1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мунофиқ бўлиб қолмадимми?

03:10 / 19.03.2017 7291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари, сизга Аллоҳдан соғлиқ саломатлик тилаб қоламан.
Анча ойлардан бери қалбимда бўлаётган ўзгариш яъни иймонимни бир тўлиб тошиши базан пасайиб кетиши, ибодатдаги ҳаловатимни ўзгариши баъзида ҳаловатни сезилмаслиги баъзида эса мириқиб ҳаловат билан ибодатни адо қиламан. Мени қўрқитаётган нарса мунофиқ бўлиб қолмадимми, деб ўйлаб қоламан. Баьзан ундоқ, баьзан эса уни акси, гоҳида гуноҳ иш қилаётганимни билсамда, у ишда давом етиб қоламан. Хуллас қалбимдаги иймон ҳаловати ўзгариб туради. Бу мунофиқлик эмасми? Шундай бўлса ундан қутилиш йўлини айтсангиз ва дуо қилсангиз! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!


Жавоб:

‎ - Машҳур ҳадислардан бирининг аввалги қисмида:
«Абу Бакр мени учратиб қолиб:
«Қандоқсан, Эй, Ҳанзала?!»–деди.
«Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!»–деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!»–деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан тезлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Ул зотнинг олдиларига кириб» деб, давом этилади:
Ҳанзала ал-Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади(У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг котибларидан бўлган эди).

«Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Нима учун?» – дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».

Ана шунда васатийликка амал қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло инсоннинг чин инсон бўлишини хоҳлайди. Унинг фаришта бўлишини ҳам, ҳайвон бўлишини ҳам хоҳламайди. Аллоҳ инсонга ҳам ҳайвоннинг, ҳам фариштанинг хусусиятларидан берган. Жисм, емоқ-ичмоқ, жинсга эҳтиёжлар ҳайвонлик сифатларидир.
Руҳонийлик, ақл, тоат, ибодатга лаёқатлилик фариштанинг сифатларидир. Фаришталик сифатлари ҳайвонлик сифатларидан устун бўлиб, шариат йўлида юрган инсон фариштадан устундир.
Ҳайвонлик сифатлари фаришталик сифатларидан устун бўлиб, еб-ичиш, жинс, дунё ташвишидан бошқани билмаган инсон ҳайвондан бадтардир.
Ислом инсоннинг ҳайвонлик даражасига тушишига рози эмас. Шунингдек, уни фаришталик даражасига кўтарилишга мажбур ҳам қилмайди, даъват ҳам этмайди. Ислом инсондан чин инсон бўлишни талаб қилади, холос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинмиБу савол ҳам аввалгига ўхшаган гаплардан ҳисобланади. Чиллаёсин дегани quotҚуръони Каримнинг ёсин давоми...

3083 14:50 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум шайх ҳазратлари Сизга Аллоҳдан соғликсаломатлик тилаб қоламан.Биз китобхонларингиз учун янада кўпроқ китоблар ёзишингизни тилайман. давоми...

4938 16:01 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Онлайн илм олиш ҳақидаги биродаримизнинг таклифини қўллаб қувватлайман. Қуръон ўқишни ўрганмоқчи бўлган давоми...

2604 21:06 / 22.04.2016
Ҳозирги шароит тақозосига кўра эркак ва аёллар аралашиб юрадиган бўлиб кетди. Шариатимизда мўмина аёлларнинг ўз зийнатларини кимлардан яширмасликларига ижозат давоми...

2932 15:42 / 24.04.2016
Аудиолар

118738 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40700 14:35 / 11.08.2021