавият ва моддиёт курашида мағлубиятга учраганларидан ўзларини ҳаёт майдонидан четга олиб монастир, черков ва хилват жойлар кириб кетгандилар. Улардан ҳаёт майдонида қолганлари ҳам подшоҳлар ва дунё эгалари билан тил топишиб уларнинг гуноҳ ва зулмларида, одамларнинг молларини ноҳақдан олиб ейишларида бечора ва маҳкумлар ҳисобидан уларга ёрдам берар эдилар. Албатта инсоният раҳбарлик, салтанат, фаровон турмуш ва роҳатнинг бир шахсдан ўзига ўхшаш бошқа бир шахсга ўтиши билан ёки бир жамоадан зулму истибдодда ўзига ўхшаган бошқа бир жамоага ўтиши билан, инсонни инсонга раҳбарлик қилиши билан бахтсиз бўлиб қолмайди. Бу борлиқ қариб қартайиб мадорсиз қолган бир умматнинг таназзули билан, илдизлари чириб танаси пора пора бўлган давлатнинг қулаши билангина азоб чекади ва уҳ тортади эмас. Йўқ, аксинча  борлиқдаги қонуннинг талаби шунақа. Ҳар  куни бир одамнинг кўз ёшларининг тўкилиши битта ўткинчи подшоҳдан ва кетадиган султондан кўра азизроқдир. Борлиққа унинг кераги йўқ, бир кунгина бўлсада уни бахтиёр қилиш учун хизмат қилмаган, бир оз вақтга бўлсада унинг манфаати учун машаққат чекмаган кимса учун кўз ёши тўкишдан бошқа ишлари ҳам бор. Еру осмоннинг ҳар куни минг марталаб учраб турадиган бундай воқеа ва ҳодисалардан дийдаси қаттиқ қотиб кетган.    

  Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни. Экинзорларни ва яхши жойларни. Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар. Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик. Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар. (Духон:25-29)

Аксинча ана ўша султонлару миллатларнинг кўплари ернинг устидаги юк бўлишган, инсониятга вой бўлишган, сағир ва заиф одамларга азоб бўлишган. Инсоният жисмида ўзидан заҳар чиқариб бошқа томирлар ва нервларга таъсир қиладиган фасод ва мараз манбаи бўлишган. Ва ана шу мараз соғлом жисмларга ҳам юққан. Шундай экан унинг учун жарроҳлик амалиёти зарур бўлган. Ана шу хаста аъзони олиб ташлаб саломат жисмдан йироқлатиш оламлар парвардигорининг парвардигорлиги ва марҳаматининг улкан кўриниши бўлган. Бунинг учун инсоният аъзосидаги саломат аъзолар балки борлиқдаги ҳамма шахслар Унга санолар айтиши ва шукрлар қилиши керак бўлади.

Аммо – ўзлари анбиёларнинг буюк вазифаларини ўз зиммаларига олган, башарият оламига  инсоннинг жисмидаги офият сингари бўлсаларда,- мусулмонларнинг таназзулга юз тутишлари, давлатларининг завол топиши ва кучларини йўқотишлари халқнинг ёки ирқнинг ёхуд миллатнинг таназзули бўлмаган. Зеро унинг воқе бўлиши жуда енгил ва унинг кулфати жуда осондир. Бироқ у кишилик жамияти учун руҳ сингари бўлган буюк вазифанинг таназзулга юз тутиши бўлган. Дин ва дунёнинг низомини ушлаб турган устуннинг йиқилиши бўлган.

Мусулмонларнинг таназзулга юз тутишлари ва четга чиқиб қолишлари бу ҳодисага шунча аср ўтганидан кейин ҳақиқатда ҳам шарқу ғарбдаги ҳар қандай инсон ачинмоғи лозим бўлган ишларданми?

Ҳақиқатдан ҳам –миллатлар ва халойиқлар билан тўлиб кетган дунё – ушбу миллатнинг таназзули сабаб бирор нарсани йўқотдими? Йўқотган бўлса нимани йўқотди ва қанчалар мусибатли?

Халқаро нуфуз борасида мусулмонларни ортда қолдириб кетган ва Ислом давлатининг парчаларини ўз ичига қамраб олган давлатга асос солган Оврўпо халқлари раҳбарликни ўз қўлларига олганларидан кейин бу дунё қандай аҳволга келиб қолди ва бу халқлар нимага эришди? Дин, ахлоқ, сиёсат, ижтимоий ҳаёт ва инсониятнинг тақдири хусусида дунёга эгалик қилиш ҳамда  халоиқларга раҳбарлик қилиш борасидаги ана шу улкан алмашиш нималарга ўз таъсирини кўрсатди?

Агар мусулмон дунёси ўзининг ғафлатидан уйғонадиган ва ўз хатосини англаб етиб ҳаётни бошқаришни ўз қўлига оладиган бўлса вазият қандай бўлади?

Ана шу саволларнинг барчасига қуйидаги саҳифаларда жавоб беришга ҳаракат қиламиз!...

Абул Ҳасан Али ал-Ҳасаний


Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила....
Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Мусулмонларнинг аввал таназзулга юз тутиб кейин кучсизлашганларидан халойиқларга раҳбарлик қилишни қўлдан бой бериб қўйганлари охирда эса ҳаёт ва амал майдонидан четга чиқиб қолишлари бошқа миллат ва халқларнинг таназзулга учраши, ҳукумат ва давлатларнинг инқирозга юз тутиши, шоҳлар ва фотиҳларнинг мағлуб бўлиши, ғолиб жангчиларнинг ортга чекиниши, маданиятлар ва сиёсатларнинг кучга тўлгандан кейин куч- қудратини йўқотиши каби тарихда учраб такрорланиб турадиган ҳодисалар сингари эмас. Зеро бунақа воқеалар ҳар бир халқнинг тарихида жуда кўп марта содир бўлган. Бутун инсониятнинг тарихида бу сингари ишлар беҳисоб! Бироқ мусулмонларнинг таназзулга юз тутишлари тарихда беназир бўлган ғалати ҳодисадир. Ваҳоланки тарихда ҳар бир ғалати ҳодисанинг ўхшаш ва ўхшашлари бор.

Бу ҳодиса ўз давлати ва шаҳарларини қўлдан бой берган оилалар ва хонадонлар у ёқда турсин фақатгина арабларга тааллуқли бўлмаган, Исломга эътиқод қиладиган миллат ва элатларга ҳам тааллуқли бўлмаган. Балки бу умумбашарий мусибат бўлиб тарих ундан кўра бахтсизроқ ва ундан кўра умумроғини кўрмаган. Агар олам бу фалокатнинг ҳақиқатини англаб етганида эди, агар йўқотган нарсасининг миқдори ва қанчалик мусибатлигини билиб ўзидан муросасозлик пардасини юлиб ташлаганида эди ана шу мусибат бошига тушган бахтсиз кунни мотам ва қайғу куни, йиғи ва кўз ёши куни қилиб белгилаган бўларди. Дунёдаги миллат ва элатлар бир бирларига ҳамдардлик билдирган бўлардилар. Миллат мотам либосини кийган бўларди. Лекин ўша иш (мусулмонларнинг таназзули) бир кунда охирига етказилмасдан бир неча асрлар босқичма-босқич олиб борилди. Олам ҳозирги вақтга қадар бу ҳодисанинг тўғри хулосасини чиқарган эмас, уни тўғри баҳолаган эмас. Унинг бадбахтлиги ва маҳрумлигини ўлчаш учун тўғри миқёс унда йўқ.

Бу дунё бир замонлар бир қанча шаҳар ва ўлкаларни забт этиб башариятнинг қайсидир синфини ўзига қул қилиб роҳат фароғатга эришиб дунёга эгалик қилиб турган (қайсидир) давлатнинг инқирозга учрашидан ҳеч нарсани йўқотмаган. 


 Динлар ва миллатларга бир нигоҳ: 


Буюк динлар ўйинқароқлар ва лўттибозларнинг ўлжасига, мунофиқ ва бузиб талқин қилгувчиларнинг ўйинчоғига айланиб ўз кучи ва шаклу шамоилини йўқотиб бўлган эди. Фаразан у динларнинг илк вакиллари қайта тирилганларида уни таний олмаган бўлар эдилар. Маданият, таълим, ҳукумат ва сиёсат анархия (тартибсизлик), бўлиниш, парокандалик ва ёмон интизомлар майдони бўлиб қолди. Ҳокимлар зулм қилиб ўзлари билан ўзлари бўлиб қолдилар: на бу олам учун буюк вазифани зиммаларига олдилар ва на одамларни даъват қилишни. Маънан қашшоқлашиб кетдилар. Ҳаёт чашмаси қуриб қолди. Самовий диндан иборат соф қонунга ҳам башарият ишлаб чиққан ҳукмдан иборат аниқ низомга ҳам эга эмас эди.


Милодий олтинчи асрда Масиҳийлик:


Масиҳийлик бирор кун бўлсада маданиятга асос бўла оладиган ёки соясида бирор бир давлат тура оладиган даражада тушунарли, аниқ бўлган ва кишининг муаммоларини муолажа қила олган эмас. Бироқ унда Масиҳнинг таълимотидан асоратлар сақланиб қолган ва оддий тавҳид динидан бир озгинаси бор эди. Бас, Павел келиб унинг бор нурини ҳам ўчириб ташлади. Ва ўзи  кўчиб ўтган жоҳилиятнинг хурофотлари ва ўзи воя топган бутпарастлик қолдиқларини масиҳийликка қўшиб ташлади. Константин келиб қолганини ҳам тугатиб юборди. Ҳатто насронийлик юнон афсоналари, Рим  бутпарастлиги, Миср Афлотуни ва роҳибликдан иборат аралашма бўлиб қолди. Масиҳнинг озгина таълимоти бир томчи сув чуқурнинг ичига сингиб кетганига ўхшаб уларнинг қаршисида йўқ бўлиб кетди. Руҳиятга озуқа бўлмайдиган, ақлга мадад бўлмайдиган, туйғуларни ҳаракатга келтирмайдиган, ҳаёт чигалликларини ечиб бермайдиган ва йўлни ёритмайдиган қуруқ ақида ва анъаналар йиғиндиси бўлиб қолди. Ҳатто ўзгартиргувчилар томонидан қўшилган зиёдалар ва жоҳилларнинг таъвиллари сабабли инсон билан илм ва тафаккурнинг ўртасини ажратиб қўядиган бўлиб қолди. Замонлар ўтиши билан бутпарастча динга айланиб кетди. Қуръони каримни инглиз тилига таржима қилган Сейл (Sale) милодий олтинчи асрнинг насронийлари ҳақида қуйидагиларни айтади: “Масиҳийлар авлиё оталарга ва Масиҳнинг суврати акс эттирилган расмларга ибодат қилишда ҳаддан ошиб кетдилар. Ҳатто бу борада ҳозирги замоннинг католикларидан ҳам ўзиб кетдилар”. (Sale's Translation, p. 62 ( 1896))     


Рим империясидаги маҳаллий диний уруш:


Кейин динлар ҳақида ва уларнинг негизида одамларнинг фикрини чалғитадиган, унинг ақлини емирадиган ва амалий куч қудратини ютиб юборадиган фойдасиз тортишувлардан иборат қуруқ сафсата ва оғзаки мунозаралар авж олиб кетди. Бундай мунозаралар кўп ҳолларда қонли урушларга, вайронагарчилик, талон-торож ва ваҳшийликларга айланиб кетди. Илм даргоҳлари, ибодатхоналар ва уйлар бир бирига рақиб бўлган диний ҳарбий қароргоҳларга айлантирилди. Шаҳарлар фуқаролар уруши ичида қолди. Ана шу диний ихтилофнинг энг ёмон кўриниши Шом ва рим империяси насронийлари билан Миср насронийлари ўртасида бўлди ёки тўғрироқ ибора билан айтадиган бўлсак Суриянинг Православие христианлари бўлган Маликонийлар билан Мисрнинг Католик христианлари бўлган Монофизийлар ўртасида бўлди. Зеро Маликонийларнинг шиорлари Масиҳнинг табиати икки хил-ҳам илоҳлик ҳам инсонлик табиатига эга эканлигига эътиқод қилиш бўлса, Монофизийларнинг эътиқодича жаноби Масиҳнинг битта табиати бор. У ҳам бўлса   илоҳлик табиатидир. Ва масиҳдаги инсонлик табиати ана шу илоҳлик табиати ичига йўқ бўлиб кетган. Худди беқарор тубсиз денгизга томган сирконинг бир томчисига ўхшаб. Олтинчи ва еттинчи асрларда бу икки гуруҳнинг ўртасида ана шу қарама қаршилик кучайди. Ҳатто бир бирига рақобатда бўлган иккита динлар ўртасида бўладиган очиқ уруш ёхуд христианлар билан яҳудийлар ўртасида бўладиган қарама қаршиликка ўхшаб қолди. Ҳар бир гуруҳ иккинчи тарафни нотўғрига чиқарар эди. Доктор Альфред. C. Батлер шундай дейди:

“Ҳақиқатда ана ўша икки аср мисрликлар билан римликларнинг ўртасида муттасил курашлар даври бўлган. Жинсдаги  ихтилоф билан диндаги ихтилофлар ўша курашни кучайтирган. Диний ихтилоф жинсдаги ихтилофдан кўра кучлироқ эди. Чунки ўша вақтлардаги бош сабаб- ўша Суриянинг Маликонийлари билан Мисрнинг Монофизийлари ўртасидаги эди. Биринчи гуруҳ- номидан кўриниб турганидек,- император давлатининг, шоҳ ва шаҳарлар тарафдорлари бўлиб уларнинг эътиқодларича Масиҳнинг икки хил- инсонлик ва илоҳлик табиатлари мавжуд. Иккинчи гуруҳ яъни Миср Монофизийлари эса бу ақидани жирканч ва даҳшатли деб ҳисоблар эдилар ҳамда унга қарши шунчалик қаттиқ курашлар олиб борар эдиларки уни тасаввур қилиш ёки онгли одамлар, ҳаттоки Инжилга ишонадиганларнинг ўзларида бу ишнинг моҳияти қандайлигини билиш   биз учун осон бўлмайди”. (Арабларнинг Мисрни фатҳ этишлари/ Муҳаммад Фарид Абу Ҳомид араб тилига ўгирган)

Император Ҳирақл (610-641) 638- йилда Форсларнинг устидан ғалаба қозонганидан кейин империясидаги қарама-қарши тарафларни бирлаштиришга уриниб кўрди. Уларни келиштиришни истади. Ва шундай келишилди: одамлар Исо Масиҳнинг табиатининг моҳиятидан, унинг битта табиати бўлса нима-ю, иккита табиати бўлса нималигидан гапирмайдилар. Аммо улар Аллоҳнинг битта иродаси ва битта ҳукми борлигига гувоҳлик беришлари керак. 631-йилнинг бошларида ана шунга келишилди ҳам. Манусилий оқими империянинг ҳамда ундаги христиан ибодатхоналарининг тарафдорларининг расмий мазҳабига айланди. Ҳирақл барча воситаларни ишга солиб бошқа мазҳаблардан фарқ қиладиган янгича мазҳабни юзага келтиришга қарор қилди. Бироқ Қибтийлар унга қарши адоват эълон қилдилар ва ушбу бидъат ва ўзгартиришни қабул этмадилар. Унга сабр қилиб ўзларининг эски эътиқодлари йўлида ўлимни бошларига олдилар. Император секталарни бирлаштириш ва келишмовчиликка барҳам беришга яна бир карра уриниб кўрди. Ниҳоят одамларнинг Аллоҳнинг битта иродаси борлигини тан олишлари билан қаноатланди. Аммо бошқа масала, у ҳам бўлса ана ўша иродани амалда бажаришликни кейинга сурди, у ҳақда мунозара қилишни одамларга тақиқлаб қўйди. Ана ўшани расмий дин қилиб белгилади ва шарқ оламининг барча тарафларига уни элчилардан бериб юборди. Аммо бу дин Мисрдаги бўронларни тинчита олмади. Мисрда Кирснинг қўли билан даҳшатли азоб пайдо бўлди ва  ўн йил давом этди. Ана шу вақт давомида кишининг этини жунбушга келтирадиган ишлар содир бўлди. Одамларга азоб берилар кейин эса сувга чўктириш билан ўлдирилар эдилар. Машъалалар ёқилар ва унинг олови бадбахтларнинг баданига тутилар ҳатто ёғлари эриб ерга тушар эди. Маҳкумларни қум билан тўлдирилган халталарга солиб денгизга улоқтирилар эди. Бундан бошқа даҳшатли ишлар ҳам бор эди. 


Ижтимоий парчаланиш ва иқтисодий беқарорлик:


Рим империяси ва шарқий давлатларда ижтимоий парчаланиш чўққи даражага етди. Фуқароларнинг машаққатлари кўпайганига қарамай ўлпонлар кўпайтирилди, солиқлар оширилди. Ҳатто шаҳар аҳли ҳукуматдан шикоятлар қилар ва уларни қаттиқ ёмон кўрар эдилар. Унинг ўрнига бошқа ҳар қандай ҳукумат келишини афзал билишар эди. Ижара ҳақлари ва мусодара қилишлар сабр косасини тўлдириб юборган эди. Шунинг учун улкан нотинчликлар ва қўзғолонлар содир бўлди. 532-йилдаги норозилик намойишларида пойтахтда ўттиз минг киши ҳалок бўлди. (Encyclopeadia Britanica. See Justin). Ҳаётда иқтисодга бўлган қаттиқ муҳтож бўлинишга қарамасдан одамлар бу борада исрофгарчиликка йўл қўйган, исроф қилишда энг чўққи даражага етиб боришган эдилар. Ҳамманинг ғами қандай қилиб бўлмасин молу давлат топиш, кейин ўша молу давлатни ясан тусанга, дабдаба ва шаҳватларни қондириш учун ишлатишлик бўлиб қолди. 

Яхшилик устунлари йиқилди, ахлоқ таянчлари қулади. Ҳатто одамлар оила қуриб яшашдан кўра ўз орзу ҳавасларига эркингина эришиш мақсадида уйланмасдан яшашни афзал биладиган бўлиб қолдилар.(The History of Decline and Fall of the Roman Empire by Edward Gippon v. 3 . p .). (Сейл) айтганидек адолат бозорларда олди сотди қилинадиган молга айланиб қолди. Порахўрлик ва хиёнат одамларни руҳлантирар эди. Инглиз тарихчиси (Gibbon) шундай дейди: “Олтинчи асрнинг охирларида империя энг сўнги нуқтасига қадар пастлашиб кетган эди”. (The History of Decline and Fall of the Roman Empire V. Y . P . 13 ). Империя худди улкан бир дарахтга ўхшаб қолган бўлиб дунё халқлари унинг узун соясида баъзи баъзида соялаб кетадиган бўлиб қолдилар. Империянинг фақатгина кундан кунга қуриб бораётган танаси қолган эди холос. (The History of Decline and Fall of the Roman Empire V. Y . P . 13). “Муаррихлар учун дунё тарихи”нинг муаллифлари қуйидагиларни ёзадилар: “Тезда вайрон бўлган ва ўз шарафини ва тараққиётини ҳеч хам қайта тиклай олмайдиган улкан шаҳарлар ўша даврда Византия империясининг бошига тушган даҳшатли таназзулнинг шоҳидларидир. Ана шу таназзул бож ва солиқларда ҳаддан ошиш, савдо сотиқ борасида таназзулга учраш, деҳқончиликнинг эътиборсиз қолиши ва ўлкалардаги биноларнинг емирилишига сабаб бўлган эди”. (Historian's History of the World V . VII p . 175). 


Рим империяси даврида Мисрдаги диний ва иқтисодий вазият:


Нил дарёси ва қўшимча мўл кўлликнинг бахтли соҳиби бўлган Миср ҳақида гапирадиган бўлсак еттинчи асрнинг насронийликда ва Рим империясидаги  энг бадбахт шаҳарларидан бири эди. Насронийликдан топган фойдаси Масиҳнинг табиати, ана шу табиатнинг ортидаги фалсафа ҳамда илоҳий фалсафа хусусида мунозаралар ва ихтилофлардан бошқа нарса бўлмаган. Еттинчи асрда бу ихтилофлар энг ёмон кўриниш олди ва одамларнинг ақлий ва амалий  қувватини заиф ҳолга келтириб қўйди. Иккинчи тарафдан эришган нарсаси эса дин борасида қаттиқ таъқибга учраш, сиёсат борасида кучли истибдод бўлиб унинг йўлида ўн йил бир неча йиллардан буён диний тафтиш даврида Оврўпо халқлари тортган аччиқ азобларни тортди. Ана шу нарсалар Мисрни ҳаётдаги барча орзулардан, дин ва маънавиятнинг ҳар қандай шарафли вазифаларидан тўсиб қўйди. Шундай қилиб Миср Римнинг мустамлакаси бўлишига қарамай на сиёсий эркинликдан баҳра олди ва Насроний бўлишига қарамай на диний- мафкуравий эркинликдан баҳра олди. 

Доктор Гюстав Ле Бон ўзининг “Араблар маданияти” номли китобида шундай ёзади:

“Дарҳақиқат Миср Насронийликни қабул қилишга мажбур қилингандир. Бироқ у ана шу иш сабабли фақатгина арабларнинг фатҳ қилиши билан қутила олган таназзулнинг сўнги нуқтасига қадар тушиб кетди. Ўша пайтларда кўплаб диний қарама- қаршиликларнинг аренаси бўлиб қолган Миср умидсизлик ва оғир аҳволни бошидан кечирар эди. Мисрликлар ана ўша қарама-қаршиликларни деб бир бирларини ўлдирар ва бир бирларига лаънатлар ўқир эдилар. Диний бўлинишлар еб битирган ва ҳокимларнинг мустабидликлари ҳолдан тойдирган Миср ўзининг хўжайини бўлган Римга нисбатан қаттиқ нафрат қилар, Константинополнинг золим императорларининг чангалидан озод бўлиш фурсатини кутиб ётар эди”. (Араблар маданияти. Одил Зуайтир араб тилига ўгирган. Тўртинчи фасл).

Доктор  C. Батлер ўзининг “Арабларнинг Мисрни забт этишлари” номли китобида шундай ёзади:

“Шу нарса ҳақиқатки еттинчи асрда дин масалалари Мисрда одамлар учун сиёсий масалалардан кўра кўпроқ аҳамиятли эди. Бир биридан фарқ қилгувчи секталар  ҳукуматни бошқариш масалаларига асосланмаган эди. Балки барча келишмовчиликлар эътиқод ва диёнат ишлари устида бўлар эди. Одамлар динга эзгу амаллар қилиш учун инсонларга ёрдами тегадиган нарсаларнинг манбаи сифатида қарамасдилар. Аксинча дин уларнинг назарида муайян асосларга эътиқод қилишдан бошқа нарса эмас эди.

Одамларнинг барча ихтилофлари ва қўпол мунозаралари эътиқод қилинадиган масалалар ўртасидаги нозик фарқлардан иборат сохта хаёллар устида бўлар эди. Аҳамиятсиз ишларни, диннинг асосларидаги фарқлар, табиатдан ташқаридаги англаб етиш аҳамиятсиз ва идрок қилиш машаққатли бўлган фалсафани деб ўз ҳаётларини хатарга қўяр эдилар”. (Арабларнинг Мисрни забт этишлари). 

Бундан ташқари Рим Мисрнинг ресурсларини тугатиш ва унинг “қонини сўриб олиш” мақсади билан уни “соғиладиган қўй” қилиб олган эди. Алферд шундай ёзади:

“Румликлар Мисрликлар устидан жизя ва бошқа кўплаб солиқлар солиб қўйган эди... Шу нарса шубҳасизки румликлар солган солиқлар тоқатдан ташқари бўлиб одамлар орасида адолатсиз жорий қилинган эди”. (Юқоридаги манба).

