1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мўъминлар ўзларини хор қилмайди

21:45 / 21.04.2017 2635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بسم الله الرحمان الرحيم

Мўъминлар ўзларини хор қилмайди

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله اما بعد

Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг ичида энг азиз ва мукаррам қилиб инсонни яратган.

وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ

«Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ...» (Исро сураси, 70-оят мазмуни).

Албатта, бунда шак-шубҳа йўқ. Лекин инсонларнинг ҳаммаси ҳам бирдек мукаррамми? деган савол туғилади. Тўғри инсон сифатида, яъни бошқа ҳайвонларга нисбатан мукаррам, аммо ўзаро бир-бирларидан мукаррамликда фарқлимидирлар. Бу ҳақда эса:

إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлингиз энг тақводорингиздир...»(Ҳужурот сураси, 13-оят мазмуни).

Ўз-ўзидан савол туғилади. «Тақводор» ким? Бу ҳақда эса жуда ҳам кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Лекин биз гап чўзилиб кетишидан сақланиш учун биттагина таъриф келтириб ўтамиз:

Толик ибн Хабиб: «Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг нури ила кайтарган ишларини тарк қилмоқдир» деган.

Энди асосий мавзуга ўтадиган бўлсак, аслида бу мавзуни ёритишимга сабаб бўлган омил бор. Қуйида ана шу омилни шундоқлигича келтириб ўтаман:

Савол: Ассалому алайкум домла. Мен Россияда чўчқа фермасида ишлайман. Чўчқага қараш ҳалол пул топишми? Шунинг орқасидан тирикчилик қилишга мажбур бўлдим? Агар бу ишим харом бўлса қилмайман. Намозимни ҳам ўз вақтида ўқийман. Чўчқа маҳсулотини истеъмол қилмайман. Жавобингиз учун рахмат!

Ҳа, бу масала ҳозирда хорижга иш излаб тирикчилик қилиш учун бораётган минглаб қора кўз юртдошларимизнинг олдида кўндаланг турган муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам айнан шу масалага ўхшаш муаммолар тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушади. Масалан: Ҳаром ичимлик ва ҳаром озуқалар сотиладиган дўконда ишласа бўладими? Ёки худди шундай ошхонада ошпаз ёки официант бўлиб ишлаш мумкинми? Чўчқа сўйиладиган қассобхонада ишлаш мумкинми? Ғайридинларнинг ибодатхонасида фаррош бўлиб ишлаш мумкинми?

Мана азизлар қанчадан-қанча муаммолар. Албатта, ўз юртини тарк этиб, ўзга юртга юзлангандан кейин ўзига яраша ҳар хил муаммолар туғилаверади. Яна шуни айтиб ўтишимиз керакки, мазкур муаммолар иймон-эътиқодли, ахлоқ-одобли, илмли, маърифатли ва маънавиятли инсонлар учундир. Бошқалар учун эса ҳаром, гуноҳ-маъсият ва маънавиятсизлик тушунчалари мутлақо бегонадир. Булар учун яшаш ёки ишлашдан мақсад, фақатгина пул ва мол-дунё топиш, қандай йўл билан бўлишини эса аҳамияти йўқ.

Мусулмон эса ҳар қандай ишни қилишдан аввал ўзининг олдига, шу ишни қилсам динимизга ва миллийлигимизга тўғри келадими?» деган саволни қўяди. Агар ўзи мазкур саволларнинг жавобини билса яхши, агар билмаса Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, аҳли илмлардан сўрайди. Келинглар мазкур муаммоларни ечимини топишга ҳаракат қилиб кўрайлик:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ

«Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди...». (Бақара сураси, 173-оят мазмуни).

Демак, тўнғиз гўштининг ҳаром эканлиги қатъий далил билан собит бўлган. Бунда шак-шубҳа йўқ. Лекин уни боқиш, сотиш ва ҳоказолар ҳам ҳаромми? Ўзи ундан истеъмол қилмайди-ку деган савол туғилади. Энди тасаввур қилинг! Аллоҳ таоло азиз мукаррам қилиб, қолаверса, иймон нури ила зийнатлаб қўйган мўъмин мусулмон киши, ҳайвонларнинг энг хору зору энг жирканч ва нажаси бўлган тўнғизни боқиш, уни парвариш қилиш билан ўзини хорликка маҳкум қиладими? Ўзи емаса ҳам нажас бўлган тўнғиз гўштини ушлаш ёки уни пишириб таом тайёрлаш ҳам хорлик эмасми? Албатта, ҳар қандай виждони бор, ориятли, иффатли ва ғурурли киши бундай ишларга, яъни нафақат ўзини, балки иймони, дини ва маънавиятини оёқ-ости қилинишига рози бўлмайди. Чунки, тўнғиз нафақат бизнинг шариатимиз, балки аҳли китобларнинг шариатида ҳам харом қилинган. Қадимги Мисрда чўчқа боқувчилар ибодатхоналарга киришдан ман этилган. Чунки ўша даврларда ҳам чўчқабоқарлик касбларнинг энг пасти хору зор бўлиб, у билан фақатгина ўта қашшоқ бўлган фақирларгина шуғулланган. Уларга ҳеч ким қиз бермаган. Шунинг учун ҳам улар ўзларига ўхшаш чўчқабоқарларни қизига уйланиши мумкин бўлган.  Зотан, ҳар қандай ўзини билган киши чўчқабоқар билан қуда-анда бўлишдан орланган. Кимки чўчқага тегиб кетса ёки уни ушласа, ювиниши шарт бўлган.

