1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Маккага қайтиш

16:46 / 30.12.2017 3395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. 

Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси намоз ўқиётганларидаги қироатни эшитиб, бир гуруҳ жинлар у зотга иймон келтирдилар ва ўз қавмларини Исломга даъват қилиш учун шошилиб, кетдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло «Аҳқоф» ва «Жин» сураларида хабар берган.

Бу ҳодисанинг оғир пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга молик эди. Одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб турганларида жинларнинг ўзларидан-ўзлари иймон келтиришлари катта гап эди.

Икковлари Маккага яқинлашганларида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг олдига қандай кирасиз? Ахир улар сизни чиқардилар-ку?!» деди.

«Эй Зайд! Албатта, Аллоҳ сен кўриб турган нарсага кушойиш берур. Албатта, Аллоҳ Ўз динига нусрат берур. Ўз набийсини зоҳир қилур», дедилар у зот. 

Сўнгра Хузоъа қабиласидан бир одамни Мутъим ибн Адийга юбориб, Маккага унинг ҳимоясида кираётганликларини хабар қилдилар. Матъим ибн Адий рози бўлди. У зот алайҳиссалом Маккага кирдилар.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

3684 13:30 / 29.12.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда давоми...

3091 14:08 / 29.03.2020
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

2196 13:02 / 18.09.2020
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг давоми...

3337 17:07 / 23.02.2020