“Муаррихлар учун дунё тарихи” китобининг муаллифлари шундай ёзадилар:

“Шубҳасиз Миср Византия империясининг иқтисодиётига ўз ҳосили ва ишлаб чиқарган маҳсулотларининг каттагина қисмини қўшиб берар эди. Мисрлик деҳқонлар табақаси -ҳар қандай сиёсий қувват ва нуфуздан маҳрум бўлиш билан бирга- Рим империясига солиқлардан ташқари ер ижараси сингари ўлпонлар тўлашга мажбур эдилар. Ана шу даврда Мисрнинг бойликлари тугаб камайиб борар эди”. 

Ана шу тарзда Миср диний таъқиб, сиёсий истибдод ва иқтисодий эксплуатация сингари ишлар билан машғул бўлиб унинг тиниқ ҳаёти лойқа бўлган ва ҳар қандай қадр қимматдан мосуво қолган эди.


Ҳабашистон (Эфиопия):

Империянинг ён қўшниси бўлган Ҳабашистон ҳам Монофизийлик сектасида бўлган. Шу билан бирга баъзилари ёввойиликдан кўчириб олинган кўплаб бутларга ибодат қилар эди. Тавҳид будпарастликнинг ривожланган бир кўриниши бўлган. Унга насронийликнинг исми ва атамаларидан иборат либос кийгазиб қўйганлар. Динда руҳ йўқ бўлган, дунёда интилиш бўлмаган. Никия бирлашмаси уни диний масалаларда мустақил бўлмаган, шубҳасиз у Александрнинг салтанатига тобе бўлган деб ҳукм чиқарган. 


Шимолий – ғарбий Оврўпо халқлари:

Оврўпонинг шимол ва ғарбида яшайдиган халқлар тамоман жоҳиллик ва саводсизлик ҳамда қонли урушлар соясида тентираб юрар эдилар. Уларда ҳалигача маданият ва илм тонги отмаган, илм ва маданият борасида ўз вазифасини адо этмоғи учун ўзининг Андалусия аренасида намоён бўлмаган эди. Улар инсоният цивилизацияси карвони ўтадиган йўлдан жуда ҳам четда бўлишган. Озгинасини ҳисобга олмаганда на улар оламни билишган ва на маданийлашган олам уларни. Шарқу ғарбда рўй бераётган тарихнинг юзини ўзгартириб юборадиган ишлар уларда бўлмаган эди. Улар ўспирин насронийлик билан қариган бутпарастликнинг ўртасида бўлишган. Диний жабҳада ҳам вазифа эгаси бўлмаган сиёсатда ҳам байроқ эгаси бўлмаган.

H. G. Вельс шундай дейди:

“Ўша пайтларда ғарбий Оврўпода бирлик ва тартибнинг аломатлари мавжуд бўлмаган”. (A Short History of the World .H . G . Wels)

Robert Briffault айтади: 

“Дарҳақиқат Оврўпо бешинчи асрдан то ўнични асрга қадар қоронғу зулматлар ичида ётган бўлган. Ана шу зулмат кундан кунга қоронғулашиб ортиб бормоқда эди. Ана ўша вақтларнинг варварлиги ҳаммасидан қўрқинчли ва аввалги даврдаги ёввойиликдан кўра даҳшатлироқ эди. Чунки у катта цивилизациянинг ачиган  жуссасига жуда ўхшаб кетар эди. Ана шу цивилизациянинг белгилари ўчиб завол топиб бўлган эди. Ўтмишда ана шу цивилизация етиб борган ва авжига чиққан Италия ва Франция каби  катта катта давлатлар ҳалокат, харобалик ва анархиянинг ўлжасига айланган эди”. (The Making of Humanity, Robert Briffault P . 164)


Яҳудийлар:

Оврўпо, Осиё ва Африқода диннинг моҳияти жиҳатидан ер юзидаги энг бой ва  диннинг маънолари ва истилоҳларини энг яхши англаб етадиган халқлардан бири бор эди. Улар- яҳудийлар эди. Аммо улар цивилизация ва сиёсатнинг ёки диннинг бошқаларга таъсир қила оладиган омилларидан бири бўлмаганлар. Узоқ  асрлардан буён уларга ҳам бошқалар ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолганди. Улар ҳам таъқиб ва истибдоднинг, қувғин ва бадарғаликнинг, азоб ва балонинг нишонига айланиб қолишган эди. Ўзларига  хос бўлган ва узоқ йиллик қуллик, даҳшатли таъқиблар, миллий такаббурлик, насаб билан мағрурланиш, очкўзлик, порахўрлик ва молпарастлик каби     уларни ер юзидаги миллатлардан ажратиб турадиган тарихлари уларга бошқа ҳеч бир халқларда учрамайдиган ғароиб бир руҳиятни мерос қолдирган эди. Асрлар ва авлодлар оша уларга шиор бўлиб қолган ахлоқий хусусятлари билан ажралиб турардилар. Мағлубият вақтида итоаткор бўлиб ғолиб келганларида зўравонлик ва ёмон хулқ, барча вазиятларда мунофиқлик ва фирибгарлик, бағритошлик, ўзим бўлайлик, одамларнинг молларини ноҳақ ейишлик, Аллоҳнинг йўлидан тўсишликлари ана шулар сирасидандир. Батаҳқиқ Қуръони карим уларни жуда ҳам аниқ қилиб тавсифлаган. Олтинчи еттинчи асрларда уларнинг ахлоқан тубанлашганлари, маънан бузулганликлари, ижтимоий томондан фасодга берилганликларини тасвирлаб берган. Улар ана шу ишлари сабаблик халқларга раҳнамолик қилиш ва дунёга бошқарувчилик қилишдан четлатилганлар.


Яҳудийлар билан Насронийлар ораси:

Еттинчи асрнинг бошларида яҳудийлар билан насронийларни бир бирларига нисбатан адоват қилишларига сабаб бўладиган ҳодислар янгиланиб уларнинг эътиборини тушириб юборди. Фокус (610 м.й) ҳукмронлигининг охирги йилида яҳудийлар Антокиядаги Насронийларга ҳужум қилдилар. Шунда у ўзининг лашкарбошиси “Абнусус”ни уларнинг қўзғолонини бостириш учун юборди. У эса бориб ўз ишини камёб қаттиқлик билан уддалади: ҳаммани ўлдирди, қиличдан ўткарди, осди, сувга чўкди, азоб берди, ваҳший ҳайвонларнинг олдига ташлаб едирди.

Бундай ишлар яҳудийлар билан насронийларнинг орасида такрор такрор бўлиб турар эди. Мақризий ўзининг “ал-Хутот” китобида шундай ёзади:

“Рум қироли Voukaнинг замонида Форсларнинг шоҳи Кисро ўз қўшинларини Шом ўлкаси ва Мисрга юборади. Улар Қуддус, Фаластин ва бутун Шом ўлкасидаги черковларни хароб қиладилар, барча насронийларни қатл қиладилар. Ўз мақсадлари йўлида Мисрга келиб улардан кўплаб халоиқларни ўлдирадилар. Сон саноқсизларини аср оладилар. Яҳудийлар насронийларга қарши жангларда ва черковларни бузишда уларга ёрдам берадилар. Табария ва жабал ал- Жалилдагидаги ҳамда Носирия сур қишлоғидаги форслар ва Қуддуқ шаҳарлари томонга юзланиб насронийларнинг ҳамма нарсаларини ўзлаштириб олдилар, уларга қаттиқ зулм бердилар, уларнинг иккита черковларини бузиб ташлаб уй жойларини  ёқиб юбордилар. Хочнинг бир бўлагини узиб олдилар, Қуддус патриархини ва унинг кўплаб шерикларини асрга олдилар”.

Форсларнинг Мисрни забт этишларини зикр қилганидан кейин шундай дейди:

“Ўша пайтда яҳудийлар Сур шаҳрида қўзғолон кўтардилар ва ўз юртларида қолганларига ҳам одам юбориб насронийларга ҳужум қилишга ва уларни ўлдиришга келишиб олдилар. Уларнинг ўрталарида йигирма минга яқин яҳудийлар тўпланган бир уруш бўлди. Улар Сур шаҳридан ташқаридаги насронийларнинг черковларини бузиб ташладилар. Насронийлар улардан кучли келиб уларни синдирдилар. Натижада яҳудийлар шармандаларча ортга чекиндилар ва улардан кўплари ўлдирилди. Ҳирақл Констинаполдаги Румни эгаллаган ва Кисрога қарши ўзи ўйлаб топган ҳийласи билан форсларни мағлуб этган ҳатто Кисро улардан қочиб кетган эди. Сўнгра Ҳирақл Шом ва Миср ерларини ўзлаштириш ҳамда форслар хароб қилган ерларни обод қилиш мақсадида Констинаполдан юриш қилади. Шунда Табария ва бошқа ерлардаги яҳудийлар пешвоз чиқиб уларга омонлик бериш ва ана шу омонлик беришга қасам ичишни талаб қилиб юксак ҳадялар тақдим қилдилар. Ҳирақл уларга омонлик бериб қасам ичди. Кейин Қуддусга кирганида насронийлар уни Инжил, ҳоч, дуд ва ёқилган шамлар билан қарши олдилар. Шаҳар, ундаги черковлар ва биноларини харобага айланган ҳолда кўрган Ҳирақл бундан қаттиқ хафа бўлиб ачинди. Насрноийлар яҳудийларнинг форслар билан бирга уларга ҳужум қилиб черковларни бузганлари, уларнинг форслардан кўра қаттиқроқ азоб берганлари, бошқалардан кўра улар кўпроқ насронийларни ўлдирганликларини унга айтиб яҳудийларга ҳужум қилишга ундадилар ва шу ишни унга мақбул қилиб кўрсатдилар. Ҳирақл уларга омонлик бергани ва бунинг учун қасам ичганини рўкач қилганида роҳиблари, патриархлари ва руҳонийлари яҳудийларни ўлдириш унинг учун гуноҳ эмас. Чунки улар ҳийла қилганлари учун Ҳирақл уларнинг қилган ишларидан бехабар ҳолда омонлик берган, дея фатво чиқардилар. Ҳатто унинг номидан ўзлари ва насронийларнинг ҳаммасини асрлар давомида ҳар йили жума куни рўза тутиш билан қасамининг каффоратини адо этадиган бўлдилар. Ҳирақл уларнинг сўзларини қабул қилиб яҳудийларга қарши қақшатқич ҳужум қилди ва ўша ҳужумда уларни қириб ташлади. Ҳатто Миср ва Шомдаги Рим ерларида улардан фақатгина ким қочиб беркинган бўлса ўшалар тирик қолдилар...”.

Ана шу айтилганлардан бу икки гуруҳ- яҳудийлар ва насронийларнинг қанчалар шафқатсиз ва одамларнинг қонига ташналикларини, душмандан ўч олиш учун фурсат пойлаши ва бу борада ҳудудларга риоя қилмасликларини билиб оламиз. Ана шу тубан ахлоқ ва инсоннинг ҳаётини беқадр билиш билан ҳеч бир тоифа ёки халқ ҳақиқат, адолат ва тинчлик вазифасини адо этиши, унинг соясида ва ҳукмронлиги остида башариятга саодат бағишлаши мумкин эмас.



Эрон ва ундаги вайронкор ҳаракатлар:

    Маданиятлашган дунёга ҳукмронлик қилишни Рум билан бўлишиб олган Форсликлар ҳақида тўхталадиган бўлсак эски майдон дунёга танилган энг буюк бузғунчиларнинг фаолият юритишлари учун эди. Узоқ замонлардан буён бу ерда ахлоқ асослари тебраниб қолган эди. Мўътадил  иқлим аҳллари ҳаром ва мамқут иш эканлигини эътироф этган насаб жиҳатидан никоҳи ҳаром қилинган аёлларни никоҳига олиш-олмаслик  борасида ихтилоф ва тортишувлар давом этар эди. Ҳатто милодий бешинчи асрнинг охирларида ҳукмронлик қилган Яздажирд II ўзининг қизига уйланиб кейин ўлдирган. Олтинчи асрда подшоҳлик қилган Баҳром Чўпин ўзининг синглисига уйланган бўлган. 

Даниядаги Копенгаген университетининг шарқ тиллари ўқитувчиси, Эрон тарихи мутахассиси Профессор Артур Кристенсен ўзининг “Сосонийлар даврида Эрон” китобида шундай ёзади:

“Сосонийлар даврига замондош бўлган тарихчилардан  Jathias ва бошқалар эронликларнинг никоҳи ҳаром қилинган аёлларга уйланиш одатлари бўлганлигини тасдиқлайди. Сосонийлар даврининг тарихида бундай никоҳнинг кўплаб мисоллари мавжуд. Баҳром Чўпин ва Чуштсеплар насроний бўлишларидан олдин маҳрамларига уйланишган. Бундай никоҳ эронликлар учун гуноҳ саналмаган. Аксинча Аллоҳга яқин қиладиган эзгу амаллардан бири ҳисобланган. Эҳтимол хитойлик сайёҳ Хитуэн Цанг: “Эронликлар ҳеч қандай чекловларсиз уйланадилар”,  деганида ана шу никоҳга ишора қилган бўлса ажаб эмас”. 

Милодий учинчи асрда Моний пайдо бўлди. У  ўлкада ҳукмрон бўлган шаҳватпарастликка қарши чиқиб, кишининг табиатига тўғри келмайдиган қабиҳ бир ишни инкор қилиш учун, унинг тасаввуридаги нур ва зулмат ўртасидаги кураш натижасида пайдо бўлган эди. Шунинг учун у ана шу дунёдаги ёмонликларга чек қўйиш мақсадида уйланмасдан яшашга чақирди. Нурнинг зулмат билан қўшилиши ундан қутулиш керак бўлган ёмонликдир дея эълон қилиб наслни қирқишлик билан нурга зулматнинг устидан ғалаба қилишига ёрдам бериш учун никоҳни ҳаром қилди. 276 милодий санада бу одам дунёни хароб қилишга чақирмоқда, шунинг учун ўзи истаган мақсадга эришишдан олдин унинг ўзини вайрон этишдан бошлаш керак деб Баҳром уни қатл этдиради. Аммо унинг таълимоти унинг ўлими билан тўхтаб қолмади. Аксинча Ислом ғалаба қилган даврдан кейин ҳам сақланиб қолди. 

Кейин Монийнинг зарарли таълимотларидан 487 милодийда туғилган Маздакнинг чақириқлари остида янгича кўринишда пайдо бўлди. Маздак барча одамлар тенгдирлар, уларнинг ўрталарида тафовут йўқ, шундай бўлгач улар тенг бўлиб яшамоқлари лозим, уларнинг ўрталарида тафовут бўлиши мумкин эмас, дея эълон қилди. Молу давлат нафслар тарафидан қаттиқ ҳимоя қилинадиган ва сақланадиган нарсалардан бўлгани учун ҳам Маздак айнан ана шу нарсада ҳамма тенг ва шерик бўлишлари керак дер эди.

Шаҳристоний шундай дейди: “У (яъни, Маздак) хотинларнинг  ва молу давлат борасида одамлар худди сув, олов ва овқатда шерик бўлганларига ўхшаб уларда ҳам тенг шерик бўладиганга чиқарди”. (ал-Милал ван-Ниҳал)

Ушбу чақириқ ёшлар, бадавлат кишилар ва ишратга берилганларга ёқиб тушди. Шунингдек шоҳнинг саройидагиларга ҳам мақбул келганидан шоҳ Қубод уни ўз ҳимоясига олди ва унинг тарқалиши фоллашиши учун ҳамда уни қўллаш учун ёрдам беришга бошлади. Ҳатто Эрон унинг таъсирида ахлоқ томонидан тартибсизлик ва шаҳватларнинг туғёнига ғарқ бўлиб кетди. Табарий ёзадилар: “Пасткашлар буни ўзларига фарз қилиб олдилар ва буни ғанимат билиб Маздак ҳамда унинг тарафдорлари сафига қўшилиб улар билан елкама-елка турдилар. Бас одамлар уларга қизиқиб қолдилар ва уларнинг ишлари кучайиб ҳатто одамларнинг уйларига кирадиган, ўзини ҳимоя қила олмайдиганларнинг уй-жойини, хотини ва молу давлатини тортиб оладиган бўлдилар. Қубодни бу ишни маъқуллашга мажбур қилдилар ва бўлмаса уни шоҳликдан ағдариш билан қўрқитдилар. Бир оз ўтмай туриб киши ўзининг боласини, бола эса отаси кимлигини билмайдиган ва ҳеч нарсасиз қоладиган бўлиб қолди...”. Кейин давом этиб шундай дейди: “Қубод уларни қўллаб қувватлаб турган вақтида улар учун энг яхши подшоҳ бўлиб қолди. Аммо мамлакат тартибсизлик ва инқирозга ғарқ бўлиб қолди”.


Кисроларни муқаддас билиш:

    Форсларнинг шоҳлари –кисролар ўзларининг томирларида илоҳий қон оқаётганини даъво қилар эдилар. Форслар учун худди олиҳалар сингари эдилар. Уларнинг табиатларида самодан берилган юксак бир нарса бор деб эътиқод қилардилар. Уларни кечирар, уларнинг илоҳ эканликлари ҳақида қўшиқлар айтар, уларни ҳар қандай қонун, ҳар қандай танқид ва ҳар қандай башардан устун деб билар эдилар. Уларнинг исмларини тилга олиш, уларнинг ўриндиқларига ўтириш мумкин эмас деб билар эдилар. Уларнинг ҳар бир одам устидан ҳақлари бор, ҳеч бир инсоннинг уларда ҳаққи йўқ дея эътиқод қилар эдилар. Ўзларидан орттириб бировга берган моллари ва ҳар хил неъматлари шубҳасиз унинг учун бир садақа ва илтифот деб қаралар эди. Одамлар учун мумкин бўлган иш фақатгина қулоқ тутиб итоат этишлик эди. Битта алоҳида уй- Кайёний уйини хослаб тож кийишликка фақатгина ўша уйнинг вакиллари ҳақли деб эътиқод қилар эдилар. Ана шу ҳуқуқ уларда авлоддан авлодга ўтишда давом этарди. Бу хусусда фақат “золим” ёки “пасткаш даъвогар”гина мужодала қилган. Агар ана шу оилада ёши катта одам топилмаса ўзларига ёш болани, агар эркак топилмаса аёл кишини ўзларига шоҳ қилиб олар эдилар. Бинобарин Шеруяҳдан сўнг унинг етти яшар ўғли Ардашер шоҳлик қилган. Кисро Парвизнинг ўғли Фаррухзод Хусрав болалигидан подшоҳлик қилган. Кисронинг қизи Бузонни, шунингдек унинг иккинчи қизи Азармидухтлар ҳам подшоҳлик қилганлар. Рустам, Чобон ва улардан бошқаларга ўхшаган бирор бир катталарини ўзларига шоҳ қилиш хаёлларига ҳам келмаган. Чунки бошқалар шоҳнинг оиласидан бўлмаганлар.


    Табақалар ўртасидаги тафовут:

    Ўзларидан бўлган руҳонийлар ва улуғлари ҳақида ҳам худди шу сингари эътиқодда бўлганлар. Зеро уларнинг яратилишлари, ақллари ва нафслари ҳамманикидан устун деб билишган ҳамда уларга ҳеч бир чекловсиз ҳукмронликни берганлар, уларга тўлиқ бўйинсунишган. “Сосонийлар даврида Эрон” тарихининг муаллифи Профессор Артур Кристенсен шундай дейди:

    “Эрон жамияти насаб ва касбнинг эътиборига асосан ташкил топган эди. Жамиятдаги табақалар ўртасида катта жарлик бор бўлиб унинг устида кўприк ҳам ўртасини бириктириб турадиган алоқа ҳам бўлмаган. Ҳукумат одамлар оммасини ҳеч ким амирнинг ёки киборларнинг кўчмас мулкини сотиб олмасин дея огоҳлантирар эдилар. Сосонийлар сиёсатидаги қоидалар ҳар кимга насабига қараб эътибор берган ва ундан ортиғига қараб ҳам қўймаган. Ҳеч ким Аллоҳ таоло унинг учун яратган касбидан ўзга касбни танлай олмаган. Эрон шоҳлари насаби пастларга ҳеч бир мансабни бермаганлар. Омма халқ ҳам ўшалар сингари бир биридан ажралиб турган. Ҳар кимсанинг жамиятда белгилаб қўйилган ўз ўрни бўлган”.

    Халоиқларнинг ўртасидаги ана шу тафовутда инсониятни пастга уришлик бордир. Бу нарса амирлар ва ашрофларнинг мажлисларида яққол намоён бўлади. Чунки одамлар амирларнинг тепаларида худди тош каби қотиб турганлар ва ит ўрнида кўрилганлар. Уларнинг бу ишлари мусулмонларнинг элчисига маъқул келмаган ва бу ишни қоралаган. Табарий ривоят қилган ҳадисда форсларнинг ўз одатларига биноан улуғларига нисбатан қанчалар итоаткор ва бўйинсунивчи бўлганликлари аниқ бўлади. У шундай деган: “Абу Усмон ан-Наҳдийдан: “Муғийра кўприкнинг олдига келгач ундан ўтиб форсларнинг олдига борди. Улар Муғийрани ўтқаздириб Рустамдан киришига ижозат сўрадилар. Улар бепарволик билан ўзларининг кийимларидан бирор нарсани ўзгартирмадилар. Муғийра ибн Шуъба келганида одамлар ўзларининг либосларида эдилар: бошларида тожлар, тиллодан тўқилган либослар, ўтирадиган жойлари соҳибларидан бир камон ўқичалик узоқ масофада бўлганидан то ўшанча юрилмаса соҳибларига қўллари етмасди.  Муғийра кириб келганида унинг тўртта ўрам сочи бор эди. Юриб келиб Рустам ўтирган сўридаги тўшакнинг устига ўтириб олди. Улар эса дарҳол ўрниларидан туриб уни силкаб пастга туширдилар. Шунда у: “Сиз ҳақингизда бизга узуқ-юлуқ гаплар етиб борар эди. Мен сизлардан кўра эси паст кишиларни кўрмаяпман. Биз араблар ҳаммамиз тенгмиз. Агар душман бўлмаса бир биримизни қул санамаймиз. Мен ўйлабманки сизлар ҳам бизга ўхшаб ўз қавмингизни бир хил кўрасизлар деб. Ҳозир қилган ишингиздан кўра баъзингиз баъзингизнинг эгаси эканлигидан мени хабардор қилсангизлар яхшироқ бўлар эди. Сизларнинг бу ишингизни бизлар қилмаймиз. Мен ўзим сизнинг олдингизга келмадим. Аммо ўзингиз мени чақирдингиз. Бугун билдимки сизларнинг ишларингиз битмоқда ва сиз мағлуб бўлиш арафасидасиз. Бундай феъл атвор ва бундай ақллар билан ҳеч бир подшоҳ узоқ вақт қолмайди”, деди”.


Форс миллатини муқаддаслаштириш:

Кейин улар форс миллатини жуда ҳам муқаддас деб биладилар. Уларнинг фикрларича форслар бошқа миллат ва халқлардан кўра устун турадилар. Аллоҳ таоло бу миллатни бошқа ҳеч кимга бермаган неъмат ва сийловлар билан хослаб қўйган. Ўзларидан бошқа халқларга паст ва ҳақир назари билан қарар эдилар, уларни масхара ва камситишлар бор бўлган лақаблар билан чақирар эдилар.


