1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Муслима аёл ғайридин билан турмуш қуриши мумкин эмас

05:00 / 14.02.2017 2901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Нима учун, деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича:

Ислом ўзидан олдинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар.
Шу асосда масиҳий ёки яҳудий аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотинининг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби–Инжил ёки Тавротни, Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.
Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини ҳам, Қуръони Каримни ҳам тан олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Аксинча, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?
Қолаверса, Ислом масиҳий ва яҳудий аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган.
Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандоқ қилиб масиҳий ёки яҳудий эркак қўлига топшириб бўлади?
Ушбу масалага қўшимча равишда айтилиши керак бўлган гаплар ҳам бор:
– Агар ғайридин аёлнинг ота-онасидан бири аҳли китобдан, иккинчиси аҳли ширк ёки динсизлардан бўлса ҳам у аёлга уйланиб бўлмайди...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жамият ҳаётининг равнақи, даражаси, сифати кўп ҳолларда оиланинг қай даражада ҳаётга қобиллигида намоён бўлади. Жамият оилаларнинг мажмуидир. Шунинг учун давоми...

4867 12:41 / 01.09.2018
21. 53. Ҳасандан ривоят қилинади«Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши бўлган эди. У доимий ибодатда эди. Ўзининг меҳробида намоз ўқирди. Бир куни онаси келиб, уни давоми...

5919 19:49 / 11.05.2018
.Никоҳ, луғатда .қўшиш,, .жамлаш,, .яқинлик, деган маъноларни англатади. Шариатда эса никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли ҳузурланишни қасд этиш, яъни эркак кишининг давоми...

4811 17:37 / 15.07.2017
Аллоҳ таоло айтди .У аёлларга яъни, эрлари ўлиб, идда сақлаб турган аёлларга совчиликни ишора қилишингизда ёки ичларингизда совчилик ҳақида ўйлашингизда сизлар давоми...

6846 05:00 / 14.02.2017