Албатта, мазкур кўрсатмалар замирида улкан ҳикматлар бор. Буни қуйидаги маълумотларни ўрганиш билан билиб оламиз:

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор пайғамбарни юборган бўлса, албатта, барчалари қўй боққан», деганлар. (Бухорий ривояти).

Хофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: «Набийлар қўй боқиш жараёнида, тарқалиб кетган қўйларни бир жойга жамлаш учун сабр ва тадбирни ўрганганлар. Бир яйловдан иккинчи яйловга олиб ўтиш ила уларни бошқариш услубини йўлга қўйганлар. Йиртқичлардан ҳимоя қилиш, ўғрилардан сақлаш билан бирга уларнинг табиатларини ўрганадилар. Қўйлар заиф ҳайвон бўлганликлари учун доимо ёрдам ва ҳимояга муҳтож эканини ҳис қиладилар. Мана шулар туфайли, Пайғамбарлар  ўз умматларига сабр бардош ила муомала қилишни касб этганлар. Уларнинг табиатларини, ақл борасидаги тафовутларини ўрганади, зўравоннни эгади, заифни эса суяйди. Демак, қўй боқишда бунга ўхшаш ҳикматлар кўп. Бошқа ҳайвонларни боқишда эса бундай ҳикматларни топиш қийин», деганлар».

وَ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ الْفَخْرُ وَالْخُيَلاَءُ فِي الْفَدَّادِينَ أَهْلِ الْوَبَرِ وَالسَّكِينَةُ فِي أَهْلِ الْغَنَمِ

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фахрланиш ва гердайиш туя ва отларни боқиб, овозини баландлатиб юрувчи бадавийларда, хотиржамлик эса қўй боқувчиларда», деб айтдилар (Бухорий ривояти).

«Мирқотул мафотиҳ» китобида Қози айтадилар: «Ўзини ўзгалардан  юқори олиш туя боқувчиларга, виқор эса қўй боқувчиларга хосдир», дегани ҳайвонлар билан аралашиб юриш, албатта, инсоннинг табиатига таъсир қилади деганидир. Шуниг учун ҳам суҳбатда таъсир бор дейилади».

Хофиз ибни Хажар раҳимаҳуллоҳ: «Қўй боқишда тавозуъ, қалбни хилватга одатлантириш ва қўй боқиш сиёсатидан умматнинг сиёсатига кўтарилиш бор», деганлар.

Хулоса қилиб кўрадиган бўлсак, инсоннинг табиати ва феъл-атворига ҳамда ўзини тутушига атрофдаги ҳамма нарсалар ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Албатта, бу борада инсоннинг касби алоҳида аҳамиятга эга. Буни исботини эса, юқоридаги маълумотлардан кўриб чиқдик. Демак, чўчқани боқувчи ва уни парвариш қилувчи инсон ўзи учун нималарни ва қандай разилликларни, турли-туман касалликларни, хоссатан, сон-саноқсиз маънавий иллатларни ўзига юқтириб олишин ўйлаб кўрайлик.

 

Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандалари дунёда бахтли ҳаёт кечириб, охиратда нажот топишларини хоҳлайди. Шунинг учун уларга илоҳий дастур нозил қилган. Унда Парвардигоримиз бизлар давоми...

3140 10:12 / 24.03.2017
Ичимликларга оид қайтариқларАбу Қатода розияллоҳу анҳу оталаридан нақл қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтдилар .Бирортангиз сув ёки давоми...

1987 19:05 / 17.09.2020
Фотиҳа сурасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бештаси Аллоҳ, АрРобб, АрРаҳмон, АрРаҳийм, АлМалик зикр қилинган. Шунингдек, ушбу сурада АлҲамийдrdquo ҳамду санога давоми...

4017 14:10 / 24.03.2017
Ва улараҳли оиласи ила яхшиликда яшанг деганАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила давоми...

3618 14:43 / 22.04.2017
Аудиолар

118789 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40739 14:35 / 11.08.2021