Оташпарастлик ва унинг ҳаётдаги таъсири:

Улар қадим замонларда Аллоҳга ибодат ва сажда қилар эдилар. Кейинроқ ўзларидан олдин ўтганларга ўхшаб қуёш ва ойни, юлдузларни ва бошқа самовий жисмларни муқаддас биладиган бўлиб кетдилар. Форс диёнатининг эгаси бўлган Зардўшт пайдо бўлиб, -у яккахудоликка даъват қилган ва санамларни синдирган дейилади,-  Аллоҳнинг нури борлиқдаги барча ялтироқ ва порлоқ нарсаларда порлаб туради, деб намоз вақтида қуёш ва олов тарафга юзланишни буюрди. Чунки нур илоҳга ишора қилади, дер эди. Тўртта унсур- олов, ҳаво, тупроқ ва сувни ифлос қилмасликка буюрар эди. Ундан сўнг уламолар пайдо бўлиб зардўштийлар учун ҳар хил қонунлар белгилаб бердилар. Олов керак бўладиган нарсалар билан шуғулланишни уларга ҳаром қилиб фақатгина савдо сотиқ ва деҳқончилик билан машғул бўлишди. Оловни шу қадар муқаддас билиш ва ибодат вақтида унга қибла сифатида юзланиш орқали одамлар аста секин унга ибодат қилишга ўта бошладилар. Бориб бориб айнан ўшанга ибодат қиладиган, унинг унга атаб ибодатхоналар ва ҳайкаллар бино қиладиган бўлдилар. Оташпарастликдан бошқа ҳар қандай ақида ва диёнат инқирозга юз тутиб ҳақиқат ноаниқ бўлиб қолди, тарих ёддан кўтарилди.

Олов ўзига сиғинадиганлар учун бирор бир қонунчиликни кўрсатиб бера олмагани, пайғамбарлар юбора олмагани, уларнинг ҳаётларига аралашиб жиноятчиларни жазолашга қурби етмаганидан кейин мажусийлар наздида дин махсус вақтлар ва махсус жойларда адо этиладиган ананалар ва киядиган либослардан иборат бўлиб қолди. Аммо ибодатхонадан ташқарисида, ўз уйлари ичида, раҳбарларининг уйлари ва тасарруфотларида, сиёсат ва жамиятда бўлса улар ўз хоҳишларига қараб иш тутадиган “озод” кишиларга айланиб қолдилар. Ҳамма замон ва шаҳарлардаги мушрикларга ўхшаб нафсларини буюрган ёки фикрлари олиб борган, ёхуд ўзларига фойда келтирадиган ишларни қиладиган бўлиб қолдилар.

Шундай қилиб форс миллати ўз ҳаётидаги нафсни тарбия қиладиган, ахлоқни тартибга соладиган, шаҳватларни кесадиган, тақвога ва эзгу ишларга буюрадиган, оила учун низом, манзил учун тадбир, давлат учун сиёсат бўладиган, халқ учун дастур бўлиб одамлар билан золим подшоҳларнинг ўртасига тўғаноқ бўладиган, золимнинг қўлидан тутиб мазлумнинг ҳақини олиб берадиган кенгқамровли чуқур бир диндан маҳрумга айланди. Одоб- ахлоқ ва амал борасида мажусийлар билан динсизлар ва ҳамманарса мумкин дейдиганларнинг ўртасида фарқ бўлмай қолди.


Хитойдаги диёнатлар:

Ана шу даврда Хитойда учта дин- “Лао цзы”, “Конфуцийлик”, ва “Буддизм” динлари кенг тарқалган бўлган. Шулардан биринчиси яқин вақт ичида бутпарастликка айланиб қолганидан ташқари амалиётдан кўра кўпроқ назарияларга аҳамият қаратган. Унга эргашганлар таркидунё қилишган ва уйланмаган, аёлларга назар солмаган ва улар билан муносабатда бўлишмаган. Зотан бу дин тўғри ҳаёт ёки адолатли ҳукуматга асос бўлиши мумкин эмас. Ҳаттоки унга асос солгувчи кишидан кейин келганлар унга хилоф иш қилиб унинг ўрнига бошқасига ўтиб кетишга мажбур бўлганлар.

Конфуцийлик бўлса назариялардан кўра амалиётга кўпроқ эътибор қаратган. Аммо ундаги таълимотлар ана шу дунёнинг ишларига, моддий, сиёсий ва маъмурий ишларни юритишга чекланиб қолган бўлган. Унинг тарафдорлари –айрим вақтларда- аниқ бир илоҳга эътиқод қилмаганлар. Шунинг учун ўзлари истаган дарахт ва дарёларга ибодат қилиб кетаверишган. Унда ишонч нури, иймон омили ва самовий қонун бўлмаган. У фақатгина  файласуфлардан бирининг ҳикмати, олим одамнинг тажрибалар тўплами бўлган. Инсон ундан хоҳласа фойдаланган хоҳламаса йўқ.



Буддизм- унинг тараққиёти ва таназзулга учраши:

    Буддизм ҳақида гапирадиган бўлсак бас, у ўзининг оддийлиги ва оташинлигини йўқотиб бўлган, унга нисбатан интиқом ўтида ёниб юрган браҳманизм уни ютиб юборган, натижада эса қаерга борса ўзи билан санамларни олиб юрадиган, қаерга борса ҳайкаллар ўрнатиб юрадиган бутпарастликка айланиб қолган эди. Бундай ҳайкаллар буддизм гуллаб яшнаган даврда пайдо бўлган диний-маданий ҳаётни тўлдириб ташлаган бўлган. (Покистоннинг Панжоб шаҳрида жойлашган Таксила музейига ташриф буюрган киши буддизмга эътиқод қилгувчи шаҳарлар қолдиқларидан қазиб олинган буддизмга оид ҳайкалчаларнинг кўплигини кўриб даҳшатга тушади. Ва бу дин билан маданият бутунлай бутпарастлик динига айланиб қолганини билиб олади). Ҳиндистондаги университетлардан бирининг Ҳиндистон маданияти тарихи катта ўқитувчиси профессор Ишвар Топа шундай дейди: 

    “Буддизмнинг соясида илоҳларнинг ташқи кўриниши ва ҳайкалларга ибодат қилишга эътибор қаратадиган, буддизмдаги биродарлик алоқаларининг муҳитини ўзгартириб юборадиган ва бидъатлар пайдо бўлган бир давлат юзага келди”. Бу нарсани Ҳиндистондаги замондош ёзувчи ва катта сиёсатчилардан бири ҳам мулоҳаза қилган. Зеро у киши шундай дейди: 

“Браҳманлик Буддани илоҳларнинг кўриниши деб билганлар. Браҳманлкини ана ўша буддавийликка киритиб юбордилар. Ва у махсус гуруҳларнинг манфаат топадиган марказига айланиб қолди. Тартибни йўқотиб аста секин ибодатларга сеҳр ва уйдирмалар кириб қолди. Ҳиндистонда минг йиллар давомида гуллаб яшнаган ва ҳукмронлик қилган дин мағлубиятга учраб таназзулга юз тута бошлади. Mrs Rhys DaVids ана шу даврларда буддавийлик динига етган заифлик ва касалликни зикр қилиб Сэр Кристиан Рада ўзининг “Ҳиндистон фалсафаси” номли китобида ундан нақл қилганидек шундай деган: “Дарҳақиқат, бузуқ фикрлар буддавийликнинг ахлоқий таълимотига айланиб қолган, ҳатто ана шу касал образларнинг ортида қолиб кетган эди. Диёнат борасида янги бир йўналиш пайдо бўлиб гуркираган ва одамларнинг дилларини қўлга олиб бўлган эди. кейин унинг ҳам  умри ниҳоялаб ўзидан кейин бошқа бир йўналишни қолдириб кетди. Иш ана шу тарзда давом этиб бора бора ана шу алдоқчи фикрлар қалашиб кетиб ҳавони тўсиб қўйди ва зулмат босиб қолди. Бу диёнат муассисининг таълимотлари ҳам унинг гапларидаги қўпол хатолари сабабли йўқолиб кетган эди”.

Браҳмалик билан буддавийлик таназзулга юз тутиб бўлган, унга бузуқ ананалар аралашиб кетган ва уларнинг ўртасини ажратиб олиш қийин бўлиб қолган эди. буддавийлик браҳмаликнинг ичига сингиб йўқолиб кетган эди”.  

Буддавийликда илоҳнинг борлигига иймон келтириш масаласи ана шу диннинг тарихчилари ва унинг муассисининг таржиймонлари наздида қарама-қарши фикрлар ва шак-шубҳалар мавзесига айланиб қолган эди. Ҳатто уларнинг айримлари ҳайратланиб ўзига ўзи савол берар эди: шундай буюк дин қандай қилиб Аллоҳга иймон келтириш мавжуд бўлмаган одоб ахлоқдан иборат нозик бир асосга барпо бўлиши мумкин?! Буддавийлик нафсни қийнаш, шаҳватни кесиш, фазилатли амаллар билан хулқланиш, азобдан қутулиш ва илм ўрганишга восита бўлиб келган.

Демак хитойликларда ҳам оламнинг муаммоларини ечиб бера оладиган диний топшириқлари бўлмаган. Улар цивилизациялашган шарқ оламининг энг чеккасида ўзларининг диний-илмий меросларини асраб авайлаб келар, ўз маданий бойликларига ҳам бошқаларникига ҳам қўшимча қилмас эдилар.


Ўрта Осиё халқлари:

Ўрта Осиё ва шарқдаги мўғул, турк ва японлар сингари бошқа халқларига тўхталадиган бўлсак улар бузилган буддавийлик ва тартибсиз мажусийликнинг орасида бўлиб   на илмий бойликка ва на юксак сиёсий низомга эга бўлмаган. Варварлик давридан маданият даврига ўтиш босқичида турар эди. Уларнинг орасида ҳали ҳам ёввойилик ва ақлан болалик босқичида бўлган халқлар бор эди.

Ҳиндлар: диний, ижтимоий ва эстетик жиҳатлари:

Ҳиндларга келсак уларнинг тарихи борасида муаллифлар шунга ҳамфикр бўлганларки диёнат, ахлоқ ва ижтимоий томонлардан энг таназзулга юз тутган даври милодий олтинчи асрнинг бошларидан бошланган ўша даврда бўлган. Ҳиндлар ахлоқ ва ижтимоий тарафдан инқирозга учрашда ўзига яқин бўлган халқларга шерик бўлишган. Шу инқироз ўша замонларда ер шарини қамраб олган, обод ўлкаларга қадар чўзилган ана шу қоронғуликдан ўзига етарли даражада насибасини олиб бўлган эди. Аммо бошқалардан ушбу учта хислат ва кўринишлари билан фарқланиб турганлар: маъбуда ва олиҳаларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги, шаҳватпарастлик ва табақалар орасидаги тафовут ва ижтимоий тенгсизлик.


Меъёридан ошган мажусийлик:

Олтинчи асрга келиб мажусийлик авжига чиқди. Вейддаги олиҳаларнинг адади ўттиз учта бўлган. Ҳозирги даврга келиб уларнинг сони 330 миллионга етди. Ҳар бир қизиқ нарса, ҳар бир мафтункор нарса ва ҳаётнинг ҳар бир қулайлиги ибодат қилинадиган бир илоҳга айланиб қолганди. Ана шу тарзда санамлар, тимсоллар, олиҳалар ва илоҳларнинг саноғи ҳисобга сиғмайдиган даражада кўпайиб кетди. -Уларнинг даъво қилишларича- маълум даврлар ва ҳодисаларда уларда Аллоҳ тажассумлашган тарихий шахслар-у қаҳрамонларга, устида олиҳалар тажаллий  қилган деб тоғларга, тилло ва кумуш каби қимматбаҳо конларга, дарёларга, уруш қуролларига, ёзув асбобларига, таносил аъзоларига, сигир каби ҳайвонларга, фалакдаги жисмларга ва бошқаларга илоҳ деб ибодатлар қилишган. Дин хурофот, афсона, қўшиқлар, Аллоҳ тарафидан ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган, ҳеч бир замонда соғлом ақл қабул қила олмайдиган ақидалар ва ибодатлар тўқимасига айланиб қолган бўлган.

Ана шу даврда ҳайкаллар ясаш саноати юксалиб олтинчи ва еттинчи асрларда энг авжига чиқди. Ҳатто ана шу асрда ўтган асрлардагидан ҳам ошиб кетди. Барча табақалар, мамлакат аҳолисининг ҳаммаси подшоҳдан тортиб гадогача  санамларга ибодат қиладиган бўлиб кетдилар. Шу даражадаки буддийлик ва жайнийлик (Ушбу диний таълимот ҳиндусийликдан келиб чиққан бўлиб милоддан олдинги олтинчи асрда унинг асосчиси “Маҳовира” томонидан браҳмалик ҳаракатини ёвуз сиёсатлардан озод қилиш учун ташшкил этилган. Бу дин ҳозирги кунда ҳам сақланиб қолган. Руҳларнинг танадан танага кўчиб юришига ишонадиган диндир. Қўшимча маълумот учун http://www.ibtesama.com/vb/showthread-t_5993.html га қаралсин. Тарж. )динлари ҳам уларга муҳтож бўлиб қолдилар. Ушбу икки дин ўз ҳаётини сақлаб қолиш ва ўлкаларга тарқалиш учун ҳам ана шу воситадан фойдаландилар. Милодий  630 ва 644- йилларда Ҳиндистонга саёҳат қилган Хитойлик машҳур сайёҳ Хиуэн Цанг қилган ҳикоя ана шу асрда бутпарастлик ва ҳайкаллар қандай даражага етганини кўрсатиб беради. У 606-йилдан 647-йилгача Ҳиндистонга подшоҳлик қилган император Харш уюштирган катта тантана ҳақида гапириб шундай дейди: “Император Қануж шаҳрида катта тантана уюштирди. Унда Ҳиндистонда тарқалган динларнинг уламоларидан каттагина қисми қатнашдилар. Император  баландлиги эллик зироъ келадиган минора устига Будданинг олтиндан ясалган ҳайкалини қўйиб қўйган эди. Кейин Будданинг аввалги ҳайкалидан кўра кичикроқ бўлган ҳайкалини катта жамоа ичида одамлар орасига олиб чиқди. Унинг ёнида император Харш ўтириб олган бўлиб унинг иттифоқдоши бўлган шоҳ Комруб уни пашшалардан қўриб турар эди”. 

Ана шу сайёҳ императорнинг оиласи ва унинг саройидаги аъёнлари ҳақида шундай дейди: “Уларнинг баъзилари “Сив”га ибодат қилсалар, яна баъзилари буддийлик динига эргашадиганлар эди. Баъзилари қуёшга яна баъзилари эса Вишнага ибодат қилар эдилар. Ҳар ким ўзи учун алоҳида битта илоҳ ёки ҳаммалари учун битта илоҳ ясаб олишлари мумкин эди”.


Шаҳватпарастлик:

Шаҳвоний истак борасида қадим замонлардан бери ҳинд диёнати ва жамияти бошқалардан ажралиб турган. Шаҳвоний материаллар ва шаҳватни ҳаракатга келтиргувчи воситалар ҳинд динининг ичига кириб борганидек ҳеч бир юртнинг дини ичига кириб бормаган бўлса ажаб эмас. Ҳинд китоблари ва диний доираларда илоҳдаги сифатларнинг намоён бўлиши, улкан ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, борлиқнинг яратилиш иллати ҳақида ривоятлар келтирилган. Эркак ва аёл олиҳаларнинг бир бирлари билан қўшилишлари, уларнинг айримларининг шарофатли уйларга бостириб киришлари ҳақидаги қисқа ҳикоялар нақл қилинганки уятдан одамнинг пешонаси терлаб қулоқлари кар бўлиб қолади. Ана шу ҳикояларни ишонч ва динга бўлган ғайрати билан такрорлаб юрган ихлосманд диндорларнинг ақлларига ушбу ҳикояларнинг таъсир қилиши, уларнинг ҳис туйғулари ҳамда асабларидаги фаолияти аниқ ва равшан нарса. Бунинг устига ўзларининг энг катта илоҳлари бўлмиш Маҳодиёга-таносил аъзосига ибодат қилишлари ва уни ҳаёсизларча тасвирлашлари ҳамда эркагу аёл, йигит ва қизларнинг унинг олдида жам бўлишлари ҳаммасидан ҳам ошиб тушган. Шунингдек баъзи тарихчилар ҳикоя қилганлари- баъзи диний секталарнинг эркаклари яланғоч аёлларга, аёллари эса яланғоч эркакларга ибодат қилишларини ҳам қўшинг.  Ибодатхоналардаги коҳинлар роҳибаларни ва ибодатга ташриф буюрган аёлларнинг ўзлари учун энг қадрли бўлган нарсалари(номуслари)дан жудо қиладиган энг катта фосиқ ва хоинлар бўлишган. Кўпгина ибодатхоналар фосиқлар ўз ўлжаларини пойлаб ётадиган, фожирлар истагига эришадиган жойга айланиб қолган бўлган. Ибодат ва дин учун бино қилинган уйларнинг аҳволи шу бўладиган бўлса императорларнинг саройи ва бойларнинг қасрларидаги аҳвол ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверадиган даражада бўлган. Улардаги кишилар ҳар қандай мункар ишни қилиш ва ҳар қандай фаҳшга қўл уриш борасида бир бирлари билан ким ўзар ўйнаганлар. Уларда аслзода эр ва аслзода хотинларнинг аралаш мажлислари бўлиб турган. Шароб ичиб бошлари айлангач ҳаё ва номус либосини ечиб ташлаганлар, одоб ахлоқ орқада қолиб ҳаё кўтарилган ва.... Юртни ана шу тахлит шаҳватпарастлик ва яланғочликнинг улкан тўлқини босиб кетган ва икки жинс вакилларининг ахлоқлари жуда ҳам тубанлашиб кетган.


 Шафқатсиз синфий тузум:

Диний –маданий жиҳатдан ҳиндлар эътироф этган ва минг йиллардан бери бўйинсуниб келаётган тузумдан кўра инсоннинг шарафини камситадиган, уларнинг ўртасини синфга ажратадиган ва синфий тузумда энг шафқатсиз бўлган тузумни ҳеч бир халқнинг тарихида учратмайсиз. Одамларнинг ўртасини синфий жиҳатдан ажратишликнинг илк аломатлари касбу ҳунар, ишлаб чиқариш ва бойликлар таъсирида, босқинчи Орийлик сулоласининг хусусиятлари ва аслзодалигини сақлаб қолишнинг ҳукми билан Вейдий даврининг охирларида пайдо бўла бошлаган. Милоддан уч аср олдин ҳиндларда браҳмалик маданияти гуллаб яшнаган ва ўша пайтда ҳинд жамияти учун янги фармон қабул қилинган. Унда маданий ва сиёсий қонун ёзилган бўлиб ҳамма унга рози бўлган ва у мамлакат ҳаёти ҳамда маданиятида расмий қонун ва диний манбага айланган. Ҳозирда у “Ману Шастра” дея танилган.

Ана шу қонун мамлакат аҳолисини алоҳида тўрт синфга тақсимлайди. Улар: браҳманлар синфи ва у коҳинлар ва диндорлардан иборат бўлган. Шатрийлар синфи ва у ҳарбийлардан иборат бўлган. Вайшлар синфи ва у деҳқонлар ва савдогарлардан иборат бўлган. Шудрийлар синфи ва у хизматкорлардан иборат бўлган. Ушбу қонуннинг муаллифи бўлган Ману шундай ёзади: 

Мутлақ қодир зот оламнинг манфаати учун ўзининг оғзидан браҳмаларни, қўл билагидан шутрийларни, оёғининг сонидан вайшийларни ва оёғидан шудирларни яратган ҳамда оламнинг салоҳиятини деб уларнинг ҳар бирлари учун алоҳида алоҳида мажбуриятни тақсимлаб берган. Бинобарин браҳмалар Ведларга таълим беришлари керак ёки олиҳалар учун назрлар бериши ва садақаларни қабул қилиб олиши зарур. Шатрийларни эса одамларни ҳимоя қилиш, садақа ва назрлар бериш  “Вед”ни ўрганиш ва шаҳвоний истаклардан қочишлари зарур. Вайшлар ҳайвонларни боқишлари, уларнинг ем хашагига қараб туриш, Ведни тиловат қилиш, савдо сотиқ ва деҳқончилик билан шуғулланишлари керак. Шудрийлар қиладиган ягона иш ана шу учта синф вакилларига хизмат қилишдан иборат бўлиш керак.


Браҳманларга берилган имтиёзлар:

Ана шу қонун браҳманларни олиҳалар қаторига қўшадиган ҳуқуқ ва имтиёзларни бериб шундай деган: браҳманлар Аллоҳнинг танланган бандалари ва улар халоиқларнинг эгаларидирлар. Дунёдаги ҳамма нарса уларнинг мулки. Чунки улар энг яхши халқ ва заминнинг улуғларидирлар. Улар ўзларининг шудирларнинг молидан –ҳеч қандай гуноҳкор бўлмаган ҳолда-  истаганларини олишлари мумкин. Чунки қулнинг эгалик қиладиган ҳеч нарсаси бўлмайди. Унинг нимаси бор бўлса ҳаммаси хожасиники бўлади.   

“Муқаддас китоб” бўлган Риг ведни ёд биладиган браҳман агарчи ўзининг гуноҳлари ва амаллари билан учала оламни барбод қилса-да, гуноҳи кечирилган кимсадир. Подшоҳ ҳар қанча зарур ва муҳтожлик вақти бўлмасин браҳмалардан ўлпон ёки солиқ олмоғи мумкин эмас. Мамлакатдаги ҳеч браҳман очликдан ўлмаслиги керак. Браҳман ўлимга ҳақли бўладиган иш қилиб қўйса ҳам ҳоким унинг сочига тиғ теккизиб қўйишдан бошқага ҳукм чиқариши мумкин эмас. Бошқалар шу ишни қилсалар қатл қилинадилар.

Шатрийларга келсак улар агарчи пастдаги икки синф- вайш ва шудирлардан юқорида турган бўлсалар ҳам  браҳманларга нисбатан жуда ҳам қуйи табақа бўлишган. Ману шундай дейди: “Ўн яшар браҳман юзга кириб қолган шатрийдан тепада туради. Худди ота ўз фарзандидан юқори турганига ўхшаб”.


Бадбахт хор табақа вакиллари:

Бадбахт Шудрийлар ҳинд жамиятида – ана шу дин ва фуқаролик ҳақидаги қонуннинг ибораси билан айтганда,-  ҳайвонлардан кўра паст, итлардан кўра ҳақирроқ бўлишган. Зеро қонунда айтилишича “Шудрийлар бахтли бўлишлари учун браҳманларнинг хизматида бўлишлари керак. Ана шу хизматсиз уларга савоб ҳам ажр ҳам ёзилмайди. Улар молу давлат тўплашларига рухсат берилмайди. Чунки бу ишлар браҳманларга озор беради. Бахтсизлардан бирортаси браҳманга қўлини ёки асосини чўзса қўли кесилган. Агар ғазаб билан уни тепадиган бўлса оёғи кесилган. Агар бирор бир бахтсиз браҳман билан бирга ўтирмоқни қасд қилса подшоҳ унинг орқасига темирни қиздириб босиши ва мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориши керак бўлган. Аммо агар қўли билан тегинса ёки ҳақорат қилса тили кесиб ташланган. Агар бирор нарсани билишини айтса унга қайнаб турган ёғ ичирилган. Итни, мушукни, қурбақа ва  ҳашоратни, қарға ёки бойқушни ўлдириб қўйиш билан бахтсиз тоифа- шудрийлардан бўлган бир кишини ўлдиришнинг жазоси бир хил бўлган”.


Ҳинд жамиятида аёлнинг ўрни:

Бу жамиятда аёллар чўри ўрнида кўрилган. Баъзан одам ўз хотинини қиморга ютқазиб қўйган. Баъзи вақтларда битта хотиннинг бир нечта эри бўлган. Эри ўлиб қоладиган бўлса худди тириклай кўмиб юборилган қизларга ўхшаб қайта турмуш қуриши мумкин бўлмаган. Доим хўрлаш ва камситишнинг қурбони бўлиб юрган. Ўлган эрининг уйида чўри, эрнинг яқинларига  хизматкор бўлиб юрган. Ҳаётнинг азоби ва дунёнинг бахтсизликларидан қутилиш учун эри ўлгани заҳоти ўзини ўзи ёқиб юборган.

Ушбу мамлакат жоҳиллик ҳеч бир халқ ва тарихда мисли кўрилмаган нодонликнинг, мажусийлик ва ижтимоий адолатсизликнинг аренасига айланиб қолган бўлган.


