1445 йил 8 шаввол | 2024 йил 17 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Мусулмонлар биринчи... (танловга)

17:11 / 19.04.2017 2632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дини илм олишга тарғиб этади. Мусулмон олимларининг Европаликлардан олдин фан, илм соҳасида эришган ютуқларини Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам тасдиқлади. Шарқ Уйғониш даврларида Ислом дини мамлакатлари фан соҳасида гуллдаб-яшнади. Қуйида ҳар бир соҳа бўйича ўз йўналишининг биринчилари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ишлаб чиқариш

•    1 – қоғоз ишлаб чиқарадиган фабрика 794 йилда Бағдодда вазир Хорун ар Рашиднинг ўғли Ибн Фазл томонидлан қурилган.

Тиббиёт

•    тиб илми қироли Ибн Сино (980-1037) нинг “Ал-Қонун” китоби нафақат ислом олами, балки Европада ҳам тиббиёт асоси сифатида ўрганилган. “Тиббиёт Инжили” деб ном олган мазкур китоб Ғарб университетларида 600 йил давомида таълим тизимида қўлланилган.

•    Розий (864-925) – шифокор. Айрим тадқиқотчиларнинг тахминига кўра у қизамиқ ва иситма чиқиши каби касалликларни ўрганиб, ёзиб қолдирган.

•    Фотиҳ Султон Меҳметнинг устози Ахшамсиддин (1389-1459) микроблар мавжудлигини исботлади (айрим олимлар буни Ибн Сино номи билан боғлашади).

•    Камбир Восим (1761 йилда вафот этган) – сил касали микробини аниқлаган.

•    Иброҳим Жосир (1009 йилда вафот этган) – ҳали бундан минг йил олдин пес-мохов касали сабаблари ва уни даволаш усулларини таклиф қилган, Ибн Хатиб (1313-1374) вабонинг юқиш хусусияти ҳақида илмий фаразларни баён қилган.

•    Ибн Рушд (1126-1198) – кўз тўқимасининг вазифаларини ўрганган биринчи олим.

•    Аммор исмли олим 9 аср муқаддам кўз жарроҳликларини ўтказгани маълум.

•    Али ибн Аббос (994 йилда вафот этган) – саратон касаллиги жарроҳлигини ўтказган.

•    Ибнун Нафис (1210-1288) – европаликлардан 300 йил олдин кичик қон айланиш системасини тавсифлаган.

Математика

•    Алгебра асосчиси Ал-Хоразмий (780-850) – биринчи бўлиб ноль рақамини қўллаган.

•    Беттоний (858-929) – тригонометрия асосларини исботлаб берган.

•    Синус тушунчаси ҳам мусулмонлар томонидан фанга киритилган.

•    Абулвафо (940-998) – тригонометрияга тангенс, котангенс ва косенакс атамаларини киритган.

•    Насриддин Тусий (1201-1274) – тригонометрия бўйича илк илмий изланишлар олиб борган.

•    Ибн Юнус (1009 йилда вафот этган) – тригонометрияда ўзгарувчи формулаларни ишлаб чиққан.

•    Бином формуласини Умар Хайём фанга киритган.

•    Собит ибн Ғурра – геометрик алгебра асосчиси.

•    Ғиёсиддин Жамшид (1429 йилда вафот этган) – ўнлик саноқ системасини фанга киритган. У шунингдек, математик ҳисобда биринчи бўлиб вергулни ишлатган.

Астрономия

•    Мусулмон олимлари Ернинг шар шаклида эканлигини европаликлардан анча олдин айтиб ўтишган. Шунингдек, Беруний Ер ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини исботлаган. У Ҳиндистоннинг Нандана шаҳри яқинида илмий тадқиқотлар олиб бориб, Ер қатламининг умумий майдонини ҳисоблашга муваффақ бўлган. Бу усул Европада “Беруний қоидаси” деб номланади.

•    9-10 асрларда ака-ука Мусолар Ер айланасининг узунлигини ҳисоблашган.

•    Фарғонийнинг астрономия соҳасидаги меҳнатлари 700 йил давомида Европада ўқув фани сифатида ўқитилган. Фарғоний шунингдек, Қуёш юзидаги доғларни ҳам аниқлаган.

•    Давлат арбоби бўлган Улуғбек ўзини илмга бағишлаган. У Самарқандда катта расадхона барпо этиб, ўз даврининг буюк астрономи деб тан олинган.

•    Али Қушчи – “Ўз даврининг Птоломейи” деб аталиб, Улуғбек раҳбарлигида илмий изланишлар олиб борган.

Физика

•    Абул-Из Исмоил ал-Жазарий – “Китабул хиял” асарида кибернетика асосларини ёритган.

•    Ибн Хайсам – оптика асосчиси.

•    Форобий – товушнинг физик табиатига таъриф берган.

•    Ибн Ғарорий – токарлик станогини тузди.

•    Исмоил Жавҳарий – биринчи парвозни амалга ошириб, ҳалок бўлган.

•    Ибн Фирнанас 880 йилда биринчилардан бўлиб аеропланга ўхшаш аппаратни синаб кўрди.

•    Ибн Юнус – Галилейга қадар маятникли соат ишлатган.

•    Хазиний – оғирлик ва унинг турлари ҳақида тушунча берган.

•    Қутбиддин Шерозий Декартдан 300 йил олдин камалак пайдо бўлишига аниқ изоҳ берган.

Кимё

•    Кимё ҳақида сўз борганда Жобир ибн Хайянни эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг кимё соҳасидаги ютуқлари Пристли ва Лавуазьега илҳом бағишлаган. Жордано уни дунёнинг даҳолари қаторида тилга олади. Бир неча аср олдин Жобир томонидан асос солинган махсус лабораторияда илмий тажрибалар ўтказиб, кўпгина кислоталарни аниқлаган.

•    Розий – тоза спирт ва сульфат кислотасини ажратган.

•    Башир исмли кимёгар фосфорни аниқлаган.

•    Айнан мусулмонлар биринчи бўлиб порохни қўллашган.

География

•    Кўп аср муқаддам Беруний Америка қитъаси борлигини фараз қилган.

•    Васко да Гаманинг кема бошқарувчиси мусулмон – денгизчи Ибн Мажид бўлган.

•    Идрисий – замонавий хариталарга яқин дунёнинг географик харитасини ишлаб чиққан.

Ботаника ва зоология

•    Ибн Байтар – ўз китобида 1400 га яқин шифобахш ўсимлик ва гиёҳлар ҳақида маълумот беради.

•    Ибн Авом – қишлоқ хўжалигига оид китоблари билан ўрта асрларда машҳур бўлган.


Гўзал Муҳиддинова



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган 2. Пайғамбаримиз қачон туғилганлар 3. Ал фақру фахрий. 4. Моҳиятни англаш сари. 5. давоми...

2591 16:55 / 19.04.2017
Кўз ёши ожизлик нишонасидир,Ожизлик эса чин бандалик эрур.Рабби қаршисида кўз ёши тўкиш,Кибр ҳам ғурурдан халос бўлишдир.Қўрқув, тафаккурдан кўз ёши келса,Инсонга давоми...

5401 17:27 / 19.04.2017
Кимёвий моддалар ичида сув ўзига хослиги бўйича махлуқлар ичидаги инсонларга ўхшайди. Махлуқлар кўп, лекин инсон ўзига хос. Кимёвий моддаларнинг сони кўп, лекин давоми...

4629 16:24 / 19.04.2017
Аудиолар

119976 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41660 14:35 / 11.08.2021