1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Мисвок ёки новдатерапия

05:00 / 07.03.2017 3242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд ибн Холид (р.а.) ривоят қилади: “Набий (с.а.в.) “Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдим”. Юзлаб йиллар давомида Осиёнинг ўрта шарқ минтақаларида тиш тозаланиши Арак дарахтининг кичкинагина шохлари ёки томирлари орқали амалга оширилган.

Мисрда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, новдаларнинг ишлатилиши нафақат тиш карашларидан тозалайди, балки уларнинг қолдиқлари (мисвокнинг) икки кундан сўнг ҳам бактериялардан тозалаб тураркан. Мисвок тортилган оғизни бир чайилса, бир турдаги бактериялар сони 75% га камаяр экан.
Бир қатор тиш пасталарида ҳам мисвок доначалари мавжуд бўлади. Ўша вақтлардаги миллий тиш пасталари асосида тозалаш учун чархтош ва синтетик жисмлар бўлиб, кичкинагина чўпчали пасталарда табиий антисептик воситалар* ва микробларга қарши қоришмалар фойдаланилган.

Бундан ташқари, чўпчалар таркибида милклардан қон оқишини ва уларнинг яллиғланишини камайтирадиган танин мавжуд. Мисвокдан фойдаланувчилар улар тишларнинг доғларини кетказувчи энг яхши восита эканлигини ҳамда уларни тиш четкалари билан ишлатилса, тишлар янада оқ ва ярқироқ бўлишини таъкидлашади. Агар сиз новдачадан фойдалансангиз, бу жуда осондир дейди стоматолог Эрик Шапира. Уни юмшатиш учун бошида новдачани секинлик билан чайнанг. Сўнг тишларингиздаги карашларни тозалашга киришинг. Дарахтда карашларни камайтирадиган ёғлар мавжуд. Новдачани пластик ҳолатига келтириш учун 5 дан 10 дақиқа, сўнг ҳар бир тиш атрофи ва улардан карашларни кетказиш учун яна 3-5 дақиқа керак бўлади.

Кўпгина Африка мамлакатларида аҳоли оғиз бўшлиғидаги карашларни кетказиш учун “чайнаш учун новдачалар”дан фойдаланишади. Шарқий Африкада Салвадор персикаси, Нигерияда эса Фагара шимперилари ва ҳ.к.лар ишлатилади.
Ажойиби шундаки, новдачаларни ишлатадиган африкаликларда кариеслар одатдагидан анча кам бўлади, ушбу табиий воситаларнинг таъсири тиш четкаларидан ҳеч ҳам қолишмайди.
Иллинойс университети олимлари етти йиллик изланишлардан сўнг новдачалардан кариесларнинг пайдо бўлиши ва бактерияларнинг кўпайишига қаршилик қиладиган олтита кимёвий восита борлигини топишган. Бундан ташқари, бу дарахтларнинг бир қанчаси таркибида кариесга қарши таъсирга эга бўлган фтор моддаси мавжуд бўлади.
“Биз изланишларда давом этамиз,-дейди Иллинойс университети профессори Кристин Бу, -бир қатор компаниялар бизнинг ишимиз билан қизиқиб қолдилар ва улар ўзларининг маҳсулотларида ушбу “табиий” компонентлардан фойдаланмоқчилар”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4721 05:00 / 09.03.2017
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда .Сизлар албатта Шом заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар,, деб хабар бердик.Бас, қачон у давоми...

6518 05:00 / 09.03.2017
Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. давоми...

7884 05:00 / 09.03.2017
Эмбрион яратилиши ва унинг ҳомилага айланишига доир бир неча фатволар ҳақида кўплаб саволлар чиқиб, шовшувга сабаб бўлди. Бу фатволар тўрт ойдан олдин эмбрионни давоми...

3151 05:00 / 09.03.2017