Араблар: улардаги хусусият ва иқтидор:

Араблар тўғрисида гап келганда шуни айтиш мумкинки улар жоҳилият даврида дунёдаги барча халқлар ва элатлар орасида ўзларига хос бўлган тарзда ахлоқ одоб ва иқтидорлари билан бошқалардан ажралиб турганлар.  Шулардан фасоҳат ила сўзлаш, кучли нотиқлик санъати, озодликка бўлган муҳаббат,  ўз қадрини билиш, мардлик ва шижоат, эътиқод йўлидага ғайратлари, тиниқ гапиришлари, хотиранинг кучли ва аниқлиги, тенгликка бўлган истак, ирода, вафо ва омонатдорлик кабиларни айтиб ўтиш мумкин.

Аммо улар ҳам кейинги асрларда – пайғамбар ва набийлар замонидан узоқлашганлари, ярим оролларида қамалиб қолиб ота боболарининг динини қаттиқ тутишлари, қаттиқ диний таназзул ва бошқа халқларда камдан кам учрайдиган аҳмоқона мажусийлик кабиларда ўз халқларига тақлид қилишлари, ахлоқ – одоб борасида ва ижтимоий томонлардан ҳасталиклари сабабли ахлоқи тубанлашган, жамияти бузуқ, жоҳилият ҳаётидаги энг ёмон хусусиятларни ўз ичига олган ва динларнинг яхши томонларидан олисда бўлганликлари билан мусибатландилар.


Жоҳилият даврида мажусийлик:

Аллоҳга ширк келтиришлик барча арабларнинг дини ва ўша вақтдаги ҳукмрон ақидаси бўлган. Уларнинг эътиқод қилишларича Аллоҳ энг буюк илоҳ, борлиқнинг яратгувчиси, ер ва самоларни тадбир қилиб тургувчиси, ҳар қандай нарсанинг эгалиги Унинг қўлидадир. Шунинг учун улардан: “Ер ва самоларни ким яратган?” деб сўралса улар албатта: “Уларни азиз ва алим бўлган зот яратган”, деб жавоб берардилар. Аммо уларнинг жоҳилона мафкуралари анбиёларнинг тавҳидини- унинг холислиги, софлиги ва юксаклигини сиғдира олмас эди. уларнинг рисолат ва нубувват замонидан узоқ вақт узилиб қолган ақллари ва диний тушунчалари бирор бир башарнинг дуоси олий самоларга кўтарилиб Аллоҳнинг наздида бевосита ва ҳеч кимнинг шафоатисиз қабул бўлишини жоиз деб билмас эди. Улар  бу ишларни ана шу бири кам дунёнинг ишларига, одатларига, подшоҳларнинг бузуқ ҳолатларига ва ундаги ишларнинг жорий бўлишига қиёс қилар эдилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларига Аллоҳга васила ва дуо қилишда шерик бўладиган воситаларни ахтарар эдилар. Уларнинг қаршиларида туриб баъзи ибодатларни бажарадиган бўлдилар. Уларнинг онгларида шафоат ҳақида мафкура ўрнашиб қолиб ҳатто шафоатчиларда фойда келтириш ва зарар беришга қудрат бор эканига эътиқод қилишга айланиб қолди. Сўнгра ширкда юқорилаб Аллоҳнинг ўрнига олиҳаларни ушлаб олдилар ва борлиқни бошқаришда улар ҳам Аллоҳ билан тенг ва шерик, улар ҳам биззот яхшилик ва ёмонлик қилишга, фойда ва зарар беришга, инъом қилиш ва маҳрум қилишга қодирлар деган эътиқодларни қилишга ўтдилар. Аввалгилари Аллоҳни буюк илоҳ ва парвардигор деб эътироф этишган, шафоатчи ва авлиёлар билан чекланиб қолган бўлсаларда кейингилари Аллоҳга ўз олиҳаларини шерик қиладиган, Аллоҳ ҳақида буюк илоҳ, роббларнинг робби каби тушунарсиз маънолар билан бирга олиҳалари ҳақларида уларда ҳам биззот яхшилик ва ёмонликка, фойда ва зарарга, бор қилиш ва йўқ қилишга қодирлик бор дейдиган ақидани қиладиган бўлдилар.


Арабларнинг жоҳилият давридаги санамлари:

Ана шу иккинчи гуруҳнинг иши авж олишда, одамларни жоҳилият гирдобига ботириш билан мураккаблашишда давом этди. Ана шу бутпарастлик сезги ва ҳис қилинадиган нарсаларга яқин,  фикри ожизларга мос келарди. Ҳатто бориб бориб ҳукмрон ақидага айланди. Олиҳалар билан воситаларнинг ўртасини ажратиб оладиганлар халқнинг ичида камёб бўлиб улар ҳам зиёлилар табақасининг вакилларидан бўлиб чиқар эди. халқ ана шу тарзда энг хунук кўринишда бутпарастликка ва санамларга ибодат қилишга ўтиб кетди. Ҳар бир қабила ё туманнинг, ёки ҳар бир шаҳарнинг ўзига тегишли санами бўлган. Ҳатто ҳар бир уйнинг ҳам ўзига тегишли санами бор бўлган. Калбий шундай дейди: “Маккадаги ҳар бир хонадоннинг ўзлари ибодат қиладиган санамлари бор эди. Бировлари сафарга чиқмоқчи бўлсалар уйдан чиқишдан олдин албатта ўша санамни бир марта силаб қўйишар эди. Сафардан қайтгач уйга кирганида биринчи қиладиган иши яна ўша санамни бир бор силаб қўйиш бўлган”. Араблар санамларга ибодат қилишга берилиб кетишди. Уларнинг ораларида уй сақлайдиганлари ва санам сақлайдиганлари бор бўлган. Кимда ким шу ишга қодир бўлмаса ҳарамнинг олдида ёки ўзига маъқул келган бошқа бир жойда битта тошни қадаб қўйган. Кейин эса худди байтуллоҳни тавоф қилганга ўхшатиб уни тавоф қилган  ва уларни “ансоблар” деб атаганлар. Каъбанинг –ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган уйнинг- ичида ва супасида уч юз олтмишда санам бўлган. Улар аста секинлик билан санамлар ва бутларга ибодат қилишдан тошларга ибодат қиладиган бўлиб кетганлар.

Бухорий Абу Ражо Аторудийдан ривоят қилади. У киши: “Биз тошга ибодат қилар эдик. Ибодат қилиб юрган тошимиздан кўра чиройлироқ тошни кўриб қолсак уни ташлаб ўрнига ўшани илоҳ қилиб олар эдик. Агар тош топа олмасак бир ҳовуч тупроқни олиб қўйнинг сутини соғиб лой қилар, ундан санам ясаб атрофида тавоф қилар эдик”.

Калбий шундай дейди: “Бир одам сафар қилса ва бирор манзилга қўнса тўртта тошни олиб уларнинг энг чиройлисини танлар ва уни парвардигор қилиб олар, қолган учтасини ўчоқ қилиб устида овқат пиширар эди. ”


Арабларнинг олиҳалари:

- Ҳамма вақт ва ҳамма жойдаги ҳар қандай мушрик қавмларда бўлгани каби- арабларнинг ҳам фаришталар, жинлар ва юлдузлардан иборат бўлган ҳар хил олиҳалари бор бўлган. Улар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қилишар ва шунинг учун уларни Аллоҳнинг наздида ўзлари учун шафоат қилгувчи қилиб олишган. Уларга ибодат қилиб Аллоҳнинг ҳузурида уларни васила қилишган. Шунга ўхшаб жинларни ҳам Аллоҳнинг шериклари деб билишган ва уларда ҳам Аллоҳникидек қудрат ва таъсир борлигига иймон келтиришган ва уларга ибодат қилишган. 

 Калбий: “Хузоанинг бану Малиҳ қабиласи жинларга ибодат қилар эдилар”, деб ёзади. 

Соид: “Ҳимярликлар қуёшга ибодат қилишар, киноналиклар ойга, тамимликлар Алдебаронга, лахм ва жузомликлар Муштарий(Юпитер)га, тойликлар Суҳайл(Канопус)га, қайсликлар Сириусга ва асадликлар Аторуд(Меркурий)га ибодат қилар эдилар”, дейди.

Арабистонда яҳудийлик ва насронийлик динлари:

Арабларнинг юртида яҳудийлик ва насронийлик кенг тарқалган бўлсада араблар уларнинг диний маъноларидан кўп истифода олишмаган. Шомдаги яҳудийлик ва Рум ва Шомдаги насронийлик бузиб ташланган ва биз юқорида айтиб ўтганимиздек ўз кучини йўқотган бўлган. 



 Рисолат ва қайта тирилишга иймон:

Бирор бир набийга рисолат берилишини араблар хаёлий тасвирлаганлар ва рисолат фақат муқаддас зотларга берилади, деб билишган.  Бинобарин у таомланмайди, ичмайди, уйланмайди, фарзандлик бўлмайди ва бозорларда юрмайди. Уларнинг заийф ақллари ўлгандан сўнг қайта тирилиш бўлишини, ушбу ҳаётдан сўнги ҳисоб бериладиган, савоб ва иқоб бўладиган бир ҳаёт борлигини ҳазм қила олмас эди. Улар:«У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», «Суяк ва титилган тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам, яна янгидан яратилиб тирилтириламизми?», дерлар.

Соид: “Уларнинг кўплари ўша “мийъод”ни инкор этар, қайта тирилишни тасдиқлашмасди, ҳисоб китобга ишонишмас эди. Олам агарчи яратилган бўлса ҳам  хароб бўлмайди ва йўқ ҳам бўлмайди, дер эдилар. Уларнинг ораларида қайта тирилишни тасдиқлайдиганлари,  кимнинг қабри устига туя сўйилса туяга минган ҳолда тиргазилади, ким шу ишни қилмаса пиёда тиргазилади, деган эътиқодда бўлганлари бор эди”.


Ахлоқий ва ижтимоий касалликлар:

 Ахлоқ тарафидан бўлса уларнинг қон-қонига сингиб кетган ҳасталик ва иллатлар бор бўлиб уларнинг сабаблари аниқ эди. Хамрхўрлик  уларнинг ораларида кенг тарқалган ва қаттиқ ўрнашиб қолган эди. Жам бўлиб хамрхўрлик қилишни мақтаб шоирлари шеърлар ёзганлар. Уларнинг шеърлари, тарихлари ва адабиётларидаги каттагина қисми хамрхўрлик ҳақида бўлган. Хамр уларнинг тилларида кўплаб номлар ва сифатлар билан мақталган. У ҳақида кишини ҳайратга соладиган даражада кўп тадқиқот ва тафсилотлар олиб борилган. Хамрфурушларнинг дўконлари доимо очиқ бўлиб тепаларида “Ғоя” деб аталган байроқлар ҳилпираб турган. 

Хамр савдоси кенг тарқалган бўлгани учун “тижорат” калимаси хамр сотишга ишлатиладиган калимага айланиб қолган эди. 

Қиморбозлик жоҳилият давридаги энг фахрли ишлардан эди. Қимор ўйнамаслик айб саналган. 

Тобеинлардан бўлган Қатода шундай дейди: “Киши жоҳилият даврида аҳли аёли ва молу давлатини қиморга ютқизиб қўяр натижада эса бировларнинг қўлида турган ўзининг молига маҳзун тикилиб тураверар эди. бу эса уларнинг орасида адоват ва нафратни келтириб чиқарар эди”.

Ҳижозликлар- араблар ва яҳудийлар судхўрлик қилишар эди. Судхўрлик уларнинг ичида кенг тарқалган эди. Улар судхўрликка ниҳоят даражада чуқур кетган ва бағритош бўлишган. Табарий шундай ёзади: “Жоҳилият даврида судхўрлик зиёда қилиш ва ёшни ўзгартириш билан бўлган. Бирор одамнинг қарзидан қолгани бўлса муддат тамом бўлгач унинг олдига келиб: “Қарзингни тўлайсанми ёки қўшиб берасанми?” деган. Агар қарзини адо этиши учун бирор нарсаси бор бўлса қарзни адо этган. Йўқса қўшимча эвазига бир йилга кечиктирган. Агар икки яшарлик ҳайвон бўлса уч яшарликка, кейин тўрт, беш ва олти яшар ва ҳоказо давом этаверган. Тилло билан кумуш бўлса олдига келиб қарзини сўраганида тўлай олмаса, унинг устига қўшиб келгуси йилига кечиктирган. Шундай қилиб агар юз тилло олган бўлса келгуси йили икки юз тилло бўлган. Токи қарзини адо этмагунича ана шу тарзда давом этаверган”.

Сўдхўрлик уларнинг ичларига маҳкам ўрнашиб олган, худди одатий ишларга ўхшаб қолганидан судхўрлик билан табиий савдо сотиқнинг ўртасини ажрата билмас эдилар ва савдо сотиқ ҳам судхўрликнинг ўзгинаси дер эдилар. Табарийнинг айтишича жоҳилият аҳлидан судхўрлик қиладиганлардан бирорталарининг моллари қарз эгасининг қўлига ўтадиган бўлса қарздор одам қарз эгасига қараб: “Менга вақтини узайтирсангиз молингизни ошиғи билан бераман”, дер эди. уларнинг бу ишларини кўриб: “Ахир бу ҳалол бўлмаган судхўрликку!”, дейилса: “Савдо сотиқнинг бошида зиёда қиламизми ёки савдо қилинаётган молнинг олдида қиламизми, бизга бунинг фарқи йўқ”, дер эдилар.

Зино ҳам кенг тарқалган бўлиб оддий ишлар сирасига кириб қолган эди. уларнинг бир одатлари бор эди: бир эркакнинг бир қанча ўйнашлари бўлган. Аёлларни никоҳига олиш ўрнига уларни ўйнаш қилиб сақлаган. Баъзи аёлларни ҳам зино қилишга мажбур қилганлар. Ибну Аббос айтадилар: “Улар жоҳилиятда ўз чўриларини зино қилишга мажбурлашар ва бунинг устидан пул ишлаб олишар эди”.

Оиша - розияллоҳу анҳо,- онамиз шундай деганлар: “Жоҳилият даврида тўрт хил никоҳ бор эди. шулардан бири одамларнинг ҳозирги кунларидаги каби никоҳлари: совчи юборадилар, маҳрини бериб никоҳлаб оладилар. Кейингиси эса эр ҳайздан тоза бўлган хотинига қараб: “Фалончининг олдига бориб ҳомиладор бўлиб кел”, деяр, ўзи бўлса ўша юборган одамидан хотини ҳомиладор бўлгани аниқ бўлмагунига қадар хотинига қўлини текизмас эди. Ҳомиладорлиги аниқ бўлса истаса яқинлик қилар эди. бундай иш тутишига сабаб туғиладиган бола соғлом ва бақувват бўлишига бўлган рағбат эди. Бундай никоҳни  “Ҳомиладор қилиш” никоҳи дейилган.  Учинчи никоҳ тури бир гуруҳ эркаклар тўпланишиб бир аёлнинг олдига битта -битта кириб яқинлик қилганлар. Ҳомиладор бўлиб бола туғилганидан бир неча кун ўтгач ўша одамларга одам юбориб чақиртирган. Ҳеч келмай қолишга қодир бўлмаган. Ҳалиги хотиннинг олдига тўпланишгач уларга қараб: “Нима иш қилганингизни ўзингиз яхши биласиз. Мана  мен фарзандлик бўлдим. Эй, фалончи, бу сенинг боланг”, деб ўзи истаган кишининг исмини тилга олган ва болани ўшанга тақаб қўйган. У эса меники эмас деб рад қила олмаган. Улар фоҳиша аёллар бўлишган. Ўз эшикларининг тепасига белги бўлсин учун байроқча қадаб қўйганлар. Истаган одам уларнинг олдига кириб ишини қилаверган. Бирортаси ҳомиладор бўлиб боласини туғса унинг олдига тўпланишган ва ромчини чақиришган. Кейин унинг боласини ўзларига лойиқ кўрган одамга илаштириб унинг боласи қилиб қўйишган. У эса бундан бош торта олмаган”.


Жоҳилият жамиятида аёллар:

Жоҳилият жамиятда аёллар адолатсизлик ва камситишларнинг қурбони бўлганлар. Ҳуқуқлари поймол қилинган, моллари ўзлаштирилган, меросдан маҳРим қилинган, талоқдан ёки эри вафот этганидан кейин ўзига ёққан кишига эрга тегишига рухсат этилмаган. Худди мато ёки ҳайвонлар сингари мерос қилиб олинар эди. Ибну Аббос шундай дейдилар: “Кишининг отаси ёки фалони вафот этадиган бўлса унинг хотинига энг ҳақли киши ўша одам бўлар эди. Истаса уни ушлаб турарди ёки ўзининг маҳрга олган молини унга бермагунича ё ўлиб моли бунга қолмагунича ушлаб турар эди”.

Ато ибн Абу Рабоҳ дедилар: “Жоҳилият қишилари агар бир одам вафот этиб ўзидан кейинга хотини қоладиган бўлса ўлганнинг яқинлари у хотинни ўзларидан бўлган бир ёш болани деб ушлаб турар эдилар”. Судий эса: “Жоҳилият даврида бир кишининг отаси ё акаси ё ўғли вафот этиб ундан хотин қоладиган бўлса агар меросхўр улгуриб қолса хотиннинг устига кийимини ташлар эди ва ўлганнинг маҳри ҳисобига унга уйланиб олар ёки бировга эрга бериб ўзи маҳрни олар эди.  Агар хотин улгурса ўз яқинлариникига қочиб борар ва ўзига ўзи хўжайин бўлар эди”. Жоҳилият  даврида аёллар бозорга солинар эдилар. Зеро эрлари ўз ҳуқуқларидан фойдалансаларда хотинлар ўз ҳуқуқларидан мосиво эдилар. Ўзига берилган маҳр ундан олиб қўйилар, унга зарар берган ҳолда зулм ила ушлаб турилар эди. Эридан озор кўрар ёки эри ундан юз ўгириб яшар, баъзида муаллақ- хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир  ҳолда ташлаб қўйилар эди. Емакларнинг  ичидан фақатгина эркакларга тегишлилари бор бўлиб аёллар ейиши ҳаром қилинган эди. Битта эркак истаганича  аёлларга уйланиши мумкин эди.

Қизларни ёмон кўришлик уларни тириклай кўмишгача бориб етди. Ҳайсам ибн Адий – Майдоний ундан ҳикоя қилишича,- шундай зикр қилади: “Барча араб қабилалари қизларини тириклай кўмишар эди. Ҳар ўнтанинг биттаси қизини тириклай кўмарди. Ислом келганида болаларни тириклай кўмиш борасида арабларнинг турли қарашлари бор эди. Уларнинг айримлари ўз қизларини қаттиқ рашк қилганидан ва улар сабаблик ўзларига ор етишидан қўрқиб тириклай кўмар эдилар. Яна баъзилари эса улардаги кўккўзлик, қоратанлилик каби турли хил иллатларни деб кўмиб юборар эдилар. Баъзилари очликдан қўрқиб ёки боқа олмаслик хавфи билан ўз болаларини тириклай кўмар эдилар. Улар баъзи араб қабилаларидан бўлган камбағаллар эдлар”.  Соъсоъа ибн Ножия шундай дейди: “Ислом келиб уч юзта тириклай кўмишни бас қилди. Уларнинг ичларидан шундай кишилар бор эдики- агар ўғилларининг сони ўнтага етса,- худди Абдул Муттолибга ўхшаб биттасини назр қилар эди. Уларнинг айримлари фаришталар Аллоҳнинг қизлари- Аллоҳ улар айтаётган гаплардан муназзаҳдир,- деб қизларни Аллоҳга нисбат беришар эди”.

Улар ўз қизларини ўлдирар, баъзи пайтларда бағритошларча уларни тириклай кўмардилар. Ота сафарга кетган бўлгани ёки бандлиги учун тириклай кўмиш баъзида кечга сурилар, бола каттариб ақлини таниб қолганидан кейингина кўмилар эди. Бу тўғрида уларнинг ўзлари кишини йиғлатадиган гапларни ҳикоя қилганлар. Баъзилари қизларини тоғнинг тепасидан ташлаб юборганлар.


Араблардаги қабилага ва қонга оид таассуб:

Арабларнинг қабилага ва қонга оид таассублари ниҳоят даражада қаттиқ бўлган. Бунинг асоси араблардан нақл қилинган “Биродаринг золим бўлса ҳам мазлум бўлса ҳам ёрдам бергин” жумласида ифодаланган жоҳиллик бўлган. Улар хоҳ золим бўлсин хоҳ мазлум бўлсин ўз қабиладошларининг тарафкашлигини қилар эдилар.  

Арабларнинг жамиятида табақалар ва хонадонлар бор бўлиб улар ўзларини бошқалардан афзал ва имтиёзли билар эдилар. Шунинг учун бошқа инсонларга нисбатан димоғдорлик қилиб кўпгина одатларда уларга қўшилмас эдилар. Ҳаттоки ҳажнинг баъзи ибодатларида ҳам улар одамларга қўшилиб Арафотда туришмас, ифоза тавофини бошқалардан илгари бажарар эдилар. Ҳаром ойларни ўз вақтидан бошқа вақтга сурардилар. Нуфуз, юқори мансаблар ва ойларнинг вақтини ўзгартиришлик уларга ота боболаридан қолиб келаётган мерос бўлган. Ишчилар, тижоратчилар ва оддий одамлар табақаси ҳам бор бўлган. Чунки арабларнинг жамиятида табақалар аро тафовут тан олинган ишлардан бири бўлган. 

Араблар урушқоқ халқ бўлганлар. Бунга сабаб уларнинг кўчманчиларга хос ҳаёт кечиришларидир. Ҳатто уруш қилиш улар учун кўнгил очар ўйин ҳисобланган.

Жангу жадал ва қон тўкишлик улар учун оддий иш саналган. Арзимас иш учун ҳам катта жанглар бошланиб кетаверган. Воилнинг икки ўғли Бакр билан Тағлабнинг ўртасида уруш пайдо бўлганида қирқ йил бир бирлари билан урушиб қонлар кўлмак бўлиб оққан. Бунга сабаб Маадд қабиласининг бошлиғи бўлган Кулайб туянинг қовурғасини Мунқизнинг қизи Басусга отиб юборади. Шунда у қонга беланади. Жассос ибн Мурра Кулайбни ўлдиради. Бакр билан Тағлабнинг ўртасида уруш бошланиб кетади. Кулайбнинг биродари Муҳалҳил айтиб берганидек, иккала қабила барбод бўлади, оналар ўлган фарзандлари учун мотам тутадилар, болалар етим қоладилар, кўз ёшлар оқади, жасадлар кўмилмасдан  қолиб кетади. 

Доҳис билан Ғаброларининг ўртасида бўлган уруш ҳам ана шунга ўхшаш. Қайс ибн Зуҳайрнинг оти у билан Ҳузайфа ибн Бадр ўртасидаги гаровда ўзиб кетади. Шу баҳона бўлиб ўртада уруш бошланиб кетади. Кейин иш унинг интиқомини олиш билан давом этиб кетаверган. Қабилалар ўз вакилларига тарафкашлик қилганлар. Шундай қилиб биргина шу жангда минглаб одамлар қирилиб кетганлар.

Ҳаёт бутунлай мерос ва интиқомлардан тўқилган тузоққа ўхшаб қолган, унинг иплари қабилалар аро тарқалган ва ота боболар ўз фарзандларига уни васият қилиб қолдирганлар. Кўчманчи ҳаёт, тириклик воситаларининг озлиги, тамаъ ва очкўзлик, кек ва адоват ҳамда инсоннинг ҳаётини беқадр билишлик инсонни ўғирлик қилишга, талон тарож қилишга ва босқинчиликка мажбур қилган. Ярим  оролнинг заминида юриш хавфли бўлиб қолган эди. Кишилар карвон билан кетаётганда ўз яқинлари орасидан юлиб олиб кетилаверган. Ҳатто кучли давлатлар ҳам хушёр ва кучли қўриқчиларга муҳтож бўлиб қолган эдилар. Кисронинг карвони Мадоиндан бошлаб то Ямандаги одамларига етиб боргунига қадар қўриқлаб борилган. 


