1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мусулмонга насиҳат

15:00 / 01.06.2019 3107 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тугал адо этиш, закот бериш ва ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш ҳақида байъат қилдим». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик:

Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий, кунялари Абу Амр. Ҳижратнинг 10-йили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан қирқ кун олдин Исломга кирдилар. У киши қавмларининг саййиди бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши Исломга кирган вақтларида «Келса, ҳурмат қилинглар», деб марҳамат қилдилар. Ироқда, Қодисияда ва бундан бошқа жойлардаги урушларда иштирок этдилар. Бажала аҳли тафриқага тушганида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларни жамлаб, Жарирни бошлиқ этиб тайинладилар. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини «Хулоса» номли бутни бузиш учун юбордилар. У киши бутларни ўтда ёқиб юбордилар.

Жарир ибн Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. У кишидан ўғиллари Абдуллоҳ, Мунзир, Иброҳим ва Қайс ибн Ҳозим, Абу Воил, Абу Зуръата ибн Амр ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилишди.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу 50-ҳижрий йилда вафот этганлар.

Бу ҳадиси шарифдан Исломдаги уч муҳим амал ҳам баъзи байъатлардан қўшилганини билиб олмоқдамиз.

1. Намоз – Исломнинг асосий беш рукнидан бири, диннинг устуни. У қоим бўлса, дин қоим бўлади.

2. Закот – Исломнинг асосий беш рукнидан бири. Ҳар бир жамиятда иқтисодий масалаларни тўғри ҳал қилишнинг асосий гарови.

3. Ҳар бир мусулмонга яхшилик йўлида насиҳат қилиш ҳар бир жамиятнинг ижтимоий алоқаларини тўғри йўлга қўйишнинг асосий омилларидан биридир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўшал Кунда бир чеҳралар қўрқувчидирhellipБу чеҳралар бу дунёда куфр, ширк, нифоқ, гуноҳ ва исён билан ўтган кимсаларнинг чеҳраларидир. Уларга дўзахга тушишлари аён давоми...

3590 14:40 / 01.05.2019
Бугуннинг гапиСонсаноқсиз неъматлар ичида инсониятнинг бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз, давоми...

1564 15:05 / 28.09.2020
Бошланғич мактабни битириб, таҳфиз курсига келганди. Оиласи Фотимани ўз хоҳиши билан келганини айтишди. Рўйхатга олиш учун исмини сўраганимда Фотима деди. У ҳеч давоми...

3425 20:05 / 05.09.2019
Аудиолар

118735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021