Қуруқликда ва сувда фасод пайдо бўлди:

Хуллас ер юзида табиати тўғри халқнинг ўзи йўқ бўлган. Ахлоқ одоб ва яхшиликка асосланган жамият ҳам бўлмаган. Адолат ва меҳрибонлик асосига барпо қилинган ҳукумат ҳам бўлмаган. Илму ҳикматга асосланган бошқарув, анбиёлардан нақл қилинган соғлом дин ҳам мавжуд бўлмаган.


Зулматлар ичидаги шуълалар:

Ҳамма ёқни эгаллаб олган ана шу зулматлар ичида баъзи черковлардан кўзга ташланиб турадиган кучсиз нур худди қоронғу оқшомда ўзидан зиё чиқариб турадиган аммо зулматни бутунлай ёрита олмайдиган ва йўлни ойдин қила олмайдиган юлдузқуртга ўхшаб қолган бўлган. Тўғри илмнинг талабида ва ҳақ динни ахтариб чиқадиган кимса боши оққан тарафларга кетар, тоғу тошларни кезиб халқлар ва ўлкалар ичидан бошқалардан ажралиб турадиган кишиларни топар ва худди чўкаётган кимса синган қайиқнинг тахталаридан паноҳ топгани сингари ўша одамни ушлаб олар эди. Бундай кимсаларнинг камёб бўлганлиги ҳақида олтинчи асрда уларни излаб дунёнинг шарқу ғарбини кезиб чиққан энг катта динлар тадқиқотчиси бўлган Салмон Форисийнинг хабари далил бўла олади. Салмон форисий Шомдан Мавсилга, у ердан Нусайбинга, ундан Амурияга қадар кезиб чиққан.  Ўша шаҳарлардаги камёб одамлар унга бир бирларини тавсия қилишган. Ҳатто уларнинг энг сўнгилари олдига борган Салмон бешинчи кимсани топа олмаган. Ана зулматлар ичра охири Ислом билан рўбарў келиб қолади. Салмон шундай деганлар:

Шомга келганимда: “Ушбу дин(насронийлик)нинг энг афзал кишиси ким?”, деб сўрадим. Улар: “Черковдаги епископ!” дедилар. Мен унинг олдига бориб унинг динига рағбатим борлигини, черковда туриб унинг хизматини қилиб юришни исташимни, ундан илм олиб у билан қўшилиб ибодат қилишимни  айтдим. У менга киришни таклиф қилди ва мен у билан бирга черковга кирдим.  У ёмон одам бўлиб одамларни садақа қилишга буюриб тарғибот қилар эди. Улар садақа тўплаб унинг олдига олиб келсалар уни мискинларга бериш ўрнига ўзи учун жамғариб қўярди. Ҳатто у тўплаган тилло ва кумуш етти кўза бўлди. Қилаётган ишларини кўриб унинг жуда ҳам ёмон кўриб қолдим. Кейин у вафот этганида уни дафн этиш учун  насронийлар келишди. Мен уларга бу ёмон одам, сизларни садақа беришга тарғиб қилар эдию, аммо мискинларга  сиз берган молдан ҳеч нарса бермас эди, дедим. Улар мендан буни қаердан билишимни сўрадилар. Мен сизларга унинг хазинасини кўрсатаман, дедим. Улар ундай бўлса бизга кўрсат, дедилар. Мен уларга хазинанинг жойини кўрсатдим. Улар ўша жойдан етти кўза тилло ва кумушни қазиб олдилар. Унинг бу қилмишини кўриб Худога қасамки, унинг жасадини асло кўммаймиз, дедилар. Шундай қилиб уни осдилар ва тош бўрон қилдилар. Кейин бошқа бир одамни олиб келиб унинг ўрнига қўйдилар. Мен уни аввалги епископдан кўра афзалроқ, дунёга рағбати йўқроқ, кўпроқ охиратни ўйлайдиган одам эканини кўрдим. Кеча ва кундузлари ундан кўра кўпроқ ибодат қиладиган кишини кўрмаганман. Мен уни жуда ҳам яхши кўриб қолдим ва бир қанча вақт у билан бирга юрдим. Кейин вафот этар вақти келганида унга: “Эй фалончи, мен сени жуда ҳам яхши кўрар эдим. Мен бундан олдин сенчалик ҳеч кимни яхши кўрмаганман. Мана ҳозир Аллоҳ белгилаб қўйган иш сенинг бошинга тушиб турибди. Менга кимни тавсия қиласан ва нимага буюрасан?”, дедим. У менга: “Эй, ўғлим, Худога қасамки бугунги кунда мен қилган ибодатни қиладиган бирорта кимсани билмасман. Одамлар вафот этиб кетдилар. Уларнинг ўрниларига қолганлар кўп нарсаларни ўзгартириб юбордилар. Аммо Мавсил шаҳрида бир одамни биламан. Унинг исми фалончи. У ҳозир мен қилган эътиқоддаги ягона кишидир. Сен  ўшанинг олдига боргин”, деб васият қилди.  У вафот этгач Мавсилдаги ўша одамнинг олдига бориб: “Эй, фалончи, фалон одам вафот этаётганида сенинг олдинга келишимни васият қилиб сен ҳам унинг динида эканингни айтган  эди”, дедим. У менга: “Менинг ҳузуримда юр”, деди. Мен унинг ҳузурида турдим ва шеригининг динидаги энг яхши одамлигини кўрдим. Бир оз ўтмай у ҳам вафот этадиган бўлиб қолди. Мен унга: “Эй, фалончи, фалончи одам мени сенинг олдинга келишимни васият қилган эди. Энди сен ҳам Аллоҳнинг амрини адо этиш арафасида турибсан.  Бас, энди мен  кимнинг олдига борай?”, дедим. У эса: “Эй ўғлим, мен Нусайбиндаги бир кишидан бошқани биз иккимизнинг динида эканини билмайман. Сен ўшанинг олдига бор”, деди. У вафот этгач мен Нусайбиндаги ўша одамнинг олдига бордим ва бўлган гапларни ҳамда хожам менга буюрган ишни айтиб бердим. У: “Менинг олдимда юргин”, деди. Мен унинг ҳузурида истиқоматни бошладим. У ҳам бояги икки шериги сингари экан. Шундай қилиб мен энг яхши одам билан яшаб турдим. Худога қасамки бир оз ўтиб бу ҳам вафот этадиган бўлди. Мен унга: “Эй фалончи, фалон одам мени фалончига топширганди. Кейин у мени сенга йўллади. Энди сен кимнинг олдига боришимни ва нима қилишимни буюрасан”, дедим. У: “Эй ўғлим, мен Худога қасамки, сени юборишим учун бизнинг динимизда бўлган бирорта одамни билмайман. Аммо Амурияда бир одам бор. У ҳам бизга ўхшайди. Агар истасанг ўшанинг олдига боргин, чунки у бизнинг динимиздадир”, деди. У ҳам вафот этгач мен Амуриядаги одамнинг олдига келдим ва унга бўлган воқеаларни айтиб бердим. У: “Менинг ҳузуримда юргин”, деди.  Бас мен ўз шерикларининг йўли ва динида бўлган кишининг ҳузурида яшадим. Мен у ерда давлат топдим. Менинг қорамолларим ва қўйларим бўлди. Кейин унинг ҳам ажали келиб қолди. Ўлим тўшагида ётганида унга: “Эй фалончи, фалон одам мени фалончига топширганди. Кейин у мени фалончига йўллади. Кейин у фалончи мени сенга йўллади. Энди сен кимнинг олдига боришимни ва нима қилишимни буюрасан”, дедим. У: “Эй ўғлим, мен одамлардан бирортасини билмайманки у бизнинг динимизда бўлса-ю, мен сени унга юборсам. Лекин сен бир набийнинг чиқиш замонига яқин турибсан. У Иброҳимнинг дини билан юборилади. Араблар заминидан ҳижрат қилиб чиқади ва ўртасида хурмолари бор икки тоғнинг орасидаги бир ерга етиб келади. Унинг маълум аломатлари бор: ҳадяни ейди аммо садақани емайди. Унинг икки елкаси орасида муҳри нубувват бор. Бас агар қодир бўлсанг ўша юртларга боргин”, деди....(Имом Аҳмад ва Ҳокимлар ибн Аббос орқали Салмондан ривоят қилганлар) 


Иккинчи фасл
Жоҳилият асрида сиёсий ва иқтисодий низом

   
Мутлақ подшоҳлик:

Жоҳилият асри мустабид золим ҳукуматнинг майдони бўлган. Бу асрда сиёсат монархияга асосланган бўлган.  Худди форсларда бўлганидек махсус хонадонлар муқаддаслаштирилган. Сосонлар хонадони ўзларининг подшоҳликка ҳақли эканликларини Аллоҳ томонидан илҳом қилинган деб эътиқод қилардилар. Улар ўз фуқароларига таъсир кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солганлар ва уларни ана шу муқаддас подшоҳлик ҳаққига итоат қилдирганлар. Бу уларнинг эътиқод қилинадиган динларига айланган. Баъзан подшоҳлар бутунлай муқаддас билинган. Хитойликлар ўз подшоҳларини “самонинг ўғли император” деб билганлар. Уларнинг эътиқодларича само эркак ва ер аёл бўлган. Коинот туғилган ва император ана шу икки жуфтликнинг илк мевасидир. Император бутун бошли халқнинг ягона отаси деб билинган. У нимани истаса қилиши мумкин бўлган. Унга қараб сиз халоиқларнинг отаси ва онасидирсиз, дер эдилар. Император Ли Йон ёки Тай Тсонг вафот этганида бутун хитойликлар мотам либосини кийганлар.  Халоиқ қаттиқ ғамга чўмган.  Баъзи бирлари игналар билан юзларини тилиб ташлаганлар. Баъзилари сочларини юлган, баъзилари тобутга бошини урган. Рим империясида бўлгани каби айрим халқлар ва ўлкалар ҳам муқаддас ҳисобланган. Асосий принсип бу Рим ўлкаси ва Рим халқини муқаддас билиш бўлган. Бошқа халқ ва юртлар Римнинг манфаати учун хизмат қилган.  Давлат бу борада барча ҳақ ҳуқуқлар ва ақидаларни тан олмаган. Ҳар қандай шараф ва буюкликни назарга олмаган. Ҳар қандай зулм ва қўполликни ҳалол билганлар. Ушбу жабру жафо ва зулмдан диндошлик, маслакдошлик, ихлосда шериклик ҳам бирор юртни тўхтата олмаган. 

Robert Briffault Рим империяси ҳақида қуйидагиларни ёзади:

“Рим империясининг инқирозга юз тутиши ва йиқилишининг асосий сабаби порахўрлик ва бошқалар сингари ҳаддан ошган фисқу фасод бўлмаган. Балки бузғунчилик, ёмонлик, воқеъликка тўғри келмаслиги ушбу империясининг илк кунларидан бошлаб ҳамроҳ бўлиб келаётган ва ичини ғулғулага солиб келарди. Ушбу давлат бузғунчилик асосига қурилган бўлгани сабаб бир куни тугаши ва қуламоғи лозим бўлган. Биз кўрдикки Рим империяси кўплаб одамларнинг ҳисобидан кичик табақаларнинг фаровон яшашларига восита бўлган холос. Ана шу кичик табақа кўпчиликни эксплуатация қилар ва уларнинг қонларини сўриб яшаган. Римда савдо сотиқ масаласи омонат ва адолат билан жорий этилган бўлган. Ушбу давлатнинг табиати шундай яратилган бўлган.  Ҳокимият ва ҳукмнинг кучида, тенгликда юқори бўлган. Аммо ана шу яхши тарафларнинг барчаси империяни асосий қалбакилик ва хатоларнинг оқибатларидан сақлаб қола билмаган”.


Миср ва Шомда Рим ҳукмронлиги: 

Доктор Алфред Батлер Мисрдаги Рим ҳукмронлиги ҳақида шундай дейди:

“Мисрдаги Рим ҳукуматининг фақатгина битта мақсади бор бўлган. У ҳам бўлса ҳокимларга давлат бўлсин учун халқнинг молини ўзлаштиришлик. Ҳокимият фуқароларнинг фаровонлигини ошириш, одамларнинг аҳволини яхшилаш, ҳаётларини яшнатиш ёки ўзларини тартибга солиш ёхуд ризқларини ҳалоллаб ейишни мақсад қилмаган. Шунинг учун ҳокимият фақатгина иш кучига эга бўлган ғарибларга ҳукмронлик қилган. Маҳкум халққа нисбатан ҳеч бир ҳис туйғуси бўлмаган”. 

Шомлик араб тарихчиси Шомдаги Рим ҳукмронлиги ҳақида шундай дейди:

“Римликлар ўз мамлакатларининг ичи муаммоли ва нотинч бўлганига қарамасдан шомликларга нисбатан дастлаб адолатли муомалада бўлганлар. Империялари қариб қолгач қулдорлик ва қулчиликнинг энг ёмон ҳолатига ўтиб олди. Римликлар Шом ўлкасини бирданига ўзларига қўшиб олганлар эмас. Шомликлар Рим фуқаролари бўлгани эмас ва ерлари Рим ерлари бўлиб қолганмас. Балки улар ғариб ва ночор эдилар. Кўпинча зиммаларидаги молларни тўлаб бериш учун ўз ўғилларини сотишган. Зулм, қуллик ва мажбурий меҳнат кўпайиб кетган. Ана шу қўллар билан Римликлар Шомдаги саноат корхоналари ва билим юртларини обод қилганлар”.

“Римликлар етти юз йил Шомга ҳукмронлик қилишган. Улар билан бирга ўлкада низоъ, келишмовчилик, истибдод ва манманлик ҳамда одам ўлдириш бошланган. Юнонликлар Шомга 369 –йиллар ҳукмронлик қилишган. Уларнинг даврида даҳшатли урушлар ва зулмлар авж олган. Юнонликларнинг очкўзликлари яққол намоён бўлган. Уларнинг ҳукмронликлари шомликлар учун энг азобли ва бахтсиз давр бўлган”.

Қисқача қилиб айтганда Рим ва Форс бошқарувига бошқа томонлар рози бўлмаганлар. Сиёсий-иқтисодий вазият ҳатто давлатнинг маркази ва пойтахтида ҳам ночор бўлиб қолган.


Эрондаги ўлпон ва солиқ тизими:

Эрондаги молиявий ва тизим ва молиявий сиёсат барқарор ва адолатли бўлмаган. Аксинча кўпгина ҳолатларда ночор ва адолатсиз бўлган. Солиқчиларнинг ахлоқи ва хоҳишларига қараб, сиёсий ва ҳарбий сиёсатга қараб иш юритилган. 

“Сосонийлар даврида Эрон” китобининг муаллифи шундай дейди:

“Солиқчилар хиёнатдан, солиқларни ўлчаш ва молларга ўлпон солиш вақтида бировларнинг мулкини талон тарож қилишдан сақланмаганлар.  Солиқлар ҳар йили ўзгариб,  ошиб- камайиб турганидан давлатнинг даромад ва харажатлари аниқ бир тартибга солинмаган бўлган. Уруш учун ишлатишга давлатнинг мулки бўлмаса ҳам баъзи пайтларда уруш авж олиб кетаверган. Ўз навбатида бу янги солиқларни солишга мажбур қилган. Мамлакат ғарбидаги бой вилоятлар – айниқса Бобил- ҳар доим ана шу солиқларнинг нишони бўлиб келган”.


Шоҳларнинг ғазналари ва жамғармалари:

Эронда давлат иқтисодиётидан аҳолига сарфлайдигани унча кўп нарса бўлмаган. Эрон шоҳлари қадимдан пулларни беркитиш ва бебаҳо ҳамда асл молларни жамғариб қўйиш одатлари бўлган. Хусрав иккинчи 607-608- йилларда Мадоиндаги молларини ўзи бино қилган янги иморатга кўчирганида у кўчириб ўтган нарсалари 468 миллион мисқол тилло бўлган. Бу 375 миллион французларнинг тилло тангаларига тенг бўлган.  У тахтга ўтирганининг ўн учинчи йилида унинг ҳазинасида 800 миллион мисқол тилло бор бўлган.


Жамиятдаги синфлар аро катта фарқ:

Мамлакатдаги бойлар сони чекланган, камбағалларнинг ҳисоби эса беадад бўлган. “Сосонийлар даврида Эрон” китобининг муаллифи Эрондаги энг гуллаб яшнаган даврлардан бири ва энг адолатли шоҳларидан биттаси бўлмиш – Кисро Ануширвон ҳақида шундай дейди: 

“Кисро молиявий тузумни ислоҳ қилганида фуқароларнинг манфаатидан кўра кўпроқ давлатнинг манфаати ўйланган бўлган. Оддий халқ аввалги даврлардаги каби илмсизлик ва камбағалликда яшаб юрайверган. Византия файласуфлари жамиятдаги насаб жиҳатидан фарқланиш ва улар орасидаги улкан фарқни, паст табақа вакиллари ҳаёт кечирадиган бахтсиз ҳаётни кўриб ҳаёллари бузилган ва форс жамиятини танқид остига олиб шундай деганлар: “Ундаги кучлилар кучсизларни эзиб яшаганлар, уларга нисбатан зулм ва қаттиқ бағритошлик билан муомала қилганлар”. ”. 

Мансаблар баъзи хонадон эгаларига, бойлик, мартаба ва ҳукмдорлар наздида нуфузи бор кимсаларга вақф қилинган бўлган.

Robert Briffault Рим империясидаги синфий тизим ҳақида шундай дейди:

“Одатда бирор бир ижтимоий муассаса завол топса ва таназзулга юз тутса уни назорат қиладиганлар фақат битта чорани ишлатганлар. У ҳам бўлса уни ҳаракатланиши ва ривожланишига тўсқинлик қилиш. Шунинг учун ҳам Рим империяси (таназзулга учраган даврида) ўзи оёқости бўлаётган адолатсиз синфий тузумга таслим бўлган. Ушбу жамиятда ҳеч ким ўз касбини ўзгартира олмаган. Ўғил албатта ўз отасининг касбини ушлаши лозим ва лобуд бўлган”.


Эрондаги деҳқонлар:

Кўпчилик қатори деҳқонларга ҳам янгидан янги ҳар хил солиқлар оғирлик қилиб ҳатто кўпгина деҳқонлар солиқлардан ва уларни ҳурмат қилмайдиган бир халқ ҳамда ўзлари ғайрат қилмайдиган мақсад учун ҳарбий хизмат қилишдан қочиб ўз ишларини тарк қилганлар ёки монастирлар хизматига кириб олганлар. Одамлар орасида бекорчилик, жиноятлар тирикчилик қилишнинг ноқонуний йўллари кенг тарқалган. 

 “Сосонийлар даврида Эрон” китобининг муаллифи сўзини давом этдириб шундай дейди:

“Деҳқонлар бахтсизлик ва улкан ноумидлик ичида яшар эдилар. Улар ўз ерларига боғланиб қолган эдилар. Бепул ишлатилар ва ҳар қандай ишга мажбур қилинар эдилар. Тарихчи Имйон Морсилинус шундай дейди: “Ана ўша бахтсиз деҳқонлар отлиқ аскарларнинг ортларидан пиёда юрар эдилар. Гўёки абадий қуллик уларнинг пешоналарига битиб қўйилгандек эди. Уларга маош ёки иш ҳақи сингари рағбатлантиришлар бўлмас эди. Деҳқонларнинг ер эгалари билан алоқалари қулнинг ўз хожаси билан бўлган алоқаси каби бўлган.”.”


Зулм ва истибдод:

Шом ва ироқликлар, Мисрда яъқубийлар қаттиқ зулм остида эзилганлар. Ҳукмдорлар қаттиқ истибдод қилганлар ва мамлакатга, инсонлар қони ва молига, ор номусларига зарар еткарганлар. Эътиборли шахслар уларнинг шикоятларига нисбатан ўзларини эшитмаганга солганлар. Ҳатто одамлар бундай бузуқ вазиятларни мутлақо зарур деб ҳисоблаганлар. Баъзи кунларда ҳаётдан кўра ўлимни афзал кўрганлари ҳам бўлган.


Сохта маданият ва дабдабали ҳаёт:

Дабдабали ва ҳашаматли ҳаёт бу икки давлат- форс ва римдаги одамларни бутунлай эгаллаб олган, улар томоқларига қадар сохта маданият ва ёлғончи ҳаётга ғарқ бўлганлар. Форс ва Рим шоҳлари, бу икки давлатнинг амирлари лаззатланиш, ҳаётдан завқланиб яшашдан бошқа ғамни билмасдан бепарволарча яшаб юрганлар. Қиёслаб бўлмайдиган даражада димоғдор бўлиб кетганлар. Улар тирикчиликнинг қулай тарафлари, ошиқча маданият ва фароғатли ҳаёт борасида жуда ҳам уста бўлиб кетганлар. Зеро Хусрав Парвезнинг ўн икки мингта хотини, эллик мингта оти, беҳисоб дабдаба асбоблари, ҳашаматли саройлари, бойлик ва неъматлари бўлган. Унинг қасрлари бойлик ва ҳашамат борасида зарбулмасал қилинадиган бўлган.  Makarios шундай ёзади: 

“Тарихда ҳеч бир подшоҳнинг эрон кисроларичалик роҳат фароғатда яшаганини ҳеч ким кўрмаган. Уларга узоқ ва яқин шарқда жойлашган ҳар қайси шаҳарлардан ўлпонлар ва ҳадялар келиб турган. Ислом юришида форслар Ироқдан чиқаётганларида хазиналарда баҳосини биров билмайдиган даражадаги кийимлар, матолар, идишлар, моллар, совғалар ва ёғларни қолдириб кетганлар”.

“Араблар қўрғошин билан муҳрланган тўла кўзаларни топганлар. Араблар айтадиларки, биз уларни таом бўлса керак, деб ўйлаган эдик. Аммо улар тилло ва кумуш тўлдирилган бўлиб чиқди”.

Араб тарихчилари Мадоин кунида мусулмонлар қўлга киритган кисронинг ибодатхонасини шундай деб тавсифлайдилар:

“У олтмишга олтмиш зироъ бўлган. Катталиги бир жариб(1260 – 1592 кв.мга тенг майдон) келадиган битта гилам тўшалган, ерига тилло юритилган, нақшлари қимматбаҳо тошлар билан безалган, мевалари жавоҳирлар ва тилло юритилган. Ўртасида битта ибодатхона бўлиб атрофида экинзорга ўхшаш ер бор, тилло новдаларда ипакдан тайёрланган баҳорги экинлар, гуллари кумуш ва тиллодан ва ҳоказолар экиб қўйилган. Уни райҳонлар кетиб қиш келишининг ғамини еб таёрлашган бўлган. Агар шаробхўрлик қилмоқчи бўлсалар гўёки жаннатда ўтирган каби унинг устида шароб ичишган”.

Бу нарсалар форс цивилизациясининг қанчалик ҳашамат ва дабдабаларга эришган бўлганини кўрсатади. 

Рим империяси ва унинг атрофидаги шаҳарларда Шом ана шундай ҳолатда бўлган. Бу икки империя ва цивилизация- Форс ва Рим... маданият майдонида ҳашамат ва дабдабанинг гаров отлари сингари бўлганлар. Императорлар ва уларнинг Шомдаги амирларию ноиблари жуда ҳам дабдабага берилган бўлишган. Уларнинг саройлари ва қасрларида, майхоналари ва ишратхоналарида жуда кўп дабдаба воситалари ва роҳат фароғат асбоблари бўлган. Кўркамлик ва дабдабанинг чўққи даражасига етганлар. Жоҳилиятнинг охири ва исломнинг аввалида яшаб ўтган шоир Ҳассон ибн Собит Жабла ибн Айҳам ал- Ғассонийнинг мажлисини тавсифлаб шундай деган:

“Мен ўнта ашулачи аёлни кўрдим: бешта румлиги рум тилида яна бештаси аҳли Ҳийранинг ашуласини айтиб турар эди. Уларни унга Иёс ибн Қубайса туҳфа қилган бўлган. Арабларнинг Макка ва бошқа шаҳарларидан унинг учун ашула айтиб берадиганлар гуруҳ гуруҳ бўлиб келиб туришган. Шаробхўрликка ўтирса тагига хушбўй бута, ясмин ва турли хилдаги райхонлар тўшалган. Тилло ва кумуш идишларда мушку анбарлар сепилган. Кумуш идишда соф мушк олиб келинган. Агар қиш бўлса, ҳўлланган увд ёқилган. Агар ёз бўлса қорга кўмилган ва ўзига ҳамда шерикларига ёзда ўзи ва шерикларига маъқул келадиган ёзги либослар, қишда эса фанак мўйнали ва шу каби либосларни олиб келтирган”.

Амирлар, беклар, бойлар, улуғ хонадонлар вакиллари ва ўрта табақа шахслар шоҳларга эргашганлар. Уларнинг либослари, таомлари, ўтириш туришлари ва дабдабалари шоҳларникига ўхшаш бўлган. Уларнинг одатларига ва ҳаёт йўлларига эргашганлар. Ҳаёт даражаси юқори даражага кўтарилган ва цивилизация қаттиқ мураккаблашиб кетган. Битта одам ўзи ва ярим либоси учун бутун бир қишлоқ тўядиган ёхуд бутун бир қабила кийим кийса бўладиган маблағ ишлатган. Бу иш ҳар бир мансабдор ёки обрўли одам учун зарур бўлган. Ҳатто унга бепарволик қилган кишига ҳамма ола қараган. Бориб бориб бу иш ҳаётнинг мажбуриятларидан бирига айланиб қолган. Кўчиб кетиш мумкин бўлмаган жамиятнинг қонунларидан бирига айланиб қолган. Шаъбийдан ривоят қилинадики у шундай деган: “Форсларнинг бош кийимлари қабилаларидаги аслзодаликларига қараб эътиборга олинган. Ким агар  жуда ҳам аслзода бўлса унинг бош кийими юз минг бўлган. Ҳурмуз ҳам жуда аслзода шахслардан бўлгани учун унинг бош кийимининг баҳоси юз минглик  ва гавҳарлар билан безатилган бўлган. Бирор киши агар еттита хонадон аҳлидан бўлмаса тўлиқ аслзода ҳисобланмаган. Кисронинг замонида Ҳийранинг ҳокими бўлган Азодия ҳам ярим аслзода бўлган ва унинг бош кийимининг баҳоси эллик минг танга бўлган. Рустамнинг бошидаги бош кийими етмиш минг тангага сотилган. Унинг асл баҳоси юз минг танга бўлган.  

Одамлар аста секин ана шу дабдабали маданият ва унинг бузуқ анъаналарини одат тусига киритиб борганлар. Унинг “сут”ини ичиб шу билан “воя” топганлар. Ҳатто бу уларнинг иккинчи табиатларига айланиб қолганидан ундан воз кечишлари қийин бўлган ва шунинг учун ҳам ҳаттоки қийин дамларда, йўқчилик ва муҳтожлик вақтларида ҳам оддий ва табиий ҳаётга қайтиш уларга оғирлик қилган. Айтишларича форсларнинг энг сўнги шоҳларидан бўлган Яздажирд Мадоиндан қочган кунида ўзи билан бирга мингта ошпаз, мингта ашулачи, мингта йўлбарсбоқар, мингта лочинбоқар ва бошқаларни олиб олганига қарамай бу ҳам унга кам кўринган. Аҳвознинг шоҳи бўлган Ҳурмузон Умар р.а нинг ҳузурларида эканида ичиш учун сув сўраган. Унга қалин бир идишда сув берилганида: “Чанқаб ўлсам ҳам бундай идишда сув ичишга қодир бўлмасман”, деган ва унга ўзи хоҳлаган идишда сув берилган. 


Ҳаддидан ошган солиқлар:

Ушбу дабдаба ва ҳашаматларнинг натижасида солиқларнинг орттирилиши ва деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар ва косибларнинг молларини тортиб олиш учун янги -янги қарорлар ишлаб чиқилиши табиий нарса. Ҳатто бу нарса фуқароларга жабр бўлган ва оғирлик қилган. 

“Сосонийлар даврида Эрон” тарихининг муаллифи шундай дейди:

“Эрон шоҳларининг  фуқаролар тарафидан бериладиган  туҳфалар ва тортиқларни қабул қиладиган одатлари бўлган. Улар бу нарсаларни “ойин” деб атаганлар. Бу нарса қонуний солиқларга қўшимча бўлган. Улар Наврўз ва Меҳржон кунида одамлардан мажбурий совғалар олишган. Арманистонда тилло конлари подшоҳнинг мулки ва шахсий нафақаси бўлган”.

Шомлик араб тарихчиси қуйидагиларни ёзади:

“Шом аҳолиси жизя ва ғалласининг ушрини, молининг солиғини ҳамда жон бошига божлар тўлашга маҳкум қилинган, юнонликлар божхоналар, конлар, солиқлар, ғалла экиш учун яроқли ерлар ва яйловлар каби муҳим манбаларни солиқчилар деб атаганлари таъминотчилардан ижарага олганлар. Улар ҳукуматдан хирож солиғини сотиб оладиган бўлишган. Ҳар бир вилоятда солиқчиларнинг бир қанча ширкатлари бор бўлган ва ҳар бир ширкатнинг аслзодаларга ўхшаб юрадиган котиблари ва солиқчилари бўлган. Улар олишлари керак бўлган миқдордан ҳам кўпроғини олганлар. Фуқароларнинг ризқларини тортиб олишган. Кўпинча уларни худди қуллар каби сотиб юборишган”.

“Баъзилар Юнонистондаги императорча сиёсатни қуйидаги сўзлари билан баҳолайди: “Яхши чўпон қўйларининг жунини қирқиб олади, юлиб олмайди”. Бинобарин икки аср ўтибдики юнон императорлари ўз давлатларидаги фуқароларнинг қирқиш билан чекланганлар: уларнинг кўп молларини тортиб олишган-у, аммо уларни ташқи душмандан ҳимоя ҳам қилишган”. 



Бахтсиз халқ:

Шундай қилиб ана шу икки подшоҳликдаги фуқаролар иккита синфга батамом ажралиб бўлган эдилар: шоҳлар, амирлар, сарой аъёнлари, уларнинг оила аъзолари ва қариндошлари, уларга алоқаси борлар ва бадавлат кимсалар гуллар ва райҳонлар орасида яшар, роҳат фароғат ичида эдилар. Отларининг туёқларига ҳам тилло тақа урдиришган ва уйларини ипак ва ҳарир матолар билан безатишган. 

Деҳқонлар, ҳунармандлар, кичик савдогарлар, косиблар ва ишчилар синфи эса машаққатли ҳаёт кечирар, ҳаётнинг машаққатлари, солиқлар ва ўлпонлар  остида эзилиб яшаганлар. Ғуллар ва занжирларда боғланган, ҳайвонлар сингари кун кечиришган. Уларнинг ҳаётдан олган ёлғизгина насибалари бошқалар учун ишлаш, уларнинг роҳати йўлида қийналиш бўлган. Уларнинг емак ва ичмакдан ўзга қайғулари бўлмаган. Улар агар ана шу аччиқ ҳаётдан тўйиб кетсалар маст қилгувчи ичимликлар ва ўйин кулгулар билан кўнгилларини овутганлар.  Ушбу машаққатдан қутулсалар ҳаром ишларга қўл урганлар. Тирикчилик шу қадар оғир бўлишига қарамасдан ҳаётнинг кўп соҳаларида улар ўзларини юқори табақа вакилларига ўхшатишга уринишган. Бу иш эса етарли миқдорда ризқу рўз топишдан кўра машаққатлироқ бўлган. Натижада уларнинг ҳаётлари нотинч, кўнгиллари ғаму ғусса билан банд бўлган.

Туғёнга солгувчи бойлик билан ғафлатга солгувчи фақирликнинг орасида:

Шундай қилиб туғёнга солгувчи бойлик билан ғафлатга солгувчи фақирликнинг орасида    обод цивилизациялашган оламда анбиёлар келтирган диёнат, олийжаноб ахлоқлар ва юксак ақидалар зоеъ бўлиб кетди. Бадавлатлар дунё лаззати ва тўқлиги билан бўлиб дин ҳақида ўйламайдиган, охиратни эсга олмайдиган, ўлим ва ундан кейинги ишлар ҳақида фикр юритмайдиган бўлиб қолдилар. Деҳқонлар ёки ишчилар ҳам уларга ўхшаб ғаму қайғуси, тирикчилик харажатларининг кўплигидан диндан тўсилиб қолдилар. Ҳаёт ва унинг истаклари бойу камбағалнинг қайғуси ва асосий ғами бўлиб қолди. Ҳаёт инсонларни дин ва охират ҳақида умуман эсламайдиган, руҳ, қалб ва юксак маънавият билан боғлиқ ишларга бир дақиқа бўлсада вақт топа олмайдиган қилиб ташлади.


Жоҳилиятнинг суврати:

Исломнинг улуғ олимларидан бири (Шайхул Ислом Валиюллоҳ Деҳлавий1176ҳ. ваф.) ушбу ҳолатни жуда ҳам ажоиб тарзда тасвирлаб беради. У қуйидагиларни ёзади:

“Билгилки, ажамлар ва римликлар олдинма кейин кўп замонлар дунёни бошқариб келдилар ва дунё лаззатига шўнғидилар, охиратни унутиб Шайтонга эргашилар, тирикчилик қулайликлари борасида чуқур кетиб у билан фахрланадиган бўлиб қолдилар, дунёнинг турли тарафларидан олимлар келиб улар учун яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида изланишлар олиб борганларида улар ўшаларга амал қилишда давом этдилар ва бир бирларига фахр қиладиган бўлдилар. Агар уларнинг катталари баҳоси юз минг дирҳамдан кам камар боғлайдиган ёки тож киядиган бўлса, ёки унинг ҳашаматли қасри, улкан ҳовузи, ҳаммоми ва боғу роғлари бўлмаса, чиройли қуллари ва қимматбаҳо моллари бўлмаса, еб ичиши яхши ва кийим кечаги чиройли бўлмаса айб санаганлари ривоятларда келган. Мамлакатингнинг подшоҳларини кўриб турганинг учун улар ҳақида гапириб ўтиришнинг кераги йўқ деб биламан. Ана шуларнинг ҳаммаси уларнинг тирикчилик асосларига кирган. Агар тортиб олмайдиган бўлсанг қалбларидан чиқмайдиган бўлган. Бундан шаҳарнинг ҳамма аъзоларига дахл қиладиган бедаво дард ва буюк бир офат келиб чиққан. Уларнинг бозорлари ва қишлоқларидан, бойларию камбағалларидан ҳеч ким йўқки бу дард уни эгалламаган ва уни ожиз қилиб қўйган бўлмаса. Бу нарса уларни ниҳояси йўқ ғам ва қайғуларга солиб қўйган. Бунга сабаб шуки ўша нарсаларга эришмоқ учун катта молу давлат сарф қилиниши керак бўлганидир. Бу молу давлат эса деҳқонлар, савдогарлар ва улар кабиларнинг устига солинадиган солиқлар миқдорини кўпайтириб уларни машаққатга қўйиш билан топилган. Агар бош тортсалар уларни ўлдиришган ва азоб беришган. Агар итоат қилсалар ҳайвон ўрнида муомала қилишган. Шундай қилиб ҳеч ким бир лаҳза бўлсада охиратдаги саодат ҳақида ўйламаган ва қодир ҳам бўлмаган. Ҳаттоки бутун бир ўлкадаги одамлар орасида ҳам дин ғамини ейдиган биттагина одам топилмаган”.(Ҳужжатуллоҳил-болиғадан)


Иккинчи боб
Жоҳилиятдан Исломга
Биринчи фасл
Ислоҳотлар борасида анбиёлар тутган йўл


Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юзма-юз келган олам:

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилганларида дунё қаттиқ зилзиладан кейинги бинога ўхшаб турар эди. Чунки дунёдаги ҳамма нарса ўз ўрнида эмасди. Зеро баъзи буюмлари ва матолари синган, яна баъзилари энгашиб қолган, айримлари эса ўзига мос ўрнидан ажралиб бошқа бир жойни банд қилиб турар, айримлари бўлса бир жойга тўпланиб устма уст бўлиб ётар эди. 

У зот дунёга анбиёларнинг нигоҳи билан қараб инсонийлигини йўқотиб тошга, дарахт ва дарёларга, ўзи учун фойда ҳам зарар ҳам бера олмайдиган ҳамма нарсаларга сажда қилиб юрган бир инсонларни кўрдилар.

Ақлий хусусияти бузилганидан аниқ ва равшан кўриниб турган ҳақиқатларни бўлиши мумкин эмас деб турадиган, тафаккури ишдан чиққани учун аниқ ҳақиқат унинг учун назарий ёки аксинча кўриниб қатъийлик бор нарсада шубҳа қиладиган ва шубҳа бор нарсада ишонадиган, завқи бузилгани сабаб аччиқни ширин, нопок нарсани покиза, хавли таомларни ёқимли ҳисоблайдиган, ҳиссиёти бузулганидан золим душманни ёмон кўрмайдиган ва садоқатли дўстни севмайдиган бўлиб қолган тескари инсонларни кўрдилар.

Дунёнинг кичрайтирилган суврати бўлган бир жамиятни кўрдилар. Ундаги ҳамма нарса ўз шаклида эмас ёки ўз ўрнида турмасди. Бўрилар чўпон бўлиб, золимлар қози, жиноятчилар бахтли, эзгу инсонлар бадбахт бўлиб қолган эдилар. Бу жамиятда яхши ишдан кўра мункарроқ ва мункар ишдан кўра яхшироқ амал йўқ бўлган. Унда башариятнинг тугатилиб кетишини тезлаштирадиган ва уни ҳалокат чоҳига олиб борадиган бузуқ одатларни кўрдилар.

Муккасидан кетилган майхўрликни, ахлоқсизлик даражасига етган ёлғончилик ва фисқу фужурни, ўзгалар молини тортиб олишгача етиб борган судхўрликни, очкўзлик ва ҳарислик ҳаддига етган тамагирлик ва молпарастликни, қизларни  тириклай кўмиш ва (очликдан қўрқиб) болаларни ўлдиришгача бориб етган бағритошликни кўрдилар Пайғамбар алайҳиссалом.

Аллоҳнинг юртларига ҳукмронлик қилиб Аллоҳнинг бандаларини қул қилиб олган шоҳларни кўрдилар. Аллоҳнинг ўрнига илоҳлар қилиб олинган, одамларнинг молларини ноҳақ ейдиган ҳамда уларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган роҳиблар ва олимларни кўрдилар.

Башарият ўзига берилган иқтидоридан фойдаланмаётгани ёки зоеъ бўлиб ётганини, тўғри йўналиш берилмаганини, натижада у иқтидор ўз эгаларига ва инсониятга ҳалокат олиб келаётганини, шижоат босқинчилик ва варварликка, саховат исрофгарчиликка, ифтихор жоҳилият қизиққонлигига, заковат айёрлик ва ёлғончиликка айланиб қолган, ақл янги жиноятлар ўйлаб топиш ва шаҳвоний истакларни қондириш учун янгилик яратиш воситаси бўлиб қолганини кўрдилар.

Баъзи шахслар ва баъзи жамоаларни кўрсалар моҳир устанинг қўлини кўрмаган хом ашёга ўхшар эдиларки улардан маданиятнинг шаклини тузишда фойдаланиб бўлмасди. Ва худди йўғоч бўлаклари сингари эдиларки ундан ҳаёт денгизини сузиб ўтишда минса бўладиган бир кема ясаб берадиган дурадгордан бебаҳра эдилар.   

Чўпонини йўқотган бир тўда қўйга ўхшайдиган халқларни, ўз ҳолига ташлаб қўйилган қутирган туяга ўхшайдиган сиёсатни, маст одамнинг қўлида турган ўзини, аҳли оиласи ва биродарларини жароҳатлайдиган қиличга ўхшайдиган султонни кўрдилар.


Ҳаётнинг бузилган томонлари:

Ана шу  ҳаётнинг бузилган ҳамма томонлари уни ислоҳ этадиган ва ҳаёлини банд қиладиган бирор бир ислоҳотчининг диққатини ўзига тортади. Агар бутун бир ислоҳотчилар жамоасидан бир киши у ҳаётнинг бузилган томонларидан биттасинигина тузатишга эришган бўлар ва умри давомида жамиятнинг камчиликларидан бор йўғи биттасини муолажа қилиш учун машаққат чекиб ўтган бўлар эди. Бироқ инсоннин руҳияти мураккаб нарса, нозик қилиб ясалган ва унинг туйнуклари бисёр. Унинг ажралиши ва халос бўлиши махфий нарса. У оғишганида ёки эгри бўлса ундаги камчиликларнинг биттасини тузатиш ва ундаги датлардан биттасини ўзгартириш билан унга таъсир ўтказиб бўлмайди. Аввал уни ёмонликдан яхшилик, бузғунчиликдан ислоҳотлар тарафига буриб қўйиш керак. Худди муборак ерда шайтоний ўланлар униб чиққани сингари жамиятдаги иллатларни ундириб чиқадиган ва тарбияни бузиб юборадиган нафсидан  фасод уруғини юлиш, ёмонлик томирини қирқиб ташлаш, ва унинг ўрнига яхшилик, фазилат ва Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш уруғини экиш керак.

Кишилик жамиятидаги ҳар битта дардни ва ҳозирги авлодддаги ҳар битта камчиликни  тузатиш учун тўлиқ бир ҳаёт керак ва бир инсон бутун умрини бағишлаши лозим. Эҳтимол бир гуруҳ ислоҳотчиларнинг умрлари керак бўлсада бу камчилик давом этаверар. Фаровон ва дабдабали ҳаётда вояга етган, беҳуда ўйин кулгу ва лаазат билан улғайган бир мамлакатда қайсидир одам хамрга қарши курашиб ўтадиган бўлса ҳам бу ишга кучи етмасдан меҳнати бекор кетган бўлади. Чунки ароқхўрлик заҳардан бўлса ҳам лаззат ахтарадиган ва гуноҳ бўлсада кўнгилхушлик истайдиган руҳий натижадир.  Шундай экан уни фақатгина даъват билан, китоб ёзиш ва маъруза тарқатиш билан, унинг тиббий зарарлари ва ахлоқий ёмонликларини тушунтириш билан, қаттиқ қарорлар-у кучли жазолар қўллаш билан қайтариб бўлмайди.(Америка ҳукумати ароқни тақиқлаб, уни мамлакатдан чиқариб юборди. Шаҳарда мавжуд бўлган газета ва журналлар, эшиттиришлар, лозунглар ва кино каби барча воситаларни ишга солиб уни истеъмол қилишни қоралаш, зарарлари ва бузуқликларини тушунтириш ишларини олиб борди. Бунинг учун давлат олтмиш миллион доллардан кўпроқ маблағни сарфлади. Газета ва журналларда бу борада ёзилган гаплар 10 миллиард саҳифадан ошиб кетди. Ушбу тақиқ ҳақидаги қарорни ижросини таъминлаш йўлида ўн тўрт ой давомида 250 миллион жунайҳ сарфланди ва бунинг учун 300 нафар шахс сафарбар қилинди. 532335 нафар шахс ҳибсга олинди. Жарималар миқдори 16 миллион жунайҳга етди. 404 миллион жунайҳлик молу мулк мусодара қилинди. Бироқ ана шу ишларнинг барчаси америкаликларнинг ароққа бўлган меҳрини ва унинг истеъмолига бўлган қайсарлигини оширди холос. Ҳатто ҳукумат 1933-йилда ушбу қонунни бекор қилишга ва мамлактда ароққа рхсат беришга мажбур бўлди. “Танқиҳот” китобидан олинди.). Уни ўзгартириш учун албатта унинг қалб қўрини ўзгартириш керак бўлади. Агар ана шуни ўзгартирмасдан туриб уни тарк этишга мажбурлайдиган бўлсангиз аввалгидан бошқа турли хил жиноятларга сабаб бўласиз. 


Расул алаҳиссалом регионал шахс ёки миллий қаҳрамон бўлмаганлар:

Агар Расул алайҳиссалом регионал шахс бўлиб ўз қавмлари орасида сиёсий етакчи ва миллий қаҳрамонлар ишини қиламан дейдиган бўлганларида эди араб ўлкаларининг ўзи ҳам етарли бўлган бўларди. У киши араблар учун Қурайш ва араб қабилаларини бирлаштириб ўзлари бошқарадиган қилиб ягона ва кучли араб амирлигини ташкил этишлари ҳам мумкин эди.  Ана шунда биз айтаётган миллийлик ғоясига Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Утба ибн Омир ва бошқалар биринчилардан бўлиб қўшилган бўлар, у кишини раҳбар сифатида тан олиб у киши билан қўшилиб жанг қилган бўлар эдилар. Ахир улар у зотнинг ростгўйлик ва ишончлиликларини кўрмаганмидилар?! Ахир улар Макка билан боғлиқ ҳаётларида содир бўлган энг катта воқеа вақтида ҳажарул асвадни Байтуллоҳдаги ўз ўрнига қўйиш борасида у кишини ҳакам қилмаганмидилар?! Ахир улар ўзлари сиёсий томонлама ташвиқот қилмаганлари ҳолда Утбанинг тили билан у зотга: “Агар бизларнинг бошлиғимиз бўлишни истаётган бўлсанг сени бошлиқ қилиб қўяйлик. Ана шунда то тирик экансан бошлиғимиз бўлиб қоласан”, демаганмидилар.  Агар у зот бошлиқ бўлсалар форс империясига қарши арабларнинг энг зўр отлиқ қўшинларини ва ботирларини юборишлари ва мазлум араблар учун золим ажамлардан қасос олишлари, Рим ва Форс тепаликларига арабларнинг нусрат ва миллий ғалаба байроғини қадаб қўйишлари мумкин бўлар эди. Ўша пайтларда бу икки империя билан урушиш (ахир ўша вақтда бу икки империя дунёга гегемонлик қилиб турган бўлишган тарж.) сиёсий хато ҳисобланадиган бўлса, лоақал Яманга, Ҳабашистонга ёки бирор бир қўшни давлатга юриш қилиши ва уларни янги пайдо қилган араб амирлиги таркибига қўшиб олишлари мумкин эди.

Арабларнинг ҳаётида ҳам кўплаб ижтимоий-иқтисодий томонлари бор бўлиб улар бирор бир сиёсатчининг тажрибасига, бошқарувчининг малакасига ва катта иқтидор эгасининг қатъиятига ва бирор бир даҳонинг ташаббусига жуда муҳтож эди. агар шу ишлар ана у кишилардан бирортасига топшириб қўйиладиган бўлса араблар учун катта иш ва янги тарих бўлган бўлур эди.

Муҳаммад алайҳиссалом ботилни ботил билан йўқ қилиш учун юборилмадилар:

Аммо Муҳаммад алайҳиссалом ботилни ботил билан йўқ қилиш, бир адоватни бошқаси билан алмаштириш, бир ўринда бир нарсани ҳаром деб бошқа бир ўринда ҳалол дейиш ва бир халқнинг манфаатини бошқа бир халқнинг манфаатидан устун қўйиш учун набий қилиб юборилмадилар. У зот ўзининг манфаатини ўйлайдиган, одамларни форслар ва римликларнинг ҳукмронлигидан озод қилиб Аднон ва қаҳтонликларнинг ҳукмронлиги остига солиб қўядиган миллий раҳнамо ёки сиёсий раҳбар қилиб ҳам юборилмаганлар.  Шу нарса шубҳасизки, у зот барча одамларга Жаннат ила башорат бергувчи ва дўзах ила огоҳлантиргувчи, Аллоҳнинг изни ила Аллоҳга чақиргувчи ва ёритгувчи чироқ қилиб юборилгандирлар.  Шу нарса аниқки, у зот Аллоҳнинг ҳамма бандаларини бандаларга ибодат қилишдан ягона Аллоҳга қуллик қилишга чиқариш учун, барча одамларни тор дунёдан дунё ва охират кенглигига чиқариш учун, динларнинг жафосидан Исломнинг адолатига чиқариш учун, уларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш учун, инсонларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб нопок нарсаларни ҳаром қилиш учун, уларнинг елкаларида юк ва машаққат бўлиб турган нарсаларни олиб ташлаш учун юборилганлар.

У зотнинг даъватлари айни бир халқ ва айни бир ватан учун хос бўлмаган. Аммо бутун башариятга ва инсониятнинг виждонига қаратилган бўлган. Араб халқлари таназзулга учраган ва бахтсиз бўлгани учун ҳам у зот ўзларининг ислоҳотга доир вазифалари ва буюк жиҳодларини улардан бошлашлари тўғрироқ бўлган. Умму-л- қуро ва арабистон ярим ороли ўзининг жўғрофий мавқеи ва сиёсий суверенитети у зотнинг ўз вазифаларини адо этишлари учун энг яхши марказ бўлган. Араб халқи ўзининг руҳий хусусиятлари ва адабий фазилатлари билан у зотнинг даъватлари учун муносиб ўрин ва у зотнинг ўз вазифаларини адо этишлари учун энг яхши омил бўлган.


Инсон табиатининг қулфу калити:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикни ёпсангиз тешикдан суқилиб кирадиган, айрим ижтимоий иллатлар ва ахлоқий камчиликларга қарши курашадиган ислоҳотчилар оммасидан бўлганлар холос эмас.

Зеро ислоҳотчилар орасидан шундайлари борки бир ўлканинг айрим тарафларидаги айрим иллатларни вақтинчаликка кеткиза олганлар. Улардан айримлари эса ўз вазифасини адо этишда муваффақиятсизликка эришганлар.(Ҳиндларнинг раҳбари бўлган Ганди ўзининг  сиёсат ва маънавият боғлиқ илк ҳаётида иккита асосий принсипга асосланган бўлган ва ана шу иккаласи асосида ҳозирги замонда камёб бўлган ўзининг сиёсий раҳбарлиги ва кучли маънавий шахсиятини чегаралаб ўзининг принсипига шиор қилиб олган. Биринчиси: “Қаттиққўллик ва қаршилик йўқ”. Ана шу принсипга дин ва фалсафа сифатида чақирган. Узоқ йиллар мобайнида ўзининг чиқишлари, мақолалари ва саҳифалари ёрдамида ана шу принсипга даъват этган. Бунинг учун бор кучини ишга солган. Бу гаплар руҳий ўзгартириш ҳамда диннинг асосий даъвати асосида бўлмагани учун Гандининг чақириқлари ўз халқининг руҳиятига кучли таъсир кўрсатмаган. Ярим миллиондан кўпроқ  мусулмон ҳалок бўлган 1947- йил Сентябрида Ҳиндистоннинг пойтахти ва шарқий Панжоб вилоятида бўлиб ўтган  гуруҳлараро катта тартибсизликлар вақтида унинг чақириқлари ушбу халқ учун бесамар кетди. Тарихчилар тасдиқлашлари эҳтимолидан йироқ бўлган даражада болалар, аёллар ва ор-номусларга тажовузлар қилинган варварларча ва бағритошларча улкан қирғинбарот бўлган эди. ҳатто бу уруш ўз халқи муқаддас билган ва илоҳийлаштирган ана шу кишининг жонига суиқасд қилиниши билан ниҳоя топган эди.

Иккинчи принсип:  Ҳиндистонда мавжуд бўлган “Худонинг даргоҳидан қувилганлар” синфига барҳам беришлик. Ганди ушбу вазифасида ҳам деярли натижага эришмаган. Демак, ана шу ишлар ислоҳот ва ўзгартиришнинг энг табиий тўғри йўли бу анбиёларнинг йўллари эканига ёрқин ҳужжат бўлади). 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ислоҳот ва даъват уйига ўз эшигидан келдилар ва инсоннинг табиатининг қулфи- фитрат замонида барча ислоҳотчилар ва у зотдан кейин  уни ўзиникидан бошқа калит билан очишга уринган ҳар бир шахс оча олмаган ёпиқ қулфнинг калитини топа олдилар. Одамларни ягона Аллоҳга иймон келтиришга, бутлар ва уларга ибодат қилишни тарк қилишга, Тоғутни бутунлай инкор этишга даъват этдилар. Қавмнинг орасига чиқиб: “Ҳой, одамлар! “Лаа илааҳа иллаллоҳу”, денглар. Нажот топасизлар”, дея нидо қилдилар.   Уларни ўзларининг Расул эканликларига иймон келтиришга, охират борлигига иймон келтиришга чақирдилар.


Иккинчи қисм
Мусулмоннинг жоҳилиятдан Исломга риҳлати



Жоҳилиятнинг ўз- ўзини ҳимоя қилиши:

Жоҳилият жамияти ушбу даъватни ва унинг мақсадларини ҳамда улар учун ҳали номаълум тарафларини англаб етмади. Улар Набий алайҳиссаломнинг ягона Аллоҳга даъват қилаётганликлари жоҳилиятнинг жигарига қаратилган ўқ ва унинг интиҳосидан дарак эканлигини англаб етдилар. Ана шунда жоҳилият оёққа турди ва ўзининг меросини бор кучи билан ҳимоя қилишга тушди. Уни сақлаб қолиш йўлида жонини жабборга бериб курашди. Даъватчи соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларига қарши тиш-тирноғигача қуролланиб ҳужум қилди.:

“Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир”, ояти бу ҳужумнинг таърифи ва қандайлигини баён қилиб беради.  У зотга  ушбу ҳаётнинг ҳамма томонларидан таҳдидлар ва тақиблар бўлди. Ана шундан бошлаб тарих варақлари сўзлаб берган азоблашлар ва зулмлар бошланди.  Бу ишлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ютуқларининг аломати эди. Чунки у зот нишонда адашмаган, нозик туйғуларни ғулғулага солган, жоҳилиятнинг нақд гирибонидан олган эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз даъватлари йўлида тоғлар сингари мустаҳкам турдилар, у зотни озорлар синдира олмади, ҳийлалар йўлдан ура олмади ва ҳар хил йўлдан уришларга таслим бўлмадилар. Ўз амакилари(Абу Толиб)га қараб: “Эй, амакижон, агар ўнг қўлимга қуёшни ва чап қўлимга ойни тутқазсалар ҳам токи Аллоҳ бу ишни юзага чиқаргунича ёки унинг йўлида қурбон бўлгунимча бу ишни тарк этмасман”, дедилар. 


Янги диннинг йўлида:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн уч йил одамларни ёлғиз Аллоҳга, ўзларининг пайғамбарликларига ва охират кунига иймон келтиришга очиқ- ойдин даъват қилдилар. Бу йўлда  қоқилмадилар, бўшашмадилар, роҳат билмадилар, бировга ҳушомад қилмадилар, ғаразгўйлик қилмадилар. Ҳамма иллатларнинг давоси ана шу ишда деб билдилар. Қурайшликлар ҳамма томондан ғалаён кўтариб бир ёқадан бош чиқардилар.    Фарзандлари ва оға-инилари эргашиб қўймасин деган мақсад билан уларни у зотдан тўсиш учун шаҳарни дўзахга айлантирдилар. Шундай қилиб у зотга иймон келтиришлик ва у зотга қўшилишлик жуда ҳам машаққат бўлиб қолди. Жонига ачинмайдиган, у зот учун оловларни ва тиконли йўлларни кесиб ўтишга ҳам тайёрман деган ихлоси баланд жиддий одамларгина у кишининг ҳузурларига кела олар эди. Ана шунда ёшларнинг ғазабидан қўрқмайдиган, дунёнинг манфаатларига кўнгил бермаган, охиротдан бошқа ҳамлари, жаннатдан ўзга истаклари бўлмаган бир гуруҳ одамлар у зотнинг ҳузурларига келдилар. Роббингизга иймон келтирингиз дея иймонга чорлагувчи бир инсонга қулоқ тутдилар. Шунда қанчалик кенг бўлмасин жоҳилият дунёси уларга тор бўлиб кетди, худди тиконнинг устига ўтириб қолган одамдек қарорларини йўқотдилар. Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтирмасалар иложлари йўқ эканлигини кўриб иймонга кирдилар ва ўз шаҳарларида ва кўз олдиларида бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келдилар. Қурайш у зот ила қавмларининг ўртасига уқубатлар солиб қўйганидан сафар узоқ ва машаққатли бўларди. Улар ўз қўлларини у зотнинг қўлларига қўйиб ўзлари ва ҳаётларини хатарга қўйиб бўлса ҳам, машаққат ва бало аниқ бўлиб турса ҳам жонларини у зотга таслим қилдилар.  Улар Қуръоннинг: “Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир”, деган сўзини эшитдилар. Ана шунда Қурайш улар кутган ишларни бошладилар. Уларга қарши бор кучларини сафарбар этдилар. Бироқ буларнинг барчаси уларнинг ишончлари ва қатъиятларини зиёда қилди холос. Улар: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. 

Дин йўлидаги бу бало ва ситамлар уларнинг эътиқодларини мустаҳкамлади, динларига бўлган ҳамиятларини зиёда қилди, куфр ва куфр аҳлига нисбатан нафратларини оширди. Туйғуларини уйғотди ва қалбларини тозалади. Натижада улар тоза олтин ва соф кумуш сингари бўлиб қолдилар ҳамда ҳар қандай машаққат ва балолардан худди занги кетказилган қилич сингари бўлиб чиқдилар.


Диний тарбия:

Шундай қилиб Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг руҳларини Қуръон билан озиқлантириш, нафсларини иймон билан тарбиялаш, бир кунда беш маҳал покиза бадан, қалбдаги қўрқув, жисмнинг таслими ва ақлни ҳозир қилиш билан оламларнинг Парвардигори ҳузурида бошларини эгдиришда давом этдилар. Натижада ҳар куни уларнинг руҳлари юксалиб, қалблари покланиб, хулқлари сайқалланиб, моддиётнинг қуллигидан, шаҳватларга қарши курашишдан озод бўлиб, ер ва осмонларнинг Роббисига томон қочиб борайвердилар. Озору азиятларга сабр қилиб, кечиримли бўлиб ва нафсни мағлуб этиб боравердилар. Аслида улар ўзлари битта халқ бўла туриб худди қилич билан туғилгандек жангу жадални жуда яхши кўрар эдилар. Сус, Доҳис ва Ғабродаги урушни олиб қаранг. Ёки Исломдан бир оз олдин бўлган Фижор урушини олинг. Аммо Расул уларнинг жангари табиатларини мағлуб қиладилар ва арабликка оид димоғдорликларини тийиб қўядилар ҳамда уларга:  “Қўлингизни озор беришдан тийингиз ва намозни адо этингиз”, дейдилар. Шунда улар у зотнинг амрларига бўйинсуниб қўлларини тийдилар. Қўрқмасалар ва ожиз бўлмасаларда Қурайшнинг азиятларига сабр бардош бердилар. Табиий омиллар қанчалик кўп ва кучли бўлишига қарамай ҳали ҳеч бир мусулмоннинг Маккада туриб ўзини қурол билан ҳимоя қилганига тарих гувоҳ бўлмаган. Бу ғоятда итоаткорлик ва таслим бўлишликнинг тарихдаги ривоятидир. Ҳатто Қурайш туғёнда ҳаддан ошиб иш хавфли тус олганида Аллоҳ Ўз Расули ва у зотнинг саҳобаларига ҳижрат қилиш ижозатини берди: улар ўзларидан олдин Ислом кириб борган Ясрибга қараб ҳижрат қилдилар.


Мадинаи мунавварада:

    Маккадан келганлар Ясриб аҳолиси билан учрашдилар. Уларни фақат янги дин бирлаштириб турар эди холос. Ана шунда  тарих диннинг энг гўзал ҳукм юритганига гувоҳ бўлди. Авс билан Ҳазраж қабилалари ўртасида бўлиб ўтган Буос жангининг иссиғи ҳали босилмаган ва қиличлардан қон томиб турган бир пайтда Ислом уларнинг дилларини бирлаштирди.  Агар биров ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилганида ҳам уларни бирлаштира олмаган бўлар эди. Сўнг Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан муҳожирларни ака-ука қилиб қўйдилар. Бу ака- укачилик туғишган ака-укачиликка ўхшар ва тарихда нақл қилинган энг яқин дўстларнинг дўстлигиданда кучлироқ эди.

    -Маккалик муҳожирлар ҳамда Ясриблик ансорлардан ташкил топган- ана шу янги жамоат буюк Ислом умматининг одамлар учун чиқарилган данаги ва Исломнинг моддаси эди. Ана шу оғир дамларда ушбу жамоатнинг вужудга келиши оламни унга таҳдид солиб турган инқироздан қутқариб қолди. Инсониятни уни ўраб турган фитналар ва хатарлардан сақлаб қолди. Шунинг учун Аллоҳ таоло муҳожирлар билан ансорларнинг ўрталаридаги биродарлик ва иноқликка тарғиб қилар экан: “Агар (мазкур нарсани) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўладир”,     дея марҳамат қилди. 


Улкан  муаммо ҳал этилди:

Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни жуда ҳам аниқлик билан  тарбиялашда давом этдилар. Қуръон уларнинг нафсларини юксалтириш ва қалбларидаги учқунни аланга олдиришдан тўхтамади. Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиш уларни динда яна ҳам мустаҳкам бўлиш, шаҳватлардан қочиш, Роббнинг ризолиги йўлида жонни фидо қилиш, жаннатга иштиёқмандлик, илмга очкўзлик, дин ишида фақиҳлик ва нафсни ҳисоб китоб қилиб туришда қаттиқроқ турадиган қилиб қўяр эди.  улар оғир ва енгил кунларида ҳам у зотга итоат этишарди. Аллоҳнинг йўлида енгил ва оғир ҳолда жанга чиқар эдилар. Расул билан бирга йигирма йил давомида йигирма етти марта жанг учун чиқишган. У зотнинг амрлари ила душман билан жанг қилиш учун юз мартадан кўпроқ жанга чиққанлар. Зеро улар дунёга осонгина қўл силтаб кетаверганлар. Бола чақа ва хотинларнинг ғамини еб ўтирмаганлар. Қуръон оятлари улар ҳали ўрганмаган ва одат қилмаган кўпгина ишларни, молу давлат, жон, бола чақа ва қариндошлар борасида бажаришлик нафсга оғир бўладиган ҳукмларни олиб келарди. Улар эса шу буйруқларга итоат қилишда янада фаолроқ ва чаққонроқ ҳаракат қилар эдилар.  Улкан муаммо- ширк ва куфр муаммоси ҳал этилиши билан барча муаммолар ҳал бўлди. Расул уларга қарши илк дафъадаёқ кураш олиб бордилар. Шунинг учун ҳар битта буйруқ ва таъқиқ учун янги жиҳод бошлашни кераги бўлмади. Илк урушдаёқ Ислом жоҳилият устидан ғалаба қозонди. Шундай қилиб ҳар бир урушда ғалаба у зот тарафларида бўлиб келди. Уларнинг ҳаммалари бутун қалблари ва қолиблари ҳамда жонлари билан Исломга кирдилар. Уларга ҳидоят аниқ бўлганидан сўнг Расул билан тортишмадилар. У зот чиқарган ҳукмларни розилик билан қабул қилдилар. У зот бирор ишга амр қилсалар ёки бирор ишдан қайтарсалар уларда танлаш ихтиёри бўлмади. Ўзларига хиёнат қилиб қўйсалар Расулга мурожаат қилдилар. Ҳадд уриш лозим бўладиган ишни қилиб қўйсалар ўз жисмларини қаттиқ азобга тутиб бердилар. Хамр ва қўлларида турган хамр қадаҳларини ҳаромлиги ҳақида ҳукм тушганида Аллоҳнинг амри у билан лаззатланиб турган лаблар ва ёниб турган жигарларнинг ўртасини тўсиб қўйди. Хамр сақланадиган идишлар синдирилди ва Мадина кўчаларидан хамр сел бўлиб оқди. 

Қачонки уларнинг дилларидан шайтоннинг насибаси, балки, нафсларининг насибаси ўз дилларидан чиққач, ўз нафсларини бошқаларни ҳисоб қилгандек ҳисоб қиладиган бўлгач, дунёда яшаб туриб охиратнинг одамларига, бугунда эртанинг одамларига айлангач, мусибатдан жазавага тушмайдиган, бойлик келса ҳаддидан ошмайдиган, фақирлик тўсиб қолмайдиган, бойлик туғёнга кетказмайдиган, тижорат алдаб қўймайдиган, ҳеч қандай кучдан қўрқмайдиган, ер юзида мутакаббирлик ва бузғунчилик қилмайдиган, агарчи ўзларининг ёки фарзандларию яқинларининг зарарига бўлса ҳам Аллоҳнинг гувоҳлари бўлган ҳолларида адолатга амал қиладиган тўғри тарозу бўлган одамларга айлангач ер юзи улар учун ҳозирлаб қўйилди. Ва улар инсониятнинг ҳимоячисига, оламнинг қўриқчисига ҳамда Аллоҳнинг динига чорловчисига айландилар. Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ишларини уларга қолдириб умматлари ва рисолатларидан кўзлари қувончга тўлган ҳолда Рафиқул- Аълога қовушдилар.


Башарият тарихида рўй берган энг ажоиб инқилоб:

Мусулмонларнинг қалбларида, уларнинг воситалари билан кишилик жамиятида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юзага келтирган инқилоб инсоният тарихидаги энг ажоиб инқилоб бўлган. Ушбу инқилоб ҳамма томондан ажоиб: ўзининг тез тарқалиши билан, кенгқамровлиги билан, аниқлиги ва тушунчага яқинлиги билан ғароибдир. Одатдан ташқари содир бўладиган кўпгина ҳодисаларга ўхшаб ноаниқ бўлмаган. Қандайдир топишмоқ ҳам бўлмаган. Келинг сиз билан ана шу инқилобни амалий тарафдан ўрганиб чиқайлик ва унинг кишилик жамиятидаги ва инсоният тарихидаги таъсири қанчалик бўлганлиги билан танишиб чиқайлик. 


Соғлом иймоннинг одоб ахлоқ ва майлларга таъсири:

Одамлар- арабларию ажамлари- жоҳилият ҳаётида яшар, унда улар учун яратилган, уларнинг истаклари ва тасарруфотларига бўйинсунадиган  ҳар қандай нарсада мусобақалашар эдилар. Итоаткорга мукофот йўқ жиноятчига эса жазо йўқ эди. Яхшиликка буюрилмас ва ёмонликдан қайтарилмасди. Диёнат ишлари уларнинг ҳаётлари учун оддий ишга айланиб қолган бўлиб уларнинг руҳлари, қалблари ва нафслари устидан ҳукмронлик қилмасди. Уларнинг ахлоқларида ҳам, жамиятларида ҳам унинг таъсири йўқ эди. Улар Аллоҳга ўз ишини тугатиб парвардигорлик либоси кийгазилган одамлар учун ўз мамлакатидан четга чиқиб кузатиб турган бир устага ўхшатиб иймон келтирардилар. Бас, ўша одамлар барча ишни ўз қўлларига олганлар ва мамлакатни бошқариш, унинг ишларини тадбир қилиш, ризқларни тарқатиш ва тартибга солинган бир ҳукуматнинг манфаатларидан иборат бошқа ишларни қиладилар деб эътиқод қилар эдилар. Уларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари тарихий билимдан бошқа нарса эмасди. Уларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари ва еру осмонларнинг яратилишини Аллоҳга ҳавола қилишлари тарих фанида ўтирган ўқувчининг: “Ушбу кўркам қасрни ким бунёд қилган?”, деб сўралганда ҳеч қандай одоб ёки қўрқувсиз қадимги подшоҳлардан бирининг номини тилга олганга ўхшаб кетарди. Бинобарин уларнинг динларида Аллоҳдан қўрқиш ва унга дуо қилиш йўқ эди. Улар Аллоҳ тўғрисида ўзларига нисбатан Унинг муҳаббатига сабаб бўладиган гапларни билмасдилар. Шунинг учун улардаги маърифат ноаниқ, нуқсонли ва мужмал вазифа бўлиб уларнинг дилларида Унга нисбатан ҳайбат ҳам муҳаббат ҳам йўқ эди.

Юнон фалсафасида Аллоҳни салбий сифатлар билан танилар, улар орасида қодирлик, Робблик, ато қилишлик, маҳрум қилишлик ва раҳмат сингари сифоти субутийлар мавжуд эмасди. Унга илк бор яратишдан бошқа субутий сифат берилмасди. Ихтиёр, илм ва ирода сифатлари Унда йўқ дейилар, сифатлар инкор этилиб Холиқнинг даражасини пастга урадиган ва Уни халоиққа ўхшатадиган умумий тушунчаларни тасдиқларди. Салбий сифатларнинг ҳаммасини битта қилинса битта субутий сифатни ифодаламайди. Биз фақатгина услубга асосланган шаҳар, жамият, низом, амал ва иморат борлигини билмаймиз. Грек фалсафасида дин хушуъ, Аллоҳга таслим бўлиш, воқеаларда Унга илтижо қилиш ва бутун қалб билан Уни яхши кўриш руҳидан холи эди. Оламга ҳукмронлик қилиб турган дин ана шу тарзда ўз кучини йўқотган, расм-русум, ананалар ва иймоннинг шарпасига айланиб қолган эди.

Араблар ва Исломга кирганлар ана шу касал ноаниқ ва ўлик маърифатни тарк қилиб руҳга, нафсга, қалб ва аъзоларга ҳукмини ўткарадиган маънан аниқ ва равшан бўлган чуқур маърифатга ўтдилар. Бу маърифат ахлоққа ва жамиятга таъсир қиладиган, ҳаёт ва унга боғлиқ нарсаларга ҳукмини ўткарадиган эди. Улар гўзал исмлари ва юксак сифатлари бор Аллоҳга иймон келтирдилар. Меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи, Қуддус, Салом, Муъмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холиқ, Борий, Мусаввир, Азиз, Ҳаким, Ғафур, Вадуд, Раувф ва Раҳийм бўлган, яратиш ва амр қилиш Унинг иши бўлган, ҳар нарсанинг эгалиги Унинг қўлдиа бўлган, ҳимоя қиладигану ҳимояга муҳтож бўлмаган ва Қуръонда келган бошқа сифатлар эгаси бўлган, У Жаннат билан сийлаб дўзах билан азоблайдиган, Ўзи истаган ва тақдир қилган кишисининг ризқини кенг қилиб қўядиган, ер ва осмонлардаги сирларни биладиган, кўзларнинг хиёнати ва диллардаги яширин гапларни биладиган,  Қуръонда келган қодирлик, тасарруф этишлик ва илм каби сифатларнинг эгаси бўлган оламлар парвардигорига иймон келтирдилар.  Ана шу кенг, чуқур ва аниқ иймон билан уларнинг психологиялари ажоиб томонга ўзгарди. Чунки бирор кимса Аллоҳга иймон келтирса ва Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ деб шоҳидлик берадиган бўлса унинг ҳаёти остин- устин бўлади, унинг вужудига ғулғула солади, унинг барча томирлари ва туйғуларига сингиб кетади. Унинг руҳи ва қонига айланиб қолади. Жоҳилиятнинг илдизлари ва хужайралари қурийди.  Ақл ва юракни ўзининг файзи билан ўрайди. Аввалги одамдан бошқа одамга айлантиради. Унда иймон, яқийн, сабр, шижоат, ғайритабиий ахлоқ ва афъоллардан ақлни, фалсафа ва этика тарихини ҳайратга соладиган ишлар намоён бўлади. У тоабад ҳайратланадиган ва ажабланиладиган шахс бўлиб қолади. Илм  ундаги бу ишларга кучли ва мукаммал иймондан ўзга нарсани сабаб қила олмай қолади. 


Виждон азоби:

Ушбу иймон ахлоқ ва руҳий тарбия мактаби бўлиб ўз эгасига мустаҳкам ирода, руҳий тетиклик, нафс билан ҳисоб китоб қилиб туришдан иборат ахлоқий фазилатларни илҳом қилган. Этика тарихи ва психология илми ахлоқий нуқсонлар ва инсоний камчиликлар ҳақида билган энг кучли омил бўлган. Ҳаттоки бирор вақт ҳайвоний ҳислатлари исён кўтариб инсон бирор камчиликка йўл қўйганида ҳам. Бу иш ҳеч ким кўрмайдиган ва қонуннинг қўли тутмайдиган жойда бўлганида ана  шу иймон кучли маломатчи нафсни, кучли виждон азобини ва қўрқинчли хаёлларни ҳаракатга келтиради. Ана шунда унинг соҳиби токи қонун олдида ўз айбига иқрор бўлмагунича ва ўзини қаттиқ азобга тутиб бериб Аллоҳнинг азоби ва охиратнинг иқобидан қутқариб қолганидан эминда бўлиб хотиржам тортмагунича ҳаловат билмайди.

Ишончли муаррихлар бу борада Ислом динидан бошқасида учрамайдиган ажоиб воқеаларни ҳикоя қилиб берганлар. Шулардан бири “Саҳиҳ”нинг муаллифи Муслим ибн Ҳажжож ал- Қушарий исноди билан Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у эса отасидан ривоят қилишича Моиз ибн Молик ал- Асламий Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб шундай деган экан: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ҳақиқатда мен ўз нафсимга зулм қилиб қўйдим ва зино қилдим. Мен ўзимни поклашни истайман”.  У зот эса уни қайтариб юбордилар. Эртаси куни бўлгач Моиз яна у зот олдиларига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, мен зино қилиб қўйдим”, деди. Бас у зот яна уни қайтариб юбордилар. Кейин Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қавмига одам юбориб: “У(Моиз)нинг ақлида сизлар инкор қиладиган бирор нимаси борлигини биласизларми?”, дедилар. Улар: “Биз уни ақли мукаммал ва бизнингча солиҳларимиздан деб биламиз”, дедилар. Моиз учинчи бор у зотнинг олдиларига келди. У зот яна унинг қавмига одам юбориб суриштирдилар. Улар эса унинг соғломлиги ва ақли жойидалигини айтишди. Тўртинчи куни бўлганида унинг учун бир чуқур кавлатдилар. Кейин уни тошбўрон қилишга буюрдилар.

Ғомидийлик бир аёл келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ҳақиқатда мен зино қилиб қўйдим. Бас мени поклаб қўйинг”, деди. У зот у аёлни қайтариб юбордилар. Эртаси бўлгач: “Эй, Аллоҳнинг Расули, нима учун мени қайтариб юбордингиз? Эҳтимол Моизни қайтарганингиздек мени ҳам қайтараётгандирсиз. Аллоҳга қасамки мен ҳомиладорман”, деди. У зот: “То болангни туққанингча уйинга бор”, дедилар. Фарзандини туққач болани бир латтага ўраб у зотнинг олдиларига олиб келиб: “Мана уни туғдим”, деди. У зот: “Уйиинга бор. Токи кўкракдан ажратгунингча уни эмизгин”, дедилар. Уни кўкракдан чиқариб бўлгач болани у зотнинг олдиларига олиб келди. Боланинг  қўлида бир парча нон бор эди. аёл: “Мана эй, Аллоҳнинг Набийси, мен уни сутдан чиқардим. Овқат ҳам еди”, деди. Бас, болани бир мусулмоннинг қўлига бердилар. Кейин у зотнинг буйруқлари билан унинг учун кўкраги баробар чуқур кавладилар ва тош бўрон қилдилар. Холид ибн Валид бир тошни олиб унинг бошига урган эди қони сачраб унинг юзига тегди ва аёлни сўкди. Набиюллоҳ буни эшитиб: “Шошма, эй, Холид. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки бу аёл шундай тавба қилдики агар ушр йиғадиган одам шундай тавба қилса гуноҳи кечирилган бўларди”, дедилар. Кейин у зотнинг амрлари ила аёлга жаноза ўқилиб дафн қилинди.(Саҳиҳи Муслим) 


Шаҳватлар ва истаклар қаршисида матонат:

Бу иймон инсоннинг омонатдорлиги, иффати ва кароматини ҳимоя қилади, ҳеч ким кўрмайдиган чекка, хилват ва ёлғиз жойларда ҳам, ҳеч кимдан хавфсирамайдиган ўз салтанати ва нуфузи ўтадиган жойларда ҳам шаҳватлар ва лаззатлар қаршисида ўзини тутиб турадиган қилади. Ислом фатҳи билан боғлиқ тарихларда ғаниматлар вақтида ва омонатларни ўз эгаларига қайтариб бериш ва Аллоҳга ихлос қилишда иффат ўз кучини кўрсатгани бўлган воқеадирки инсоният тарихида ҳали унга ўхшагани бўлган эмас. Бунинг ягона сабаби эса иймоннинг мустаҳкамлиги, ҳамма жойда ва ҳамма вақт Аллоҳ кўриб билиб турибди дея Уни мулоҳаза қилишликдир. 

Табарий ҳикоя қилиб шундай дейди: “Мусулмонлар Мадоинга тушиб у ерда ғаниматларни тўплаганларида бир одам ўзи билан бир қутичани олиб келиб  ғаниматларнинг соҳибига топширди. Шунда у ва у билан бирга бўлганлар: “Биз бунга ўхшаган одамни асло кўрган эмасмиз, ундаги хислат ё унинг озгинаси бизларда мавжуд эмас”, дедилар. Сўнг: “Ундан бирор нима олганмидинг?”, деб сўрадилар. У эса: “Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳдан қўрқмаганимда уни сизга келтирмас эдим”, деди. Шунда улар билдиларки бу одамда бир гап бор. Унга: “Сен кимсан?” дедилар. У бўлса: “Худо ҳаққи айтмасман. Сизлар ҳам бошқалар ҳам  мени мақташ ва тасанно айтишингиз учун ҳам кимлигимни айтмасман. Аммо, Аллоҳга ҳамд айтаман ва У беражак савобига розиман”, деди. Шунда улар унинг ортидан одам юбордилар. Унинг ортидан эргашиб шерикларининг олдигача келди ва унинг кимлигини суриштирди. Билсалар у киши Омир ибн Абду Қайс экан”.


Ифтихор ва кеккайиш:

Ана шу иймон гўёки уларнинг бошларини юқорига кўтариб бўйинларини эгилмайдиган қилиб қўйгандек Аллоҳдан ўзгасига асло эгилмасди: на золим подшоҳга ва на бирор бир олимга, на диний раҳбарга ва на дунёвийсига. Уларнинг қалблари ва кўзлари Аллоҳ таолонинг Кибриёси ҳамда Азамати билан тўлгани учун ҳам одамларнинг обрўси, дунёнинг зеб зийнати, улуғлик ва ҳашаматлари улар учун арзимас нарса бўлиб қолганди. Шунинг учун подшоҳларга, уларнинг ҳашаматларига, улар баҳраманд бўлаётган роҳат, лаззат, зийнат ва гўзалликка қарасалар  худди одамнинг либоси кийгазиб қўйилган суврат ва қўғирчоқларни кўргандек бўлардилар.

Абу Мусо дейдилар: “Биз Нажошийнинг ҳузурига борганимизда у ўзининг ўрнида ўтирган эди. Амр ибн Ос ўнг, Аммора эса чап томонида, руҳонийлар эса жим ўтирар эдилар. Унга Амр билан Аммора: “Улар сенга сажда қилмайдилар”, деб айтиб қўйган эдилар. Биз унинг олдига кирганимизда унинг олдида турган роҳиблар ва руҳонийлар шошилиб бизга: “Шоҳга сажда қилинглар”, дедилар. Шунда Жаъфар: “Биз Аллоҳдан Ўзгасига сажда қилмасмиз”, деди”.


Зеб-зийнатлар ва қуруқ кўриниш:

Қодисия жангидан олдин Саъд Рибъий Ибн Омирни форсларнинг қўмондони ва амири бўлган Рустамга элчи қилиб юборди. Рибъий унинг олдига кирганида ўриндиғини ёстиқлар, болишлар ва ипаклар билан оро берган эдилар. Унинг бошидаги тожни ва бошқа қимматбаҳо матоларни ёқутлар, жуда ҳам бебаҳо гавҳарлар билан  безаган эдилар. Унинг ўзи олтиндан ясалган сўрида ўтирар эди. Рибъий унинг олдига йиртилган кийимлари, кичкина оти ва қалқони билан кириб борди. Отининг оёқлари то гиламнинг бир четини босмагунича миниб келаверди. Кейин отидан тушиб уни ўша ёстиқлардан баъзисига боғлаб қўйди ва қуроли, қалқони ва бошидаги дубулғаси билан унга қараб юрди. Шунда у ердагилар: “Қуролингни қўй”, дедилар. У эса: “Мен ўзим келмадим. Мени сиз чақирдингиз. Қўйсангиз шу ҳолда кираман. Йўқса қайтиб кетаман”, деди. Шунда Рустам: “Унга ижозат берингиз”, деди. Рибъий ўзининг найзасига суяниб ёстиқларни устидан юриб келди ва уларни найзаси билан йиртиб ташлади. Унга: “Нима учун келдингиз?”, дедилар. У: “Аллоҳ Ўзи истаган кимсани бандаларга қуллик қилишдан Аллоҳнинг ибодатига чиқаришимиз учун, тор дунёдан кенг дунёга, динларнинг жавридан Исломнинг адолатига бошлашимиз учун бизларни юборди”, деди.  


Камёб шижоат ва ҳаётга беписандлик:

Охиратга бўлган иймон мусулмонларнинг қалбларида ғайритабиий шижоатни, жаннатга бўлган ғароиб иштиёқни, ҳаётга нисбатан камёб беписандликни пайдо қилган эди. Улар охиратни афзал кўрдилар. Жаннат ўз неъматлари билан уларга жилва қилганидан гўёки улар кўзлари билан уни кўриб тургандек эдилар. Шунинг учун улар жаннатга томон  ҳеч нарсага бурилиб қарамай учадиган нома ташувчи кабутардек учдилар.

Уҳуд кунида Анас ибн Назийр келганида уни Саъд ибн Муоз қарши олдилар. Шунда Анас: “Эй, Саъд, Каъбанинг Роббига қасамки, жаннатни ҳис қилмоқдаман. Мен унинг ҳидини Уҳуднинг пастидан топаяпман”, деди. Анас: “Бас, биз уни топганимизда унда зарбаларнинг саксондан ошиқ излари бор эди. У ўлдирилган ва мушриклар унинг аъзоларини кесиб ташлаган эдилар. Ўша куни уни синглиси бармоқларидан таниб олмаса ҳеч ким танимаган бўлар эди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр кунида шундай дедилар: “Кенглиги осмонлар ва ерчалик бўлган жаннатга шошилингиз. Шунда Умайр ибн ал Ҳумом ансорий: “Эй, Аллоҳнинг расули, жаннатнинг катталиги ер билан осмонларчаликми?”, деди. У зот: “Ҳа!”, дедилар. “Зўр-ку!”, деди у. Расулуллоҳ: “Нимага зўр-ку! Дединг?”, дедилар. “Аллоҳга қасам ё Расулаллоҳ, жаннат аҳлидан бўлсайдим деган умид билан айтдим холос”, дедилар. У зот шунда: “Сен жаннат аҳлидансан”, дедилар. Сўнг у теридан тикилган жанг халтасидан хурмоларни олиб ея бошлади. Кейин: “Мен ана шу хурмоларимни еб бўлгунимча яшайдиган бўлсам эди. Албатта бу узун ҳа    ётдир”, деди-да, ўзи билан олган хурмоларни отиб юбориб кофирлар билан жангга киришиб кетди. Ҳатто бу жангда ўлдирилди”.

Абу Бакр ибн Абу Мусо ал- Ашъарийдан: “Мен отам розияллоҳу анҳу душманларнинг олдида туриб шундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта жаннатнинг эшиклари қиличларнинг сояси остидадир”. Шунда жулдур кийинган бир одам ўрнидан туриб шундай деди: “Эй, Абу Мусо! Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг шундай деяётганлирини эшитдингми?”. У киши: “Ҳа!”, дедилар. Бас, у ўз яқинларининг ҳузурига бориб: “Сизларга салом бўлсин!”, деди-да, сўнг қиличининг қинини синдириб ташлади ва қиличини олиб душман томонга қараб юрди. Шундай қилиб то ўлдирилгунига қадар жанг олиб борди”, дегани ривоят қилинади”.

Амр ибн Жамуҳ жуда ҳам оқсоқ одам бўлиб унинг тўрт нафар ўспирин ўғиллари бор эди. Улар агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга борсалар у зот билан бирга жанг қилар эдилар. Уҳуд томонга қараб юрганларида Амр ҳам эргашмоқчи бўлди. Шунда  болалари унга: “Ҳақиқатда Аллоҳ сизга рухсат берган. Бас агар жангга бормайдиган бўлсангиз биз сизнинг ўрнингизга кифоя қиламиз. Дарҳақиқат Аллоҳ сизга жиҳодни соқит қилган”. Бас Амр ибн Жамуҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули. Ана у ўғилларим мени Сиз билан жангга чиқишимга рухсат бермаяптилар. Аллоҳга қасамки, мен шаҳид бўлишни ва ана шу оқсоқ оёғим билан жаннатга қадам қўйишни истайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сендан жиҳодга чиқишни соқит қилгандир”, дедилар. Унинг ўғилларига эса: “Отангизни жанга чақирсангиз сизга ҳеч нима эмас. Шоядки Аллоҳ унга шаҳидликни насиб этса”, дедилар. Бас Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жангга чиқиб Уҳуд куни шаҳид бўлди.

Шаддод ибн ал- Ҳод дедилар: “Аъробий бир одам набий алайҳиссаломнинг олдиларига келиб у зотга иймон келтириб тобелардан бўлди. Сўнг: “Мен Сиз билан бирга ҳижрат қилмоқчиман”, деди. Бас, у зот саҳобаларидан баъзисига у ҳақда амр бердилар. Хайбар жанги бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарсани ғанимат олдилар ва тақсимладилар. Шунда ўша аъробий учун ҳам улуш ажратдилар ва унинг улушини ўз саҳобаларига топширдилар. У жангда мусулмонларнинг орқаларини қўриқлар эди. У етиб келганида улушини топширдилар. У эса: “Бу нима?”, деди. Улар: “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сен учун ажратган улушингдир”, дедилар. Аъробий уни олиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Эй, Аллоҳнинг Расули, бу нима?”, деди. “Буни сенга ажратдим”, дедилар у зот. Аъробий: “Мен бунинг учун Сизга эргашмадим. Бироқ мана бу еримдан ўқ еб ўлсам-у, жаннатга кирсам деб эргашдим”, деб бўғзига ишора қилди. Шунда у зот: “Агар Аллоҳга рост айтаётган бўлсанг У сени тасдиқлайди”, дедилар. Сўнг ҳамма душман билан жанг қилиш учун қўзғалди. Бас, аъробийни ўлдирилган ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келдилар. Шунда у зот: “Бу ўша одамми?”, дедилар. Улар: “Ҳа”, дедилар. “Аллоҳга рост гапирди учун Аллоҳ уни тасдиқлади”, дедилар у зот”.


Худбинликдан убудият сари:

Улар ана шу иймондан аввал амал, ахлоқ, сулук, олиш ва олмаслик, сиёсат ва жамият ишлари тарафидан анархияда яшар, раҳбарга итоат этишмас, тартиб қоидани тан олишмас, кўр-кўрона ва таваккалига иш қилишар эдилар. Энди бўлса улар қайтиб чиқмайдиган бўлиб иймонга ва убудиятга кирдилар. Аллоҳни Молик, Султон деб, буюргувчи ва тақиқловчи деб, ўзларини эса Унинг мулкидаги фуқаролар ва қуллар деб, Унинг амрлари ва тақиқларига мутлақо бўйинсуниш лозим деб билдилар. Ўзларининг инон ихтиёрларини ҳукми илоҳийга бутунлай топшириб қўйдилар ва енгил тортдилар. Ўзларининг аввалги ҳаволари ва худбинликларидан тушиб молу жони ўзининики бўлмаган, ҳаётини ҳам фақат Аллоҳнинг ризолиги йўлида тасарруф қиладиган қулларга айландилар. Улар Аллоҳ изн бермаса урушмайдилар ва ярашмайдилар. Уларнинг рози ёки норозиликлари, бериш бермасликлари, борди келдилари фақатгина Унинг изни ва амрига мувофиқ тарзда бўлади. Бу қавм Қуръони карим нозил бўлган ва Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам гапирадиган тилни яхши билганликлари, ўзлари туғилиб вояга етган жоҳилиятни яхши таниганликлари ва ислом билан яхшилаб танишиб олганликлари боис бу дегани бир ҳаётдан бошқа бирига, бир мамлакатдан бошқасига, бир ҳукмдан бошқа бир ҳукмга ўтиш эканини билдилар. Ёки анархизмдан раҳбарлик бошқарувига, урушлардан таслим ва итоаткорликка, худбинликдан убудиятга ўтиш эканлигини билдилар. Исломга киргандан сўнг ўйлаб кўрай дейиш йўқлигини, илоҳий қонун билан тортишилмаслигини, амр қилинганидан сўнг бажариш бажармасликда ихтиёр бўлмаслигини, Расулга қарши чиқиш ва Аллоҳдан ўзгасидан ҳукм сўрашлик йўқлигини билдилар. Урф одатлар ва ананаларни маҳкам ушлаб олинмаслигини, нафсдан маслаҳат сўралмаслигини билдилар. Шунинг учун ҳам Исломга кирганларидан кейин жоҳилият ҳаётини бутун хусусиятлари, одатлари ва ананалари билан тарк қилиб бутун хусусиятлари, одатлари ва тартиблари билан Исломга кўчиб ўтдилар. Ушбу буюк инқилоб Исломни қабул қилинганидан сўнг ҳеч қандай иккиланишларсиз рўй берар эди. 

Фузола ибн Умайр ибн ал Малуҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байтуллоҳни тавоф қилаётган вақтда у зотни ўлдирмоқчи бўлди. У зотга яқин келганида    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фузоламисан?”, дедилар. У: “Ҳа! Фузоламан, ё расулаллоҳ!”, деди. “Нафсинг сенга нима гапларни гапираётган эди?”, дедилар у зот. “Ҳеч нарсани. Мен Аллоҳни зикр қилаётгандим”, деди у. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар. Сўнг: “Астағфируллоҳ”, дедиларда қўлларини Фузоланинг кўксига қўйган эдилар унинг қалби таскин топди. Фузола: “Аллоҳга қасамки, у зот қўлларини кўксимдан кўтармай туриб у зот ҳаммадан кўра суюклиқроқ кишига айландилар”, деб айтар эди. Фузола шундай дейди: “Бас мен ўз аҳлимга қайтдим. Шунда авваллари гаплашиб юрган бир аёлнинг ёнидан ўтдим. У менга: “Суҳбатлашмаймизми?”, деди. Мен эса унга: “Аллоҳ ва Ислом бунга рухсат бермайди”, дедим”.


Аниқ  ва ишончли илмлар илоҳиётдадир:

Анбиёлар алайҳимуссалом, одамларни Аллоҳнинг зоти, сифатлари ва амалларидан, ушбу оламнинг ибтидосию интиҳосидан, инсон ўлганидан кейин бўладиган ишлардан одамларни хабардор қилиб кетганлар. Уларга ана шулар ҳақидаги барча илмларни ўзлари орқали ҳеч нарса олмасдан текинга ўргатиб кетганлар. Ноаниқ нарсага эришмоқ учун ўзларининг илмий изланишларига асос бўладиган принсиплари ва дебочалари йўқ бўлган илмларда изланиш ва тадқиқот олиб бориш машаққатини уларнинг ўрниларига ўз зиммаларига олишган. Чунки бундай илмлар инсоннинг ҳисси ва табиатидан ташқарида туради. Унда уларнинг ҳисс билан боғлиқ аъзолари уларга ёрдам бера олмайди. Унга назарлари ҳам олиб бормайди. Уларда ўша нарсалар ҳақида илк илмлари ҳам мавжуд эмас.

Лекин одамлар ушбу неъматни қадрламадилар ва ишни қайтадан қўзғаб ўжарлик билан баҳсни бошладилар. Ўзлари учун йўлбошчи ҳам тажрибали устоз ҳам топа олмайдиганлари номаълум томонларга сафар қилишни бошлаб юбордилар. Улар бу борада жўғрофия соҳасида инсониятнинг илми олиб борган натижалардан, аждодлар оша хариталарда белгилаб берилган нарсалардан    қаноатланмаган, натижада эса умри қисқалигига қарамай ўзича тоғларнинг баландлигини ва денгизларнинг чуқурлигини бошқатдан ўлчамоқчи, саҳролар, масофалар ва чегараларни аниқламоқчи бўлган, қуввати кетиб сармояси тугаб қолгани учун бир оз ўтмасдан ҳафсаласи пир бўлиб аралаш қуралаш эслатмалар ва кўрсаткичлар билан ортига қайтган тадқиқотчидан кўра кўпроқ ортиқча ишлар билан шуғулланган ва кўпроқ машаққат чеккан кимсаларга ўхшаб қолдилар. Улар  сингари илмсиз ва ҳидоятсиз равишда Илоҳиётга шўнғиганлар ҳам бу илм борасида пухта бўлмаган қарашлар ва ноқис илмларни, ҳардам хаёллару шошқалоқ назарияларни келтирдилар. Натижада эса ўзлари ҳам адаштилар ва бошқаларни ҳам адаштирдилар.

Шунингдек анбиё алайҳимуссаломлар уларга шундай мустаҳкам принсиплар ва аниқ илмларни берган эдиларки у илмлар ҳамма вақт ва ҳамма жойда юксак маданият ва   бахтли ҳаётнинг асоси бўла оларди. Улар бўлсалар замонлар ўтиши билан у илмлардан маҳрум бўлдилар натижада эса ўзларининг маданиятларини йиқилаётган пойдевор устида нақд жарликнинг ёқасида барпо қилганлари учун ҳам маданиятнинг пойдевори қулаб деворлари устиларига йиқилиб кетди.

Саҳобалар –розияллоҳу анҳум– жуда ҳам бахтли одамлар бўлишган. Чунки улар бу борада барча ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ташлаб қўйишган ва шунинг учун ҳам машаққат чекмаганлар ва самарага эришганлар. Улар ўзларининг ақллари, қувватлари ва куч–ғайратларини жиҳоддан бошқа ишлар учун тежаганлар. Вақтларини ҳам дин ва дунё ишларидан ўзларига керакли бўлган ишларга сарфлашган. Урват ал- вусқони маҳкам тутиб дин ишида энг ақлли одамларнинг йўлини тутганлар.


Алоуддин Ҳофий таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азизлар, бугунги cўзимнинг якунида яна бир қувончли хабарни етказмоқчимиз. Барчангизга маълумки, Аллоҳ таоло устозимиз шайх ҳазратларига ўзларининг шоҳ асарлари давоми...

6733 01:40 / 09.05.2017
ЗАЛВОРЛИ ЮКШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфгаКуни кеча сокин юртимИхтилофларга тўлди,Бу ҳолатнинг аччиғинданЎзгалар хандон кулди,Очилиши керак давоми...

4850 05:00 / 07.03.2017
Тўғри сўз ҳам гоҳо мисли ўқ,Теккан жойга ботади, болам.Иззатингдан аъло бойлик йўқ,Ибратингдан аълороқ гул ҳам. Чеҳрангга ким боқса ногоҳон,Истарангдан юзи давоми...

546 14:54 / 11 январь
Нотоб бўлма жисмим эгаси кўнгилЎзгалардан қидирма айбу нуқсон.Қалбни покла ўз айбингни билгилСен гўё вужудим ичра бир осмон.Қалбингдаги кўзгуга боқ, юв давоми...

2974 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118746 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40707 14:35 / 11.08.2021